ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.85K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги таниқли савдо белгили маҳсулотларга айнан ўхшаш тарзда тайёрланиб, савдога чиқарилаётган озиқ-овқат ҳамда парфюмерия воситаларини харид қилишда эҳтиёт бўлишга чақиради.

Айрим ноҳалол “тадбиркор”лар ўз товарлари савдосини ошириш, харидорлар эътиборини жалб қилиш мақсадида машҳур савдо белгиларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарувчи номи, манзили, маҳсулотнинг сифат сертифакати кўрсатилмаган ҳамда инсон саломатлигига жиддий хавф туғдирувчи маҳсулотлар савдоси йўлга қўйилаётгани аниқланмоқда.

Танловингиз сиз ва яқинларингиз соғлиғига бевосита таъсир кўрсатиши мумкинлигини ёдингиздан чиқарманг.

❗️Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга биноан ўзганинг товар белгисидан, хизмат кўрсатиш белгисидан, товар келиб чиққан жой номидан ёки фирма номидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш доир ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик белгиланган.

@adliyangiliklari
#Mutaxassis_sharhi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизматин кўрсатишда аҳоли ва тадбиркорларга қулайлик яратиш бўйича яна бир муҳим ҳужжати қабул қилинди

Мамлакатимизда фуқаролар ва тадбиркорларга давлат хизматлари кўрсатиш тизими босқичма-босқич ислоҳ қилиниб, қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини яратиш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш борасида тизимли ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда.

Ушбу ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида жорий йил 24 июль куни давлатимиз раҳбарининг “Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Mutaxassis_sharhi

Бюрократияни қисқартираётган муҳим ҳужжат қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий 24 июль куни “Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Фармон билан давлат хизматларини кўрсатиш тартибини соддалаштирилмоқда, 59 турдаги давлат хизматини кўрсатиш муддати ўртача 2 баравар қисқартирилмоқда.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Mutaxassis_sharhi

Президент ҳужжати билан малака сертификатларини бериш ҳамда аттестациядан ўтказишнинг шаффоф механизмлари белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий 24 июль куни “Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Фармон билан жисмоний шахсларга айрим фаолият турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи малака сертификатларини бериш ҳамда уларни ушбу мақсадда аттестациядан ўтказишнинг янгиши шаффоф тартиби жорий этилмоқда.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Mutaxassis_sharhi

Президент Фармонига мувофиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматларидан фойдаланишда тўловларда имтиёзлар берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий 24 июль куни “Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Фармон билан давлат хизматларини кўрсатиш тартибини янада соддалаштирилди, хизмат кўрсатганлик учун ундириладиган айрим тўловлари қисқартирилди ва 2 та хизма учун тўлов бекор қилинди, хизмат кўрсатиш муддатлари ва талаб қилинадиган ҳужжатлар қисқартирилди, ҳужжатларни рақамлаштириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Фармонга кўра 2021 йил 1 ноябрдан:
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатишда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловлар бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади (тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахслар вакили сифатида мурожаат қилинган ҳолатлар бундан мустасно).

Шу сабабабли, 2021 йил 1 октябрга қадар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ҳамда “ТМЭК” ахборот тизимлари ЯИДХП билан интеграция қилинади.

Бу орқали, давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали давлат хизматлари кўрсатилишида тўловлар бўйича имтиёзга эга бўлган шахсларни реал вақт режимида аниқлаш ва тўлов миқдорини автоматик тарзда белгилаш тизими яратилади.

Ушбу механизмни жорий этилиши фуқаролардан ортиқча ҳужжатлар талаб қилинишини, хизматдан фойдаланишда кутиб қолишини ҳамда турли коррупцион ҳолатлар юзага келишини олдини олади. Шунингдек, аҳолига кўрсатилаётган хизматларни тезкорлигини ошириб, уларнинг шаффофлигини таъминлайди.

Бунёд АЗИЗОВ,
Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Фуқароларнинг мурожаатлари адлия эътиборида

@adliyangiliklari
#Диққат

📢📢📢 Давлат хизматлари агентлиги ОАВ вакиллари, журналист ва блогерларни навбатдаги матбуот анжуманига таклиф этади!

Анжуманда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни жадаллаштириш, давлат хизматлари сифатли кўрсатилишини таъминлаш мақсадида жорий этилаётган янгиликлар ҳақида сўзлашамиз.

❗️ДХА раҳбарияти, Адлия вазирлиги ва ДХА масъулларидан иборат спикерлар Сизни қизиқтирадиган саволларга жавоб беради!

📍🕟 Матбуот анжумани 2021 йил 27 июль куни 12.00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Adliya_xabari

Адлия вазири Р. Давлетов давлат хизматларини кўрсатишда қонунчилик масалалари бўйича халқаро эксперт Г. Цхакая билан учрашди

👉Батафсил

@adliyangiliklari
⚡️АОКАда "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш мақсадида матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуманда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни жадаллаштириш, давлат хизматлари сифатли кўрсатилишини таъминлаш мақсадида жорий этилаётган янгиликлар ҳақида сўз боради.

📹 Онлайн трансляция: https://www.facebook.com/uzreport.tv/videos/214194200624624

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Бугунги мураккаб глобаллашув шароитида ахборотнинг тўғрилиги, хаққонийлиги ва ишончлилиги ҳар қачонгидан муҳим аҳамият касб этмоқда.

Адлия вазирлиги давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда бош орган ҳисобланиши негизида жамиятни ҳуқуқий ахборотга бўлган эҳтиёжини ҳам қондириш учун масъулдир. Бу борадаги ишларни самарали ташкил этишда энг катта ёрдамчи, кўмакдош оммавий ахборот воситалари ҳисобланади.

Шу мақсадда Адлия вазирлиги томонидан аҳолини ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш қамровини кенгайтириш, оммавий ахборот воситаларини тезкор ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш учун “Kun.uz”, “Daryo.uz”, “Газета.uz” “Human.uz” ва “Bugun.uz” каби катта аудиторияга эга бўлган электрон нашрлар билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Адлия вазирлиги эркин оммавий ахборот воситаларини қўллаб қувватлаган ҳолда ушбу соҳа вакиллари билан янада яқиндан ҳамкорлик ўрнатди.

Умид қиламизки, ушбу ҳамкорлик фуқароларимизни ҳуқуқий ахборот билан таъминлашда янада катта натижаларга етаклайди!

@adliyangiliklari