ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.85K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
Forwarded from Şahnoza Soatova blogi
Вакцина ҳақида кўп берилаётган саволларни ўргандик ва муҳим 12 тасига жавоб изладик. Натижада ушбу кўрсатув пайдо бўлди.

❓Вакцина зарар етказадими, бепушт қиладими, ўлдирадими?
❓Нега вакцина олгач ҳам касал бўлишяпти?
❓Агар ҳамма вакцина олмаса, оммавий иммунитет пайдо бўлмаса, нима бўлади?
❓Вакцинага мажбурлаш нима: оёқ-қўлини боғлаб олиб бориб қилдиришадими ё танлов эрки инсоннинг ўзида қоладими?
❓Вакцина олмаганларни ишдан четлатиш қанча муддатгача давом этади?
❓Вакцианага мажбурлаш халқаро ҳуқуқ нормаларига зидми?

Шу каби муҳим саволларга ушбу видеодан жавоб топасиз. 20 дақиқа вақтингизни аяманг, вакцина ҳақидаги саволларингизга жавобни билиб оласиз.

https://youtu.be/kRWnDxFWZ5E
#Adliya_xabari

Адлия вазири ўринбосари Германия халқаро ҳамкорлик жамияти вакиллари билан учрашди

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Адлия_тимбилдинг

Ҳуқуқшунос аёллар учун икки кунлик тимбилдинг ташкил этилди

Адлия вазирлиги марказий аппаратида ишлайдиган аёлларни янада қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий фаолиятини рағбатлантириш, шахсий ривожланиши учун имкониятлар яратиш ва бўш вақтларини фойдали ташкил этиш мақсадида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида икки кунлик тимбилдинг ташкил этилди.

Бундай тимбилдинглар Адлия вазирлиги учун одатий бўлиб, улар жамоада дўстона ва самарали муҳитни яратишга қаратилган.

👉Батафсил
__________________

Для женщин-юристов организован двухдневный тимбилдинг

👉Подробнее

@adliyangiliklari
#Эълон

Адлия вазирлиги 1000 та юрист лавозимига танлов эълон қилади

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Adliya_hudud

“Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси доирасида адлия органлари томонидан фермер хўжаликларининг қонуний манфаатлари таъминланмоқда

Қарши туманида фаолият олиб бораётган “Ражаб момо” фермер хўжалиги раҳбари С. Маматовнинг турли хил ижтимоий тармоқларга, хусусан “Daryo.uz” сайтига “Қаршида фермернинг режадан ортиқча ғалласи ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари иштирокида тортиб олинди” сарлавҳаси остида чиқарилган мақола Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилиди.

Адлия бошқармаси томонидан кўрилган қонуний чора-тадбирлар натижасида мазкур мурожаат қаноатлантирилиб, фермер хўжалиги томонидан ортиқча топширилган арпа маҳсулоти натура шаклида қайтариб олиб берилиши ҳамда қолган арпа маҳсулоти ҳақини бозор нархида тўлаб бериш бўйича тарафлар ўртасида расмийлаштирилган фьючерс шартномасига қўшимча келишув тузилиши таъминланди.

Қашқадарё вилоят
адлия бошқармаси

@adliyangiliklari
Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон” газетаси бош муҳаррири Салим Дониёровнинг саволларига жавоблари


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Adliya_xabari

Ўзбекистон делегацияси ахборот алмашиш учун МДҲининг Ягона электрон платформасини яратиш бўйича Концепция лойиҳаси муҳокамасида иштирок этди

👉Батафсил
_________________

#Сообщение_юстиции

Делегация Узбекистана приняла участие в обсуждении проекта Концепции по созданию Единой электронной платформы СНГ для обмена информацией

👉Подробнее

@adliyangiliklari
​#Adliya_faxriylari

УСТОЗ, 70 ЁШИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Бугун, 17 август куни узоқ йиллар давомида давлат бошқарув органларида, адлия органларида, шунингдек суд ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда самарали меҳнат фаолиятини олиб борган, давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси, адлия фахрийси Алишер Мардиевич Мардиев 70 ёшни қарши олди.

Ушбу сана муносабати билан адлия вазири ўринбосари А. Ташкулов томонидан адлия вазирининг табрикномаси ўқиб эшиттирилди.

Алишер Мардиев 1973—1975 йилларда Пахтачи туман прокурорининг ёрдамчиси, 1975—1978 йилларда Жиззах туман прокуратурасининг терговчиси, 1978 йилда (январ—март) Пастдарғом туман прокурорининг ёрдамчиси, 1978—1990 йилларда Самарқанд вилоят судининг аъзоси, раисининг ўринбосари, раиси, 1990—1991 йилларда Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши раисининг ўринбосари, 1991—1992 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президент аппарати давлат ҳуқуқий органлар бўлимининг мудири, 1992—1993 йилларда Самарқанд вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, 1993—1995 йилларда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири, 1995—1998 йилларда Самарқанд вилояти ҳокими, 1999—2005 йилларда Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, бошлиғи, 2005—2006 йилларда Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилоят судининг раиси, 2006—2011 йилларда Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

Вазирлик жамоаси адлия фахрийси, устоз Алишер Мардиевн таваллуд айёми билан муборакбод этиб, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, хонадонига тинчлик-хотиржамлик тилайди.

@adliyangiliklari