ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.85K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
Оммавий қабуллар давом этмоқда

Мирзо Улугбек марказий боғида Халқ қабулхонаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитасининг масъул шахслари томонида Яшнобод, Миробод, Юнусобод ва Мирзо Улугбек туманлари аҳолиси учун оммавий қабуллар ўтказилди.

Оммавий қабулларда адлия вазири уринбoсари М. Икрамов ҳам иштирок этди.

Кабуллар давомида жами 31 нафар фуқаролар қабул қилиниб, шундан 11 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 3 нафар фуқароларнинг мурожаатлари жойида ҳал этилди ҳамда 17 нафар фуқароларнинг мурожаатлари батафсил ўрганиб чиқиш мақсадида қабул қилиб олинди.

@adliyangiliklari
Навоий вилояти адлия бошқармасида ҳам ёш ходимларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказилди.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, бугунги кунда вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларида фаолият юритаётган ходимларининг 45 фоизини 30 ёшгача бўлган кадрлар ташкил этади. Уларни қўллаб-қувватлаш, иш шароитларини замон талабларига мослаштириш, ташаббусларини рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тадбир аввалида ота-оналар бинода ходимлар учун яратилган ана шундай шароитлар ва мавжуд имкониятлар билан таништирилди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_табриги

🖋 БМТ Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 декабрдаги резолюциясига кўра 1994 йилдан бошлаб ҳар йили 3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги куни сифатида нишонланиб келади.

Эркин сўз, эркин матбуот – жамият равнақининг энг муҳим шартларидан биридир. Ҳар қандай жараёнда холис ва ҳаққоний сўз айта олиш кишидан тезкорлик, фикрчанлик, катта масъулият талаб этади.

Адлия вазирлиги сўз эркинлигини амалга ошириш ва ҳимоя қилиш йўлида жонбозлик кўрсатаётган, бу орқали мамлакатда демократик ўзгаришлар ва ислоҳотларни таъминлашга алоҳида ҳисса қўшаётган барчани ушбу сана билан муборакбод этади.

Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​#adliyafaxriylarniqadrlaydi

Малика Абдуллаевна Фозилова Навоий вилоятида адлия органлари ташкил этилган дастлабки кунлардан шу тизимда фаолият юрита бошлаганлар. Бу 1970—1971 йиллар оралиғига тўғри келади.

М. Фозилова 1948 йилда Тожикистон Республикасининг Регар шаҳрида таваллуд топган. Ҳуқуқшунослик Малика опага бобо ва отамерос касб.

Фаолиятининг илк даврларидан нафақага чиққунга қадар адлия органлари, суд-ҳуқуқ тизимида насиба тердилар. Бу 48 йиллик меҳнат стажи дегани.

Тақдирдошлари Ахмад Фозилович Фозилов ҳам ана шу тизимнинг вакили эдилар. У киши Навоий вилоят адлия бошқармасининг биринчи бошлиғи бўлган.

— Мен ҳам турмуш ўртоғим ҳам профессионал фаолиятимизни адлия органларидан бошлаганмиз. У пайтлар адлия бошқармаси шаҳардаги кичик бир дорихона учун мўлжалланган бинонинг биринчи қаватида жойлашган эди. Иккинчи қаватида эса суд вакиллари ўтиришарди. Дастлаб хонада ҳатто стол ҳам бўлмаган. Ўша кезларда турли вилоятлар ва ташкилотлардан ёрдам олиб моддий-техник базани шакллантирганмиз, — дейди М. Фозилова.

Малика опанинг эслашича 2004 йилгача уларнинг хонадонида ҳатто оила даврасидаги суҳбатлар ҳам қонунчилик билан боғлиқ бўлган. Ҳозирда фарзандлар дадаларини ғурур ва яхши хотиралар билан эслашади. Олти фарзанддан 3 нафари оилавий анъанани давом эттириб, ҳуқуқшунослик йўлини танлаган.

Навоий вилояти адлия бошқармаси

@adliyangiliklari
#Эълон

Бугун, 4 май куни АОКА да брифинг режалаштирилган:

Мавзу: Сўз эркинлигини таъминлаш ва ОАВни ҳар томонлама ривожлантириш учун ҳуқуқий асосларни янада кучайтириш масалалари

▫️ Вақти: 14:00
▫️ Жойи: АОКА мажлислар зали
▫️Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

@adliyangiliklari
#Adliya_brifing

Бугун, 4 май куни АОКА да сўз эркинлигини таъминлаш ва ОАВни ҳар томонлама ривожлантириш учун ҳуқуқий асосларни янада кучайтириш масалалари юзасидан брифинг бўлиб ўтди

📹 Батафсил: https://youtu.be/_OfOY2AyuOU

@adliyangiliklari
​#Adliya_brifing

❓Суд жараёнига журналист аралашуви мумкин эмас. Бу қонунда тақиқланган. Шунингдек, воқеа ҳақида суд қарори кучга кирмай туриб ёзиш, ОАВда эълон қилиш ҳам мумкин эмаслиги белгиланган. Суд қарори кучга киргунга қадар эса долзарблик йўқолади. Суд жараёни тафсилотларини ёритиш мумкинми? Бунда қандай меъёрлар белгиланган?

АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева саволларга жавоб қайтарди:

— Аввало, суд жараёнига аралашиш масаласи ҳақида тўхталсак. Суд жараёнига, нафақат, журналист, ташқаридан ҳеч кимнинг аралашуви мумкин эмас. Судлар фаолияти дахлсиздир.

Бироқ бу суд жараёнини кузатиш ёки ёритиш мумкин эмас, деган маънони билдирмайди. Ёритиш – бу ҳали жараёнга аралашиш, дегани эмас. Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддасига кўра барча судларда жиноят ишлари ошкора кўрилади (ёпиқ суд жараёнлари бундан мустасно).

Фақат суд жараёнида аудио вавидеоёзувларни амалга ошириш учун суд мажлиси раиси (судья)дан рухсат олиш керак.
Судлов фаолиятида ошкораликни кенгайтириш учун судлар зарур ҳолларда оммавий ахборот воситалари ходимларини, тегишли жамоат бирлашмаларини ва жамоаларни бўлажак процесслар тўғрисида хабардор қилиши, шунингдек, процессларни бевосита корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ҳамда таълим муассасаларида ўтказиши мумкин.

Суд жараёнларини ёритишда ахборотнинг ҳаққонийлиги, холислиги принципларига ҳамда айбсизлик презумпциясига амал қилиниши шарт.

Шу билан бирга, журналист суд жараёнини ёритаётганда шахсий фикр-мулоҳазалар, турли изоҳлар ва шарҳлардан холи маълумот бериши, жараённи фақат суд хроникаси тарзида ёритиши керак.

@adliyangiliklari
#Adliya_brifing

❓Тасдиқланмаган ахборотни тарқатганлик учун жавобгарлик қандай?

АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева саволларга жавоб қайтарди:

— Ўзбекистон Республикасининг “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида ”ги Қонунининг 6-моддасида журналистнинг мажбуриятлари кўрсатиб ўтилган.

Унга кўра журналист ўзи тайёрлаётган материалларининг тўғри ёки нотўғри эканлигини текшириши ва холис ахборот тақдим этиши шарт.

Ушбу Қонуннинг 15-моддасида журналист ўзи тайёрлаётган ва тарқатаётган хабарлар ҳамда материалларнинг ҳаққоний бўлиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлиши белгилаб қўйилган.

Журналист туҳмат ва ҳақоратдан иборат ахборот берганда Маъмурий жавобгарлик ва Жиноят кодексларига кўра жавобгарликка тортилиши мумкин.

@adliyangiliklari
​#Adliya_brifing

❓Маълум бир ташкилот ёки давлат органи мутахассислари журналист саволларига жавоб бермаса ёки тўлиқ жавоб бермаса, ёки умуман саволга мос бўлмаган жавоб берилса, қонун бўйича қандай чора кўрилади?

АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева саволларга жавоб қайтарди:

— Қонунчиликка кўра, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик — БҲМнинг 25 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Умуман олиб қараганда, ахборот тармоғидан фойдаланаётган барча фойдаланувчилар қонунга зид материалларни ва ахборотларни эълон қилишдан эҳтиёт бўлишлари лозим.

Хулоса ўрнида айтиш лозимки, мамлакатимиз қонунчилигида ахборот олиш ва тарқатиш ҳамда ундан фойдаланиш ҳуқуқлари кафолатланган. Шу билан бирга ҳаммаси қонун доирасида бўлиши лозимлигини ҳам унутмаслигимиз керак.

@adliyangiliklari
#Adliya_aralashgach

Жорий йилнинг 11 март куни Пастдарғом туман адлия бўлимига тумандаги “Қатортерак” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Д.Файзиева ва бошқалар туман МТБга қарашли 2-сон махсус МТМда ишлаганлиги ва ушбу муассаса томонидан компенсация ва охирги ҳисоб-китоб пуллари тўлаб берилмаганлигини билдириб, ушбу тўловларни ундириб берилишида амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг матбуот анжумани давом этмоқда.

Мавзу: "Конституциявий суд тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонуннинг мазмун-моҳияти ва янгиликлари.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

📹 Батафсил: https://youtu.be/8_lVD4HeRi4

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Адлия вазирлигида апрель ойининг энг яхши ходими аниқланди

Дилафруз Улуғбековна Суфиева Адлия вазирлиги марказий аппаратининг апрель ойидаги энг яхши ходими сифатида эътироф этилди.

Д. Суфиева 2017 йилдан Адлия вазирлиги марказий аппаратида ўз меҳнат фаолиятини бошлаган. 2019 йилдан ҳозирга қадар Адлия вазирлиги Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келмоқда.

👉Батафсил
_____________

#Сообщение_юстиции

В Министерстве юстиции определили лучшего сотрудника апреля

Дилафруз Улугбековна Суфиева по итогам апреля признана лучшей сотрудницей центрального аппарата Министерства юстиции.

Д. Суфиева в 2017 году начала трудовую деятельность в центральном аппарате Министерства юстиции. С 2019 года по настоящее время руководит Управлением анализа и систематизации законодательства Министерства юстиции.

👉Подробнее

@adliyangiliklari
​#Adliyafaxriylarniqadrlaydi

Икромжон Исроилович Бердиқулов 1957 йилда Фарғона вилояти Данғара туманида туғилган.1995 йилдан 2002 йилгача Навоий вилоятида адлия бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.

Икромжон ака болалик йилларини хотирлар экан, аялари тўғри сўз ва адолатпарвар бўлганликлари, ўзларининг феълидаги ана шу фазилатлар оналаридан мерос эканлигини ёд этди. Ўқувчилик чоғидан билмга чанқоқ йигит кундалигида, талабалик даврларида ҳам “5” дан бошқа баҳо бўлмаган.

И.Бердиқулов 1985 йилда Москва давлат университетининг юридик йўналишини тамомлагач Россия федерацияси Владимир вилояти, Гороховетцк туманида прокурор терговчиси лавозимида фаолиятини бошлаган.Куч-ғайратга тўлган асосий йиллар прокуратура ва адлия органлари тизимида ўтди.

Оила бошлиғининг доимо ишда бўлиши, хонадон бекасига катта масъулият юклаши табиий. Устознинг рафиқалари Ижозат опа Бердиқулова ҳам бу борада алоҳида вазифалар топширилган.

— Ўқиш, билм олиш бизнинг оилада биринчи ўринда турган. У киши кечгача ишда бўлсалар ҳам болаларнинг тарбиясини назоратда тутганлар. Болалар дадаларини кўп кўмаган бўлсаларда, топшириқларини ҳар куни олиб туришган. Уйимизда мактаб доскасига ўхшаш доска бўларди. У киши ҳар куни саҳарлаб туриб, шу доскага болалар учун турли фанлардан топшириқлар ёзиб кетардилар.Топшириқни бажаришни назорат қилиш менинг зиммамда бўлган.Баҳонада ўзим ҳам кўп нарсани ўрганиб олганман.Одатда ишдан қайтганларида болалар ухлаб қолишарди. Кейин эса менинг иштирокимда бажарилган вазифаларни қабул қилиб олардилар.Ҳаммамиз ўқиганмиз.Ҳозирда минг шукурки мевасини кўраяпмиз, — дейди Ижозат опа Бердиқулова.

Бу оилада икки нафар қиз фарзанд улғайди. Бугунги кунда уларнинг иккаласи ҳам олий маълумотли юрист. Ота касбининг давомчилари. Набиралар ҳам улғаймоқда. Икромжон ака эндиликда уларни ҳам жамиятга фойдаси тегадиган шахс бўлиб тарбия топишлари учун жон куйдирмоқдалар. Инглиз ва рус тилларида бийрон сўзлашишни бошлаган набиралар олдида уялиб қолмаслик учун меҳрибон бобо инглиз тилини ўрганишга қаттиқ бел боғлаган.

“Бешикдан қабргача илм излаш керак, мен ҳозиргача китобни қўлимдан қўймайман”, — дейди Икромжон ака биз билан суҳбатда.

Устоз профессионал фаолиятини тўхтатгани йўқ. Ҳамон юрист сифатида жамият билан чамбарчас боғлиқ. Ёшларга ҳуқуқий маслаҳат бериб, йўл-йўриқ кўрсатиб келаяптилар.

Навоий вилояти адлия бошқармаси

@adliyangiliklari
#Adliya_sharhi

27 апрель куни Президентимиз томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Қонунга мувофиқ, бир қанча янгиликлар амалиётга татбиқ этилди.

Бугун, 5 май куни Миллий матбуот марказида мазкур қонуннинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжуманида Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди масъул ходимлари иштирок этди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari