ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.86K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
​#Назначение

Сотрудница Министерства юстиции назначена на ответственную должность в Администрации Президента

Распоряжением Президента Дилором Ахмедовна Ибрагимова назначена главным консультантом Администрации Исполнительного аппарата Администрации Президента Республики Узбекистан.

Д. Ибрагимова родилась в 1976 году в Турткульском районе Республики Каракалпаксатн. Образование — высшее, в 1999 году окончила Ташкентский государственный юридический институт, 2014 году — Академию государственного управления при Президенте Республики Узбекистана. По специальности юрист.

Д. Ибрагимова свою трудовую деятельность начала в 2000 году в должности старшего консультанта Управления законодательства Министерства юстиции, работала на разных должностях в системе министерства.

С 2020 года по настоящее время она работала заместителем начальника Управления правовой пропаганды и просветительства министерства.

Коллектив Министерства юстиции поздравляет Дилором Ахмедовну Ибрагимову с назначением и желает успехов в дальнейшей деятельности.

Отдел по связям с общественностью
Министерства юстиции

@adliyangiliklari
​#Тайинлов

Адлия вазирлиги ходими Президент администрациясидаги масъул лавозимга тайинланди

Ибрагимова Дилором Ахмедовна Президент фармойишига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро этувчи аппарати Администрация канцелярияси бош консультанти лавозимига тайинланди.

Д. Ибрагимова 1976 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида туғилган, маълумоти олий, 1999 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

Д. Ибрагимова ўз меҳнат фаолиятини 2000 йилда Адлия вазирлиги Қонунчилик бошқармасининг катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, вазирлик тизимида турли лавозимларда фаолият юритган.

2020 йилдан ҳозирги вақтга қадар вазирликнинг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Адлия вазирлиги жамоаси Ибрагимова Дилором Ахмедовнани ушбу тайинлов билан муборакбод этади. Келгуси ишларида муваффақият тилайди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон

Адлия вазирлигида янги ташкил қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш бошқармасидаги бўш (вакант) лавозимлар:

1.
Бош маслаҳатчи;
2. Етакчи маслаҳатчи.

Муносиб иш ҳақи 5—8 миллионгача (мартаба даража-унвон, иш стажи, ойлик шахсий устама ва бошқалар).

👉Батафсил

@adliyangiliklari
​Тошкент шаҳрида “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми бўлиб ўтади

Форум Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳамкор ташкилотлар иштирокида иккинчи маротаба ташкил этилмоқда.

Форумнинг мақсади — ҳуқуқни ривожлантириш муаммолари ва замонавий тенденцияларини муҳокама қилиш учун етакчи халқаро ва маҳаллий экспертларни жамлаган ҳолда очиқ мулоқот майдончасини яратиш, шунингдек, халқаро ҳамжамиятга Ўзбекистонда олиб борилаётган ҳуқуқий ислоҳотларни намойиш этишдан иборат.

II Халқаро юридик форумнинг бош мавзуси “Ҳуқуқ 4.0” (Ҳуқуқ тўртинчи саноат инқилоби даврида).

Форумда бир қатор хорижий мамлакатларнинг адлия вазирлари, суд ва бошқа давлат органлари раҳбарлари, халқаро ташкилотлар, дунёнинг етакчи юридик ва консалтинг фирмалари вакиллари, адвокатлар, юриспруденция, иқтисодиёт соҳаларидаги таниқли олимлар, мутахассислар ва экспертларнинг иштирок этиши кутилмоқда.

Форумда давлатнинг ҳуқуқий сиёсати, давлат органларининг очиқлигини таъминлаш, LegalTech ва LawTech (ҳуқуқ технологиялари), умумий (инглиз) ҳуқуқи тизими, Корновирус чекловари даврида медиация ва арбитраж, интеллектуал мулк ҳимояси, сиёсатни амалга ошириш (policy implementation), судларнинг мустақиллиги, адолатлилиги ва холислигини таъминлаш ҳамда бошқа долзарб мавзуларда муҳокама сессиялари ўтказилиши режалаштирилган.

Шунингдек, давлат хизматлари, ҳуқуқий ахборотни тарқатиш, адвокатура ва нотариатни ривожлантириш масалаларига бағишланган давра суҳбатлари бўлиб ўтади.

Форумнинг асосий тили ўзбек тили. Инглиз ва рус тилларига синхрон таржима амалга оширилади.

“Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форумига марҳамат!

@adliyangiliklari
#Инфографика

Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражаси баҳоланади

@adliyangiliklari
​#Adliya_brifing

Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш бўйича аҳоли ва тадбирорларга берилаётган енгилликлар

АОКАда Адлия вазирлиги, ДХА ва бошқа ташкилотлар мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида мавзу юзасидан маълумот берилди:

Президент Фармонидан кўзланган асосий мақсад — аҳолини қийнаб келаётган бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда аҳоли ва тадбиркорларни идорама-идора сарсон бўлиб юришига чек қўйишдан иборат.

Фармон билан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига бир қатор енгилликлар яратилмоқда.

Хусусан, 2021 йил 1 июндан:

▪️7 та турдаги
фуқаролик ҳолати далолатномасини (туғилиш, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралиш, ўлим, исм ва фамилияни ўзгартириш, оталикни белгилаш ҳамда фарзандликка олишни) қайд этиш;
▪️никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш;
▪️
хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш экстерриториал тамойил асосида амалга оширилади.

Шунингдек, нотариал ҳаракатларни амалга оширишда ФҲДЁ билан боғлиқ барча маълумотлар нотариал идоралар томонидан мустақил равишда, фуқаролардан ортиқча маълумот талаб қилмасдан, «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали олинади.

Тадбиркорлик субъекти бўлган юридик шахсларга давлат хизматларидан фойдаланиш учун белгиланган йиғим ва давлат божи тўловларини тўлашда уларнинг вакили томонидан нақд пул шаклида тўловни амалга оширишга рухсат берилди.

@adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
#Совринли_викторина

Адлия вазирлиги томонидан @huquqiyaxborot телеграм каналида “Совринли викторина” ўтказилади

⏳“Совринли викторина” жорий йилнинг 27 март куни соат 11:00 да бошланиб, 12:00 га қадар давом этади.

🖥 Иштирокчи ҳуқуқий соҳага оид жами 25 та тест саволларига тезкорлик билан (ҳар бир саволга 15 сония) жавоб топиши керак.

🤩 Тест саволларига энг кўп ва қисқа муддатда тўғри жавоб берган 50 нафар иштирокчилар республика бўйлаб бўлиб ўтадиган “Адлия сайиллари” тадбирида диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланади.

⚠️ Тест ўтказиладиган манзил ҳаволаси @huquqiyaxborot телеграм каналида қўшимча эълон қилинади, канални кузатиб боринг!

💪 Ҳуқуқингизни билинг ва ғолиб бўлинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_brifing

"Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент Фармони мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган матбуот анжумани.

Бунёд Азизов, Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи:

— Ушбу фармонда аҳоли ва тадбиркорлики субъектларига давлат хизматини кўрсатишда ортиқча тартиб-таомилларини қисқартириш бўйича кўплаб енгилликлар берилди. Хусусан, хорижий тижорат ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхона ходимларини аккредитация қилишда шу вақтгача талаб қилиб келинган ОИТС касаллиги йўқлиги тўғрисида сертификат нусхаси талаб қилиб келинган. Фармон билан имтиёз берилиб, сертификат талаб қилинмаслиги белгилаб ўтилди.

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_brifing

"Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент Фармони мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган матбуот анжумани.

Савол. Президент фармони билан Давлат хизматлари агентлигига ҳам муҳим вазифалар юклатилган. Ушбу вазифалар нималардан иборат?

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_brifing

"Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент Фармони мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган матбуот анжумани.

Бунёд Азизов, Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи:

— ОАВдан аҳолига маълумотларни тўғри етказиш, аниқ тушунчалар беришни сўраб қоламиз. Сабаби, яқинда дафн пули билан боғлиқ нотўғри маълумотлар аҳолини кескин эътирозига сабаб бўлди. Аслида фармонда (дафн пули берилмаслиги) бу масалалар умуман назарда тутилмаган. Фармондан кўзланган асосий мақсад аҳолига қулайлик яратишдир.

@adliyangiliklari
#Мутахассис_шарҳи

Ўтган даврда қабул қилинган қонун ҳужжатлари, улар юзасидан тушунтириш материалларини аҳоли ва ижрочиларга етказишда амалга оширилган кенг кўламли ишларга қарамай, давлат хизматчилари орасида, шу жумладан ҳокимлар фаолиятида ҳуқуқни менсимаслик ҳолатлари мавжуд.

Жумладан, 2020 йилда маъмурий судлар томонидан маъмурий органларнинг 5,7 мингта қарорлари ҳақиқий эмас деб топилган бўлса, 3,4 мингта ҳолатда мансабдор шахсларнинг ҳаракати ноқонуний деб топилган. Қонунлар ижроси устидан назорат давомида киритилган протестлар асосида маъмурий органларнинг 4,5 мингта қонунга зид ҳужжатлари бекор қилиниб, 5,3 мингтаси қонунчиликка мувофиқлаштирилган.

Давлат хизматчиларининг ҳуқуқий билимларини ошириш, улар ўз фаолиятини амалга оширишида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини самалари таъминлашига эришиш мақсадида жорий йилнинг 13 мартида Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

Фуқаро хорижга чиқиш паспортини ўз ҳудудида эмас, бошқа вилоятдан ҳам олиши мумкинми?

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

Ногиронлиги бор шахсларнинг қаровчиларига нафақа тайинлаш тартиби ҳақида маълумот берсангиз?

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

Нотариал ҳаракатлар амалга оширилганда ФҲДЁ билан боғлиқ барча маълумотлар нотариусларни ўзларида электрон олиниши айтилди. Шу маълумотлар нотариал идоралар томонидан олинганда қандайдир тўловлар тўланадими?

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

Туман ҳокими ўз қарорини Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказмасдан чиқариши мумкинми?

@adliyangiliklari
Юридик техникумнинг 74 ёшли ўқувчисига таълим даргоҳида янги жорий этилган Фахрий ёрлиқнинг биринчи сони топширилди

Жорий йилнинг 26 март куни ўтказилган “Китоб — даҳолар мураббийси” тадбирида Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари — техникум директори Ў. Мухамедов 2-курс ўқувчиси 74 ёшни қаршилаган Жумадулла Усмонов шу улуғ ёшида илм истаб, билимга чанқоқлигини намоён этиб, техникумда неваралари қатори ёшлар орасида ўқиётганлигини алоҳида жасорат деб қайд этди.

Отахон-ўқувчининг техникум Ахборот-ресурс марказига китоб мутолааси учун энг кўп ташриф буюрганлиги, фанларни “аъло” баҳоларга ўзлаштираётганлиги ҳамда ёшлар билан тенг равишда жамоатчилик тадбирларида фаол иштирок этаётганлиги учун янги жорий этилган техникум Фахрий ёрлиғининг 1-сонига муносиб топилганини тантанали эълон қилди.

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги: қонун ҳужжатлари тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказилади

Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 мартдаги “Тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича ўқув-амалий семинар ўтказилди.

👉Батафсил
__________________

#Сообщение_юстиции

Министерство юстиции: будет проводиться оценка регуляторного воздействия актов законодательства

В Министерстве юстиции состоялся учебно-практический семинар, посвященный разъяснению сути и значения постановления Президента Республики Узбекистан от 15 марта 2021 года «О мерах по дальнейшему совершенствованию системы оценки регуляторного воздействия».

👉Подробнее

@adliyangiliklari