ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.85K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Иқтибос

Адлия вазири: "Тадбиркорга муносабатни ўзгартириш лозим: унга аввал бошдан потенциал қонун бузувчи эмас, моддий бойлик яратувчи ва иқтисодиётни ўстирувчи сифатида қараш керак".

Адлия вазири Р. Давлетовнинг Савдо-саноат палатаси қурултойидаги нутқидан

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар лицензияларининг тугатилди

Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги Қонунининг 15-3-моддасига мувофиқ маъмурий судларнинг қарорларига кўра Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд ва Хоразм вилоят адлия бошқармаларининг буйруқларига асосан,

Андижон вилоятида:
▫️Андижон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Мадаминов Оятиллохон Шахобиддиновичнинг (лицензия AN № 0042, 22.04.2020 й.);

Бухоро вилоятида:
▫️Қоравулбозор шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Турдиев Рустам Исмоиловичнинг (лицензия BH № 0042, 21.04.2020 й.);

Қашқадарё вилоятида:
▫️Чироқчи туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Шоймардонов Аббосжон Турғун ўғлининг (лицензия KS № 0015, 24.04.2020 й.);
▫️Яккабоғ туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Каримов Фарход Фармоновичнинг (лицензия KS № 0016, 24.04.2020 й.);
▫️Китоб туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Чариев Кахрамон Тухтамишевичнинг (лицензия KS № 0045, 27.04.2020 й.);

Самарқанд вилоятида:
▫️Каттақўрғон туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Рахимов Шухрат Юсуповичнинг (лицензия SА № 0054, 23.04.2020 й.);

Хоразм вилоятида:
▫️Урганч шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Матёқубов Жасурбек Шоназаровичнинг (лицензия HZ № 0033, 27.04.2020 й.) лицензиясининг амал қилиши ҳамда нотариус мақоми тугатилди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
ТДЮУда талабалар фан ўқитувчиларини танлашлари мумкин бўлади

Батафсил 👉 http://hudud24.uz/?p=29410

Каналга уланиш👇
https://t.me/hudud24official
______________________________
#Маҳаллий #Ҳуқуқ
#Adliya_xabari

Бертельсман фонди (Германия) халқаро ташкилоти билан алоқалар мустаҳкамланмоқда

Адлия вазирлиги томонидан Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда Бертельсман фонди (ГФР) халқаро ташкилотининг вакиллари иштирокида “Трансформация индекси тузиш методологияси” мавзуси бўйича вебинар ташкил қилинди.

👉Батафсил
______________

#Сообщение_юстиции

Укрепляются отношения с Фондом Бертельсмана (Германия)

Министерство юстиции совместно с Министерством иностранных дел организовало вебинар на тему «Методология формирования Индекса трансформации» с участием представителей Фонда Бертельсмана (ФРГ).

👉Подробнее

@adliyangiliklari
#Адлия_ташаббус

Очиқлик сиёсати тубдан ўзгармоқда. Президент ҳужжати эълон қилинди

«Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент фармони имзоланди.

Фармон билан Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати тасдиқланди. Рўйхатга маълумотларнинг 33 хил тоифаси киритилган.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Адлия_онлайн

Ҳозир Адлия вазирлиги томонидан “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш мақсадида матбуот анжумани ўтказилмоқда.

Анжуманда адлия вазири ўринбосари, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари иштирок этмоқда.

Анжуманни кузатиб бориш учун ҳавола: https://youtu.be/h3TM06na2-s

@adliyangiliklari
#Adliya_munosabat

Фуқароларга идентификация ID-карталарини расмийлаштиришда ва беришда улардан қўшимча хизмат ёки ҳақ талаб қилиш ноқонуний ҳисобланади

Ижтимоий тармоқлардаги фуқаролар томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картасини олишда маълумотларни йиғиш пункти ходимлари томонидан ID-картани суғурталанмаганлиги сабабли ID-карта берилиши рад этилиши ҳақидаги масала юзасидан Адли вазирлигининг муносабати.

👉Батафсил
...ҳеч бир масала йўқки, уни давлат раҳбари ва бошқа мутасадди вакиллар томонидан эшитилмасдан қолмайди

Худоёр Мелиев, адлия вазири ўринбосари:

— Очиқ ҳукумат, кучайтирилган ошкоралик, фуқаролар ва ҳукумат ўртасидаги ҳамкорлик 21-асрда ривожланишнинг энг асосий воситаларидан бири ҳисобланади.

Фармонда қизил қалам билан “очиқлик презумпцияси” ҳақида гап кетади. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон бу борада дунёда биринчилардан бўлиб, ушбу тамойилни қонунчилик ҳужжати билан мустаҳкамлаб қўйди.

Қайси маълумотлар очиқ, қайсилари ёпиқ, чекланмайдиган маълумотлар рўйхати буларнинг барчаси энди тартибга солинади. Ўз навбатида бу соҳадаги турли низо ва баҳсларга чек қўйилади.

Лойиҳа шу кунгача белгиланган тартибда 32 та вазирлик ва идора билан, шу жумладан Олий Мажлис палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ҳисоб палатаси, Бош прокуратура, ДХХ, ИИВ, Олий суд, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Молия вазирлиги, ДСҚ, ДБҚ, Марказий банк, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги билан келишилган.

Шу ўринда, ўзи бу фармон қабул қилинишига нима сабаб бўлди деган масалага ҳам тўхталиб ўтиш жоиз. Ҳеч кимга сир эмас, овчилик соҳасида отиб ўлдирилган айиқ, қурилиш ва бошқа соҳалардаги тендерлар, айрим масалалар юзасидан ОАВнинг давлат органларидан жавоб олишда қийинчилик туғилиши, камераларга шикаст етказилиши, ёҳуд кўчадаги камералар қаерга ўрнатилганлиги ва у нимани фиксация қилаётгани бўйича одамларнинг норозилиги, айрим ҳужжатларнинг сир эканлиги оқибатида ошкор қилинмаслик ҳолатлари ва бошқа кўплаб мисолларни келтириш мумкин. Кўриб турганингиздек, ҳеч бир масала йўқки, уни давлат Раҳбари ва бошқа мутасадди вакиллар томонидан эшитилмасдан қолмайди.

Фармон фундаментал ҳужжат бўлиб, унинг асосий мақсади очиқ ва шаффоф давлат бошқаруви тизимини шакллантириш орқали жисмоний ва юридик шахсларга ахборот тақдим этишнинг замонавий шаклларини жорий қилиш, шунингдек жамоатчилик назоратининг таъсирчанлигини таъминлаш ҳисобланади.

Шу билан бирга, Фармон бир йўла қуйидаги 6 та халқаро индекс ва рейтингда (Жаҳон банкининг “Бошқарув сифати индикаторлари”, “The Economist Intelligence Unit”нинг “Демократия индекси”, “Транспаренси интернешнл” ташкилотининг “Коррупцияни қабул қилиш индекси”, Бертельсманн фондининг “Трансформация индекси”, Жаҳон иқтисодий форумининг “Иқтисодий эркинлик индекси”, Жаҳон банкининг “Статистик салоҳият индекси”) Ўзбекистон ўрни сезиларли даражада яхшиланишига хизмат қилади.

@adliyangiliklari
#Adliya_munosabat

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “Миллий сертификат мавзуси фонида юридик техникум масаласи ҳам муҳокама бўлмоқда” сарлавҳали постга муносабат

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Adliya_live

Адлия вазирлиги юридик техникумларининг педагогик ходимлари аттестациядан ўтказилмоқда. Аттестация жараёнини (онлайн трансляция) ушбу ҳавола орқали кузатишингиз мумкин

👉 https://www.youtube.com/watch?v=N-dkOqb_lgg

@adliyangiliklari
#Adliya_munosabat

Адлия вазирлиги партияни рўйхатдан ўтказишни рад этди: талаб этилганидан қарийб 3 марта кам имзолар тақдим этилган

Адлия вазирлиги томонидан “Ҳақиқат ва тараққиёт” социал-демократик партиясини давлат рўйхатидан ўтказиш юзасидан аризалар ва илова қилинган ҳужжатлар қонунчиликда белгиланган тартибда икки марта ўрганиб чиқилди.

Партияни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ҳужжатлар “Сиёсий партиялар тўғрисида” ва “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги қонунлар талабларига риоя қилинмаган ҳолда тақдим қилинганлиги аниқланди.

Батафсил: https://minjust.uz/uz/press-center/news/102138/

@adliyangiliklari
​Юридик техникумларига кириш имтиҳонлари тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, баҳолаш мезонлари, тест топшириқлари сони ТДЮУ бакалавриатига кириш учун белгиланган талабларга мувофиқ аниқланади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги юридик техникумларнинг умумий сони 14 тани ташкил этади.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб юридик техникумларга қуйидаги 3 та мутахассислик бўйича ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш йўлга қўйилган:

▫️Давлат-ҳуқуқий фаолият;
▫️Юридик хизмат;
▫️Суд-ҳуқуқий фаолият.

Ўқиш муддати 2 йил ва ўқиш 3 та тилда (ўзбек, рус ва қорақалпоқ) ташкил этилган.

Юридик техникумларда жами 218 нафар педагог ходимлар фаолият олиб боради (шундан 1 нафар профессор, 5 нафар доцент ва 8 нафари фан номзоди).

Бугунги кунда юридик техникумларда жами 5 042 нафар ўқувчи (шундан, 3 081 нафар 1-курсда, 1 961 нафари – 2-курсда) таълим олмоқда.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб юридик техникумларга қабул Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга оширилади.

2021 йил 7 мартдаги Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 10-сон баёни билан 2021/2022 ўқув йили учун абитуриентларни ТДЮУ бакаларвриатга қабул барча тест топширувчилар учун мажбурий учта фан Она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ ва бошқа тиллар), математика ва Ўзбекистон тарихи ҳамда юриспруденция (фаолият турлари бўйича) таълим йўналишига мос иккита фан тарих ва чет тилидан тест топширилиши белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низом талабларига кўра, тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, баҳолаш мезонлари, тест топшириқлари сони ТДЮУ бакалавриатига кириш учун белгиланган талабларга мувофиқ аниқланиши белгиланган.

2020/2021 ўқув йили учун юридик техникумларга жами 13843 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Шундан, 3477 нафар абитуриент ўқувчилар сафига қабул қилинган (давлат гранти ва тўлов-контракт).

@adliyangiliklari
#Сообщение_юстиции

Состоялось 17-ое заседание подкомитета «Узбекистан – Евросоюз» по юстиции, внутренним делам, правам человека и сопутствующим вопросам

21—23 июня 2021 года в формате видео-конференц-связи проходит 17-ое заседание подкомитета «Узбекистан – Евросоюз» по юстиции, внутренним делам, правам человека и сопутствующим вопросам.

На заседании европейскую делегацию возглавил руководитель отдела по сотрудничеству со странами Центральной Азии Европейской службы внешних действий Б. Ярошевич.

👉Подробнее

@adliyangiliklari