ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.85K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги Ўзбекистон Ногиронлар уюшмаси Қорақалпоғистон бўлимига тикув машинаси совға қилди

Бугун, 27 октябрь куни адлия вазири Р. Давлетов хизмат сафари билан Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб турибди.

Хизмат сафари давомида ҳудудий адлия органлари ҳамда давлат хизматлари марказлари фаолияти билан яқиндан танишиш ва амалиётдаги муаммоларни таҳлил қилиш мақсад қилинган.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Huquqiy axborot Телеграм-канали — тезкор, аниқ, ишончли манба!

Янги қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқий ахборотлар қисқа ва содда тарзда, инфографика ва бошқа тасвирий воситалардан кенг фойдаланган ҳолда бериб борилади.

Ушбу каналга махсус QR-код орқали ҳам уланишингиз мумкин.

Тезкор ҳуқуқий маслаҳат ва маълумотлар @huquqiyaxborot каналида. Барчаси бепул!

@adliyangiliklari
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Ҳозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
#Adliya_xabari

"Адолат" МҲАМ делегацияси Беларусь ҳуқуқий ахборот маркази вакиллари билан учрашди

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича 100 дан ортиқ мутахассислар тайёрланди

👉Батафсил
___________

#Сообщение_юстиции

Более 100 специалистов прошли обучение по оценке регуляторного воздействия актов законодательства и их проектов

👉Подробнее

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Карлар, Кўзи ожизлар ва Ногиронлар жамиятларининг Қорақалпоғистон бўлимларига хизмат автомашиналари топширилди

👉Батафсил
__________

#Сообщение_юстиции

Каракалпакским отделениям обществ глухих, слепых и инвалидов вручены служебные автомобили

👉Подробнее

@adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини лингвистик экспертизадан ўтказиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (662-сон, 28.10.2021 й.) билан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини лингвистик экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🔎 Низомга кўра, 2023 йил 1 январдан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари вазирлик, идоралар билан келишишдан олдин лингвистик экспертизадан ўтказилади.

☑️ Лингвистик экспертиза лойиҳани ишлаб чиққан ташкилот раҳбарининг маслаҳатчиси томонидан қуйидаги талаблар асосида ўтказилади:
➖ жумлаларнинг соддалиги ва қисқалиги, таърифларнинг аниқлиги;
➖ имло, услубий, грамматик ва орфография қоидаларига мослиги;
➖ янги атамалар, шунингдек, соҳа атамаларининг тўғри қўлланилганлиги;
➖ сўз бирикмаларининг ўзаро тўғри боғланганлиги;
➖ баённинг тизимлилиги ва ифодали кетма-кетлиги.

✅ Маслаҳатчи ёхуд мутахассис 3 кун ёки шартномада белгиланган муддатда лингвистик экспертизадан ўтказиш натижаси бўйича аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан тавсияларни кўрсатган ҳолда хулоса бериб, лойиҳани ишлаб чиқувчига тақдим этади.

➡️ Шунга кўра, лойиҳа матни қайта ишланиб, келишиш учун вазирлик ва идораларга юборилади.

❌ Лойиҳада қуйидагиларнинг қўлланилишига йўл қўйилмайди:
🔸 оғзаки нутқ шакллари;
🔸 давлат тилида тенг маъноли сўзлар ва тушунчалар мавжуд бўлган тақдирда, чет тиллари атамалари;
🔸 эскирган ҳамда кўп маънони англатадиган сўзлар ва иборалар, мажозий таққослашлар, сифатлашлар, киноялар;
🔸 аббревиатура ва қисқартмалар (умумий қабул қилинган аббревиатура ва қисқартмалар бундан мустасно).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot