ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.86K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_brifing

"Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент Фармони мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган матбуот анжумани.

Бунёд Азизов, Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи:

— Ушбу фармонда аҳоли ва тадбиркорлики субъектларига давлат хизматини кўрсатишда ортиқча тартиб-таомилларини қисқартириш бўйича кўплаб енгилликлар берилди. Хусусан, хорижий тижорат ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхона ходимларини аккредитация қилишда шу вақтгача талаб қилиб келинган ОИТС касаллиги йўқлиги тўғрисида сертификат нусхаси талаб қилиб келинган. Фармон билан имтиёз берилиб, сертификат талаб қилинмаслиги белгилаб ўтилди.

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_brifing

"Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент Фармони мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган матбуот анжумани.

Савол. Президент фармони билан Давлат хизматлари агентлигига ҳам муҳим вазифалар юклатилган. Ушбу вазифалар нималардан иборат?

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_brifing

"Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент Фармони мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган матбуот анжумани.

Бунёд Азизов, Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи:

— ОАВдан аҳолига маълумотларни тўғри етказиш, аниқ тушунчалар беришни сўраб қоламиз. Сабаби, яқинда дафн пули билан боғлиқ нотўғри маълумотлар аҳолини кескин эътирозига сабаб бўлди. Аслида фармонда (дафн пули берилмаслиги) бу масалалар умуман назарда тутилмаган. Фармондан кўзланган асосий мақсад аҳолига қулайлик яратишдир.

@adliyangiliklari
#Мутахассис_шарҳи

Ўтган даврда қабул қилинган қонун ҳужжатлари, улар юзасидан тушунтириш материалларини аҳоли ва ижрочиларга етказишда амалга оширилган кенг кўламли ишларга қарамай, давлат хизматчилари орасида, шу жумладан ҳокимлар фаолиятида ҳуқуқни менсимаслик ҳолатлари мавжуд.

Жумладан, 2020 йилда маъмурий судлар томонидан маъмурий органларнинг 5,7 мингта қарорлари ҳақиқий эмас деб топилган бўлса, 3,4 мингта ҳолатда мансабдор шахсларнинг ҳаракати ноқонуний деб топилган. Қонунлар ижроси устидан назорат давомида киритилган протестлар асосида маъмурий органларнинг 4,5 мингта қонунга зид ҳужжатлари бекор қилиниб, 5,3 мингтаси қонунчиликка мувофиқлаштирилган.

Давлат хизматчиларининг ҳуқуқий билимларини ошириш, улар ўз фаолиятини амалга оширишида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини самалари таъминлашига эришиш мақсадида жорий йилнинг 13 мартида Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

Фуқаро хорижга чиқиш паспортини ўз ҳудудида эмас, бошқа вилоятдан ҳам олиши мумкинми?

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

Ногиронлиги бор шахсларнинг қаровчиларига нафақа тайинлаш тартиби ҳақида маълумот берсангиз?

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

Нотариал ҳаракатлар амалга оширилганда ФҲДЁ билан боғлиқ барча маълумотлар нотариусларни ўзларида электрон олиниши айтилди. Шу маълумотлар нотариал идоралар томонидан олинганда қандайдир тўловлар тўланадими?

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

Туман ҳокими ўз қарорини Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказмасдан чиқариши мумкинми?

@adliyangiliklari
Юридик техникумнинг 74 ёшли ўқувчисига таълим даргоҳида янги жорий этилган Фахрий ёрлиқнинг биринчи сони топширилди

Жорий йилнинг 26 март куни ўтказилган “Китоб — даҳолар мураббийси” тадбирида Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари — техникум директори Ў. Мухамедов 2-курс ўқувчиси 74 ёшни қаршилаган Жумадулла Усмонов шу улуғ ёшида илм истаб, билимга чанқоқлигини намоён этиб, техникумда неваралари қатори ёшлар орасида ўқиётганлигини алоҳида жасорат деб қайд этди.

Отахон-ўқувчининг техникум Ахборот-ресурс марказига китоб мутолааси учун энг кўп ташриф буюрганлиги, фанларни “аъло” баҳоларга ўзлаштираётганлиги ҳамда ёшлар билан тенг равишда жамоатчилик тадбирларида фаол иштирок этаётганлиги учун янги жорий этилган техникум Фахрий ёрлиғининг 1-сонига муносиб топилганини тантанали эълон қилди.

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги: қонун ҳужжатлари тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказилади

Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 мартдаги “Тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича ўқув-амалий семинар ўтказилди.

👉Батафсил
__________________

#Сообщение_юстиции

Министерство юстиции: будет проводиться оценка регуляторного воздействия актов законодательства

В Министерстве юстиции состоялся учебно-практический семинар, посвященный разъяснению сути и значения постановления Президента Республики Узбекистан от 15 марта 2021 года «О мерах по дальнейшему совершенствованию системы оценки регуляторного воздействия».

👉Подробнее

@adliyangiliklari
Адлия вазирлиги: ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя этилиши аҳволи

Республика бўйича 13 млн 300 мингдан ортиқ расмий ва норасмий секторларда фаолият кўрсатаётган ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнатини муҳофаза қилишни кучайтириш бўйича қабул қилинаётган чораларга қарамай, меҳнат жараёнида фуқароларнинг иш қобилияти ва соғлиғини сақлашга, хавфсизлигини таъминлашга, иш берувчилар билан ходимлар ўртасидаги мувозанатли меҳнат муносабатларини кўллаб-қувватлашга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларга барҳам беришнинг ҳамон имкони бўлмаётганлиги қайд этилмоқда.

2020 йилда фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан ишга тиклаш масаласида жами кўрилган 2 385 та ишдан 1 040 таси ҳамда иш ҳақини ундириш масаласида жами кўрилган 1 914 та ишдан 1 473 таси бўйича қарорлар қабул қилинган.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

Хорижга чиқиши паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаларини қанча муддатда тайёрлаб берилади, унга тўланадиган сумма қанча?

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

Никоҳни расмийлаштириш учун тиббий кўрикдан ўтиш шахс истаган жойдан ўтиши мумкинлиги айтилди. Самарқанд вилоятида доимий рўйхатда тураман. Тошкент шаҳрида тиббий кўрикдан ўтдим. Ўзим яшайдиган ФҲДЁга кўрик натижаларини олиб боришим керакми?

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

Давлат хизматларини кўрсатиш натижасида QR код бўйича белгиланган ҳужжатларни дупликатларини бериш амалиёти бекор қилинди. Бу тадбиркорларга нима беради?

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

"Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент Фармонига кўра, ФҲДЁ билан боғлиқ барча маълумотлар “Ягона электрон архиви” орқали олинади дейилган. Бугунги кунда ушбу тизим қанчалик шакллантирилди?

@adliyangiliklari
#Adliya_sayli #Adliya_hudud

Андижонда "Адлия сайли" бўлиб ўтмоқда. Сайилда иштирок этиб бепул ҳуқуқий тушунтириш ва маслахатларга эга бўлинг. Давлат ташкилотларининг масъул ходимлар томонидан тадбир иштирокчиларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилмоқда.

Хусусан, Адлия бошқармаси масъул ходимлари томонидан "Ер муносабатлари ва балиқчилик фермер хўжалигини ташкил этиш" рукни остида аҳолига ҳуқуқий тушунтиришлар бериб борилмоқда.

Хусусан, тадбиркорлик фаолиятини юритиш, уларга берилган имтиёзлар, фермер ва деҳқон хўжалиги ташкил этиш, якка тартибда уй-жой қуриш учун ер ажратиш тартиби ҳамда ер ажратиш тартиблари, Миграция, аҳолини иш билан таъминлаш, иш ҳақи ундириш, ногиронликни белгилаш, моддий ёрдам ва ижтимоий нафақалар олиш, алимент ундириш, тартиблари ва бошқа ҳуқуқий муносабатлар бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар ва маслаҳатлар берилмоқда.

@adliyangiliklari