АДЛИЯ ВАЗИРИ ФАХРИЙ ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛДИ
Бугун, 27 сентябрь куни адлия вазири Р. Давлетов хизмат сафари билан Наманган вилоятида бўлиб турибди.
Хизмат сафари давомида ҳудудий адлия органлари ва ташкилотлари фаолияти билан яқиндан танишиш ва амалиётдаги муаммоларни таҳлил қилиш мақсад қилинган.
Адлия вазири хизмат сафари чоғида суд ва нотариал идораларида узоқ муддат хизмат қилган фахрий ҳуқуқшунос Муҳаммаджон Иргашевич Тошбаев холидан хабар олди.
М. Тошбаевга Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан 2006 йилда 2-даражали юрист мартаба-даражаси берилган бўлиб, у кўп йиллик иш фаолияти даврида тажрибали ходим сифатида касбдошлари орасида ҳурмат қозона олган.
Адлия вазири М. Тошбаев билан ҳаётий ва иш тажбираси бўйича суҳбат қилиб, у кишининг соҳа ривожи учун қўшган ҳиссаси, жасорати доимо ёш ходимларга ўрнак бўлиб келаётганини ҳамда ходимлар ҳамиша устоз фахрийлар билан фахрланишини ва улар доим эъзозда эканлигини алоҳида таъкидлади. Адолат йўли — энг тўғри ва шарафли, шу билан бирга сермашаққат йўллигини, бу танлов жасоратни, фидоийлик ва садоқатни талаб этишини айтди. Умрини фуқароларга хизмат қилиш, қонун ва тартиблар ижросини таъминлашга бағишлаган инсонлар меҳнати ҳамиша эл ардоғида бўлишини билдирди.
Ана шу маънода тизим фахрийлари Адлия вазирлигининг доимий эътиборида десак хато бўлмайди.
Маълумот учун: 76 ёшни қаршилаган М.Тошбаев 1945 йилда Наманган шаҳрида туғилган. У 1985 йил Тошкент Давлат Университетининг Ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1965 йилда Наманган шаҳар судида суд мажлиси котиби вазифасидан бошлаб, 1968-1988 йилларда вилоят судида турли лавозимларда фаолият юритган. 1988-1989 йилларда Давлатобод туман давлат нотариал идораси нотариуси, 1989-2010 йиллар оралиғида Наманган шаҳар 1-сонли давлат нотариал идораси нотариуси вазифасида фаолият олиб борган.
@adliyangiliklari

#Adliya_xabari
⚡️Адлия вазири: ногиронлар ва тадбиркорлар ўртасида ижтимоий шериклик муносабатлари йўлга қўйилиши керак
Адлия вазири Наманган вилоятига хизмат сафари давомида вилоят “Нодавлат нотижорат ташкилотлар уйи” ҳамда Кўзи ожизлар жамиятининг ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан яқиндан танишиб, соҳага оид муаммоларни ўрганди.
Маълумот учун: ҳозирги кунда Наманган вилоятида 550 та ННТ фаолият юритмоқда.
Нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш, давлат органлари ва улар ўртасида ижтимоий шерикликни кучайтириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами ҳисобланган кўзи ожизлар учун иш ўрни яратиш юзасидан мавжуд ҳуқуқий асослардан келиб чиқиб таклиф ва тавсияларни берди.
Шунингдек, адлия вазири ногиронлиги бўлган шахсларни ўзини ўзи моддий жиҳатдан таъминлай олишига ва ўзига бўлган ишончини юксалишига амалий ёрдам берилиши, қолаверса ногиронлар ва тадбиркорлар ўртасида ижтимоий шериклик муносабатлари йўлга қўйилиши кераклигини таъкилади.

#Эълон
Ўзбекистон: беш йиллик жадал ислоҳотлар
ТАШКИЛОТЧИЛАР: Адлия вазирлиги ва “Тараққиёт стратегияси” маркази
МАҚСАД: Ҳаракатлар стратегияси ижроси доирасида уддаланган ишлар якуни, барча соҳаларда рўёбга чиқарилган ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамияти муҳокама этилади. Шунингдек, туб ўзгаришлар — фуқароларимиз ҳаётида ва ҳалқаро ҳамжамият нигоҳида нечоғли самара бергани аниқ мисоллар асосида таҳлил қилиниб, миллий ва хорижий экспертларнинг бу борада берган баҳоларига қулоқ тутилади.
ИШТИРОКЧИЛАР: Халқаро конференцияда — Бирлашган Миллатлар ташкилоти ва унинг халқаро тузилмалари, Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, турли мамлакатлардан келган халқаро экспертлар, шунингдек, миллий парламентимиз аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этади.
ВАҚТИ ВА КУНИ: 2021 йил 5 октябрь куни, 14:00
МАНЗИЛ: “International Tashkent” меҳмонхонаси (Тошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 107 А-уй)
МАЪЛУМОТ УЧУН: Халқаро конференция доирасидаги маърузалар – “Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш йўлидаги ислоҳотлар кўлами”, “Ўзбекистон иқтисодиёти ва ижтимоий соҳанинг замонавий ривожланиши: натижалар ва истиқбол” ҳамда “Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ҳамда ташқи сиёсатни таъминлашда янгича ёндашув натижалари” каби секцияларга бўлинган ҳолда муҳокама қилинади.

Тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича мутахассисларини тайёрлаш махсус ўқув курслари якунланди
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликда Юристлар малакасини ошириш марказида Тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича махсус ўқув курсларида 70 дан ортиқ вазирлик ва идораларнинг мутахассислари тайёрланди.
🔹 44 соатга мўлжалланган мазкур ўқув курсларида жорий йилнинг август-сентябрь ойларида босқичма-босқич давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда тартибга солиш таъсирини баҳолаш соҳасидаги фаолиятини амалга оширувчи 150 га яқин масъул ходимлар соҳа бўйича билим доирасини кенгайтирдилар ҳамда ўзлаштирган назарий билимларини амалий машғулотларда мустаҳкамладилар.
🔹Ўқув курсларини сифатли ва юқори савияда ташкил этиш мақсадида мазкур соҳада бой амалий тажрибага эга бўлган миллий ва халқаро экспертлар жалб этилди.

Адлия вазири ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари билан учрашди
👉Батафсил

Адлия хайрия ҳуқуқий марафони ўтказилади!
«Ezgu amal» хайрия жамғармаси билан ҳамкорликда «Ўзбек тили байрами» куни муносабати билан Тошкент шаҳрида “Давлат тили — миллат ғурури” шиори остида марафон ташкил этилади.
📍Марафон 2021 йил 16 октябрь куни соат 09:00 да Адлия вазирлиги биносидан, «Адиблар хиёбони»гача давом этади.
Марафон доирасида Адиблар хиёбонида сайёр давлат хизматлари, сайёр қабуллар ва кўнгилочар тадбирлар ўтказилиб, бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилади.
Хайрия маблағлари кам таъминланган оилаларнинг саратон касаллигига чалинган болалари даволанишига сарфланади.
Барчани хайрия марафонида фаол иштирок этишга чорлаймиз.
Хайрия маблағларини «Ezgu amal» жамғармасининг:
* ҳ/р: 20212000700943273001 (АТ «Капиталбанк», Яшнабод ф-л, МФО 01136) ҳисоб рақамига;
* Paynet, Click, Payme, Apelsin тўлов тизимларида «Хайрия» бўлимидаги «Ezgu amal» belgisini танлаган ҳолда;
* ezguamal.org/charity интернет-эквайринг тизими орқали ўтказишингиз мумкин.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_tabrik
Адлия вазирлиги жамоаси барча устоз ва мураббийларни байрам билан қутлайди
@adliyangiliklari
Адлия вазирлиги жамоаси барча устоз ва мураббийларни байрам билан қутлайди
@adliyangiliklari
2021 йил 1 октябрь - жума куни республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати:
👉Батафсил
_____
2021 йил 2 октябрь - шанба куни республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати:
👉Батафсил
_____
2021 йил 3 октябрь - якшанба куни республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати:

Ўзбекистонда бизнес жараёнлари соддалаштириш бўйича дастлабки тренинг ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги, БМТ Тараққиёт дастури масъул ходимлари ташаббуси билан Европа Иттифоқининг “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳаси доирасида Ўзбекистонда биринчи маротаба ва биринчилардан бўлиб жорий йилнинг 28—29 сентябрь кунлари бизнес жараёнлари реинжиринги бўйича тренинг ўтказилди.
👉Батафсил
@adliyangilikalri