ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.85K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
​#Адлия_лойиҳа

❗️Йўл ҳаракати соҳасидаги қонунчилик замон талабларига мослаштирилмоқда

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида транспорт воситалари ҳайдовчиларига қулайликлар яратувчи қуйидаги янгиликлар кўзда тутилган:

▪️ҳайдовчиларга транспорт воситасини бошқараётганда қўлларини ишлатмасдан мулоқот қилиш имконини берувчи минигарнитуралар ва бошқа техник қурилмалар орқали телефондан фойдаланиш ҳуқуқи берилмоқда. Шунингдек, транспорт воситасини бошқараётганда телефондан фойдаланиш ҳуқуқбузарлигини жазо қўлланилгандан сўнг бир йил давомида такроран содир этилгандаги кучайтирилган жавобгарлик чораси бекор қилинмоқда;

▪️автомобиль салонининг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатганлик учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинмоқда;

▪️ ҳайдовчиларга, агарда уларнинг Ўзбекистон Республикасида берилган биометрик паспорти ёки ID-картаси ёнида бўлса, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни, тех. паспортни, суғурта полисини ёнида олиб юрмасдан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи берилмоқда;

Бунда, ушбу ҳужжатлар мавжудлиги ДЙҲХХ ходими томонидан электрон тизим орқали транспорт воситаси тўҳтатилган жойда мустақил текширилади. Мазкур янгиликни амалиётга жорий қилиш мақсадида Ички ишлар вазирлигига керакли интеграция ишларини 2021 йил 1 декабрга қадар якунлаш вазифаси юклатилмоқда.

▪️ ҳаракат тезлигини ўлчашда, тезликни ўлчайдиган махсус қурилмалар томонидан қайд этилган тезлик кўрсаткичларидан қурилмалар томонидан йўл қўйилиши мумкин бўлган соатига 5 километрлик нуқсонни айириб ташлаш бўйича қоида жорий этилмоқда.

❗️Мазкур қонун лойиҳаси билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин:

▫️ https://regulation.gov.uz/uz/d/48571

Муҳокама 24 августга қадар давом этади.

@adliyangiliklari
⚡️Ўзбекистон миллий матбуот маркази биносида матбуот анжумани бошланди.

Мавзу:
"Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқларининг ижродаги ҳолатига оид масалалар".

Тадбирда Адлия вазирлиги масъул ходимлари иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беради.

Савол ва мурожаатларингизни @MARKAZ16Uz га юборинг.

📹 Онлайн трансляция:

▪️Facebook

▪️Youtube

@adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
#Диққат_танлов

Адлия вазирлиги мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан “Мустақиллик – ҳуқуқ демакдир” мавзусида ижодий танлов эълон қилади

⚠️ Танловнинг мақсади мустақилликнинг 30 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида аҳолининг Ватан туйғусини янада юксалтириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдан иборат.

📲 Танловга иштирокчилар ўзлари тайёрлаган ижодий иш намуналари (расм, шеър, 3 дақиқадан ошмаган видеоролик)ни жорий йилнинг 12-20 август санасига қадар юбориши мумкин (юбориладиган манзил қўшимча эълон қилинади).

➡️ Танлов шартлари ҳақида батафсил.

🎉 Танлов ғолиблари Мустақиллик байрами арафасида эълон қилинади.

Ижодий танловда қатнашинг ва ғолиб бўлинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Adliya_hudud

Мажбурий тиббий кўрик учун ўқитувчилардан пул ундириш қонунга зид

“Kun.uz” томонидан эълон қилинган мақолада мажбурий тиббий кўрик учун ўқитувчилардан пул ундирилаётганлиги маълум қилинган.

Меҳнат кодексининг 214-моддасига кўра, иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан қуйидаги ходимларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт:
▪️ўн саккиз ёшга тўлмаганлар;
▪️олтмиш ёшга тўлган эркаклар, эллик беш ёшга тўлган аёллар;
ногиронлар;
▪️меҳнат шароити ноқулай ишларда, тунги ишларда, шунингдек транспорт ҳаракати билан боғлиқ ишларда банд бўлганлар;
▪️озиқ-овқат саноатида, савдо ва бевосита аҳолига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқа тармоқлардаги ишларда банд бўлганлар;
▪️умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари ва бошқа муассасаларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимлари.

❗️Тиббий кўриклардан ўтилиши муносабати билан ходимлар чиқимдор бўлмайдилар.

Юқоридагиларга кўра, адлия бошқармаси томонидан Тошкент шаҳри миқёсида халқ таълими тизими ходимларини мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш масаласи ўрганиб чиқилмоқда (мурожаат учун: @Poytaxtadliyabot).

Ўрганиш натижаси бўйича ахборот эълон қилинади.

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги сифат стандарти бўйича халқаро сертификат олди. Бу нима беради?

2021 йил 11 август куни кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирокида ISO 9001 “Сифат менежменти тизими” халқаро стандарти сертификатини Адлия вазирлигига топшириш тадбири бўлиб ўтди.

Бугунги кунда 170 дан ортиқ мамлакатлардаги 1 млндан ортиқ фирма ва ташкилотлар ушбу сертификатга эга бўлган.

Ушбу сертификатни қўлга киритиш учун Адлия вазирлигида қандай ишлар амалга оширилди?

👉Батафсил

@adliyangiliklari
​#Муҳим_қарор

Йўл қурилишига сарфланадиган ҳар бир сўм жамоатчилик назоратида бўлади

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган автомобиль йўллари соҳасида молиявий очиқлик ва жамоатчилик олдида ҳисобдорликни таъминлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси муҳокама учун regulation.gov.uz порталига жойлаштирилди.

Қарор билан қуйидаги янгиликлар жорий этилиши кутиляпти.

Ҳамма учун очиқ бўлган “SHAFFOF YO’L” онлайн ахборот платформаси ва унинг мобил иловаси ишга туширилади.

Платформада:
▫️ автомобил йўллари қурилиши бўйича барча давлат дастурлари ва маҳаллий дастурлар бир жойда жамланади;
▫️ қурилиши ва таъмирланиши режалаштирилган йўлларнинг барчаси онлайн-харитада яққол кўриниб туради, яъни таъмирланаётган йўллар қандайдир “4К66” каби тушунарсиз рақамлар билан эмас, балки шаҳар ва кўча номигача ушбу платформадан ва мобил телефондан кўриб туриш мумкин бўлади;
▫️шу хаританинг ўзида қурилиши ёки таъмирлашни амалга ошираётган ташкилот, сарфланаётган маблағ, бажарилган ишларнинг аҳволини бевосита кузатиб бориш имкони пайдо бўлади;
▫️ йўл жамғармаларининг барча тушумлари реал вақт режимида Платформада “онлайн-ҳисоблагич”да кўриниб туради, яъни масалан автомобилингизни рўйхатдан ўтказганда йўл жамғармасига тўланган маблағ қаерга кетганлигини шу заҳоти билиб олса бўлади;
▫️аҳолига йўллар носозлиги, ҳаракатланиш учун пайдо бўлган муаммолар ҳақида фото- ва видеомурожаатлар қолдириш имконияти яратилади.

❗️Мазкур қарор лойиҳаси билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин:

▫️ https://regulation.gov.uz/uz/d/48632

Муҳокама 26 августга қадар давом этади.

Адлия вазирлиги жамоатчиликни мазкур ҳужжат лойиҳасининг муҳокамасида фаол иштирок этишга чақириб қолади!

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
Forwarded from Şahnoza Soatova blogi
Вакцина ҳақида кўп берилаётган саволларни ўргандик ва муҳим 12 тасига жавоб изладик. Натижада ушбу кўрсатув пайдо бўлди.

❓Вакцина зарар етказадими, бепушт қиладими, ўлдирадими?
❓Нега вакцина олгач ҳам касал бўлишяпти?
❓Агар ҳамма вакцина олмаса, оммавий иммунитет пайдо бўлмаса, нима бўлади?
❓Вакцинага мажбурлаш нима: оёқ-қўлини боғлаб олиб бориб қилдиришадими ё танлов эрки инсоннинг ўзида қоладими?
❓Вакцина олмаганларни ишдан четлатиш қанча муддатгача давом этади?
❓Вакцианага мажбурлаш халқаро ҳуқуқ нормаларига зидми?

Шу каби муҳим саволларга ушбу видеодан жавоб топасиз. 20 дақиқа вақтингизни аяманг, вакцина ҳақидаги саволларингизга жавобни билиб оласиз.

https://youtu.be/kRWnDxFWZ5E
#Adliya_xabari

Адлия вазири ўринбосари Германия халқаро ҳамкорлик жамияти вакиллари билан учрашди

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Адлия_тимбилдинг

Ҳуқуқшунос аёллар учун икки кунлик тимбилдинг ташкил этилди

Адлия вазирлиги марказий аппаратида ишлайдиган аёлларни янада қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий фаолиятини рағбатлантириш, шахсий ривожланиши учун имкониятлар яратиш ва бўш вақтларини фойдали ташкил этиш мақсадида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида икки кунлик тимбилдинг ташкил этилди.

Бундай тимбилдинглар Адлия вазирлиги учун одатий бўлиб, улар жамоада дўстона ва самарали муҳитни яратишга қаратилган.

👉Батафсил
__________________

Для женщин-юристов организован двухдневный тимбилдинг

👉Подробнее

@adliyangiliklari