#Adliya_xabari
Президент “Янги Ўзбекистон” газетасига берган интервьюсида ҳуқуқ соҳаси бўйича нималар ҳақида гапирган эди?
👉Батафсил
_______________
#Сообщение_юстиции
О каких аспектах правовой сферы говорил Президент в интервью газете «Янги Ўзбекистон»?
👉Подробнее
@adliyangiliklari

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро пресс-клубнинг “Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда” мавзуидаги сессияси
Интервью жараёнида адлия соҳасида қандай масалалар кўтарилди?
Ушбу саволга адлия вазири ўринбосари Акбар Ташкулов жавоб берди.
@adliyangiliklari
Интервью жараёнида адлия соҳасида қандай масалалар кўтарилди?
Ушбу саволга адлия вазири ўринбосари Акбар Ташкулов жавоб берди.
@adliyangiliklari
#Adliya_hudud
Ходим қайта ишга тикланди
Хоразм вилоят адлия бошқармасига фуқаро К. Жонбекова Хоразм вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасидан ишдан бўшатилганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.
Бошқарма томонидан мурожаат бўйича ўрганиш ўтказилганда фуқаро К. Жонбекова билан тузилган меҳнат шартномасини иш ўрни қисқарганлиги сабабли бекор қилишда, ходимнинг 2 нафар уч ёшга тўлмаган фарзандлари борлигига эътибор қаратилмаганлиги аниқланди.
Қўлланилган таъсир чора натижасида Хоразм вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг 2021 йил 1 июлдаги меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги 118-сонли буйруғи бекор қилиниб, фуқаро К. Жонбекова қайта ишга тикланди.

2021 йил 21 август, шанба куни республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати.
👉 Батафсил
2021 йил 22 август , якшанба куни республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати.
👉 Батафсил
e-notarius.uz сайтига киринг ва ўзингизга қулай вақтда, сиз истаган нотариус қабулига ёзилинг.
@adliyangiliklari
👉 Батафсил
2021 йил 22 август , якшанба куни республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати.
👉 Батафсил
e-notarius.uz сайтига киринг ва ўзингизга қулай вақтда, сиз истаган нотариус қабулига ёзилинг.
@adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_brifing
⚡️Бугун АОКАда бўлиб ўтган Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Уринбаева фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан кўтарилган савол ва мурожаатларга жавоб берди.

#Тимбилдинг
Ҳашар — бу нафақат ободонлаштириш, балки ҳамкасблар билан бир неча соат унумли вақт ўтказиш, норасмий мулоқот ва яхши кайфиятдир. Бундай тадбирлар жамоани бирлаштиради.
Бугун, 21 август куни адлия органлари ва муассасаларида давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрамини нишонлашга муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида ходимлар томонидан ҳашар ишлари ўтказилди.
Ҳашар давомида ободонлаштириш ва кўкламзорлаштириш ишлари олиб борилди, иш жойлари тартибга келтирилди.
Бўлиб ўтган ҳашар ишлари муҳофаза қилиш ва хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилди.

Forwarded from Huquqiy axborot
#Диққат_муҳим
📢 Ҳурматли фуқаролар!
2021 йил 22 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг электрон базаларида техник профилактика ишлари ўтказилиши сабабли, ушбу ахборот тизимлари ишламайди.
Шу сабабли, 22 август (якшанба) куни нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тўхтатиб турилмоқда.
Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

Forwarded from Rasmiy xabarlar I Официальные новости
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!
Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.
Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.
🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.

Журналист ва блогерлар диққатига!
Эртага, 24 август куни, соат 10:00 да навбатдаги жамоатчилик эшитуви бўлиб ўтади.
Мавзу: “Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш, ишлаб чиқариш ва реализация қилиш тизимларини такомиллаштириш, узумчилик ва виночиликни янада ривожлантириш соҳасидаги ҳужжатларнинг ижродаги ҳолати”.
Ўтказиш жойи: “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати платформаси.
Тадбирда Адлия вазирлиги, манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлари масъул ходимлари, фуқаролик жамиятлари институтлари вакиллари иштирок этади.
ОАВ ходимлари ва блогерларни жамоатчилик эшитувига таклиф этамиз!

#Сўраган_эдингиз
❓Ассалом алайкум. Мен ҳозирда институтнинг 4 курс талабасиман. Яқинда ўқишимиз бошланади. Боғча ёшига етган фарзандим бор. Турмуш ўртоғим ҳам ишга чиқмоқчи. Фарзандимизни боғчага бермоқчимиз. Болани боғчага қабул қилишда имтиёзли тоифалар борлигини эшитгандим. Шу бўйича маълумот берсангиз?
❗️ Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сонли қарори билан болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланган.
Мазкур регламентга кўра болаларнинг қуйидаги контингенти анкеталари имтиёзли рўйхатга киритилади:
▪️ногирон бўлган шахсларнинг болалари;
▪️уч нафар ёки ундан кўп болалари бўлган оилаларнинг болалари;
▪️ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг болалари;
▪️талабалар ва педагогларнинг болалари;
▪️етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
▪️бошқа муассасалардан ўтказилган болалар;
▪️акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар.
Шунга кўра Сиз талаба бўлганлигингиз сабабли имтиёзли тоифага кирилитгансиз. Бунда устунлик ҳуқуқингиз мавжудлиги тўғрисидаги маълумот анкетангизда кўрсатилган бўлиши лозим.

❓Ассалому алайкум. Бу йил университетга ўқишга топширдим. Акам ҳам контракт ўқийди. Агарда мен ҳам ўқишга контракт кирадиган бўлсам оиламиз қийналиб қолишади. Шунга таълим кредити олмоқчиман. Яқинда таълим кредини ажратишнинг тартиби белгилангани ҳақида ўқидим. Шу бўйича маълумот берсангиз?
❗️ Ҳукуматнинг жорий йил 18 август кунидаги қарори билан Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан олий таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.
Низомга кўра, таълим кредитлари олий таълим ташкилотларининг кундузги таълим шаклида бакалавриат ва магистратурага тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган, шунингдек ўқишини кўчирган Ўзбекистон фуқароси бўлган талабаларга берилади.
Бунда, кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга оила аъзолари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, эри ёки хотини) ёки васийлари биргаликда кредит олувчи сифатида қатнашиши мумкин.
Таълим кредитининг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.
Таълим кредитини олиш учун Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган тижорат банкларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
▪️ариза;
▪️ тўлов-контракт шартномаси ва унга илова қилинадиган ҳисоб варақаси/фактураси (мавжуд бўлганда). Шартномада ўқишни тамомлашнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим;
▪️таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. Бунда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди;
▪️ “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари учун);
▪️ биргаликда кредит олувчига тегишли маълумот.