ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.85K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Adliya_xabari

Коррупцияга қарши кураш бўйича янги тартиблар

Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 9 июль куни АОКА анжуманлар залида коррупцияга қарши бўйича қабул қилинган Ўзекистон Республикаси Президентининг Фармони ва Қарори юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

Унда адлия вазири Русланбек Давлетов, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов, Олий суд раиси ўринбосари Икрам Муслимов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Бахриддин Валиев, шунингдек, тегишли ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирок этишди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Forwarded from 67 studio
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коррупцияга қарши муросасиз муҳит яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтиришга қаратилган Президент Фармони ва қарори мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига бағишланган матбуот анжумани

Русланбек Давлетов, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири:

Президентимизни сўнгги қабул қилган қарор ва фармонлари олий мақсадлар учун йўналтирилган. Бу нафақат ҳуқуқий ҳужжат, балки сиёсий-ижтимоий янги доктринал аҳамиятга эга десак ҳам бўлаверади. Чунки у ерда кўп масалалар қандайдир декларатив хусусида айтилган эмас, балки аниқ, манзилли муддатлари билан белгиланган, ижрочиларига эга бўлган бошқача ёндашув асосида фармон ва қарор шакллантирилди. Шунинг учун бу ҳужжат комплекс, кескин чораларни ўз ичига олган ҳалқ ҳужжати десак ҳам бўлади.

© UzReport

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коррупцияга қарши муросасиз муҳит яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтиришга қаратилган Президент Фармони ва қарори мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига бағишланган матбуот анжумани

❓ Янги қабул қилинган фармон ва қарорнинг ижроси бўйича адлия вазирлигининг вазифалари нималардан иборат?

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коррупцияга қарши муросасиз муҳит яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтиришга қаратилган Президент Фармони ва қарори мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига бағишланган матбуот анжумани.

❓Президентнинг фармон ва қарори 9 тадан ортиқ ҳужжатни ишлаб чиқиш мажбуриятини юклаётгани айтилмоқда. Мазкур ҳужжатлар ўз вақтида ишлаб чиқиладими, уни муҳокамага жараёнлари қай шаклда ташкил этилади?

@adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коррупцияга қарши муросасиз муҳит яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтиришга қаратилган Президент Фармони ва қарори мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига бағишланган матбуот анжумани

❓Масалан, муайян бир вазирликда коррупция ҳолати урчиб кетди. Шундай жараёнда вазирга ҳам чора кўриладими?

@adliyangiliklari
#Эълон

📢 Бугун, 10 июль куни АОКА анжуманлар залида янги "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида" қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти хусусида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

⏰ Вақти: 11:30.

Иштирок этади:
▫️Акмал Саидов — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари;
▫️Русланбек Давлетов —Ўзбекистон Республикаси адлия вазири;
▫️Дилшод Эшнаев — Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари.

Барча ОАВ вакиллари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф этамиз!

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

9 июль куни вазир ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари А. Ташкулов ҳамда ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида Сурхондарё вилоят адлия бошқармасини комплекс ўрганиш якунлари бўйича ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Ҳайъат йиғилишида текшириш давомида амалга оширилган ижобий ишлар билан бир қаторда йўл қўйилган айрим хато ва камчиликлар муҳокама қилинди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Адлия вазири ўринбосари халқаро тадбирда коррупциявий хатарлар ва одил судлов ҳақида гапирди

Батафсил 👉 http://hudud24.uz/?p=30090

Каналга уланиш👇
https://t.me/hudud24official
______________________________
#Муҳим #Янгиликлар
АОКАда "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида" Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида матбуот анжумани давом этмоқда.

Янги таҳрирдаги Қонун виждон эркинлиги меъёрларини аниқ кўрсатиб, фуқароларнинг хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслигини таъминлайди. Шунингдек, ҳар қандай динга зўравонлик билан киритишни тақиқлайди.

Демократик давлатлар қаторида, қонун устуворлиги тамойилидан келиб чиқиб Ўзбекистонда ҳам диннинг сиёсатга аралашиши ҳамда диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмаслиги Қонунда аниқ кўрсатилди.

Қонундаги принципиал янгиликлардан диний-маърифий соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг изчил давоми сифатида, аввало, ҳар бир инсоннинг виждон эркинлигини таъминлаш учун қулай шарт-шароитларни яратишга, ҳуқуқни қўллаш амалиётига аниқликлар киритишга алоҳида эътибор қаратилган

@adliyangiliklari
⚡️Диний ташкилот мансабдор шахс устидан судга мурожаат қилганда давлат божи тўлашдан озод этилади

"Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида" қонунга биноан:

Диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ хизматлар тўлиқ электрон шаклда, инсон омилисиз амалга оширилиши жорий этилди;

Рўйхатдан ўтказувчи адлия идораларига тақдим этиладиган ҳужжатлар сони кескин қисқарди, уларни кўриб чиқишнинг муддати эса 3 баробарга камайди, яъни 3 ойдан 1 ойга туширилди;

Диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш асослари Қонун билан белгиланиб, унда кўрсатилмаган асосларга кўра рад этишга йўл қўйилмаслиги таъминланди;

Диний ташкилотнинг фаолиятини тўхтатиб қўйиш ва тугатиш фақатгина суд орқали бўлиши, рўйхатдан ўтказадиган ва бошқа давлат органлари бунга ҳақли эмаслиги, мансабдор шахсларнинг муайян диний ташкилот қонуний манфаатларини бузувчи хатти-ҳаракатлари устидан судга мурожаат қилинганда диний ташкилот давлат божини тўлашдан озод этилиши каби қўшимча кафолатлар назарда тутилди.
​Диний ташкилотларни тузиш учун МФЙ розилиги бекор қилинди

АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманидан:

— Диний ташкилотни тузиш учун талаб этиб келинган маҳалла фуқаролар йиғинлари розилигини олиш тартиби бекор қилинди.

Бугунги кунда дунёнинг кўпгина минтақаларида нотинч вазият ҳукм сураётгани туфайли диний омилдан ғаразли мақсадларда фойдаланиш кучайиб бораётганини инобатга олиб, Ўзбекистон ҳудудида бузғунчи ғояларнинг тарқалишига йўл қўймаслик учун диний мазмундаги босма, аудио ва видео маҳсулотларни экспертизадан ўтказиш долзарб бўлиб қолмоқда.

Қонунда, жамиятда турли ёт қарашларни тарғиб қилаётган гуруҳларнинг фаолияти, улар томонидан тарқатилаётган бузғунчи ғояларнинг салбий таъсиридан аҳолини ҳимоя қилиш мақсадида диний мазмундаги материалларни диншунослик экспертизасининг ижобий хулосасини олгандан кейин тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш белгилаб қўйилди.

Бундан ташқари, давлат идоралари томонидан қонун нормалари нохолис талқин қилиниши ва турлича қўлланишининг олдини олиш мақсадида атама ва тушунчаларга таърифлар келтирилди, улар аниқ ва равшан тарзда баён этилди.

Қонун атамаларининг нотўғри талқин қилиниши натижасида турли тушунмовчиликлар, масалага нохолис ёндашув ҳолатлари вужудга келиши мумкин. Шу каби омиллардан келиб чиқиб, Қонунда ҳар бир инсоннинг Конституциямиз билан кафолатланган ҳуқуқларига мос равишда, фуқароларга диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмаслиги қатъий белгиланди.

@adliyangiliklari