ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.85K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вакиллари иштирокида матбуот анжумани давом этмоқда.

Мавзу: “Юридик техникумларга қабул масалалари”.

📹 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали ОНЛАЙН томоша қилинг: https://www.facebook.com/uzreport.tv/videos/358484272319654

@adliyangiliklari
Forwarded from "YUKSALIŞ" HARAKATI
Ўзбекистонда 2017—2021 йиллар давомида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар янги даврни бошлаб берди. Жадал ўзгаришлар барча соҳаларни, жумладан давлат ва жамият қурилиши, суд-ҳуқуқ тизими, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик, ташқи сиёсатни қамраб олди.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати сўнгги беш йилда мамлакат ҳаётида катта ўзгаришларга сабаб бўлган, энг самарали ташаббус ҳамда ислоҳотларни аниқлаш учун навбатдаги экспертлик сўровини ўтказди (аввалгиси 2019 йилда ўтказилган).

Экспертлик сўрови натижаларига кўра, Президент Шавкат Мирзиёевнинг тарихий аҳамиятга молик 15 та муҳим ислоҳоти шакллантирилди.

👉Батафсил

@uzbyuksalish
Адлия занжирни узмоқда, Сиз-чи?

Коронавирус занжирини узиш, фуқароларга хизмат кўрсатиш жараёнида улар хафвсизлигини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги ходимлари ҳам вакцина олмоқда.

Бутун ер юзида "COVID-19"га қарши кураш кетмоқда: карантин, ижтимоий масофа, ниқоб тақиш... Энг оптимал ечим эса вакцина олиш эканлиги аллақачон исботланди.

Адлия вазирлиги жамоаси вазирликнинг фуқаролар учун хавфсиз масканга айланиши учун барча чораларни кўрмоқда.

“COVID-19”га қарши эмланинг ва ўзингиз, оила аъзоларингиз ҳамда жамият саломатлигини асранг!

Каналга уланиш👇
https://t.me/hudud24official
______________________________
#Маҳаллий
#Фоторадар

“Фанта” ичимлиги контрафакти

Контрафакт маҳсулотни ажратиш учун унинг номига эътибор беринг. Одатда контрафакт маҳсулот номи оригиналидан ҳарфлар жойлашуви билан фарқланади

Шоввоз "тадбиркор" Fanta сўзидаги бир ҳарфни алмаштириб, Fanla сифатида чиқарган ва истеъмолчини чалғтишга уринган. Бу эса қонунга хилоф саналиб, жавобгарликка сабаб бўлади.

Истеъмолчилар соғлигингизни асранг ва оригинал маҳсулотдан фойдаланинг.

❗️Эслатма! Ҳурматли тадбиркорлар ўз брендингизни яратинг ва ўзгалар ҳуқуқини бузманг.

Интеллектуал мулк агентлиги контрафакт маҳсулотларга қарши муросасиз кураш олиб боради.

@adliyangiliklari
​Адлия вазирлигининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди

Унда 2021 йилнинг I ярим йиллиги давомида адлия органлари ва муассасалари томонидан амалга оширилган ишлар якуни, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокама қилинади.

Ҳайъат мажлиси видеоконференцалоқа шаклида ўтказилиб, унда адлия органлари ва муассасаларининг раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этишмоқда.

Қайд этилдики, Адлия вазирлиги ташаббуси билан 81 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилди.

1374 та қонун ҳужжатлари лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.

129 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат рўйхатидан ўтказилди. Хусусан, мазкур йилда 2020 йил 1-ярим йиллигига нисбатан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш 45 % га кўпайди.

Келиб тушган жами 60,1 мингта мурожаатларнинг 49,1 мингтаси яъни 82 фоизи қонуний ҳал этилди.

Қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича 11,6 мингта тақдимнома киритилди, 4,8 минг нафар шахслар маъмурий, 7,5 минг нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилди, шундан 352 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Судларга 125,8 млрд. сўмлик 7,8 мингта даъволар (аризалар) киритилиб, 120 млрд. сўмлик 6,5 мингта даъволар (аризалар) қаноатлантирилди.

Аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш бўйича 195 мингдан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Давлат хизматларини кўрсатиш марказлари томонидан 5,4 млн. дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди.

@adliyangiliklari
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги таниқли савдо белгили маҳсулотларга айнан ўхшаш тарзда тайёрланиб, савдога чиқарилаётган озиқ-овқат ҳамда парфюмерия воситаларини харид қилишда эҳтиёт бўлишга чақиради.

Айрим ноҳалол “тадбиркор”лар ўз товарлари савдосини ошириш, харидорлар эътиборини жалб қилиш мақсадида машҳур савдо белгиларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарувчи номи, манзили, маҳсулотнинг сифат сертифакати кўрсатилмаган ҳамда инсон саломатлигига жиддий хавф туғдирувчи маҳсулотлар савдоси йўлга қўйилаётгани аниқланмоқда.

Танловингиз сиз ва яқинларингиз соғлиғига бевосита таъсир кўрсатиши мумкинлигини ёдингиздан чиқарманг.

❗️Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга биноан ўзганинг товар белгисидан, хизмат кўрсатиш белгисидан, товар келиб чиққан жой номидан ёки фирма номидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш доир ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик белгиланган.

@adliyangiliklari
#Mutaxassis_sharhi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизматин кўрсатишда аҳоли ва тадбиркорларга қулайлик яратиш бўйича яна бир муҳим ҳужжати қабул қилинди

Мамлакатимизда фуқаролар ва тадбиркорларга давлат хизматлари кўрсатиш тизими босқичма-босқич ислоҳ қилиниб, қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини яратиш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш борасида тизимли ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда.

Ушбу ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида жорий йил 24 июль куни давлатимиз раҳбарининг “Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Mutaxassis_sharhi

Бюрократияни қисқартираётган муҳим ҳужжат қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий 24 июль куни “Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Фармон билан давлат хизматларини кўрсатиш тартибини соддалаштирилмоқда, 59 турдаги давлат хизматини кўрсатиш муддати ўртача 2 баравар қисқартирилмоқда.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Mutaxassis_sharhi

Президент ҳужжати билан малака сертификатларини бериш ҳамда аттестациядан ўтказишнинг шаффоф механизмлари белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий 24 июль куни “Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Фармон билан жисмоний шахсларга айрим фаолият турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи малака сертификатларини бериш ҳамда уларни ушбу мақсадда аттестациядан ўтказишнинг янгиши шаффоф тартиби жорий этилмоқда.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Mutaxassis_sharhi

Президент Фармонига мувофиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматларидан фойдаланишда тўловларда имтиёзлар берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий 24 июль куни “Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Фармон билан давлат хизматларини кўрсатиш тартибини янада соддалаштирилди, хизмат кўрсатганлик учун ундириладиган айрим тўловлари қисқартирилди ва 2 та хизма учун тўлов бекор қилинди, хизмат кўрсатиш муддатлари ва талаб қилинадиган ҳужжатлар қисқартирилди, ҳужжатларни рақамлаштириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Фармонга кўра 2021 йил 1 ноябрдан:
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатишда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловлар бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади (тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахслар вакили сифатида мурожаат қилинган ҳолатлар бундан мустасно).

Шу сабабабли, 2021 йил 1 октябрга қадар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ҳамда “ТМЭК” ахборот тизимлари ЯИДХП билан интеграция қилинади.

Бу орқали, давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали давлат хизматлари кўрсатилишида тўловлар бўйича имтиёзга эга бўлган шахсларни реал вақт режимида аниқлаш ва тўлов миқдорини автоматик тарзда белгилаш тизими яратилади.

Ушбу механизмни жорий этилиши фуқаролардан ортиқча ҳужжатлар талаб қилинишини, хизматдан фойдаланишда кутиб қолишини ҳамда турли коррупцион ҳолатлар юзага келишини олдини олади. Шунингдек, аҳолига кўрсатилаётган хизматларни тезкорлигини ошириб, уларнинг шаффофлигини таъминлайди.

Бунёд АЗИЗОВ,
Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Фуқароларнинг мурожаатлари адлия эътиборида

@adliyangiliklari
#Диққат

📢📢📢 Давлат хизматлари агентлиги ОАВ вакиллари, журналист ва блогерларни навбатдаги матбуот анжуманига таклиф этади!

Анжуманда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни жадаллаштириш, давлат хизматлари сифатли кўрсатилишини таъминлаш мақсадида жорий этилаётган янгиликлар ҳақида сўзлашамиз.

❗️ДХА раҳбарияти, Адлия вазирлиги ва ДХА масъулларидан иборат спикерлар Сизни қизиқтирадиган саволларга жавоб беради!

📍🕟 Матбуот анжумани 2021 йил 27 июль куни 12.00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Adliya_xabari

Адлия вазири Р. Давлетов давлат хизматларини кўрсатишда қонунчилик масалалари бўйича халқаро эксперт Г. Цхакая билан учрашди

👉Батафсил

@adliyangiliklari