ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.86K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Адлия_хабари

📌 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ўтказилаётган “Йилнинг энг яхши адлия ходими” ҳамда “Йилнинг энг яхши адлия бўлими" республика кўрик-танлови ўз якунига етди.

↪️ Танловнинг якуний натижаларига кўра, “Йилнинг энг яхши адлия ходими” номинацияси бўйича:

1-ўринни Тошкент вилоят адлия бошқармаси Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бошлиғи Умид Олимович Миршаев;

2-ўринни Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими бош маслаҳатчиси Исатай Маратович Алдабергенов;

3-ўринни Андижон вилоят адлия бошқармаси Хуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Аъзамжон Азимжон ўғли Эркинов қўлга киритди.

↪️ “Йилнинг энг яхши адлия бўлими” номинацияси бўйича:

1-ўринни Фарғона вилояти Қувасой шаҳар адлия бўлими;

2-ўринни Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани адлия бўлими адлия бўлими;

3-ўринни Самарқанд вилояти Нарпай туман адлия бўлими қўлга киритди.

✅ @adliyangiliklari
Forwarded from "Tashkent Law Spring"
“Tashkent Law Spring” I Халқаро юридик форуми қандай ўтган эди:
Халқаро экспертлар фикри
Forwarded from "Tashkent Law Spring"
Как прошел первый форум “Tashkent Law Spring”:
мнения зарубежных экспертов
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Маҳаллаларда ДХМлар филиаллари ташкил этилади

“Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони (ПФ–5930-сон, 31.01.2020 й.) қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига ўтказилди.

Шу муносабат билан агентликка мазкур тизимни юритиш ва уни Юридик шахсларнинг марказий маълумотлар базаси билан интеграция қилиш ва идоралараро ҳамкорликни бепул таъминлаш бўйича қўшимча вазифалар юклатилди.

Фармон билан 2020 йил 1 апрелдан Тошкент шаҳрида фақат ЯИДХП ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхати тасдиқланди.

Фармонга кўра, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллардаги маҳаллаларда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ДХМлар филиаллари босқичма-босқич ташкил этилади.

Жисмоний ва юридик шахсларга кенг қамровли, шу жумладан мобиль (сайёр) давлат хизматлари кўрсатиш филиалларнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Филиаллар маҳаллаларнинг фуқаролар йиғинлари биноларида бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.

Шунингдек, агентлик тузилмасида Давлат хизматларини рақамлаштириш бошқармаси ташкил этилди.

Фармонга кўра, 2021 йил 1 январдан давлат хизматлари аҳоли гавжум бўлган ва жамоат жойларида ўрнатиладиган инфокиоскалар орқали ўзига ўзи хизмат қилиш тамойили асосида кўрсатилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Нотариал палата давлат рўйхатидан ўтказилди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Нотариал палатаси ташкил этилган бўлиб, унинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланган.

Шунингдек, Нотариал палатанинг таъсис Конференцияси ўтказилиб, унда Нотариал палата раиси сайланган.

Шунга кўра, Нотариал палата белгиланган тартибда Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Иқтисодиёт барқарорлигининг асоси - илм
--
Наука - основа устойчивого развития экономики
#Адлия_хабари

⚡️ Адлия вазирлигининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси адлия вазири Русланбек Давлетов бошчилигида давом этмоқда.

Мажлисда адлия органлари ва муассасалари томонидан қонун ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш, юридик таълим, давлат хизматлари, юридик хизматлар соҳаларида 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар, вазирлик зиммасига юклатилган вазифаларнинг амалда таъминланаётганлик даражаси танқидий таҳлил қилинаяпти.

Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилаётган тадбирда адлия органлари ва муассасаларининг барча даражадаги раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этмоқда.

✅ @adliyangiliklari
#Адлия_хабари

⚡️ Аввал хабар берганимиздек, Адлия вазирлигининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси адлия вазири Русланбек Давлетов бошчилигида давом этмоқда

Ўтказилаётган мажлисда фуқароларга сифатли давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳам таҳлил қилинди. Ҳудудий адлия бошқармалари, хусусан, ҳисобот давридаги фаолияти бўйича Сирдарё вилоят адлия бошқарма бошлиғининг, Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани адлия бўлими бошлиғининг ахборотлари эшитилди. Жойлардаги мавжуд холат бўйича камчиликлар, уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилди.

✅ @adliyangiliklari