ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.85K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Adliya_xabari

Адлия вазири ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари билан учрашди

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Наманганда “Биз биргамиз” акцияси ўтказилди

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Адлия хайрия ҳуқуқий марафони ўтказилади!

«Ezgu amal» хайрия жамғармаси билан ҳамкорликда «Ўзбек тили байрами» куни муносабати билан Тошкент шаҳрида “Давлат тили — миллат ғурури” шиори остида марафон ташкил этилади.

📍Марафон 2021 йил 16 октябрь куни соат 09:00 да Адлия вазирлиги биносидан, «Адиблар хиёбони»гача давом этади.

Марафон доирасида Адиблар хиёбонида сайёр давлат хизматлари, сайёр қабуллар ва кўнгилочар тадбирлар ўтказилиб, бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилади.

Хайрия маблағлари кам таъминланган оилаларнинг саратон касаллигига чалинган болалари даволанишига сарфланади.

Барчани хайрия марафонида фаол иштирок этишга чорлаймиз.

Хайрия маблағларини «Ezgu amal» жамғармасининг:
* ҳ/р: 20212000700943273001 (АТ «Капиталбанк», Яшнабод ф-л, МФО 01136) ҳисоб рақамига;
* Paynet, Click, Payme, Apelsin тўлов тизимларида «Хайрия» бўлимидаги «Ezgu amal» belgisini танлаган ҳолда;
* ezguamal.org/charity интернет-эквайринг тизими орқали ўтказишингиз мумкин.

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_tabrik

Адлия вазирлиги жамоаси барча устоз ва мураббийларни байрам билан қутлайди

@adliyangiliklari
2021 йил 1 октябрь - жума куни республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати:

👉Батафсил
_____

2021 йил 2 октябрь - шанба куни республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати:

👉Батафсил
_____

2021 йил 3 октябрь - якшанба куни республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати:

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Ўзбекистонда бизнес жараёнлари соддалаштириш бўйича дастлабки тренинг ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги, БМТ Тараққиёт дастури масъул ходимлари ташаббуси билан Европа Иттифоқининг “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳаси доирасида Ўзбекистонда биринчи маротаба ва биринчилардан бўлиб жорий йилнинг 28—29 сентябрь кунлари бизнес жараёнлари реинжиринги бўйича тренинг ўтказилди.

👉Батафсил

@adliyangilikalri
1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами муносабати билан Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларида фаолият юритаётган ўқитувчи ва мураббийларни табриклаш мақсадида “Байрамингиз муборак, азиз устозлар!” номли байрам тадбири бўлиб ўтди.

👉Батафсил

@adliyangilikalri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_hudud

Бухоро вилоятида "Адлия фахрийлари эъзоз ва эътиборда!" шиори остида фахрийлар билан учрашувлар ўтказилди

@adliyangiliklari
​#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги: Шохидахон Юлдашева — ойнинг энг яхши ходими

Адлия вазирлиги Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармаси бошлиғи Шохидахон Руфатовна Юлдашева 2021 йилнинг сентябрь ойида вазирликда “ойнинг энг яхши ходими”, дея эътироф этилди.

Ш. Юлдашеванинг маълумоти олий, мутахассислиги бўйича ҳуқуқшунос. 2001 йилда Тошкент давлат юридик институтининг бакалавриат босқичини, 2003 йилда эса магистратура босқичини тамомлаган. У меҳнат фаолиятини 2002 йилда “Пахта Банк”нинг Тошкент шаҳри Чилонзор туман филиалида ҳуқуқий маслаҳатчи лавозимидан бошлаган.

Адлия вазирлигидаги иш фаолиятини 2003 йилда Иқтисодий қонунчилик бошқармасининг катта маслаҳатчиси сифатида бошлаган. 2020 йилдан ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармаси бошлиғи лавозимида самарали меҳнат қилиб келмоқда.

Ш. Юлдашева мамлакатда ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини етказиш, аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигини йўқ қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги ишларини мувофиқлаштиришда ўзининг катта ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Вазирлик жамоаси Шохидахон Руфатовна Юлдашевани бундай эътирофга сазовор бўлганлиги муносабати билан самимий табриклайди. Келгусидаги ишларида муваффақият, ғайрат ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини тилайди!

@adliyangiliklari