ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.85K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Сўраган_эдингиз

❓Бугунги кунда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини ҳужжатнинг янги намунадагисига қаерда алмаштириш мумкин?

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 июндаги 408-сон Қарорига асосан

▫️ИИББ ЙҲХБ бўлимларида (манзиллари билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин);

▫️махсус ускуналар ўрнатилган Давлат хизматлари марказларида(манзиллари билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин).

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги байрами муносабати билан бир гуруҳ юридик хизмат ходимлари махсус унвон – мартаба даражалари билан тақдирландилар

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Мустақилликка_30_йил

АДЛИЯ ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ МЕҲНАТИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

Президент Фармони билан мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари давлат мукофоти билан тақдирланди.

Адлия вазирлиги жамоаси мукофотланганларни чин дилдан самимий қутлаб, уларнинг келгуси фаолиятида улкан муваффаққиятлар тилайди.

@adliyangiliklari
Ўзбекистон делегациянинг Рим (Италия)га ташрири доирасида 26 август куни Адлия вазирлиги вакиллари Ҳуқуқни ривожлантириш халқаро ташкилоти (ҲРХТ) штаб-квартирасида бўлишди.

Учрашувдан мақсад — икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш, икки ташкилот ўртасидаги ўзаро англашув меморандумини амалга ошириш, шунингдек қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишдан иборат.

👉Батафсил
__________

В рамках визита делегации Узбекистана в Рим (Италия) 26 августа представители Министерства юстиции посетили штаб-квартиру Международной организации по праву развития (МОПР).

Цель встречи — обсуждение вопросов двустороннего сотрудничества, реализации меморандума о взаимопонимании между двумя организациями, а также разработка совместных проектов.

👉Подробнее

@adliyangiliklari
Жорий йилнинг 27 август куни 2021/2022 ўқув йили учун Адлия вазирлиги юридик техникумларига кириш тест синовлари бўлиб ўтди. Тест синовлари карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда белгиланган мезонларга мувофиқ ташкил этилди.

2021/2022 ўқув йилида Адлия вазирлигининг юридик техникумларида ўқиш истагидаги 13 524 нафар абитуриентлар texnikum.dtm.uz сайти орқали ҳужжат топширди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Adliya_tashabbus

Адлия вазирлиги аҳоли учун фойдали ва зарур тадбирларни мунтазам ташкил этишда давом этмоқда. Мустақиллининг 30 йиллиги шодиёналари арафасида Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси билан биргаликда “Адлиядан адлиягача” ҳуқуқий марши ташкил этилди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
12 нафар адлия тизими ходимлари орден ва медаллар билан мукофотланди

28 август куни Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда вазирлик раҳбарияти, марказий аппарат ходимлари, адлия тизими фаҳрийлари ҳамда адлия орган ва муассасаларининг вакиллари иштирок этди.

Тадбир аввалида адлия вазири Русланбек Давлетов сўзга чиқиб, барчани қутлуғ айём билан самимий табриклади.

👉Батафсил
_________

👉Читать на русском языке

@adliyangiliklari