ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.85K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#adliyafaxriylarniqadrlaydi

📹 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Наманган вилоят адлия бошқармаси фахрийси Одилжон Азимов учун тайёрланган махсус видеоролик эътиборингизга хавола этилади.

@adliyangiliklari
#Adliya_sharhi

Давлат дастурида Адлия вазирлигига 46 та бандда тегишли вазифа ва тадбирларни бажариш юклатилган. Шундан, 13 та банд бўйича вазирлик асосий ижрочи этиб белгиланган.

Вазирлик асосий ижроси сифатида кўрсатилган 12 та бандда қонун ҳужжатлари лойиҳаларини, 1 та бандда чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш назарда тутилган.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#adliyafaxriylarniqadrlaydi

📹 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Наманган вилоят адлия бошқармаси фахрийси Насибахон Умарова учун тайёрланган махсус видеоролик эътиборингизга хавола этилади.

@adliyangiliklari
9 май – Хотира ва Қадрлаш куни

Иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши курашиб ҳалок бўлган, шунингдек, мамлакатимиз озодлиги ва мустақиллиги йўлида жон берган Ўзбекистоннинг барча ўғлонлари хотирасини абадийлаштириш мақсадида 1999 йил қабул қилинган Президент Фармони билан 9 май Хотира ва Қадрлаш куни деб эълон қилинган.

Хотира ўзликни англатиб туради, қадр инсонни юксакликка кўтаради.

Адлия вазирлиги жамоаси умумий тарихий хотира орқали бирдамлик ва ҳамжиҳатликка чорловчи ушбу кун билан барчани самимий муборакбод этади!

@adliyangiliklari
#Адлия_лойиҳа #Қонунчиликдаги_янгиликлар

📣📣Қонунчиликдан янгиликлар

Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари ҳақидаги сўнгги янгиликлар билан 3 тилда (ўзбек, рус, инглиз) ушбу ҳаволалар орқали танишишингиз мумкин:

▫️Ўзбек тилида
▫️
Рус тилида
▫️Инглиз тилида

Кузатиб боринг.

P.S.: Адлия вазирлиги нафақат сиз истаган вақтда, балки сиз хоҳлаган тилда ҳам ҳуқуқий ахборотларни етказади.

@adliyangiliklari
#Adliya_hudud

Мингбулоқ адлия бўлими 185 нафар ходимнинг қўшимча иш ҳақлари ундирилишига кўмаклашди

Мингбулоқ туман адлия бўлими томонидан тумандаги мактабгача таълим бўлимига қарашли 1-, 7-, 39-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим ташкилотида ишлаган фуқароларнинг ойлик маошларига қўшиб берилиши лозим бўлган қўшимча ҳақлар тўлаб берилаётганлиги юзасидан ўрганиш ўтказилди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Инфографика

Адлия вазирлиги томонидан 2021 йилнинг биринчи чорагида ўтказилган қурилиш, соғлиқни сақлаш, олий таълим ва давлат харидлари соҳаларига оид амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг коррупцияга қарши экспертизаси натижалари таҳлили.

@adliyangiliklari
#Адлия_хабари

Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга дуч келсангиз, бизга хабар беринг

Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.

Бунда Адлия вазирлиги тизимидаги, жумладан, адлия бошқармалари ва бўлимлари, нотариал идоралар, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органлари ва юридик таълим муассасаларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, “1008” ишонч телефонига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага юбориш мумкин.

❗️Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.
__________________

#Сообщение_юстиции

Если вы столкнетесь с коррупцией в органах и учреждениях юстиции – сообщите нам

В системе органов юстиции объявлена бескомпромиссная борьба с коррупцией.

Теперь информацию о случаях коррупции в системе Министерства юстиции, управлениях и отделах юстиции, нотариальных конторах, центрах государственных услуг, органах ЗАГСа, а также учреждениях юридического образования можно направить через специальный телеграм-бот @antikorbot, телефон доверия «1008» или специальную платформу на официальном сайте министерства www.adliya.uz.

❗️Сообщения, отправленные по указаннным контактам, будут рассмотрены в установленном порядке с обеспечением конфиденциальности заявителя.

@adliyangiliklari
#Адлия_онлайн

Айни дамда Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Адлия вазирлигининг матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Мавзу: “Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш тизими янада такомиллашади”.

👉 Онлайн-трансляция: https://www.facebook.com/watch/?v=787186998902406

@adliyangiliklari
#Адлия_табриги

Азиз юртдошлар!

Барчангизни шукроналик, саховат ва меҳр-оқибат айёми – Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этиб, эзгу ниятларингиз ижобатини тилаймиз!

Юртимизда тинчлик ва хотиржамлик бардавом, адолат ҳамиша барқарор бўлсин!

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

@adliyangiliklari
Тошкент давлат юридик университетида Адлия вазирлиги юридик техникумлари раҳбарлари учун интенсив семинар-тренинглар бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 12 мартдаги буйруғига биноан ташкил этилган семинар-тренинглар 5 кун давомида бўлиб ўтади.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари – юридик техникумлар директорлари учун юридик техникумларда ўқув-методик жараёнларни кредит-модул тизими асосида ташкил этилиши, ёшлар билан ишлашда маънавий-маърифий тадбирларнинг тўғри ва самарали олиб борилиши, ижро интизомига риоя этилиши ва мурожаатлар билан ишлаш каби қатор масалалар юзасидан назарий ва амалий машғулотлар олиб борилиши кўзда тутилган.

Интенсив семинар-тренинг машғулотлари Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Ш.Рабиев ва масъул ходимлари ҳамда ТДЮУ проректори, профессор-ўқитувчилари малакали мутахассислари томонидан олиб борилмоқда.

@adliyangiliklari
#Позиция_Минюста

Несомненно, Узбекистан движется вперед в сфере развития гражданского общества

Ознакомившись с очередной опубликованной на сайте Gazeta.uz статьей «Движемся ли мы вперёд? Как оценить развитие гражданского общества в Узбекистане», Министерство юстиции Республики Узбекистан выражает готовность поддержать публичный диалог с экcпертным сообществом и считает необходимым поделиться своими комментариями относительно поднятых в ней вопросов.

👉Подробнее

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги ва ТДЮУ жойлардаги юридик факультетларга илмий-услубий кўмак беради

Адлия вазирлиги ташаббуси билан Қорақалпоғистон, Самарқанд, Наманган, Термиз университетлари юридик факультетлари ўқув режа ва фан дастурлари таҳлили ҳамда адабиётлар билан таъминлангалик даражаси юзасидан онлайн анжуман ташкил этилди.

Анжуманда юридик факультетларни ривожлантириш бўйича амалий тавсиялар ҳамда келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги юридик техникумлари директорлари учун ташкил этилган интенсив семинар-тренинглар давом этмоқда

Ўқув семинарининг иккинчи кунида адлия вазири маслаҳатчилари С. Ўринбоева ва Ш. Соатовалар ҳамда бошқарма бошлиғи Ш. Рабиевлар иштирокида жамоатчилик билан алоқаларни яхшилаш ва ижтимоий медиа билан ишлашни тоғри йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Юридик техникумлар фаолиятини оммалаштиришда олиб борилаётган маънавий-маърифий тадбирларни ижтимоий тармоқларда кенг ёритилишига алоҳида аҳамият қаратиш лозим эканлиги айтиб ўтилди.

Шундан сўнг, ТДЮУ маънавият ва маърифат маркази директори томонидан университетда олиб борилаётган маънавий-маърифий тадбирлар ва уларга ўқувчиларни жалб этиш ҳамда жамоат ишларида фаол йигит-қизларни рағбатлантириб боришга қаратилган ишларни техникумларда тўғри ташкил этиш бўйича таклиф ва тавсиялар бериб ўтди.

@adliyangiliklari