ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.85K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
Нотариат соҳасида халқаро ҳамкорлик кенгаймоқда

Жорий йилнинг 30 август куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазилигида Озарбайжон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Нотариал палатаси масъул ходимларидан иборат делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда делегация аъзоларига Нотариатнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими презентацияси намойиш этилиб, Ўзбекистон ҳамда Озарбайжонда нотариат соҳасидаги замонавий ахборот-коммуникация технологиларининг истиқболлари масалалари бўйича фикр алмашилди.

Шунингдек, адлия вазири ўринбосари А. Ташкулов Озарбайжон делегациясини қабул қилиб, соҳадаги ўзаро ҳамкорлик, тажриба алмашиш масалаларини муҳокама қилди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
#Кун_тарихи

🗓 31 август (1991 йил)

“Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.

Қонунга мувофиқ, давлат мулки объектлари, шунингдек давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг, шу жумладан Иттифоқ қарамоғида бўлиб келган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мол-мулки, уларнинг асосий ишлаб чиқариш, ноишлаб чиқариш ва оборот ёки бошқа фондлари ҳамда ўзга мол-мулки, ички коммуникация, транспорт, алоқа ва энергетика тизимлари, республика картографияси ва геодезияси Ўзбекистон Республикасининг мулки эканлиги белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​#Adliya_xabari

Адлия вазирлигининг 2021 йил август ойидаги энг яхши ходими аниқланди

Адлия вазирлиги томонидан 2021 йилнинг август ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш бошқармаси бўлим бошлиғи Фарид Фархадович Назаров топилди.

Ф. Назаров олий маълумотли, мутахассислиги бўйича ҳуқуқшунос. 2016 йилда Тошкент давлат юридик университетини тамомлаган. Ўз иш фаолиятини 2013 йилда "Ўзсаноатқурилишбанк” ОАТБ Тошкент шаҳар минтақавий филиали юридик бўлимида 1-тоифали мутахассис лавозимидан бошлаган.

2015—2019 йиллар мобайнида турли идораларда масъул лавозимларда ишлаган.

Ф. Назаров Адлия вазиригидаги фаолиятини 2019 йилда Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармаси бош маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган.

2021 йилдан ҳозирги вақтга қадар Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш бошқармасида бўлим бошлиғи лавозимида самарали фаолият юритиб келмоқда.

Ф. Назаров давлат органлари ва ташкилотларида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли ижро этилишини таъминлашда мутасадди идора ва ташкилотларга услубий ҳамда амалий кўмак кўрсатиб, манзилли ва тематик ўрганишлар ўтказиш асосида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни ижро этишда юзага келаётган тизимли камчилик ва муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этишга муносиб хисса қўшиб келмоқда.

Адлия вазирлиги жамоаси Фарид Назаровни ушбу эътироф билан самимий табриклаб, унинг келгусидаги ишларига омад ва ривож тилайди!

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
#Адлия_табриги

Адлия вазирлиги жамоаси барча юртдошларимизни мустақиллигимизнинг қутлуғ санаси — 30 йиллиги билан табриклайди!

@adliyangiliklari
#Adliya_tashabbus

Адлия вазирлиги томонидан жорий қилинган фойдали ахборот тизимлари

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган лойиҳанинг бугунги сонида адлия вазири Русланбек Давлетов мустақилликнинг ҳуқуқий аҳамияти тўғрисидаги фикр-мулоҳазалари билан бўлишади.
—
В сегодняшнем выпуске проекта, посвященного 30-летию независимости страны, министр юстиции Русланбек Давлетов делится своими размышлениями о правовом значении независимости.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Adliya_xabari

Юридик техникумларининг 72 нафар энг иқтидорли ўқувчилари Адлия вазирлиги стипендияси соҳиби бўлди

Адлия вазирлиги томонидан юридик техникумларининг иқтидорли ўқувчиларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида Адлия вазирлиги стипендияси таъсис этилган.

Шу муносабат билан, янги ўқув йили бошланиши олдидан ҳар бир юридик техникумларнинг 2-босқичида ўқийдиган ўзлаштириш кўрсаткичи энг юқори бўлган 72 нафар иқтидорли ўқувчиларга тантанали тарзда махсус гувоҳномалар топширилди.
__________

72 одаренных учащихся юридических техникумов стали обладателями стипендии Министерства юстиции

Министерство юстиции учредило стипендию Министерства юстиции для поддержки и поощрения одаренных учащихся юридических техникумов.

В связи с этим, перед началом нового учебного года 72 одаренным учащимся вторых курсов с самыми высокими показателями успеваемости вручены специальные свидетельства.

@adliyangiliklari
#Эълон

Адлия вазирлиги юридик техникумлари учун 22 турдаги янги авлод дарсликлари тайёрлади.

Шу муносабат билан бугун, 7 сентябрь куни соат 15:00 да Адлия вазирлиги биносида мазкур янги авлод дарсликлари тақдимоти ўтказилади.

Ушбу тадбирга журналист ва блогерларни таклиф этамиз!

@adliyangiliklari
#Adliya_munosabat

Ахлоқий-диний нуқтаи назарларни ҳуқуқий муносабатлар предметига айлантиришга уриниш, миллий қадриятларимизга зид, инсонларнинг шахсий ҳуқуқларини топтовчи ва чекловчи ахборот ташвиқотлари олиб бориш ҳолатлари аниқланди.

Хусусан, диний мавзуда чиқишлар қиладиган ва шу соҳада фаолият юритадиган айрим шахслар томонидан аёлларнинг машина ҳайдашига субъектив баҳо бериш, уларнинг машғулот турини эркин танлаш ҳуқуқини чеклаш, айрим турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолиятини тўхтатиш, айрим жаҳон дурдоналари саналадиган санъат асарларини сотиш (фойдаланиш)ни чеклаш, бошқа диний қарашларга ишончсизлик уйғотиш, ҳеч қайси динга эътиқод қилмайдиганларга нисбатан нафрат уйғотиш, Ўзбекистондаги дунёвийлик принципига монанд қонунлар билан ўрнатилган қоидаларни шубҳа остига олиш ва бошқа шу кабиларни тарғиб қилиш ҳолатлари ҳам учрамоқда.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Позиция_Минюста

Принудительное насаждение религиозных взглядов в нашей стране не допускается. Этот строгий и незыблемый конституционный принцип является неизменным. Любые действия, пропаганда, направленные на насильственное насаждение религиозных взглядов, влекут за собой ответственность.

Народ Узбекистана 30 лет назад избрал свой путь развития — это стремление построить гуманное, демократическое правовое государство, основанное на секуляризме. Никто не вправе ставить под сомнение эту истину, пропагандировать фанатические идеи.

👉Подробнее

@adliyangiliklari
⚡️Адлия вазирлигида юридик техникумлари учун 22 турдаги янги авлод дарсликлари тақдимоти давом этмоқда. Тадбирда адлия вазири ўринбосари Акбар Ташкулов иштирок этаяпти.

📹 Онлайн трансляция: https://www.facebook.com/100009249787631/videos/392030779024303

@adliyangiliklari
​#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларининг 80 нафар талаба-ўқувчиларига АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ СТИПЕНДИЯСИ топширилди

7 сентябрь куни Адлия вазири Русланбек Давлетов АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ СТИПЕНДИЯСИ соҳиби бўлган энг иқтидорли талабалар билан учрашди.

Учрашувда талабаларнинг ғоя ва таклифлари, уларнинг ўз тенгдошлари муаммоларига муносабати ва уларни ҳал этишдаги ўзгача ёндашувига алоҳида эътибор қаратилди.

Жорий йилнинг 23 январида Адлия вазирининг ТДЮУ талабалари билан учрашуви бўлиб ўтган эди. Ушбу учрашувдан сўнг талаба-ўқувчиларни янада қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида ТДЮУ ва юридик техникумлар ўқувчилари учун АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ СТИПЕНДИЯСИ таъсис этилган эди.

Ушбу стипендияни талаба-ўқувчиларнинг билимга янада меҳр қўйиши ва яхши баҳоларга ўқишга рағбатлантириш мақсадида таъсис этилган бўлиб, ўзлаштириш кўрсаткичи энг юқори бўлган талабаларга берилади.

Бугунги учрашув якунида иқтидорли ёшларга стипендия гувоҳномалари Адлия вазири томонидан топширилди.

Адлия вазирлиги стипендия соҳибларини ушбу ютуқ билан табриклайди, уларга улкан зафарлар ва муваффақиятлар тилайди. Шунингдек, вазирлик иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришда давом этади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
Адлия вазирлиги 1 000 та юрист лавозимига танловларни бошлади

Адлия вазирлиги томонидан сентябрь ойида “Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш ойлиги” ўтказилмоқда.

Мазкур тадбир доирасида Адлия вазирлиги республиканинг барча ҳудудларида Юридик хизмат кўрсатиш марказларини малакали кадрлар билан тўлдириш мақсадида танлов эълон қилган эди.

Танловга қўйилган 1 029 та штат бирлигига 2 150 та номзод ҳужжат топширган. Ҳозирда республиканинг барча ҳудудларида номзодлар билан суҳбатлар бошланмоқда. Адлия вазирлиги тизимидаги танловга қўйилган лавозимлар тўғрисида www.vacancy.adliya.uz сайти орқали маълумот олишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 29 июндаги ПҚ-5168-сон қарори билан адлия органлари ҳузурида Юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилган. Марказ ходимлари адлия органлари ходимлари ҳисобланади.

@adliyangiliklari