ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.85K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
Davlat xizmatlarini ko’rsatish sifati qanday?🤔

Adliya vazirligi bilan o'tkazilayotgan U-Report so'rovida ishtirok eting va fikringizni bildiring!
Sizning fikringiz muhim!

So'rov natijalari murojaatlar va davlat xizmatlarini ko'rsatuvchi davlat idoralari faoliyatini takomillashtirish uchun ishlatiladi.

👉 So'rovda ishtirok etish uchun @UReportUzbBot
_____________________________
Каково качество предоставления госуслуг?🤔

Прими участие в опросе Ю-Репорт, проводимого вместе с Министерством юстиции и поделись своим мнением! Твоё мнение важно!

Результаты опроса будут использованы для улучшения работы госорганов, которые предоставляют услуги и работают с обращениями граждан.

Вырази своё мнение здесь 👉 @UReportUzbBot
​#Adliya_xabari

Ахборот олиш, қайта ишлаш ва тарқатишда журналистларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Айни шу мавзуда 31 мартдан 2 апрелгача фарғоналик бир гуруҳ журналист ва блогерлар, маҳаллий ҳокимликлар, давлат идораларининг вилоятдаги бўлинмалари матбуот хизмати ходимлари учун махсус ўқув курслари ташкил этилмоқда.

Курслар Адлия вазирлиги, АОКА, вазирлик ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази (ЮМОМ) томонидан ҳамкорликда ўтказилмоқда. Курсларда ЮМОМнинг ўз соҳасининг устаси бўлган профессор-ўқитувчилари, ҳуқуқшунос экспертлари тренерлик қилмоқда. Ушбу курслар орқали иштирокчиларнинг малакаси ва мазкур соҳадаги ҳуқуқий кўникмаларини ошириш мақсад қилинган.

Дастлабки кундаги мулоқотда асосан шахсга доир маълумотлардан фойдаланиш ва уни тарқатиш, давлат органларига мурожаат этишнинг тартиблари ва муддатлари, вилоятдаги мавжуд ташкилотлар, маҳаллий ҳокимликлардан ахборот олиш, у ердаги матбуот хизматларининг жамоатчилик билан алоқалари ҳамда ОАВ вакиллари билан ишлаш, нотўғри ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик каби долзарб масалалар муҳокама этилди.

Фарғонадан старт олган мазкур махсус малака ошириш курслари республика бўйлаб бўлиб ўтади. Тренингда иштирок этиш истагида бўлган журналист, блогерлар аввалдан мурожаат этган ҳолда бемалол қатнашиши мумкин. Курслар сўнггида иштирокчиларга малака ошириш курсларини муваффақиятли тугатгани учун сертификат берилади.

@adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
Ҳудудларнинг Бизнес рейтинги аниқланди

🔎 Ҳукумат қарори билан Адлия вазирлигига жойларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини аниқлаш вазифаси юклатилган.

🌐 Шунга кўра ҳудудларнинг Бизнес рейтинги b-indicator.uz сайтида эълон қилиниб келинмоқда.

📊 2020 йил якунлари бўйича ҳам 14 та вилоят ҳамда 203 та туман (шаҳар)ларнинг Бизнес рейтинги эълон қилинди.

📂 Рейтинг 30 та индикатор бўйича шакллантирилди.

📝 Рейтинг шакллантиришда 15 та ваколатли органлар томонидан киритилган 4 мингга яқин статистик маълумотлар ҳамда 25 мингдан ортиқ тадбиркорлардан сўров йўли билан олинган 475 мингга яқин ахборотлар таҳлил қилинди.

➡️ Баҳолаш якунларига кўра, Тошкент шаҳри 1-ўринни, Сурхондарё вилояти – охирги ўринни эгаллади.

➡️ Туман (шаҳар)лар ичида Бектемир тумани 1-ўринни, Бахмал тумани – охирги ўринни эгаллади.

☑️ Ҳудудларнинг Бизнес рейтинги билан батафсил танишиш учун b-indicator.uz сайтига ўтинг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​Адлия вазирлигида “Ойнинг энг яхши ходими” аниқланди

Маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш ва мониторингини юритиш бошқармаси бошлиғи Азизов Бунёд Мавлонович 2021 йилнинг март ойи учун вазирлик томонидан “ойнинг энг яхши ходими” деб топилди.

У ўз иш фаолиятини 2009 йилда Жиззах вилояти адлия бошқармасининг статистика бўйича бош маслаҳатчиси вазифасини бажарувчиси лавозимидан бошлаган ҳамда 2015 йилга қадар Жиззах вилояти адлия бошқармасида, 2015-2020 йилларда Адлия вазирлиги марказий аппаратида турли масъул лавозимларда ишлаган.

2020 йилдан бошлаб Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш ва мониторингини юритиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.

Б. Азизов маъмурий тартиб-таомиллар соҳасида қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш, давлат органлари томонидан маъмурий тартиб-таомилларга риоя этилиши устидан доимий мониторингни амалга ошириш, маъмурий тартиб-таомиллар қонунчилиги нормаларини тизимлаштириш ҳамда энг яхши хорижий амалиётларга уйғунлаштириш фаолиятида самарали фаолият юритмоқда.

Вазирлик жамоаси Бунёд Мавлонович Азизовни ушбу эътироф билан табриклайди. Келгусидаги ишларида муваффақият, ғайрат ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини тилайди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
Сизнинг вилоятингиз Бизнес рейтингида нечинчи ўринда?!

2020 йил бизнес рейтингида 14 та ҳудудлар ичида 1-ўринда Тошкент шаҳри бўлса, охирги 14-ўринни Сурхондарё вилояти эгаллади.

Бундан ташқари, туман даражасида баҳолаш 10 та йўналиш бўйича амалга оширилди. Туман (шаҳар)лар орасида энг яхши кўрсаткич Бектемир туманида (Тошкент ш.) қайд этилган бўлса, энг паст кўрсаткич Бахмал туманида (Жиззах в.) эканлиги аниқланди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Эълон

Бугун, 2 апрель куни брифинг режалаштирилган

〰️〰️〰️
● Мавзу: Ҳафта давомида қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлили
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Зафар Раҳмонов, Адлия вазирлиги масъул ходими

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Фарғонадаги “Ҳоким, вазир ва ёшлар учрашуви”да Адлия вазирлиги раҳбарияти ҳам иштирок этди

2 апрель куни Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи”да “Ҳоким, вазир ва ёшлар учрашуви” номли очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Мулоқотда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, адлия вазири ўринбосари Музраф Икрамов, Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Фарҳоджон Тошпўлатов, Давлат тест маркази директори Малик Каримов ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Акмал Жумабоев ҳамда 250 дан зиёд ёшлар иштирок этишди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Навбатдаги «Адлия сайли» Жиззахда бўлиб ўтди

Батафсил 👉 http://hudud24.uz/?p=27019

Каналга уланиш👇
https://t.me/hudud24official

______________________________
#Маҳаллий
​#Adliya_xabari

Вазирликларда ўқув-амалий учрашувлар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш ва ижросини ташкил этиш мақсадида Адлия вазирлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 1–3 апрель кунлари Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Транспорт вазирлигида амалий мулоқот ташкил этилди.

Мазкур тадбирлар доирасида Ijro.gov.uz ижро интизоми ягона идоралараро электрон тизимига киритилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш жараёнида юзага келаётган муаммоларга биргаликда ечим топиш борасида фикрлар алмашилди ҳамда ҳамкорлик ўрнатилди.

Хусусан, Ijro.gov.uz ижро интизоми ягона идоралараро электрон тизими орқали Транспорт вазирлигига келиб тушган 216 та ҳужжатлардаги 1000 га яқин топшириқлар, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига келиб тушган 454 та ҳужжатлардаги 1400 га яқин топшириқларнинг ижро этилганлик ҳолати, муаммо ва камчиликлар атрофлича муҳокама қилинди.

Учрашув якунида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижросини ташкил этиш ва назоратини олиб боришни янада яхшилашга қаратилган таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
Адлия аралашгач 76 нафар тиббиёт бирлашмаси ходимларининг 6 фоизли қўшимча тўловлари тўлаб берилди

📍http://uza.uz/posts/254613

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмнинг Шовот туманидаги физика-математика мактаб-интернати негизида Ал-Хоразмий номидаги Халқаро физика-математика мактаб-интернати ташкил этилди.

Ушбу мактабдан 105 та фан доктори ва фан номзодлари, 2 та сенатор, депутатлар, вазир, 2 та республика банклари раҳбарлари, Президент маслаҳатчиси ўринбосарлари, 14 та ҳоким ва ўринбосарлари, 100 дан кўп вилоят ва туман ташкилотлари раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари етакчилари, минглаб етук тадбиркорлар ва бошқа хизматчилар етишиб чиққан.

"Битта мактаб ҳам инсонлар ва жамият ҳаётида шунчалик катта ўрин тутиши мумкин ва бу тасодиф эмас. Бу ўз касбига содиқ, ватанини, миллатини севадиган фидойи устозларнинг меҳнати маҳсулидир.

Президентимизнинг бундан бир йил аввал илгари сурган Шовотдаги физика-математика интернатига халқаро мақом бериб, замонавий таълим маскани барпо этиш ташаббусларига Адлия вазирлигининг камтаргина ҳиссаси қўшилганидан бениҳоя мамнунмиз",
— деб ёзган адлия вазири Русланбек Давлетов Facebook'даги саҳифасида.

@adliyangiliklari
700 га яқин топшириқларнинг ижро этилишида Адлия ва Халқ таълим вазирликлари ҳамкорлик қилади

Адлия вазирлиги томонидан давлат органлари ва ташкилотларига қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси юзасидан ҳуқуқий-услубий кўмак кўрсатиб келинмоқда.

Ана шундай учрашувларнинг навбатдагиси Халқ таълими вазирлигида ўтказилди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Forwarded from "Tashkent Law Spring"
22—23 aprel kunlari Toshkent shahrida “Tashkent Law Spring” II Xalqaro yuridik forumi bo'lib o'tadi.

II Xalqaro yuridik forumning bosh mavzusi “Huquq 4.0” (Huquq to'rtinchi sanoat inqilobi davrida).

Forumda bir qator xorijiy mamlakatlarning adliya vazirlari, sud va boshqa davlat organlari rahbarlari, xalqaro tashkilotlar, dunyoning yetakchi yuridik va konsalting firmalari vakillari, advokatlar, yurisprudensiya, iqtisodiyot sohalaridagi taniqli olimlar, mutaxassislar va ekspertlarning ishtirok etishi kutilmoqda.

Batafsil: https://tashkentlawspring.uz/uz/article/92
Forwarded from "Tashkent Law Spring"
22—23 апреля в Ташкенте пройдет II Международный юридический форум «Tashkent Law Spring»

Основная тема форума «Право 4.0» (Право в условиях четвертой промышленной революции).

В работе форума ожидается участие министров юстиции Узбекистана и ряда зарубежных стран, руководителей судебных и других государственных органов, представителей международных организаций, ведущих мировых юридических и консалтинговых фирм, адвокатов, известных ученых, специалистов и экспертов в сферах юриспруденции, международного права
и экономики.

Подробно: https://tashkentlawspring.uz/uz/article/93
#Эълон

Ёзув, имзо, қалбаки ҳужжатлар ва қалбаки пуллар экспертизаси

Эртага, 7 апрель куни соат 15:00 да “Суд хатшунослик ва ҳужжатлар суд техник экспертизалари. Уларни ўтказиш тартиби ва аҳоли учун яратилган имкониятлар” мавзусида “On-line” мулоқот бўлиб ўтади.

Мулоқот вазирликнинг Facebook даги “Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией” гуруҳи ва You Tube даги “Adliya vazirligi Ministry of Justice” канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

Онлайн мулоқотда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги республика суд экспертизаси маркази ходимлари иштирок этиб, фуқароларнинг саволларига жавоб беради.

Кун тартибида қўйидаги масалалар ўрин олган:
1. Суд хатшунослик экспертизасини ўтказиш тартиби;
2. Ҳужжатлар суд техник экспертизаси ҳал этадиган саволлар;
3. Қалбаки пул ва сохта ҳужжатларни аниқлаш тартиби.

Мавзу юзаси бўйича саволларни @adliyaga_savolbot манзили орқали юборишингиз мумкин.

@adliyangiliklari
​Адлия вазири Русланбек Давлетов “Таълим ҳомийси” кўкрак нишони билан тақдирланди

Аввал хабар берганимиздек, куни кеча Хоразм вилояти Шовот туманида жойлашган 45 йилдан бери фаолият юритиб, етук кадрлар етиштириб келаётган мактаб-интернати негизида Ал-Хоразмий номли Халқаро мактаб-интернати ташкил этиб, фойдаланишга топширилди.

Бундан бир йил аввал Президентимизнинг Хоразмга ташрифи вақтида алоҳида тилга олиб ўтилган ушбу мактаб негизида Халқаро мактаб интернат ташкил қилиш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган эди.

Мана орадан бир йил ўтиб Адлия вазирлиги кўмаги билан ушбу замонавий, инновацион таълим даргоҳи педагоглар жамоаси ва ўқитувчиларга тантанали равишда топширилди.

Мактабнинг янги ва замонавий биносини очилиши маросимида ушбу мактабнинг битирувчиси бўлган, адлия вазири Русланбек Давлетов Халқ таълими вазирлигининг “Таълим ҳомийси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Адлия вазирлиги республикада таълимни янада ривожлантиришга ҳар доим ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Жумладан, вазирлик тизимида сўнгги икки йил давомида катта рақамлаштириш ишлари амалга оширилиб, янги компьютер техникалари харид қилинди. Рақамлаштириш якунлангач, мавжуд 2,5 мингдан зиёд компьютер техникалари республика мактабларига топширилди. Бунинг натижасида кўплаб ўқитувчилар хоналари компьютерлар билан жиҳозланишига эришилган эди.

@adliyangiliklari
​#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Рисолат Суннатовна Абдуллаева Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — Қашқадарё вилоят юридик техникумининг директори лавозимига тайинланди.

Р. Абдуллаева 1981 йилда Қашқадарё вилояти, Қамаши туманида туғилган. Маълумоти олий, 2003 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У меҳнат фаолиятини 2003 йилда Қарши қишлоқ хўжалик коллежи ўқитувчиси лавозимидан бошлаган. 2007—2012 йиллар мобайнида Қашқадарё вилояти адлия бошқармасида, 2012—2018 йилларда ФҲДЁ органларида турли масъул лавозимларда ишлаган.

Р. Абдуллаева 2018 йилдан шу кунга қадар Қашқадарё вилоят Қарши туман адлия бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Мазкур тайинлов, Адлия вазирлиги тизимида гендер тенглик масаласига алоҳида эътибор берилаётганлигининг яққол ифодасидир.

Адлия вазирлиги жамоаси Р. Абдуллаевани ушбу тайинлов билан муборакбод этади. Келгуси ишларида омад ва зафарлар тилайди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari