ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.85K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

❓Ўлим ҳолатини қайд қилиш қандай тартибда амалга оширилади?

Ушбу саволга Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Бунёд Азизов жавоб берди.

@adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

❓Фармонда илк бор автомобил тарихи давлат хизматидан фойдаланиш мумкин деб кўрсатилган. Автомобил тарихи давлат хизмати нима дегани, шу бўйича тўхталиб ўтсангиз?

❓Фармонда кўрсатилган имтиёзлардан фойдаланишга тўсқинлик қилинса кимга мурожаат қилиш керак?

Ушбу саволларга Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Бунёд Азизов жавоб берди.

@adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

❓Сертификат, аттестациядан ўтказиш каби масалаларида юз мингдан ортиқ қонунбузилиш ҳолатлари аниқлангани айтилди. Бу қайси давлат органлари?

Ушбу саволга Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Бунёд Азизов жавоб берди.

@adliyangiliklari
#Эълон

📢 2021 йил 28 июль куни соат 10:00да Ўзбекистон миллий матбуот маркази биносида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Мавзу: "Нотариат соҳасида амалга оширилган сўнгги ислоҳотлар ва аҳолига яратилган қулайликлар".

Тадбирда Адлия вазирлиги ва Нотариал палата мутасаддилари иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беради.

ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф этамиз.

📹 Анжуман "UzReport TV" ва "O‘zbekiston 24" телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Ўзбекистондаги суд-ҳуқуқ ислоҳотлари хорижий экспертлар нигоҳида

Адлия вазирлиги томонидан Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти ҳамда “Минтақавий мулоқот” халқаро ноҳукумат ташкилоти билан ҳамкорликда жорий йилнинг 27 июль куни “Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш: Ўзбекистон тажрибаси” мавзусида халқаро онлайн конференция ташкил этилди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
⚡️ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Мавзу: "Нотариат соҳасида амалга оширилган сўнгги ислоҳотлар ва аҳолига яратилган қулайликлар".

📹 Матбуот анжуманини томоша қилиш учун ҳавола: https://youtu.be/y4G5E2XQ-_I

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқ устуворлигининг мустаҳкамланиши

28 июль куни Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти томонидан “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилотининг Тошкент шаҳридаги филиали билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикасининг қонун устуворлиги индексидаги позициясини яхшилашга тўсқинлик қилувчи ҳуқуқий омиллар ва уларни йўқ қилиш йўллари” мавзусида халқаро илмий семинар ташкил этилди.

👉Батафсил
____________

👉Читать на русском языке

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги: Фуқаро ва ташкилотларнинг нотариатга оид мурожаатлари сони 40 фоизга камайди

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида жорий йилнинг 28 июль куни Адлия вазирлиги томонидан "Нотариат соҳасида амалга оширилган сўнгги ислоҳотлар ва аҳолига яратилган қулайликлар" мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат қилиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (464-сон, 27.07.2021 й.) билан Нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига нотариуслар томонидан риоя этилиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

☑️ Низомга кўра, нотариусларнинг нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этиши устидан назорат қилиш қуйидаги текширишлар орқали амалга оширилади:

➖режали текшириш – адлия органлари томонидан тасдиқланган йиллик (чораклик) иш режасига киритилган ва ҳар уч йилда бир марта ўтказиладиган назорат шакли;

➖қисқа муддатли текшириш – нотариуслар фаолияти адлия органи томонидан рейд (ҳар йили камида бир марта), “сирли мижоз” ҳамда хизмат текшируви тарзида амалга ошириладиган назорат шакли;

➖камерал текшириш – адлия органлари томонидан ўзи жойлашган манзил бўйича нотариусларнинг нотариал ҳаракатларни расмийлаштиришда қонунчиликка риоя этилишини “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимидаги маълумотлар ҳамда адлия органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш орқали амалга ошириладиган назорат шакли.

➡️ Нотариус иш фаолиятини дастлабки текшириш у иш бошлаганидан бир йил ўтгандан сўнг амалга оширилади.

❕Режали текшириш муддати бир нотариус фаолиятини ўрганиш учун 5 иш кунидан ошмаслиги шарт.

⏳ Рейд тадбири адлия органи раҳбарининг буйруғига асосан амалга оширилиб, уни ўтказиш муддати 1 иш куни этиб белгиланади.

✅ “Сирли мижоз” тадбири қуйидаги ҳолларда ўтказилади:

👉 нотариал ҳаракатларнинг сифати ва тезкорлиги адлия органида шубҳа уйғотганда, ушбу соҳада ҳуқуқбузарликлар содир этилаётганлиги ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритиш зарурати туғилганда;
👉 ҳуқуқий хизмат кўрсатиш жараёнидан норозилиги ҳақидаги мурожаатлар келиб тушганда.

➡️ “Сирли мижоз” тадбирини ўтказиш учун 1 иш куни, давомли нотариал ҳаракатлар учун – ушбу ҳаракатнинг охирги кунига қадар муддат белгиланади.

⚠️ Камерал текшириш адлия органи раҳбарининг буйруғи асосида амалга оширилади ва у мунтазам равишда ўтказилади.

📂 Барча турдаги текшириш натижаси бўйича тегишли маълумотнома тузилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot