ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.85K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Adliya_xabari

Ўзбекистон: беш йиллик жадал ислоҳотлар

Бугун, 5 октябрь куни “Тараққиёт стратегияси” маркази ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкил этилган “Ўзбекистон: беш йиллик жадал ислоҳотлар” мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтди.

Конференцияда адлия вазири Русланбек Давлетов модератор сифатида иштирок этиб, Ҳаракатлар стратегияси ижроси доирасида амалга оширилган ислоҳотлар бўйича маълумот берди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
​#Adliya_xabari

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Туркманистон Адолат вазирлиги ўртасида ўзаро англашув тўғрисида меморандум имзоланди

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг мамлакатмизга расмий ташрифи доирасида жорий йилнинг 5 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Туркманистон Адолат вазирлиги ўртасида ўзаро англашув тўғрисида меморандум имзоланди.

Мазкур меморандумнинг мақсади ҳамкорликдаги институционал ўзаро муносабатлар учун асос яратиш ва икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат.

Меморандум доирасида норма ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиёти, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, юридик кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек ўзаро манфаатли бошқа йўналишларда ҳамкорлик қилиш кўзда тутилмоқда.

Мазкур ҳужжат икки мамлакат вазирликлари ўртасида ҳуқуқ ва адлия соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, рағбатлантириш ва ривожлантиришга хизмат қилади.

Маълумот ўрнида келтириб ўтамиз,
бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан хорижий мамлакатларнинг йигирмадан ортиқ адлия вазирликлари билан икки томонлама ҳамкорлик ўрнатилганини қайд этиш жоиз.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
​Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонунчилик ҳужжатлари ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича Президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳага кўра, қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини “коррупциядан ҳоли қонунчилик” тамойили асосида ишлаб чиқиш ва қуйидагиларни назарда тутувчи коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш тартиби жорий этилмоқда:

➖ амалдаги 21 мингдан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2022-2026 йилларда тўлиқ коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади;
➖ жисмоний шахслар – мустақил экспертларга коррупцияга қарши илмий ҳамда мустақил экспертизадан ўтказиш ҳуқуқи берилади;
➖ илмий, олий таълим ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари учун коррупцияга қарши экспертиза бўйича грантлар эълон қилинади;
➖ коррупцияга қарши экспертизадан ўтазилмаган қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқувчига қайтарилади;
➖ қонунчилик ҳужжатларидаги коррупциявий омиллар тегишли давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини баҳолашнинг асосий мезонларидан бири этиб белгиланади.

Лойиҳа билан қуйидагиларни тасдиқлаш назарда тутилмоқда:
➖ қурилиш, соғлиқни сақлаш, олий таълим ва давлат харидлари соҳаларидаги қонунчилик ҳужжатларидаги коррупциявий омилларни бартараф этиш бўйича “йўл харитаси”;
➖ 2021 йилда амалдаги қонунчилик ҳужжатларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш режаси (бундан буён ҳар йили шундай режа тасдиқланади);
➖ 2022—2026 йилларда амалдаги қонунчилик ҳужжатларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш режа-графиги;
➖ давлат органлари ва ташкилотларининг қонунчилик ҳужжатларини коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш фаолиятини баҳолаш мезонлари.

Адлия вазирлиги томонидан жамоат муҳокамасига жойлаштирилган мазкур қарор лойиҳасининг тўлиқ матни билан 👉бу ерда танишиш мумкин.

@adliyangiliklari
​Президентнинг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Адлия вазирлиги томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда қурилиш, соғлиқни сақлаш, олий таълим ва давлат харидлари соҳаларини тартибга солувчи 226 та қонунчилик ҳужжатлари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилган ва натижасига кўра ушбу ҳужжатларнинг 75 тасида 302 та коррупциявий омиллар аниқланган.

Қурилиш, соғлиқни сақлаш, олий таълим ва давлат харидлари соҳаларидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш натижасида аниқланган коррупциявий омилларни бартараф этиш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланади.

Олий Мажлис палаталари, Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши, Адлия вазирлиги ва Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни “коррупциядан холи қонунчилик” тамойили асосида ишлаб чиқиш ҳамда қуйидагиларни назарда тутувчи коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланади:

▪️амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни босқичма-босқич тўлиқ коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш;
▪️норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишда жамоатчилик, илмий ташкилотлар ва мустақил экспертларни кенг жалб қилиш;
▪️норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда ишлаб чиқувчи томонидан коррупциявий омилларни аниқлаш бўйича намунавий шаклдаги саволнома (чеклист) тўлдирилиши ва лойиҳа қабул қилингунига қадар бўлган барча босқичларда унга илова қилиниши;
▪️чеклист тўлдирилмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари адлия органлари томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмаслиги ва ишлаб чиқувчига қайтарилиши;
▪️норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларида адлия органлари томонидан аниқланган коррупциявий омиллар тегишли давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини баҳолашнинг асосий мезонларидан бири этиб белгиланиши.

@adliyangiliklari
#Adliya_hudud

Эшитиш имконияти чекланган сайловчиларнинг ҳуқуқий билимлари оширилди

Айни вақтда Наманган вилоятида 700 га яқин фуқаролар эшитиш ва гапириш имконияти чекланган.

Жорий йилнинг 24 октябрь куни ўтказилиши режалаштирилаётган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловда уларнинг иштироки муҳим ҳисобланади.

Бугун Наманган вилояти адлия бошқармаси ташаббуси билан Карлар жамияти вилоят бўлими билан ҳамкорликда вилоят касаба уюшмалари федерациясининг мажлислар залида семинар ўтказилди.

Семинарнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, унда махсус сурдо таржимон томонидан маърузачиларнинг барча фикрлари ҳаракатлар ёрдамида тушунтирилди. Уларнинг сайловга оид саволларга жвоблар берилди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Ўзбекистон делегацияси МДҲ иштирокчи-давлатлари суд экспертиза органлари раҳбарларининг Давлатлараро кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги битим лойиҳаси муҳокамасида иштирок этди

👉Батафсил
_________

#Сообщение_юстиции

Делегация Узбекистана участвовала в обсуждении проекта Соглашения об образовании Межгосударственного совета руководителей судебных экспертиз СНГ

👉Подробнее

@adliyangiliklari
Кўриш қобилияти чекланган фуқароларга сайлов қонунчилиги тушунтирилди

2021 йил 7 октябрь куни Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти вилоят бўлими билан ҳамкорликда кўриш қобилияти чекланган сайловчилар учун ўқув семинар ташкил этилди.

Тадбир давомида имконияти чекланган фуқароларимизнинг сайловларда фаол иштирок этиш бўйича қонунчиликда белгиланган ҳуқуқлари ҳамда сайлов жараёнларида уларга яратилган шарт-шароитлар юзасидан маълумотлар берилиб, сайлов қонунчилигини ўз ичига олган Брайль ёзуви асосида тайёрланган тарғибот материаллари тарқатилди.

Маълумот учун: Наманган вилоятида кўришда нуқсони бўлган 6 минг нафарга яқин фуқаролар сайловда иштирок этади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
Адлия хайрия ҳуқуқий марафони ўтказилади!

"Ezgu amal" хайрия жамғармаси билан ҳамкорликда "Ўзбек тили байрами" куни муносабати билан Тошкент шаҳрида “Давлат тили – миллат ғурури” шиори остида марафон ташкил этилади.

Марафон 2021 йил 16 октябрь куни соат 09:00 да Адлия вазирлиги биносидан "Адиблар хиёбони"гача давом этади.

Марафон доирасида Адиблар хиёбонида сайёр давлат хизматлари, сайёр қабуллар ва кўнгилочар тадбирлар ўтказилиб, бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилади.

Хайрия маблағлари кам таъминланган оилаларнинг саратон касаллигига чалинган болалари даволанишига сарфланади.

Хайрия маблағларини "Ezgu amal" жамғармасининг:

▫️ҳ/р: 20212000700943273001 (АТ "Капиталбанк", Яшнабод ф-л, МФО 01136) ҳисоб рақамига;

▫️Paynet, Click, Payme, Apelsin тўлов тизимларида "Хайрия" бўлимидаги "Ezgu amal" belgisini танлаган ҳолда;

▫️ezguamal.org/charity интернет-эквайринг тизими орқали ўтказишингиз мумкин.

💰Ҳозирга қадар 24 млн сўмдан ортиқ хайрия маблағлари йиғилди.

@adliyangiliklari
#Adliya_brifing

2021 йил 4 октярбь куни Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи Қонун қабул қилинди.

Қонун билан киритилган ўзгартиришларга кўра, ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик учун белгиланган жавобгарлик чоралари кучайтирилди. Яъни бундай ҳаракатларни содир этган шахслар:
▪️БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима (илгари фақат 50 бараваригача);
▪️1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш (илгари 1 йилгача);
▪️1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди (илгари 1 йилгача).

Ушбу Қонун қабул қилингач ижтимоий тармоқлар орқали турли хил фикр ва мулоҳазалар билдирилиб, кенг муҳокамалар келиб чиқмоқда.

Ушбу Қонун қабул қилинишига, жавобгарлик чораларини кўчайтирилишига нима сабаб бўлди? Шу ҳақида Адлия вазирлиги брифингида маълумот берилади.

📹 Онлайн трансляция: https://www.youtube.com/watch?v=3pPg2ebhdEc

@adliyangiliklari