ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.86K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Адлия_хабари

Адлия вазирлиги: Виртуал адлия тизими яратилади

Адлия вазирлигининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси адлия вазири Русланбек Давлетов бошчилигида ўтказилди.

↪️ Келтирилишича, вазирлик ташаббуси билан 259 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар жумладан 55 та қонун, 67 та Президент ҳужжатлари, 110 та Ҳукумат ҳужжатлари, 27 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилди 2 541 та қонун ҳужжатлари лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, 2016 йилга нисбатан 1,5 бараварга ортди.

↪️ Ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 1 365 та норматив тусдаги қарор лойиҳалари келиб тушди. 2019 йилда кўрилган чораларга асосан ҳокимликлар томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмасдан қабул қилинган 379 та қарорлар бекор қилинди. Бу кўрсатгич 2018 йилга нисбатан 177 тага ёки 47 % га кўп.

↪️ Келиб тушган жами 109 мингдан ортиқ мурожаатларнинг қарийб 87 мингга яқини қонуний ҳал этилди. Мазкур мурожаатларнинг 50 фоизини шикоятлар ташкил қилади. Келиб тушган мурожаатлар сонини 2018 йил билан солиштирганда улар сони 2 бараварга кўпайганини кўрсатмоқда.

↪️ Ҳисобот даврида Адлия бўлимлари томонидан ташкил этилган шахсий ва сайёр қабулларда 46 мингдан ортиқ мурожаат қабул қилиниб, уларнинг 90 фоизи қонуний ҳал этилди.

↪️ Аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича 18 мингдан ортиқ тақдимнома, 71 мингга яқин огоҳнома киритилди. Ушбу тақдимномаларнинг 15 мингдан ортиғи бевосита адлия бўлимлари томонидан киритилган.

↪️ 7,5 мингга яқин шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 бараварга, 2016 йилга нисбатан 4 бараварга ортди. 10 мингдан ортиқ шахс интизомий жавобгарликка тортилди, шундан 511 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди, ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 2,5 бараварга, 2016 йилга нисбатан 2 бараварга ошди.

↪️ Киритилган тақдимномаларга асосан мансабдор шахсларнинг ноқонуний 181 та ҳужжатларнинг ижроси тўхтатилди, 2 минг 800 дан ортиғи бекор қилинди.
Судларга 129 млрд сўмлик 17 мингдан ортиқ даъволар киритилиб, 81 млрд сўмлик 16 мингдан ортиқ даъволар қаноатлантирилди.

Таъкидланишича, одамлар ўзгаришлар самарасини амалда сезиши, ҳуқуқ ва қонунлар ҳалақит эмас, балки ёрдам беришини англаши керак. Қонунийлик барча даражада фуқаролар ҳаёти сифатини ошириш, мамлакатда тинчлик ва барқарорликни таъминлашнинг муҳим омили ҳисобланади. Ҳар бир фуқаронинг қонун олдида тенглиги ва жамиятда қонун устуворлиги тамойилларини таъминлаш ислоҳотлар самарадорлигининг кафолатидир.

Шуни ҳисобга олган ҳолда, Адлия вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишлари бўйича амалга оширилган ишлар танқидий таҳлил қилинди. Соҳани тизимли ривожлантиришга қаратилган қатор режа ва вазифалар белгиланди.

Хусусан, Адлия вазирлиги – 2030 стратегиясини қабул қилиш, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида адлия органлари ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш, “advice for business” махсус интерактив ҳуқуқий порталини яратиш, Адвокатура институтини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш, нотариат соҳасида қонун ҳужжатларини оптималлаштириш ва тўғридан-тўғри амал қилувчи қонун қабул қилиш , виртуал адлия тизимини яратиш кабилар шулар жумласидандир
.

Асосийси, адлия органлари ходимлари ўз фаолиятига халол, виждонан, ҳар бир ишга масъулият билан ёндошиб, бундан кейин ҳам "фуқаролар адлия органлари фаолиятидан рози бўлиши керак" деган тамойилга амал қилиш лозимлиги айтилди.

✅ @adliyangiliklari
📌 Жорий йилнинг 3 февраль куни Адлия вазирлиги биносида журналист ва блогерлар учун медиа ивент ташкил этилди. Ушбу интерфаол, очиқ мулоқотда адлия вазири Русланбек Давлетов иштирок этмоқда.

Ивент 2019 йилда амалга оширилган ишлар, келгуси режалар, вазирлик томонидан йўлга қўйилиши кутилаётган янги лойиҳалар тўғрисида ОАВ ва жамоатчиликни хабардор қилиш, медиа ҳамжамият билан яқин мулоқот ўрнатиш мақсадида ўтказилди. Унда “Адлия ҳисобот беради!” китоби иштирокчиларларга тақдим этилди, иштирокчилар эътиборига “Адлия халқ хизматида” махсус ролиги намойиш этилди.

Айни пайтда ОАВ вакиллари ва адлия вазири ўртасида очиқ мулоқот давом этмоқда:
↪️ https://www.facebook.com/adliyamaslahatchisi/videos/823998208427938/
Forwarded from SAFAR
2019 йилда Ўзбекистонда Маҳалла фуқаролар йиғини 40 миллион маълумотномалар берган

Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг айтишича, ўтган йили Ўзбекистонда ўтган йили маҳаллалар 20 хилдан зиёд справка турларидан 40 миллион маълумотномалар берган.

-"Маҳаллалар справка бериши амалиётни тўхтатдик. Ўйлаймизки, бу аҳолига енгиллик беради. Маҳаллалар ўтган йили 40 миллиондан ошиқ маълумотномалар берган. Ваҳоланки улар ўзи берган справкаларига жавоб бермаган"

Шунингдек, вазир Давлетов маҳаллий ижро ҳокимиятлари ваколатларига кирган бир қанча функцияларни алоқадор вазирликларга қайтарилганини эътироф этди.

Айни дамда, Адлия вазири Русланбек Давлетов журналист ва блогерлар билан матбуот анжумани ўтказмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAEyQD8WuzKSWVw5Ppg
Forwarded from Anhor.uz
Русланбек Давлетов: в 2019 году Министерство юстиции признало незаконным 570 решений хокимов (районных, областных, городских), в том числе о незаконных сносах. В 2018 году таких решений было 685.
💪 Сиёсий ваъдаларни бажармагани учун сиёсий жавобгарлик бор, лекин ҳуқуқий жавобгарлик белгиланмайди. Масалан, сайловда ғалаба қозонган партия ваъдаларини бажармаса, сайловчилари томонидан жазоланиши, қайта сайланмаслиги керак — Адлия вазири Русланбек Давлетов

@gazetauz_uzb
#Ochiq_adliya #OAV_bilan_muloqot

Adliya vaziri Ruslanbek Davletov: "Elektron tizimga o'tilishi 1 milliard so'm tejash imkonini berdi. Bizda elektron dasturlar unumdorlikni boshqarish imkonini berdi. Byurokratiya kamaytirildi. Ko'plab funksiyalar Davlat xizmatlari agentligiga berildi. Ko'plab hujjatlarning bekor bo'lishi, notarial harakatlar sonini bir yilda 7 milliontadan 3.9 milliontaga tushishiga olib keldi.

Snos muammosi inson huquqlari sohasiga yomon ta'sir qildi. Snos masalasi qiyinlashadi. Hokim o'zi endi qaror qabul qilaolmaydi, kengash orqali o'tadi. 100 foiz bozor narxini to'lash kerak. Snos hujjatlari huquqiy nazoratdan o'tadi. Bu doim endi qattiq nazorat qilinadi. Snos muammosi jiddiy nazorat ostida"
.

Манба: @allaevuz
#Ochiq_adliya #Open_Justice

📌 Адлия вазири Русланбек Давлетов: «Кейинги пайтда мамлакатимиз оммавий ахборот воситаларида танқидий руҳ кучайиб бормоқда. Бу тенденция бизга жуда керак. Сабаби бу барча даражадаги давлат ташкилотлари ходимларини халқ фикри билан ҳисоблашган ҳолда ишлашга ўргатади. Айни вақтда ахборот майдонидаги барча жараёнлар қонун ва этика доирасида бўлиши, шахсий ҳисоб-китоб ва сохта обрў орттириш усулига айланиб кетмаслиги, инсон шаънини таҳқирламаслиги керак».
______________________________


📌 Министр юстиции Русланбек Давлетов: «В последнее время в средствах массовой информации усиливается критический дух. Нам очень нужна эта тенденция. Потому что это учит сотрудников государственных органов всех уровней работать, считаясь с мнением народа. В то же время важно, чтобы все процессы в информационном пространстве шли в рамках закона и этики, не превращаясь в метод сведения личных счетов и снискания псевдо репутации, нельзя унижать человеческое достоинство».

@adliyangiliklari
#Adliya_hisobot_beradi #Open_Justice

📌 Медиа макондаги мурожаатлар, хабарлар ва материаллар таҳлили ижтимоий йўналтирилган қатор лойиҳа ва акцияларни ишга туширишга ундади. «Очиқ адлия», Advice.uz ҳуқуқий ахборот портали, фуқароларга бирламчи ҳуқуқий кўмак кўрсатувчи «Мадад» ННТ, «Адлия — тадбиркорга мададкор», «Биз биргамиз», «Снос»лар бўйича ва бошқа лойиҳалар шулар жумласидандир. Уларнинг барчаси фуқаролар ҳаётини енгиллаштириш, улар учун қўшимча шароитлар яратиш, қонуний ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган.

Мисол учун, ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойга нисбатан эгалик ҳуқуқини эътироф этиш бўйича ўтказилган бир марталик акция доирасида 400 мингдан зиёд кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилди. Яъни, 400 мингдан ортиқ оила ўз уй-жойига, кичик ватанига нисбатан ҳуқуқий кафолатларни қўлга киритди.
______________________________
#Юстиция_отчитывается #Open_Justice

📌 Анализ обращений, сообщений, материалов в медиапространстве подстегнул на запуск ряда проектов и акций, в том числе социальной направленности. В их числе — «Открытая юстиция», правовой информационный портал Advice.uz, ННО «Мадад» для оказания первичной правовой помощи гражданам, акция «Юстиция — друг предпринимателя», проект «Мы — вместе», акция по сносам и другие. Все они направлены на упрощение жизни граждан, создание для них дополнительных удобств, обеспечение их законных прав и свобод.

К примеру, в рамках разовой акции по признанию права собственности на самовольные жилые постройки оказано оформлено более 400 тысяч кадастровых документов. То есть свыше 400 тысяч семей получили правовые гарантии на свое жилье, крышу над головой.
Forwarded from Human.uz | Rasmiy kanal
Сайёр хизматнинг навбатдаги манзили — Чимён

✍️“Чимён” маҳалла фуқаролар йиғинида 900 дан ортиқ хонадонда 3 минг нафарга яқин аҳолининг истиқомат қилади.

Батафсил: 👉https://human.uz/site/inner/516

Telegram | Facebook | Youtube
Forwarded from Muxbir Daliev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Адлия вазири Руслан Давлетовнинг бугунги очиқ мулоқоти ҳақида қисқача...

Каналга уланиш учун: http://t.me/muxbir1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_hisobot_beradi #Open_Justice

📌 Адлия вазирлиги томонидан 2019 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби ва келгусидаги режаларга бағишланган махсус рисола чоп этилди.
_____________________________________________

#Юстиция_отчитывается #Open_Justice

📌 Министерство юстиции подготовило и опубликовало специальную брошюру, посвященную итогам 2019 года и планам на будущее.

✅ @adliyangiliklari
#Adliya_hisobot_beradi #Open_Justice

📌 Бугунги кунда очиқлик ва ошкоралик нафақат давр талаби, балки қонун устуворлигини таъминлаш ва аҳолининг давлат органларига бўлган ишончини янада ортишининг омиллардан бири. Ҳар бир давлат идораси фуқаролар олдида ҳисобдор бўлиши керак.

Буни яхши англаган ҳолда Адлия вазирлиги илк бора катта форматда жамоатчиликка ҳисобот берди. Жорий йилнинг 3 февраль куни вазирлик биносида журналист ва блогерлар учун медиа ивент ташкил этилди. Ушбу интерфаол, очиқ мулоқотда адлия вазири Русланбек Давлетов иштирок этди.

Ивент 2019 йилда амалга оширилган ишлар, келгуси режалар, вазирлик томонидан йўлга қўйилиши кутилаётган янги лойиҳалар тўғрисида ОАВ ва жамоатчиликни хабардор қилиш, медиа ҳамжамият билан яқин мулоқот ўрнатиш мақсадида ўтказилди. Унда “Адлия ҳисобот беради!” рисола иштирокчиларларга тақдим этилди, иштирокчилар эътиборига “Адлия халқ хизматида” махсус ролиги намойиш этилди.

↪️ Батафсил: https://www.minjust.uz/uz/press-center/news/98761/

✅ @adliyangiliklari