ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.85K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Сўраган_эдингиз

Штандарт нима❓

Штандарт – махсус турдаги байроқ.

Хорижий давлатларда штандарт (байроқ) президентлик белгиси (рамзи) ҳисобланади.

Штандарт (байроқ) Президент иштирок этадиган барча муҳим тадбирларда, инаугурация (қасамёд қабул қилиш) пайтида ҳамда Президент қароргоҳларининг бинолари ва хизмат хоналарида кўтарилади.

Президент штандартининг (байроғининг) давлат байроғидан фарқли жиҳати шундаки, давлат байроғи барча давлат органлари, ушбу давлатнинг дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари биноларида ҳамда бошқа жой ва ҳолатларда кўтарилса, Президент штандарти (байроғи) шахсан Президентга бириктирилади ва фақат у томонидан фойдаланилади.

@adliyangiliklari
#Сўраган_эдингиз

Президент белгиси нима?

Президент белгиси бу
– Президентнинг фарқловчи расмий белгиси ҳисобланади.

Бу белги рамзий маънога эга бўлсада, Президентлик лавозимига сайланган шахсни ўз лавозимига юклатилган оғир вазифаларни самарали амалга оширишида халқ ва жамият томонидан билдирилган ишонч белгиси сифатида хизмат қилади.

Президент белгиси ушбу лавозимга сайланган шахсга лавозимга киришиш чоғида у қасамёд қабул қилганидан сўнг топширилади ва конституциявий ваколат муддати тугагунга қадар Президентда сақланади.

@adliyangiliklari
#Мадад_жавоб_беради

Савол: Сайлов бюллетенини тўлдиргач сайлов қутиси олдида расмга тушишим мумкинми? Бунга чеклов борми?

Жавоб
: Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексида сайловчиларнинг сайлов қутиси олдида расмга тушишларига тақиқ қўйилмаган.

Шунга кўра, расмга тушишингиз мумкин. Лекин, бошқа сайловчиларга халақит бермаслигингиз керак.

Каналга уланиш
https://t.me/advice_uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
Advice.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги ташаббуси билан аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида "Huquqiy_gap" лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Фуқароларнинг талаб ва истаклари, шунингдек мавзунинг муҳим ва фойдали бўлиши нуқтаи назаридан мавзулар лойиҳалари шакллантирилмоқда.

Шу сабабли, қуйидаги сўровномада иштирок этган ҳолда 21 октябрь 19:00даги суҳбатда қуйидаги мавзулардан айнан қайси бирининг муҳокама қилинишини хоҳлар эдингиз?

Сўровномада кўрсатилмаган ва сиз учун муҳим бўлган бошқа мавзу номини ҳам изоҳларда қолдиришингиз мумкин.

⏱Сўровнома 20 октябрь 17.00га қадар давом этади.

@adliyangiliklari
⚡️Халқаро медиа-холлда “Қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш-мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлиги гаровидир” мавзусида мулоқот бошланди.

Тадбирда адлия вазири ўринбосари Акбар Ташкулов иштирок этмоқда.

📹Онлайн трансляция

@adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_табриги

🇺🇿 Адлия вазирлиги барча юртдошларимизни 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни билан самимий муборакбод этади!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро медиа-холлда “Қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш-мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлиги гаровидир” мавзусида мулоқот бўлиб ўтди.

📹 Тадбирда адлия вазири ўринбосари Акбар Ташкулов иштирок этди.

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

⚡️Айни пайтда Олий Мажлис Сенатининг XX ялпи мажлисида адлия вазири Русланбек Давлетов “Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси борасидаги маъруза билан иштирок этмоқда.

Ялпи мажлисда кўриб чиқилаётган масалаларни ушбу манзил орқали онлайн кузатиб боришингиз мумкин.

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
• Befarq bo‘lma! Kelajaging uchun ovoz ber!
——————————
• Не будь равнодушным! Голосуй за свое будущее!
——————————
• Don't be indifferent! Vote for your future!

@tsulofficial
#Эътироф

Бугун, Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Адлия вазирлиги марказий аппаратида давлат тили масалалари бўйича ўз фаолиятини олиб бораётган ходимлар табрикланди.

Қайд этиш керакки, ушбу ходимлар адлия тизимида давлат тили нуфузини юксалтиришга, қадр-қимматини кўтаришга, қолаверса, давлат тилига эҳтиром ва муҳаббат ҳиссини шакллантиришга ўзининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқда.

Адлия вазирлиги жамоаси тил фидойиларини байрам билан табриклайди, келгуси ишларида зафар ва муваффақиятлар тилайди.

@adliyangiliklari
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вакиллари Россия Федерацияси Свердловск вилояти Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили билан учрашди
 
21 октябрь куни Адлия вазирлиги вакиллари ҳамда Россия Федерацияси Свердловск вилояти Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татьяна Мерзлякова ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда вазирлик фаолияти, хусусан, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, нодавлат нотижорат ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш, адвокатура институтини ривожлантириш соҳаларидаги ислоҳотлар бўйича маълумот берилди.

Шунингдек, Татьяна Мерзлякова Россия Федерациясида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил институти функция ва вазифалари, шунингдек фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар билан ўртоқлашди.
 
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari