ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.85K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Adliya_xabari

Ўзбекистондаги суд-ҳуқуқ ислоҳотлари хорижий экспертлар нигоҳида

Адлия вазирлиги томонидан Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти ҳамда “Минтақавий мулоқот” халқаро ноҳукумат ташкилоти билан ҳамкорликда жорий йилнинг 27 июль куни “Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш: Ўзбекистон тажрибаси” мавзусида халқаро онлайн конференция ташкил этилди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
⚡️ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Мавзу: "Нотариат соҳасида амалга оширилган сўнгги ислоҳотлар ва аҳолига яратилган қулайликлар".

📹 Матбуот анжуманини томоша қилиш учун ҳавола: https://youtu.be/y4G5E2XQ-_I

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқ устуворлигининг мустаҳкамланиши

28 июль куни Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти томонидан “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилотининг Тошкент шаҳридаги филиали билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикасининг қонун устуворлиги индексидаги позициясини яхшилашга тўсқинлик қилувчи ҳуқуқий омиллар ва уларни йўқ қилиш йўллари” мавзусида халқаро илмий семинар ташкил этилди.

👉Батафсил
____________

👉Читать на русском языке

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги: Фуқаро ва ташкилотларнинг нотариатга оид мурожаатлари сони 40 фоизга камайди

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида жорий йилнинг 28 июль куни Адлия вазирлиги томонидан "Нотариат соҳасида амалга оширилган сўнгги ислоҳотлар ва аҳолига яратилган қулайликлар" мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат қилиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (464-сон, 27.07.2021 й.) билан Нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига нотариуслар томонидан риоя этилиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

☑️ Низомга кўра, нотариусларнинг нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этиши устидан назорат қилиш қуйидаги текширишлар орқали амалга оширилади:

➖режали текшириш – адлия органлари томонидан тасдиқланган йиллик (чораклик) иш режасига киритилган ва ҳар уч йилда бир марта ўтказиладиган назорат шакли;

➖қисқа муддатли текшириш – нотариуслар фаолияти адлия органи томонидан рейд (ҳар йили камида бир марта), “сирли мижоз” ҳамда хизмат текшируви тарзида амалга ошириладиган назорат шакли;

➖камерал текшириш – адлия органлари томонидан ўзи жойлашган манзил бўйича нотариусларнинг нотариал ҳаракатларни расмийлаштиришда қонунчиликка риоя этилишини “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимидаги маълумотлар ҳамда адлия органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш орқали амалга ошириладиган назорат шакли.

➡️ Нотариус иш фаолиятини дастлабки текшириш у иш бошлаганидан бир йил ўтгандан сўнг амалга оширилади.

❕Режали текшириш муддати бир нотариус фаолиятини ўрганиш учун 5 иш кунидан ошмаслиги шарт.

⏳ Рейд тадбири адлия органи раҳбарининг буйруғига асосан амалга оширилиб, уни ўтказиш муддати 1 иш куни этиб белгиланади.

✅ “Сирли мижоз” тадбири қуйидаги ҳолларда ўтказилади:

👉 нотариал ҳаракатларнинг сифати ва тезкорлиги адлия органида шубҳа уйғотганда, ушбу соҳада ҳуқуқбузарликлар содир этилаётганлиги ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритиш зарурати туғилганда;
👉 ҳуқуқий хизмат кўрсатиш жараёнидан норозилиги ҳақидаги мурожаатлар келиб тушганда.

➡️ “Сирли мижоз” тадбирини ўтказиш учун 1 иш куни, давомли нотариал ҳаракатлар учун – ушбу ҳаракатнинг охирги кунига қадар муддат белгиланади.

⚠️ Камерал текшириш адлия органи раҳбарининг буйруғи асосида амалга оширилади ва у мунтазам равишда ўтказилади.

📂 Барча турдаги текшириш натижаси бўйича тегишли маълумотнома тузилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​#Adliya_munosabat

Давлат рамзи товар белгиси эмас

Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари – байроғи, герби, ва мадҳиясига эгадир. Давлат рамзларининг мавжудлиги Ўзбекистоннинг амалда мустақиллигини яққол тасдиқлайди.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзлари муқаддас бўлиб, уларни ҳар қандай йўл билан таҳқирлаш қонун билан жавобгарликка тортилади.

Ўзбекистон Республикаси “Давлат герби тўғрисида”ги Қонунининг 5-1-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган белгилардан ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарларни (ишларни, хизматларни) ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас.

Aniq.uz сайти томонидан Италиялик дизайнер Стефано Риччи Ўзбекистон учун коллекция яратди мақоласида таъкидланишича, яъни Стефано Риччи томонидан яратилган оёқ кийимларида Ўзбекистон герби ва байроғини тасвирланган.

Мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари – байроқ ва гербга нисбатан ҳурматсизлик ҳисобланади.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан Тошкент шаҳридаги давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда давлат муассасаларида давлат рамзларидан фойдаланишда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилган.

Ўрганиш давомида 363 та ҳолатда Ўзбекистон Республикаси “Давлат герби тўғрисида”ги Қонуни талаблари бузилганлиги аниқланган.

Шунга кўра, Тошкент шаҳрида жойлашган шаҳар ҳамда туман миқёсидаги давлат органлари, ташкилотлари ва муассасаларига қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида 103 та тақдимнома ҳамда 70 та қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўймаслик ҳақида огоҳнома, шунингдек Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига 49 та маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар юборилган.
Натижада 55 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилган, 18 та ҳуқуқбузар маъмурий равишда огоҳлантирилган, 9 нафар мансабдор шахсга нисбатан жарима жазоси қўлланилган.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги битта ҳужжат билан 46 та ташкилотнинг 600 га яқин идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартириш киритди

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Migratsiyaga aloqador bolalarga COVID-19 qanday ta’sir ko’rsatdi?

Bolalar OMBUDSMANi va UNICEF so’rovnoma natijalarini bolalar uchun yuzaga kelishi mumkin xatarlarni kamaytirish maqsadida Hukumatga tavsiyalar ishlab chiqishda foydalanadi.

👉 @UReportUzbBot da fikringizni bildiring va bolalar osoyishtaligiga o'z hissangizni qo'shing!
____________________

Как COVID-19 повлиял на детей, затронутых миграцией?

Детский ОМБУДСМАН и ЮНИСЕФ планируют использовать результаты опроса для разработки предложений Правительству, по снижению возможных рисков и последствий карантинных мер на детей.

👉 Выражайте своё мнение в опросе @UReportUzbBot
Вносите свой вклад для благополучия детей!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон

2021/2022 ўқув йилида хорижий олий таълим ташкилотлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган филиаллар ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини Тошкент давлат юридик университетига кўчириш бўйича ўтиш бали тест синовлари ўтказиладиган фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги бўйича тўплаш мумкин бўлган максимал баллнинг 56 фоизи этиб белгиланди.

❗️Эслатиб ўтамиз, 2020/2021 ўқув йилида Тошкент давлат юридик университети факультетларининг кириш баллари ўзбек гуруҳларига 170 баллдан ҳамда рус гуруҳлари 150 баллдан юқори бўлган.

👉Батафсил

@adliyangiliklari