ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.85K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Adliya_hudud

30 июль куни Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг 38-сессиясида вилоят адлия бошқармаси бошлиғи С. Нуриевнинг 2021 йилнинг I ярим йиллигида вилоятда адлия органлари томонидан норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахбороти тингланди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Комментарий

Работодатель может отстранить, а не выгнать с работы за отказ от вакцинации — министр юстиции

👉Подробнее:
https://www.gazeta.uz/ru/2021/07/31/davletov/

@adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Адлия вазири Русланбек Давлетов Олий Мажлис Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлисида мажбурий эмлаш бўйича қонунчиликка киритилаётган ўзгартишлар ҳақида ўз фикрини билдирди.

▫️Агар фуқаро вакцинани рад этса, уни ҳеч ким мажбурлаб, тиббиёт муассасасига обормайди ва вакцинани юбормайди. Аммо ҳуқуқий оқибатларига фуқаро ўзига масъулиятини олади. Яъни у вакцинани рад этса, унинг жамоат фаолияти, меҳнат қилиш ҳуқуқлари чекланиши мумкин.

▫️Шу билан бирга, фуқаро томонидан вакцинанани рад этилиши, уни ишдан ҳайдаш учун асос бўлолмайди. Иш берувчи фақат вақтинчалик ишдан четлаштириши мумкин (шундай ҳолатларда ойлик тўланмайди).

▫️Инсон ҳуқуқлари абсолют ҳуқуқ эмас. Инсон ҳуқуқлари жуда кўп ҳолатда чекланади, Европада юқори стандартда ишлайдиган суд инстанциялар ҳам мажбурий эмлашда давлат тарафини олган. Жамоавий ҳуқуқ индивидуал ҳуқуқдан доимо устун туради.

@adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_hisobot

📹 Адлия вазирлиги фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича 2021 йил биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи

@adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми | #2021_йил_1_августдан

1 августдан нималар ўзгарди?

🔸 Ҳокимликларнинг ерни тўғридан-тўғри ажратиш ваколати бекор қилинади – БАТАФСИЛ

🔸 Айни бир ҳужжат билан ёки бир вақтнинг ўзида ерни олиб қўйиш, захирага олиш, бошқа шахсга ажратиш тақиқланади – БАТАФСИЛ

🔸 Хориждан маҳсулот сотиб олиб, импорт қилмасдан учинчи давлатга тўғридан-тўғри сотишга рухсат берилади – БАТАФСИЛ

🔸 Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизими жорий этилади – БАТАФСИЛ

🔸 Давлат бошқаруви органларининг хизмат автотранспорт воситалари уларнинг раҳбарларига шахсан бириктирилади – БАТАФСИЛ

🔸 Ҳудудлардаги нодавлат таълим ташкилотларининг бинони ижарага олиш харажатлари бир қисми қоплаб берилади – БАТАФСИЛ

🔸 Мажбурий тўловларни онлайн режимда тўлаш имконияти яратилади – БАТАФСИЛ

🔸 Ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун барча ҳужжатларни ЯИДХП орқали ҳам тақдим этиш имконияти яратилади – БАТАФСИЛ

🔸 Ҳомиладор аёлларни комплекс кузатиш бўйича ягона тизим жорий этилади – БАТАФСИЛ

🔸 Давлат харидлари соҳасида ўтказиладиган тендер натижаларини мажбурий тарзда очиқ эълон қилиш йўлга қўйилади – БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Диққат_муҳим

Эълон

📌2021 йилнинг 3 август куни Адлия вазирлигида хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳони ўтказилади.

📹 Малака имтиҳони жараёнларини Адлия вазирлигининг www.adliya.uz расмий веб-сайти орқали 2021 йилнинг 3 август куни соат 10:00 дан бошлаб бевосита кузатиб боришингиз мумкин.

@adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_tashabbus

Адлия вазирлиги "Энг фаол қонунчилик ташаббускори" танловини ўтказади.

Танлов 2 номинация бўйича ўтказилади:
▪️“Қонунчиликни такомиллаштиришда энг фаол жамоатчилик вакили”;
▪️“Қонунчиликни такомиллаштиришда энг фаол давлат ташкилоти”.

Таклифларингизни номинация номини кўрсатган ҳолда tanlov2021@adliya.uz почта манзилиги юборинг.

❗️Таклифлар 1 июлдан 30 октябрга қадар қабул қилинади.

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош давлат санитария врачининг қарори асосида аҳолини мажбурий профилактик эмлаш ҳамда ходим эмлашни рад этган тақдирда иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли эканлигини кўзда тутувчи қонун кучга кирди.

Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Уринбаева "Zamon" телеканалининг янгиликлар дастури доирасида қонунчиликдаги янгиликларни изоҳлаб берди.

@adliyangiliklari
​#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги: июль ойининг энг яхши ходими аниқланди

Адлия вазирлиги Ишлар бошқармаси бошлиғи Зайниддин Кудратович Туляганов 2021 йилнинг июль ойида вазирликда “ойнинг энг яхши ходими”, дея эътироф этилди.

З. Тўлагановнинг маълумоти олий, мутахассислиги бўйича муҳандис-механик, ҳуқуқшунос. Тошкент автомобиль йўллари институти (1998 й.) ҳамда Тошкент давлат юридик институтини (2011 й.) тамомлаган.

У меҳнат фаолиятини 1989 йилда Тошкент шаҳридаги “Фреза” кооперативи йиғувчи-чилангари вазифасидан бошлаган. Шундан сўнг 1993—2008 йиллар давомида турли масъул лавозимларада фаолият юритган. 2008 йилдан Адлия вазирлигида иш фаолиятини бошлаган. 2011 йилдан ҳозирги вақтга қадар Адлия вазирлиги Ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида самарали меҳнат қилиб келмоқда.

З. Тўлаганов ўзи раҳбарлик килиб келаётган бошқарма фаолиятидан келиб чиқиб адлия органлари ва муассасаларини моддий-техник таъминлаш, биноларни капитал қуриш ва таъмирлашни ташкил қилишда, улардан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш бўйича назорат қилиш орқали адлия органлари ва муассасаларининг самарали ишлашига ўзининг катта ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Вазирлик жамоаси Зайниддин Кудратович Тулягановни ушбу эътироф билан самимий табриклайди. Келгусидаги ишларида муваффақият, ғайрат ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини тилайди.

@adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_xabari

📹 Янгиликлар 24 | Давлат хизматлари орқали нотариал фаолият лицензияси берилмоқда

@adliyangiliklari
#Adliya_hudud

45 ЁШИДА ТУҒИЛГАНЛИГИ ҲАҚИДАГИ ГУВОҲНОМАГА ЭГА БЎЛДИ

Константин Лопотин 1980 йилда онаси ва акаси билан Россиянинг Москва шаҳридан Фарғона вилоятига кўчиб келадилар. Константин шу вақтда 3 ёш эди. Моддий етишмовчилик сабаб болаларга туғилганлиги ҳақидаги гувоҳнома олинмаган.

Мактаб ёшига етган Лопотиннинг онаси имкон топиб Фарғона шаҳридаги 24-умумтаълим мактабга олиб борди. 11 йил давомида мана шу мактабда билим олган Константин йиллар давомида ўзининг расмий ҳужжатлари бўлишини, мамлакат фуқароси дейишларини истаган.

1997 йилдан шу кунга қадар Константин бир нечта мутасаддилар, ҳуқуқшунослар, ҳокимлик вакилларидан туғилганлиги ҳақидаги гувоҳнома олишда кўмак сўрайди. Афсуски, улардан қониқарли жавоб олмади. Аниқ бир фуқаролиги бўлмаган Константин Лопотин шу кунгача Олий таълим муассасаларида таҳсил олишни орзу қилди ҳалос, давлат ишида ҳам ишламоқчи бўлди, аммо ҳар бир иш жойидан маълум ҳужжатлар сўраларди.

Шу сабабли йиллар давомида у ёлланма ишчи сифатида фаолият олиб борган. Лопотиннинг сўнги сўров манзили Фарғона вилояти адлия бошқармаси бўлди. Ўзини қийнаб келаётган мавжуд муаммони айтди. Бошқарма ходимлари эса дарҳол судга даъво аризасини киритдилар.

Аризада эса Константин Лопотинга туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномани берилиши, у 42 йилдан буён Ўзбекистонда истиқомат қилаётганлиги акс этганди. 45 ёшида расмий ҳужжатларни қўлга олган Константин биринчи навбатда уй сотиб олади. Сўнгра оила қуришини ҳам режалаштирётгани айтди.

@adliyangiliklari
#Adliya_brifing

⚡️Бугун АОКАда бўлиб ўтган Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Уринбаева фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан кўтарилган савол ва мурожаатларга жавоб берди.

📹 Батафсил: https://www.youtube.com/watch?v=SUaBvQdq-3Y

@adliyangiliklari
​#Adliya_brifing

⚡️Бугун АОКАда бўлиб ўтган Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Уринбаева фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан кўтарилган савол ва мурожаатларга жавоб берди.

❓Ассалому алайкум. Мен Россияда 1 йилдан ортиқроқ
ишлаганман. Карантин сабабли ҳозирди Ўзбекистонга қайтим. Агарда карантин қоидалари юмшайдиган бўлса, яна Россия давлатига бориб ишламоқчиман. Яқинда мигрантларга янги имтиёз ва қулайлик яратилганлиги ҳақида ўқидим. Шу бўйича тўлиқ маълумот бера оласизми?

— Жорий йил 30 июль куни "Хорижга ташкиллаштирилган
меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 2022 йил 1 сентябрга қадар “lаbоr-migrаtiоn” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган, касб-ҳунар ёки хорижий тилларга ўқиган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга:

▫️хорижий тиллар ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун, башарти улар муваффақиятли топширилганда – БҲМнинг 3 бараваригача миқдорда (735 минг сўм);

▫️йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда (490 минг сўм);

▫️ривожланган давлатларда меҳнат фаолиятини амалга оширишга “ишчи виза”ни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 5 бараваригача миқдорда (1 млн 225 минг сўмгача) компенсация тўланади.

@adliyangiliklari
​#Adliya_brifing

⚡️Бугун АОКАда бўлиб ўтган Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Уринбаева фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан кўтарилган савол ва мурожаатларга жавоб берди.

❓Ассалому алайкум. Охирги кунларда ижтимоий тармоқларда шахснинг коронавирусга қарши вакцина олишни рад этиши уни ишдан бўшатишга асос бўлиши кенг муҳокама сабаб бўлмоқда. Баъзилар эса ишдан бўшатилмайди, четлатилади дейишмоқда. Ишдан четлатиш ишдан ҳайдалиш деганими?

— Жорий йил 2 август куни “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.

Қонун билан Меҳнат кодексининг 113-моддасига ходим карантинли ва юқумли касалликлар таҳдиди бўлганда Бош давлат санитария врачи қарори асосида профилактик эмлашдан ўтишни рад этса (агар эмланишга қарши ҳолатлар мавжуд бўлмаган тақдирда) иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли эканлигига оид кўшимча киритилди.

Шу ўринда ишдан четлатиш ва ишдан бўшатишнинг бир-биридан фарқлашимиз лозим. Ушбу икки тушунча мутлақо бошқа-бошқа муносабат ва моҳиятни ташкил этади. Яъни, иш берувчи эмланмаган ходимни ишдан ҳайдамайди, ишдан четлатади. Ишдан четлатиш вақтинчалик ҳолат бўлиб, вазият изига тушгач, яъни четлатишга сабаб бўлган ҳолат бартараф этилгач ходим яна ишини давом эттираверади.
Бироқ ишдан четлатиб турилган муддат учун ойлик маош тўланмайди.

Ишдан бўшатилганда ходимга меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқ нусхаси ва меҳнат дафтарчаси берилади. Содда қилиб тушунтирганда, меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим ўзи ишлаб турган корхонани вақтинчалик эмас, балки бутунлай тарк этади.

Бугунги кунда жамоавий иммунитетни ҳосил қилиш бевосита жамоат хавфсизлиги, жамият манфаати ҳисобланишини эътиборга олиш лозим. Зеро, жамоавий ҳуқуқ индивидуал ҳуқуқдан доимо устун туради.

Шунга кўра, аҳоли манфаатларидан келиб чиқиб, мазкур қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартишлар киритилмоқда.

@adliyangiliklari
​#Adliya_brifing

⚡️Бугун АОКАда бўлиб ўтган Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Уринбаева фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан кўтарилган савол ва мурожаатларга жавоб берди.

❓Ассалому алайкум. Яқинда автотранспорт воситаларини тонировка қилиш бўйича янги тартиб белгиланганлигини эшитдим. Эндиликда тонировка тартиби қандай бўлади. Бу фуқароларга енгиллик берадими?

— Жорий йил 28 июль куни Ҳукуматнинг туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга оид қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2021 йил 1 октябрдан автотранспортлар ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати фақат Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали кўрсатилади.

Шунингдек, автотранспортлар ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) ишлари автотранспорт воситаси эгаси томонидан мустақил равишда амалга оширилади.

Автотранспорт орқа ойнасининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш), шунингдек, олд ойнасининг тепа қисми тусини 14 см дан кўп бўлмаган тасмасимон шаклида ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш) учун рухсатнома талаб этилмайди.

Рухсатнома 1 йил муддатга берилади.

Ариза берувчи томонидан рухсатнома учун тўлов 10 кун муддатда амалга оширилади.

❗️Энг муҳими фуқаролар ЯИДХП орқали рухсатномани қайта расмийлаштириш бўйича давлат хизмати кўрсатилгани учун тўлов ундирилмайди.

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

АОКАда бўлиб ўтган Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Уринбаева фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан кўтарилган савол ва мурожаатларга жавоб берди.

❓Ассалому алайкум, юридик техникумларга қабул бошланганлиги тўғрисида айтишди. Техникумларда қандай йўналишлар бор, ўқиш муддати неча йил, ўқиш бепулми ёки пуллик? Шулар ҳақида тўлиқроқ маълумот бера оласизми?

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

АОКАда бўлиб ўтган Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Уринбаева фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан кўтарилган савол ва мурожаатларга жавоб берди.

❓Мен Самарқанд давлат университетининг юридик факултетига ҳужатталаримни топширдим. Шундан сўнг, Тошкент давлат юридик университетида бир нечта йўналиш борлиги ҳақида эшитдим. Энди менда бир савол падо бўлди. Келажакда Самарқанд давлат университетининг юридик факультетини битирганимдан сўнг, ишга жойлашишда йўналишлар бўйича фарқдан келиб чиқиб, рад этиш холатлари келиб чиқмайдими?

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

АОКАда бўлиб ўтган Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Уринбаева фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан кўтарилган савол ва мурожаатларга жавоб берди.

❓Сўнги вақтларда шаҳар ичидаги дов-дарахтлар кесиш ҳолатларини кўп учратмоқдаман. Ўзи умуман қонунчиликда дов дарахтларни ноқонуний кесганлик учун қандай жавобгарлик чоралари бор?

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

АОКАда бўлиб ўтган Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Уринбаева фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан кўтарилган савол ва мурожаатларга жавоб берди.

❓Фермер хўжалиги раисиман. Ғалла шартномаси режасини тўлиқ бажарганман. Бироқ тайёрлов ташкилоти томонидан топширилган ғалла учун маблағ тўлаб берилмаяпти. Қонунчиликда бунинг учун қандай жавобгарлик белгиланган?

@adliyangiliklari