ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.85K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Adliya_xabari

24 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Адлия вазири Р. Давлетов ўз маърузасида ижтимоий тармоқлар ва ахборот сайтларида кенг тарқалган тезликни оширганлик учун жаримани камайтириш бўйича таклиф мазкур Қонун лойиҳасида мавжуд эмаслигини қайд этди.

Шунингдек, мамлакатимизда ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш ҳолати ва ҳайдовчилик маданияти ҳам етарли даражада эмаслигини алоҳида таъкидлади.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Давлат органларига мурожаатлар қандай юборилади?

Фуқароларга давлат органларига мурожаатларни юборишда кўмаклашиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан услубий қўлланма ишлаб чиқилди.

👉Батафсил
____________

#Сообщение_юстиции

Как направлять обращения в государственные органы?

С целью содействия гражданам при направлении ими обращений в государственные органы Министерство юстиции разработало методическое руководство.

👉Подробнее

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Адлия вазирлигида “Jacobs, Cordova and Associates” халқаро консалтинг ташкилоти вакиллари иштирокида “Қонунчилик ҳужжатларининг тартибга солиш таьсирини баҳолашнинг фундаментал асослари ва халқаро амалиёт” мавзусида ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

👉Батафсил
____________

#Сообщение_юстиции

В Министерстве юстиции организован учебно-практический семинар на тему «Основополагающие принципы и международная практика оценки регуляторного воздействия актов законодательства» при участии представителей международной консалтинговой организации «Jacobs, Cordova and Associates».

👉Подробнее

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#JamoatchilikEshituvi

Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш бошқармасининг бўлим бошлиғи Фарид Назаров:

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали келиб тушган 540 та (1 та қонун, 97 та Фармон, 279 та қарор, 10 та фармойиш ва 153 та баён) ҳужжатлардаги 2 446 та назоратга олинган бандларнинг 2 120 таси (86,6%) бажарилган, шу жумладан, 306 та (12,5%) топшириқлар муддатидан кеч бажарилган, 324 та топшириқ ижро жараёнида (13,2%), 3 та топшириқнинг ижро муддати ўтган.

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#JamoatchilikEshituvi

Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш бошқармасининг бош маслаҳатчиси Абдулҳамид Омонов:

Битирувчиларни иш билан таъминлаш бўйича индивидуал дастурлар ишлаб чиқилмаганлиги, шунингдек яратилган бўш иш ўринларига биринчи навбатда битирувчиларни жойлатириш чоралари кўрилмаганлиги сабабли 2019—2020 йилларда касб-ҳунар коллежларини битирганларнинг фақат 32 фоизи иш билан таъминланган.

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#JamoatchilikEshituvi

Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш бошқармасининг бош маслаҳатчиси Умид Миршаев:

Оммавий равишда ишдан бўшатилган (бўшатилаётган) ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш самарали ташкил этилмаган.

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#JamoatchilikEshituvi

Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш бошқармасининг бош маслаҳатчиси Абдулҳамид Омонов:

Давлат хизматлари ягона реестрига киритилган 11 та хизмат тури Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан кўрсатилиб келинади. Улардан 9 таси анъанавий усулда сақланиб колмоқда. Электрон тарзда кўрсатилаётган 2 та давлат хизматини ягона билинг тизимига улаш ишлари якунига етказилмаган.

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#JamoatchilikEshituvi

Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш бошқармасининг бош маслаҳатчиси Умид Миршаев:

Иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва иш ўринларини захирага қўйиш ишлари қониқарсиз равишда ташкил этилган.

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#JamoatchilikEshituvi

Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш бошқармасининг бош маслаҳатчиси Умид Миршаев:

Аутстаффинг хизматларини жорий қилиш бўйича ташкилий чоралар якунига етказилмаган.

@adliyangiliklari
​#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги: жойларда қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлаш ташкиллаштирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари Х. Мелиев 2021 йил 25 сентябрь куни Бухоро вилоятида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросининг ташкил этилиши ҳамда бажарилиши, шунингдек, ушбу йўналишда юзага келаётган муаммолар ва камчиликларни бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида амалий учрашувлар ўтказди.

Мазкур учрашувда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Н. Холмуродов ҳамда ҳокимликнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари иштирокида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросининг “республика-вилоят-туман-маҳалла” тамойили асосида ташкил этилиши ҳамда уларнинг ижро этилиши механизмлари муҳокама қилинди.

Хусусан, йиғилишда “Ijro.gov.uz” тизимини юритишда вужудга келаётган камчиликлар, ҳал этилиши ва эътибор қаратилиши зарур бўлган масалалар мавжудлиги алоҳида таъкидланди.

Шу билан бирга, соҳа вакилларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш, “Ijro.gov.uz” тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазалари тингланди.

Учрашув якуни бўйича ҳокимлик масъул ходимларига қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижросига масъул ходимларни уларнинг вазифаларидан келиб чиққан ҳолда белгилаш, топшириқларни бажариш механизмлари ва муддатларини аниқ белгилаш, уларнинг ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш, ижро ҳолатини раҳбарият ҳузурида муҳокама қилиб бориш бўйича тавсиялар берилди.

@adliyangiliklari
​#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги: маъмурий ҳужжат нафақат ёзма шаклда, балки оғзаки, белгили, имо-ишора шаклида ҳам қабул қилиниши керак

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги янги Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди. Муҳокамада адлия вазири Р. Давлетов сўзга чиқиб, қонун лойиҳаси бўйича киритилаётган муҳим ўзгартиришлар ҳақида маълумот берди.

Хусусан лойиҳада:
▫️маъмурий тартиб-таомилларнинг ягона ҳуқуқий асослари белгиланамоқда;
▫️қонуннинг қўлланилиш соҳаси кенгайтирилиб, солиқ, божхона, давлат назорати ва текшируви, фуқароларнинг пенсия таъминоти, давлат хизматига қабул қилиш, ундан бўшатиш ва лавозимга кўтарилиш (лавозимдан тушириш), ҳарбий рўйхатга олиш ва ҳарбий хизматга чақириш, шаҳарсозлик режалаштириш, ер участкаларини ажратиш ва олиб қўйиш каби соҳалар киритилмодқа;
▫️“маъмурий ҳужжат” тушунчаси кенгроқ маънога эга бўлган “маъмурий акт”га ўзгартирилмоқда;
▫️маъмурий ҳужжат нафақат ёзма шаклда, балки оғзаки, белгили, имо-ишора шаклида ҳам қабул қилиниши мумкинлиги белгиланмоқда;
▫️Қонун янги принциплар билан тўлдирилмоқда;
▫️маъмурий шикоят тушунчасига аниқ таъриф берилмоқда;
▫️маъмурий кўмаклашиш ҳамда умумий вакил институтлари киритилмоқда;
▫️процессуал ҳужжатни қабул қилиш тартиби ва механизмлари белгиланмоқда;
▫️маъмурий актни бекор қилиш ва ўзгартириш механизмлари тубдан янгиланганмоқда;
▫️маъмурий актлар, ҳужжатлар ҳамда маъмурий ҳаракатлар устидан судгача маъмурий тартибда шикоят бериш механизмлари белгиланмоқда.

Шундан сўнг, депутатлар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан кўриб чиқилиб, биринчи ўқишда маъқулланди.

Маълумот учун: Қонун лойиҳаси ПФ–5997-сонли Фармон билан тасдиқланган Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар режасига мувофиқ эксперт-ишчи гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, эксперт-ишчи гуруҳи таркибига депутатлар, сенаторлар, маъмурий органларнинг вакиллари, мутахассислар киритилган. Қонун лойиҳасини тайёрлашда 10 дан ортиқ хорижий экспертлар ҳам кенг жалб қилинган.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
​#Adliya_xabari

Бухоро шаҳрида адлия вазирининг ўринбосари тадбиркорлар билан сайёр қабул ўтказди.

Бугун, 25 сентябрь куни Давлат хизматлари агентлиги Бухоро вилояти бошқармаси биносида Адлия вазирининг ўринбосари Х. Мелиев томонидан вилоятда фаолият юритаётган тадбиркорлар билан сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабул ўтказишдан мақсад тадбиркорлар фаолиятида юзага келаётган муаммоларни атрофлича ўрганиш, уларни ҳал этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш, шунингдек қонунчиликда белгиланган имтиёзлар билан уларни яқиндан таништириш мақсад қилинган.

Сайёр қабул давомида тадбикорлардан турли мавзулардаги мурожаатлар қабул қилинди. Улар, асосан, солиқ, тадбиркорлик, кредит ва бошқа ижтимоий-иқтисодий масалалар билан боғлиқ мурожаатлар бўлиб, аксарияти шу жойнинг ўзида ҳал этиш чоралари кўрилди.

Ўрганилиши вақт талаб этиладиган мурожаатлар ижрога қабул қилиниб, адлия органлари томонидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шунингдек, тадбир давомида тадбиркорларга соҳага оид қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ҳамда уларга берилаётган имтиёзлар юзасидан ҳам тушунтиришлар берилди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Бухородаги юридик марказлар фаолияти учун 61 та штат ажратилди

Бугун адлия органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан яқиндан танишиш мақсадида адлия вазири ўринбосари Х. Мелиев томонидан Бухоро вилоятига хизмат сафари ташкил қилинди.

Хизмат сафари давомида 1 октябрдан ишга туширилиши кутилаётган Юридик хизмат кўрсатиш маркзларининг моддий-техник базаси кўздан кечирилди ҳамда Марказларга танловлардан ижобий ўтиб ишга қабул қилинган ҳуқуқшунослар билан учрашувлар ташкил қилинди. Марказларни фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида Бухоро вилоятига 61 та штат бирлиги ажратилган.

Тадбир давомида Марказларни ташкил этишдан мақсад, уларнинг вазифа ва функциялари ҳамда кутилаётган натижалар ҳақида сўз борди.

Марказлар фаолияти билан танишувдан сўнг вазир ўринбосари томонидан жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб ишга туширилган “E-qaror” электрон тизими ҳам реал иш жараёнида кўздан кечирилди.

Ҳужжатлар лойиҳаларини “E-qaror” электрон тизими орқали ишлаб чиқиш, келишиш ҳамда ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш жараёнларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Ҳоким қарори лойиҳасини ишлаб чиқишдан бошлаб қабул қилишгача бўлган барча жараёнлар адлия органлари томонидан мониторинг қилиб бориляптими деган саволга тўхталиб, бундай ҳужжатлар юридик кучга эга эмас ҳамда у қабул қилинган пайтдан эътиборан ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқармаслиги яна бир бор таъкидлаб ўтилди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
#Adliya_munosabati

Нотариусларни қонунга риоя этишини ва фуқаролар ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида ҳар бир ҳаракатни электрон дастурда тасдиқлашдан олдин тушунтириш учун битимнинг мураккабилигига қараб 3 дақиқадан 10 дақиқагача вақт белгиланди.

Бугун республикада 900 яқин нотариус фаолият юритаётган бўлиб, битта нотариусга кунига ўртача 15 тадан нотариал ҳаракат тўғри келмоқда ва бу аҳоли эҳтиёжларини тўлиқ қондиришга етарлидир.

👉Батафсил

@adliyangiliklari