ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.85K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги: қонун ҳужжатлари тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказилади

Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 мартдаги “Тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича ўқув-амалий семинар ўтказилди.

👉Батафсил
__________________

#Сообщение_юстиции

Министерство юстиции: будет проводиться оценка регуляторного воздействия актов законодательства

В Министерстве юстиции состоялся учебно-практический семинар, посвященный разъяснению сути и значения постановления Президента Республики Узбекистан от 15 марта 2021 года «О мерах по дальнейшему совершенствованию системы оценки регуляторного воздействия».

👉Подробнее

@adliyangiliklari
Адлия вазирлиги: ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя этилиши аҳволи

Республика бўйича 13 млн 300 мингдан ортиқ расмий ва норасмий секторларда фаолият кўрсатаётган ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнатини муҳофаза қилишни кучайтириш бўйича қабул қилинаётган чораларга қарамай, меҳнат жараёнида фуқароларнинг иш қобилияти ва соғлиғини сақлашга, хавфсизлигини таъминлашга, иш берувчилар билан ходимлар ўртасидаги мувозанатли меҳнат муносабатларини кўллаб-қувватлашга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларга барҳам беришнинг ҳамон имкони бўлмаётганлиги қайд этилмоқда.

2020 йилда фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан ишга тиклаш масаласида жами кўрилган 2 385 та ишдан 1 040 таси ҳамда иш ҳақини ундириш масаласида жами кўрилган 1 914 та ишдан 1 473 таси бўйича қарорлар қабул қилинган.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

Хорижга чиқиши паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаларини қанча муддатда тайёрлаб берилади, унга тўланадиган сумма қанча?

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

Никоҳни расмийлаштириш учун тиббий кўрикдан ўтиш шахс истаган жойдан ўтиши мумкинлиги айтилди. Самарқанд вилоятида доимий рўйхатда тураман. Тошкент шаҳрида тиббий кўрикдан ўтдим. Ўзим яшайдиган ФҲДЁга кўрик натижаларини олиб боришим керакми?

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

Давлат хизматларини кўрсатиш натижасида QR код бўйича белгиланган ҳужжатларни дупликатларини бериш амалиёти бекор қилинди. Бу тадбиркорларга нима беради?

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

"Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент Фармонига кўра, ФҲДЁ билан боғлиқ барча маълумотлар “Ягона электрон архиви” орқали олинади дейилган. Бугунги кунда ушбу тизим қанчалик шакллантирилди?

@adliyangiliklari
#Adliya_sayli #Adliya_hudud

Андижонда "Адлия сайли" бўлиб ўтмоқда. Сайилда иштирок этиб бепул ҳуқуқий тушунтириш ва маслахатларга эга бўлинг. Давлат ташкилотларининг масъул ходимлар томонидан тадбир иштирокчиларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилмоқда.

Хусусан, Адлия бошқармаси масъул ходимлари томонидан "Ер муносабатлари ва балиқчилик фермер хўжалигини ташкил этиш" рукни остида аҳолига ҳуқуқий тушунтиришлар бериб борилмоқда.

Хусусан, тадбиркорлик фаолиятини юритиш, уларга берилган имтиёзлар, фермер ва деҳқон хўжалиги ташкил этиш, якка тартибда уй-жой қуриш учун ер ажратиш тартиби ҳамда ер ажратиш тартиблари, Миграция, аҳолини иш билан таъминлаш, иш ҳақи ундириш, ногиронликни белгилаш, моддий ёрдам ва ижтимоий нафақалар олиш, алимент ундириш, тартиблари ва бошқа ҳуқуқий муносабатлар бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар ва маслаҳатлар берилмоқда.

@adliyangiliklari
#Adliya_sayli #Adliya_hudud

Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли истироҳат боғида "Адлия сайли" давом этмоқда.

Аҳолига мутахассислар томонидан ҳуқуқий борадаги саволларга ва наманганликларни қийнаб келаётган масалаларга жавоб ҳамда бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Фуқаролар ўртасида "Ҳуқуқингизни билaсизми?" номли викторина ўтказилди.

@adliyangiliklari
Ҳудудларда «Адлия сайиллари» бўлиб ўтмоқда

Батафсил 👉 http://hudud24.uz/?p=26869

Каналга уланиш👇
https://t.me/hudud24official

______________________________
#Маҳаллий
​#Mutaxassis_sharhi

Ишончнома – бу битим!

Хабарингиз бор, 2019 йил декабрдаги Президент Қарори билан давлат идоралари томонидан фуқаролар ва тадбиркорлардан 30 га якин ҳужжатнинг талаб қилиниши бекор қилинган эди. Бу ислоҳот амалиётда кўп учраётган бюрократик тўсиқларни бартараф этди.

Бу каби ислоҳотларнинг узвий давоми сифатида куни кеча Президентнинг яна бир ҳужжати қабул қилинди. Президент ҳужжати билан давлат органлари томонидан фуқаро ва тадбиркорлардан яна 20 га яқин ҳужжатларни ҳам талаб қилиш бекор қилинди.

Бунинг заминида замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда ахборот ва маълумотларни рақамлаштириб базалар яратиш билан боғлиқ жараёнлар турипти. Яъни бир давлат органи бошқа давлат органида мавжуд маълумотларни фуқаро ва тадбиркорларни овора қилмасдан ўзи мустақил равишда маълумотлар базасига уланиб олиши бу ҳам мантиқий ҳам замон талабидан келиб чиқадиган ечимдир.

Янгича тизимининг жорий этилиши фуқаро, тадбиркор ва давлат органлари ўртасидаги давлат хизматларини кўрсатишда бюрократизм, қоғозбозлик, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, эскирган, замон талабларига мос келмайдиган талаблардан бутунлай воз кечишга олиб келади ва энг қимматли бойлик – вактни тежаш имкониятини берди!

Шу ўринда, бир масалани алоҳида ёритиш керак деб ҳисоблаймиз. Чунки, амалиётда бу масала турли тушунмовчиликларни келтириб чиқармоқда. Бу масала – “давлат идоралари томонидан фуқаро ва тадбиркорлардан ишончнома талаб қилиш” масаласи.

Бинобарин, давлат идоралари давлат хизматларини кўрсатишда қонунчиликда назарда тутилган ҳолатларда ишончнома талаб қилишади.

Бу талаб қонунийдир! Чунки, ишончнома – бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.

Бошқача айтганда ишончнома бу бир томонлама битим (ҳаракат) ҳисобланади ва уни талаб қилиш юқоридаги Президент ҳужжатлари билан бекор қилинмаган. Шунинг учун, қонунчиликка мувофиқ сўралган жойга ишончнома тақдим этилиши лозимдир.

Моҳинур РАҲИМОВА,
Адлия вазирлиги масъул ходими

@adliyangiliklari