ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.85K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
⚡️Халқаро медиа-холлда “Қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш-мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлиги гаровидир” мавзусида мулоқот бошланди.

Тадбирда адлия вазири ўринбосари Акбар Ташкулов иштирок этмоқда.

📹Онлайн трансляция

@adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_табриги

🇺🇿 Адлия вазирлиги барча юртдошларимизни 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни билан самимий муборакбод этади!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро медиа-холлда “Қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш-мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлиги гаровидир” мавзусида мулоқот бўлиб ўтди.

📹 Тадбирда адлия вазири ўринбосари Акбар Ташкулов иштирок этди.

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

⚡️Айни пайтда Олий Мажлис Сенатининг XX ялпи мажлисида адлия вазири Русланбек Давлетов “Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси борасидаги маъруза билан иштирок этмоқда.

Ялпи мажлисда кўриб чиқилаётган масалаларни ушбу манзил орқали онлайн кузатиб боришингиз мумкин.

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
• Befarq bo‘lma! Kelajaging uchun ovoz ber!
——————————
• Не будь равнодушным! Голосуй за свое будущее!
——————————
• Don't be indifferent! Vote for your future!

@tsulofficial
#Эътироф

Бугун, Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Адлия вазирлиги марказий аппаратида давлат тили масалалари бўйича ўз фаолиятини олиб бораётган ходимлар табрикланди.

Қайд этиш керакки, ушбу ходимлар адлия тизимида давлат тили нуфузини юксалтиришга, қадр-қимматини кўтаришга, қолаверса, давлат тилига эҳтиром ва муҳаббат ҳиссини шакллантиришга ўзининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқда.

Адлия вазирлиги жамоаси тил фидойиларини байрам билан табриклайди, келгуси ишларида зафар ва муваффақиятлар тилайди.

@adliyangiliklari
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вакиллари Россия Федерацияси Свердловск вилояти Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили билан учрашди
 
21 октябрь куни Адлия вазирлиги вакиллари ҳамда Россия Федерацияси Свердловск вилояти Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татьяна Мерзлякова ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда вазирлик фаолияти, хусусан, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, нодавлат нотижорат ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш, адвокатура институтини ривожлантириш соҳаларидаги ислоҳотлар бўйича маълумот берилди.

Шунингдек, Татьяна Мерзлякова Россия Федерациясида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил институти функция ва вазифалари, шунингдек фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар билан ўртоқлашди.
 
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Бугун, 22 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Унда 2021 йилнинг шу даврига қадар адлия органлари ва муассасалари томонидан амалга оширилган ишлар якуни, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар, шунингдек ҳудудий адлия органлари фаолиятининг самарадорлиги баҳолаш натижалари муҳокама қилинади.

Ҳайъат мажлиси видеконференцалоқа шаклида ўтказилиб, унда адлия органлари ва муассасаларининг раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этишмоқда.

@adliyangiliklari