#Сообщение_юстиции
Минюст: решением Президента отменены и изменены еще около 500 актов законодательства, препятствующих развитию
30 апреля 2021 года подписан Указ Президента Республики Узбекистан «О мерах по комплексной систематизации национальной базы законодательства», который предусматривает ряд ключевых вопросов по обеспечению качества и стабильности законодательства.
👉Подробнее
@adliyangiliklari

#Adliya_xabari
Адлия вазирлиги: ривожланишга тўсқинлик қилаётган яна 500 тага яқин қонунчилик ҳужжатлари бекор қилинди
Жорий йилнинг 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ–6218-сон Фармони қабул қилинди. Ушбу Фармонда бир қатор масалалар ўз аксини топган.
👉Батафсил

#Munosabat
Ижтимоий тармоқларда “Андижон шаҳри ҳокими Президент қарорига зид равишда ер ажратиш бўйича қарор чиқарди” мавзусида чиқарилаётган масала юзасидан
Андижон шаҳар ҳокимининг 2021 йил 10 апрелдаги 80к-сонли қарорига асосан Андижон шаҳар “ELEVADA UT GROUP” МЧЖга Андижон шаҳар, Мангулик кўчасида жойлашган 1422 кв.метр ер майдони замонавий лойиҳалар асосида 5 қаватли, 1-қавати савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, юқори қаватлари автомобиллар вақтинча тўхтаб туриш жойи биноси қуриш учун ажратиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 августдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини бериш ҳамда архитектура-қурилиш ишларини амалга ошириш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4427-сон Қарорига асосан 2019 йил 1 октябрдан бошлаб вилоятларда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкалари тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун фақат «E-IJRO AUKSION» савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали берилиши белгиланган.
Шунингдек, қурилиш мўлжалланган ушбу ер майдонида қурилиш ишлари тегишли рухсат этувчи ҳужжатлар олинмасдан бошлаб юборилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар адлия бўлими томонидан 2021 йил 5 май куни шаҳар ҳокимининг 80к-сонли қарорида кўрсатилган ер ажратишдаги қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилди.
Шунингдек, халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгашининг 2021 йил 30 апрель куни бўлиб ўтган 19-сессиясида шаҳар ҳокимининг 80к-сонли қарори депутатлар томонидан тасдиқланганлигини қонунийлиги, ваколатлилиги, ушбу қурилиш объектини қуриш ишлари бажарлиши мумкинлиги юзасидан Андижон шаҳар адлия бўлими томонидан ўрганишлар ўтказилмоқда.
Бундан ташқари, Андижон шаҳар адлия бўлими томонидан 2021 йил 19 апрель куни қонун ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш бўйича Андижон шаҳар ҳокимига, Давлат кадастр палатаси Андижон шаҳар филиалига ва Андижон шаҳар қурилиш бошқармаларига ҳуқуқий маслаҳат ҳамда огоҳномалар киритилган.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

#Adliyafaxriylarniqadrlaydi
9 май — Хотира ва Қадрлаш куни арафасида адлия органларида узоқ йиллар ҳалол хизмат қилган фахрий адлия ходимлари вазирликка таклиф этилди.
Фахрийларга тизимдаги ислоҳотлар, эришилган натижалар ҳақида маълумот берилиб, вазирликнинг бир асрлик фаолиятига оид материаллар жамланган “Адлия органлари тарихи музейи”га саёҳат ташкил қилинди.
Адлия вазири Русланбек Давлетов фахрийлар билан учрашиб, уларнинг соҳа ривожи учун қўшган ҳиссаси, жасорати доимо ёш ходимларга ўрнак бўлиб келаётганини ҳамда ходимлар ҳамиша устоз фахрийлар билан фахрланишини ва улар доим эъзозда эканлигини алоҳида таъкидлади.

#Adliya_online
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг матбуот анжумани давом этмоқда.
Мавзу: "Ривожланишга тўсқинлик қилаётган яна 500 тага яқин қонунчилик ҳужжатлари бекор қилинди" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳяти).
Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.
📹 Батафсил: https://www.youtube.com/watch?v=lfaIeZBvMSQ

Forwarded from Sevara Urinbayeva
Бугун Адлия органлари тарихи музейи ташкил этилганига 3 йил бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тарихида илк маротаба ташкил этилган м азкур музейда Адлия вазирлигининг шаклланиш, ривожланиш эволюцияси ўз аксини топган.
6 бўлимдан иборат музей экспонатларида Адлия вазирлигининг ривожланиш тарихи ва бугуни архив фотосуратлар асосида акс этган. Вазирликда фидойилик билан меҳнат қилган раҳбар фахрийлар стенди эса уларга бўлган эҳтиром ва эъзознинг ёрқин ифодасини билдиради.
Таъкидлаш жоизки, музейда 1917 йилдан бугунги кунга қадар қабул қилинган қонун ҳужжатлари архиви, никоҳ, туғилиш ёки ўлимни қайд этиш билан боғлиқ ҳолатлар ХХ асрдан то бугунги кунга қадар қандай расмийлаштирилганлиги ҳақидаги архив асл ҳужжатларда акс эттирилган. Музейдан ўрин олган экспонатларнинг барчаси махсус экспертлар гуруҳи томонидан ўрганилиб, тадқиқ этилди. Мазкур музейнинг Адлия вазирлиги ташкил топганига юз тўлганлиги муносабати билан очилиши шу соҳада ишловчилар учун унутилмас туҳфа бўлган.

#Adliya_hudud
МАСАЛАЛАРГА ҲУҚУҚИЙ ЕЧИМ ТОПИЛДИ
Навоий вилояти Кармана туманининг “Дўрмон” маҳалласида вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят суди ва маъмурий суди билан ҳамкорликда сайёр қабул ташкил этилди. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, бугунги кунда маҳаллада 921 та хонадон ва 3000дан ортиқ фуқаро истиқомат қилади.
“Ёшлар дафтари”га 66 та, “Аёллар дафтари”га эса 72 нафар хотин-қизлар киритилган. Қабул жараёнида уларнинг муаммолари яқиндан ўрганилиб, аҳолининг ижтимоий ҳимоя билан боғлиқ муаммоларига шу ернинг ўзида ечим топилди.
Хусусан, фуқаро Феруза Чориева 2 йилдан буён ишсиз бўлгани боис, ишга жойлашишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Тикувчилик қўлидан келгани учун, таклиф этилган бўш иш ўринлари орасидан унга тўқимачилик корхонасидаги фаолият маъқул келди.
Шунингдек, имтиёзли шартларда кредит олиш, бандлик, иш стажини тиклаш, ногиронликни белгилаш, меҳнат муносабатларига оид мурожаатлар мутасаддилар томонидан тадбир жойида ҳуқуқий жиҳатдан кўриб чиқилиб, аниқ йўналишлар белгилаб олинди. Қолаверса, фуқароларга уларнинг аризаларига асосан тиббий жиҳозлар тарқатилди.
— Шароитим яхши бўлмаганлиги учун 2 йил давомида ногиронлик аравачаси ололмасдан келаётган эдим. Сайёр қабул давомида адлия бошқармасининг амалий ёрдами билан менга ногиронлик аравачаси топширилди. Бундан жуда хурсандман. Авваллари ҳам туманимиздаги адлия бўлимидан тиббий муолажа олишда имтиёзлардан фойдаланиш, ишга жойлашиш масалаларида ҳуқуқий маслаҳат олиб, муаммоларимни осон битирганман. Бунинг учун уларга раҳмат айтаман, — дейди Норгул Холмўминова.
Тадбир давомида 52 нафар фуқаро қабул қилиниб, 25 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 7 нафарининг мурожаати жойида қаноатлантирилди, 20 нафарининг мурожаати адлия бошқармасининг иш юритувига кирим қилинди.

СИЗ ДОИМО АРДОҒИМИЗДАСИЗ
Адолат йўли — энг тўғри ва шарафли, шу билан бирга сермашаққат йўлдир. Бу танлов жасоратни, фидоийлик ва садоқатни талаб этади. Умрини адолатни ҳимоя қилиш, қонун ва тартиблар ижросини таъминлашга бағишлаган инсонлар меҳнати ҳамиша эл ардоғида. Навоий вилояти адлия бошқармасида ҳам 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан умрини қонун устуворлигини таъминлашга сарф этган устозлар билан самимий мулоқот ташкил этилди.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, бугунги кунда Навоий вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимида фаолият кўрсатган 20 дан ортиқ фахрийлар бўлиб, бошқарма янги биносида улар учун “Фахрийлар кенгаши” хонаси ташкил этилган.
Тадбир аввалида устозлар бинода яратилган шароитлар билан таништирилди. Мавжуд қулайликлар, бинонинг замонавий кўриниши меҳмонларда янги таассурот уйғотган бўлса, адлия органлари хаёти акс этган мўжазгина музейда улар ўз ўтмишлари билан юзлашдилар. Ёшлик даврларини ёдга солган суратлар устозлар қалбида ёрқин хотираларни жонлантирган бўлса, сафдошлар даврасини тарк этганлар ёдидан кўзларда ёш қалқиди. Хамроой Рузиқулова 1937 йилда Нурота туманида туғилган. 84 ёшли онахон 30 йил давомида адлия тизимида ишлаган. Онахон адлия бошқармасининг бугунги шароитлари билан танишар экан ўз хотираларини ёдга олди.
— Мен ишлаган даврларда қонун нима, қоида нима, нотариус ким, адвокат нима иш қилади бу ҳақда одамлар деярли тасаввурга эга бўлишмаган. У пайтлар жамиятда ўзимизнинг ўрнимизни топишга ҳаракат қилардик. Шароитсиз ва пулсиз ишлаш қандай бўлишини бошимиздан ўтказганмиз. Бугунги кунларга минг бора шукроналар келтириш ва сидқидилдан ишлаш керак, — дейди Х. Рузиқулова.
Шундан сўнг, адлия бошқармасининг меҳнат жамоаси, ёш ходимлар билан устозлар ўртасида самимий мулоқот ташкил этилди. Суҳбат жараёнида адлия органларида узоқ йиллар давомида фаолият юритиб келган фахрий ходимлар ўзларининг фаолияти билан боғлиқ қизиқарли хотираларни ўзаро ўртоқлашдилар. Мулоқот давомида бир вақтлар адлия бошқармаси мўжазгина бинода фаолият юритганлигини, ўша даврларда бугунги кундаги шароитлар орзулардагина бўлиши айтиб ўтилиб, муборак кунларда устозларнинг дийдорлашув даврасини ташкил этганлик учун миннатдорчилик билдирилди. Тадбир доирасида бошқармага ташриф буюролмаган фахрийлар хонадонига йўқлов ташкил этилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди.
Навоий вилояти адлия бошқармаси

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#adliyafaxriylarniqadrlaydi
📹 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Наманган вилоят адлия бошқармаси фахрийси Одилжон Азимов учун тайёрланган махсус видеоролик эътиборингизга хавола этилади.

#Adliya_sharhi
Давлат дастурида Адлия вазирлигига 46 та бандда тегишли вазифа ва тадбирларни бажариш юклатилган. Шундан, 13 та банд бўйича вазирлик асосий ижрочи этиб белгиланган.
Вазирлик асосий ижроси сифатида кўрсатилган 12 та бандда қонун ҳужжатлари лойиҳаларини, 1 та бандда чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш назарда тутилган.
👉Батафсил
@adliyangiliklari
Давлат дастурида Адлия вазирлигига 46 та бандда тегишли вазифа ва тадбирларни бажариш юклатилган. Шундан, 13 та банд бўйича вазирлик асосий ижрочи этиб белгиланган.
Вазирлик асосий ижроси сифатида кўрсатилган 12 та бандда қонун ҳужжатлари лойиҳаларини, 1 та бандда чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш назарда тутилган.
👉Батафсил
@adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#adliyafaxriylarniqadrlaydi
📹 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Наманган вилоят адлия бошқармаси фахрийси Насибахон Умарова учун тайёрланган махсус видеоролик эътиборингизга хавола этилади.

9 май – Хотира ва Қадрлаш куни
Иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши курашиб ҳалок бўлган, шунингдек, мамлакатимиз озодлиги ва мустақиллиги йўлида жон берган Ўзбекистоннинг барча ўғлонлари хотирасини абадийлаштириш мақсадида 1999 йил қабул қилинган Президент Фармони билан 9 май Хотира ва Қадрлаш куни деб эълон қилинган.
Хотира ўзликни англатиб туради, қадр инсонни юксакликка кўтаради.
Адлия вазирлиги жамоаси умумий тарихий хотира орқали бирдамлик ва ҳамжиҳатликка чорловчи ушбу кун билан барчани самимий муборакбод этади!