ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.85K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги томонидан 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Адиблар хиёбонида “Давлат тили – миллат ғурури” шиори остида ҳуқуқий байрам сайли ўтказилди.

Тадбир доирасида йиғилган хайрия маблағлари ҳақидаги сертификат адлия вазири Русланбек Давлетов томонидан “Ezgu amal” хайрия жамғармасига ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг саратон касаллигига чалинган фарзандларини даволаш учун топширилди.

Шунингдек, байрам тадбири доирасида сайёр қабул ташкил этилиб, адлия, давлат хизматлари марказлари, Интелектуал мулк агентлиги, ФҲДЁ, “Мадад” ННТ ходимлари, нотариуслар томонидан аҳолига уларни қийнаб келаётган масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилади.

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Адиблар хиёбонида бўлиб ўтаётган “Давлат тили – миллат ғурури” байрам тадбири доирасида сайёр қабул давом этмоқда.

Сайёр қабулда адлия вазири Русланбек Давлетов ҳам иштирок этиб, фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиб, уларга ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар бермоқда.

@adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy Gap
⚡️Лойиҳага старт берилди❗️

✍Дастлабки мавзу “Орган ходимлари билан мулоқотда нималарни билишимиз керак?”

👨‍💼Меҳмонимиз “Absolve bona fides” адвокатлик фирмаси раҳбари – адвокат, юридик фанлари доктори Баҳодир Ҳамроқулов.

🎤Овозли чат 16 октябрь соат 19:00да @huquqiy_gap каналида бошланади.

📩Иштирокчилар ўз саволларини изоҳларда қолдиришлари мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
@huquqiy_gap
Huquqiy Gap
⚡️Лойиҳага старт берилди❗️ ✍Дастлабки мавзу “Орган ходимлари билан мулоқотда нималарни билишимиз керак?” 👨‍💼Меҳмонимиз “Absolve bona fides” адвокатлик фирмаси раҳбари – адвокат, юридик фанлари доктори Баҳодир Ҳамроқулов. 🎤Овозли чат 16 октябрь соат 19:00да…
Адлия вазирлигидан навбатдаги ташаббус - ҳуқуқий саводхонликни ошириш буйича содда механизм жорий этилмокда.

Мазкур канал Адлия вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилаган.

Каналда ҳуқуқ соҳасининг долзарб масалалари бўйича суҳбатлар ташкил этилиб, танланган мавзу бўйича малакали ҳуқуқшунос ва бошқа мутахассислар жалб этиб борилади.

Фуқаролар суҳбат давомида ўз муаммоларига муносиб ечим топишлари, саволлар берган ҳолда ўзларининг ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
@huquqiy_gap
#Тайинлов

Улуғбек Тоҳир ўғли Мамаражабов Давлат хизматлари агентлиги директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу кунга қадар У. Мамаражабов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Адлия тизимида коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Адлия вазирлиги жамоаси Улуғбек Тоҳир ўғлини ушбу тайинлов билан муборакбод этади ҳамда келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Рус православ черкови ҳудудида олиб борилаётган қурилишлар бўйича амалий ёрдам кўрсатилади

Бугун адлия вазири ўринбосари М. Икрамов Рус православ черкови ҳудудида маърифий-маданий марказ ва тарих музейининг қурилиш жараёни билан яқиндан танишди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_tashabbus

📹 Адлия вазирлиги томонидан 21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Адиблар хиёбонида “Давлат тили — миллат ғурури” шиори остида сайёр қабул ташкил этилиб, байрам тадбири ўтказилди.

@adliyangiliklari
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Ҳозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
#Adliya_xabari

⚡️ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Ялпи мажлисда “Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятининг асосий кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳаси муҳокама қилинади.

Қонун лойиҳаси бўйича адлия вазири Русланбек Давлетов ўз маърузаси билан иштирок этмоқда.

@adliyangiliklari
ADLIYA YANGILIKLARI
#Adliya_xabari ⚡️ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Ялпи мажлисда “Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятининг асосий кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча…
#Adliya_xabari

Давлат раҳбарининг ўз белгиси ва штандарти (байроғи)ни белгилаш бўйича қонун лойиҳаси қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятининг асосий кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Қонун лойиҳасини депутатларга адлия вазири Русланбек Давлетов тақдим қилди.

Таъкидланишича, Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фарқловчи белгилари, яъни ўз белгиси ва штандарти (байроғи) юзасидан қоидалар киритилмоқда.

Хорижий давлатларда Давлат раҳбарининг ўз белгиси ва штандарти янги сайланган Президентга қасамёд қабул қилгандан кейин топширилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ушбу масалалар тартибга солинмаганлиги боис, қонунчиликни тегишли мазмундаги норма билан тўлдириш таклиф этилмоқда.

Ушбу тартиб лавозимга сайланган шахсни президентлик лавозимига юклатилган мураккаб вазифаларни самарали амалга оширишига халқ ва жамият томонидан билдирилган ишонч белгиси сифатида хизмат қилиши таъкидланди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari