ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.86K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Adliya_xabari

Шу кунларда юртимизда Наврўз умумхалқ байрами кенг нишонланмоқда.

Бугун, 19 март куни мазкур айём муносабати билан Адлия вазирлигида ҳам байрам тадбирлари бўлиб ўтди.

Байрам тадбири арафасида вазирлик ходимлари учун сумалак сайли ҳамда байрам дастурхони ташкил этилди.

Унда марказий аппарат, адлия органлари ва муассасаларидан вакиллар ҳамда адлия фахрийлари қатнашди.

Шунингдек, баҳор аёми арафасида бир гуруҳ Адлия вазирлиги ходимлари қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллашни мустаҳкамлаш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш ва аҳолига юқори малакали юридик хизматларни кўрсатиш доирасидаги юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшаёганива самарали меҳнат фаолияти учун тақдирландилар.

Адлия вазирлиги барча ҳамюртларимизни Наврўз айёми билан самимий қутлайди.

Барчангизнинг хонадонингизга файзу барака, сиҳат-саломатлик тилаб,иш фаолиятингизда ривож ва муваффақият ҳамиша ҳамроҳ бўлсин!

Наврўзи олам муборак!

@adliyangiliklari
#Эълон

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштириш бўйича идоралараро комиссия ҳузурида ташкил этилган Лойиҳа офисига қуйидаги йўналишлар бўйича мутахассисларни ишга таклиф этилади:

1. Техник регламентларни тизимлаштириш;

2. Стандартларни тизимлаштириш;

3. Санитария, ветеринария, ветеринария-санитария, фитосанитария қоидалари ва нормаларини тизимлаштириш;

4. Шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидаларини тизимлаштириш;

5. Экологик нормалар ва қоидаларни тизимлаштириш;

6. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг техник ҳужжатларини тизимлаштириш.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азиз юртдошлар, байрамингиз муборак бўлсин!

@adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
#Тест_синови

Наврўз ҳақида 10 савол

21 март –
Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан ўтказилаётган тест синовида фаол иштирок этинг.

🖥 10 та тест саволига жавоб топинг! Уни ишлаш учун бир неча дақиқа кифоя қилади. Ўз билимингизни синовдан ўтказинг.

➡️ Тест саволларини ишлаш учун: t.me/QuizBot?start=vN9HdpmW

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​#Adliya_brifing

Давлат бошқаруви органлари ва барча даражалардаги ҳокимликлар ходимларининг ҳуқуқий саводхонлик даражаси баҳоланади

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева бу ҳақда маълум қилди.

Таъкидлангандек, Ҳукуматнинг жорий йил 13 мартдаги “Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 134-сон қарорига мувофиқ давлат бошқаруви органлари ва барча даражалардаги ҳокимликлар ходимларининг ҳуқуқий саводхонлик даражасини доимий равишда мониторинг қилинади ҳамда баҳолаб борилади.

Қарор билан давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлик даражасини ошириш ва баҳолаб боришга доир қуйидаги тартиблар белгиланди:

▫️давлат хизматининг ягона электрон-ахборот таҳлил тизими орқали давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини ошириш бўйича ўқитиш ва баҳолаб бориш (ҳар 3 йилда 1 марта) тизими жорий этиш;

▫️давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини ошириш бўйича ўқув дастури, материаллар ва тест саволлари базасини шакллантириш, давлат ташкилотлари ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини баҳолаш ва мониторинг қилиш вазифалари Адлия вазирлиги зиммасига юклатилди;

▫️давлат ташкилотларига электрон платформага жойлаштирилган ўқув материаллари асосида ўз ходимларининг мустақил равишда (ишдан ажралмаган ҳолда) ўқишларини таъминлаш топширилди;

▫️давлат бошқаруви органлари марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бўлинмалари, тизимидаги ташкилотлар раҳбарлари, ўринбосарлари ва бошқарув ходимлари, шунингдек вилоят даражасидаги ҳокимларнинг ўринбосарлари, туман (шаҳар) ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, ҳокимликлар таркибий бўлинмалари раҳбарлари, ўринбосарлари ва бошқарув ходимларининг ўқитилиши ва уларнинг ҳуқуқий саводхонлиги баҳолашдан ўтказилиши назарда тутилмоқда.

@adliyangiliklari
​#Adliya_brifing

Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлик даражаси белгиланган минимал талаблар асосида баҳоланади

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева бу ҳақда маълум қилди.

Таъкидлангандек, давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини ошириш ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлик даражаси белгиланган минимал талаблар асосида баҳоланади.

Бунда ходимлар Давлат хизматининг ягона электрон-ахборот таҳлил тизимидаги “Давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модули” — махсус тест тизимида онлайн тест синовидан ўтказилади.

Баҳолаш ҳар 3 йилда бир марта Адлия вазирлиги томонидан тегишли давлат ташкилоти билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган режа-график асосида ташкил этилади.

Давлат ташкилотларига биринчи марта ишга қабул қилинаётган иш стажига эга бўлмаган шахслар ишга қабул қилинган кундан бошлаб 12 ой ўтгач тегишли тартибда баҳолашдан ўтказилади.

Ҳар бир ходим томонидан 40 та тест саволи бажарилиб, баҳолашдан муваффақиятли ўтган давлат ташкилотлари ходимларининг шахсий кабинетига электрон тарзда QR код орқали тасдиқланган маълумот баҳолаш натижалари чиқиши билан дарҳол юборилади.

Шунингдек, эндиликда Адлия вазирлиги баҳолаш натижалари асосида:

▫️юқори кўрсаткичга эришган давлат ташкилотларининг ижобий тажрибаларини бошқа ташкилотлар фаолиятига ҳам жорий этиш ва салбий натижалар қайд этган идоралар ва ҳудудларда бунинг сабабларини бартараф этиш бўйича услубий кўрсатма ва таклифлар ишлаб чиқади;

▫️давлат ташкилотларига баҳолашдан ўтмаган ходимларининг ўқитилиши ва қайта баҳолашдан ўтказилишига оид кўрсатмалар беради;

▫️баҳолаш натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига таҳлилий маълумотлар киритиб боради.

@adliyangiliklari
Forwarded from "Tashkent Law Spring"
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2021 йилнинг 22-23 апрель кунлари бўлиб ўтадиган “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми ҳақидаги янгиликларни форумнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали кузатиб боришингиз мумкин.

👉www.tashkentlawspring.uz
👉facebook.com/TashLawSpring
👉instagram.com/tashkentlawspring/

Батафсил маълумотларни www.tashkentlawspring.uz сайти ёки Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтининг (+99871) 268-28-43, (+99871) 268-28-41 телефон рақамлари орқали олиш мумкин.

Каналга уланиш:
https://t.me/tashkentls
#Мутахассис_шарҳи

Экспертларнинг фикрига кўра, дунё бўйича бюрократик қоидаларга риоя этишга сарфланадиган харажатлар жаҳон ЯИМнинг 17-20 фоизини ташкил этади.

Жаҳон банкининг тадқиқотига кўра, ҳозирда Ўзбекистонда йирик корхоналар раҳбарлари вақтининг 31 фоизи, кичик корхоналар раҳбарлари вақтининг 26 фоизи бюрократик масалаларни ҳал қилиш, давлат органлари ҳамда ҳокимликлар билан муносабатларга киришиш учун сарфланаётгани қайд этилган.

Давлат раҳбарининг куни кеча қабул қилган “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони бу соҳадаги тизимли изчил сиёсатнинг ифодаси бўлди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Меҳнат ҳуқуқларига риоя этилиши Адлия назоратида

Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган сўровда республиканинг барча туман ва шаҳарларидан анъанавий ва онлайн шаклда 40 470 нафар 16 ва ундан катта ёшдагилар иштирок этди.

Респондентларнинг жавобига кўра 2019 йилда меҳант таътили давомида ишга жалб этилган ходимлар 3,2% ташкил этган, 2020 йилга келиб улар сони 4,4% етган. Таҳлилларга кўра 2019 йилда ҳам 2020 йилда ҳам меҳнат таътили вақтида ишга чиқишга мажбур қилинганларнинг энг кўпи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларидир.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Еще один шаг к повышению правовой грамотности населения

При Министерстве юстиции налажена деятельность клуба «Крылья справедливости» (“Адолат қанотлари”) с участием учащихся юридических техникумов, юридических лицеев и студентов Ташкентского государственного юридического университета.

Состоялась первая онлайн-встреча клуба. В ходе диалога представители министерства разъяснили молодым юристам основные цели и задачи клуба.

Основная цель клуба — обеспечение активного участия молодежи в повышении правосознания и правовой культуры в обществе, развитие у молодых юристов навыков работы с широкой общественностью с периода обучения.

В ходе диалога молодые люди высказали и обсудили интересные предложения, идеи по дальнейшему расширению деятельности клуба, эффективной и последовательной организации дальнейшей работы.

@adliyangiliklari
Аҳолининг ҳуқуқий онгини юксалтиришга яна бир қадам

Адлия вазирлиги томонидан юридик техникумлар, юридик лицей ҳамда ТДЮУ талабалари иштирокида “Адолат қанотлари” клуби фаолияти йўлга қўйилди.

Клубнинг дастлабки онлайн мулоқоти бўлиб ўтди. Мулоқот давомида вазирлик масъул ходимлари томонидан клубнинг асосий мақсад ва вазифалари ёш ҳуқуқшуносларга тушунтирилди.

Клубнинг асосий мақсади – жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ёшлар фаоллигини таъминлаш, ёш ҳуқуқшуносларни ўқиш давриданоқ кенг жамоатчилик билан ишлаш кўникмаларини ривожлантиришдан иборат.

Шу билан бирга, мулоқот давомида ёшлар томонидан клуб фаолиятини янада кенгайтириш, келгусидаги ишларни самарали ва изчил йўлга қўйиш бўйича қизиқарли таклифлар, фикр-мулоҳазалар билдирилди ва муҳокама қилинди.

@adliyangiliklari
​#Назначение

Сотрудница Министерства юстиции назначена на ответственную должность в Администрации Президента

Распоряжением Президента Дилором Ахмедовна Ибрагимова назначена главным консультантом Администрации Исполнительного аппарата Администрации Президента Республики Узбекистан.

Д. Ибрагимова родилась в 1976 году в Турткульском районе Республики Каракалпаксатн. Образование — высшее, в 1999 году окончила Ташкентский государственный юридический институт, 2014 году — Академию государственного управления при Президенте Республики Узбекистана. По специальности юрист.

Д. Ибрагимова свою трудовую деятельность начала в 2000 году в должности старшего консультанта Управления законодательства Министерства юстиции, работала на разных должностях в системе министерства.

С 2020 года по настоящее время она работала заместителем начальника Управления правовой пропаганды и просветительства министерства.

Коллектив Министерства юстиции поздравляет Дилором Ахмедовну Ибрагимову с назначением и желает успехов в дальнейшей деятельности.

Отдел по связям с общественностью
Министерства юстиции

@adliyangiliklari
​#Тайинлов

Адлия вазирлиги ходими Президент администрациясидаги масъул лавозимга тайинланди

Ибрагимова Дилором Ахмедовна Президент фармойишига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро этувчи аппарати Администрация канцелярияси бош консультанти лавозимига тайинланди.

Д. Ибрагимова 1976 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида туғилган, маълумоти олий, 1999 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

Д. Ибрагимова ўз меҳнат фаолиятини 2000 йилда Адлия вазирлиги Қонунчилик бошқармасининг катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, вазирлик тизимида турли лавозимларда фаолият юритган.

2020 йилдан ҳозирги вақтга қадар вазирликнинг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Адлия вазирлиги жамоаси Ибрагимова Дилором Ахмедовнани ушбу тайинлов билан муборакбод этади. Келгуси ишларида муваффақият тилайди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон

Адлия вазирлигида янги ташкил қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш бошқармасидаги бўш (вакант) лавозимлар:

1.
Бош маслаҳатчи;
2. Етакчи маслаҳатчи.

Муносиб иш ҳақи 5—8 миллионгача (мартаба даража-унвон, иш стажи, ойлик шахсий устама ва бошқалар).

👉Батафсил

@adliyangiliklari
​Тошкент шаҳрида “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми бўлиб ўтади

Форум Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳамкор ташкилотлар иштирокида иккинчи маротаба ташкил этилмоқда.

Форумнинг мақсади — ҳуқуқни ривожлантириш муаммолари ва замонавий тенденцияларини муҳокама қилиш учун етакчи халқаро ва маҳаллий экспертларни жамлаган ҳолда очиқ мулоқот майдончасини яратиш, шунингдек, халқаро ҳамжамиятга Ўзбекистонда олиб борилаётган ҳуқуқий ислоҳотларни намойиш этишдан иборат.

II Халқаро юридик форумнинг бош мавзуси “Ҳуқуқ 4.0” (Ҳуқуқ тўртинчи саноат инқилоби даврида).

Форумда бир қатор хорижий мамлакатларнинг адлия вазирлари, суд ва бошқа давлат органлари раҳбарлари, халқаро ташкилотлар, дунёнинг етакчи юридик ва консалтинг фирмалари вакиллари, адвокатлар, юриспруденция, иқтисодиёт соҳаларидаги таниқли олимлар, мутахассислар ва экспертларнинг иштирок этиши кутилмоқда.

Форумда давлатнинг ҳуқуқий сиёсати, давлат органларининг очиқлигини таъминлаш, LegalTech ва LawTech (ҳуқуқ технологиялари), умумий (инглиз) ҳуқуқи тизими, Корновирус чекловари даврида медиация ва арбитраж, интеллектуал мулк ҳимояси, сиёсатни амалга ошириш (policy implementation), судларнинг мустақиллиги, адолатлилиги ва холислигини таъминлаш ҳамда бошқа долзарб мавзуларда муҳокама сессиялари ўтказилиши режалаштирилган.

Шунингдек, давлат хизматлари, ҳуқуқий ахборотни тарқатиш, адвокатура ва нотариатни ривожлантириш масалаларига бағишланган давра суҳбатлари бўлиб ўтади.

Форумнинг асосий тили ўзбек тили. Инглиз ва рус тилларига синхрон таржима амалга оширилади.

“Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форумига марҳамат!

@adliyangiliklari
#Инфографика

Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражаси баҳоланади

@adliyangiliklari
​#Adliya_brifing

Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш бўйича аҳоли ва тадбирорларга берилаётган енгилликлар

АОКАда Адлия вазирлиги, ДХА ва бошқа ташкилотлар мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида мавзу юзасидан маълумот берилди:

Президент Фармонидан кўзланган асосий мақсад — аҳолини қийнаб келаётган бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда аҳоли ва тадбиркорларни идорама-идора сарсон бўлиб юришига чек қўйишдан иборат.

Фармон билан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига бир қатор енгилликлар яратилмоқда.

Хусусан, 2021 йил 1 июндан:

▪️7 та турдаги
фуқаролик ҳолати далолатномасини (туғилиш, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралиш, ўлим, исм ва фамилияни ўзгартириш, оталикни белгилаш ҳамда фарзандликка олишни) қайд этиш;
▪️никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш;
▪️
хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш экстерриториал тамойил асосида амалга оширилади.

Шунингдек, нотариал ҳаракатларни амалга оширишда ФҲДЁ билан боғлиқ барча маълумотлар нотариал идоралар томонидан мустақил равишда, фуқаролардан ортиқча маълумот талаб қилмасдан, «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали олинади.

Тадбиркорлик субъекти бўлган юридик шахсларга давлат хизматларидан фойдаланиш учун белгиланган йиғим ва давлат божи тўловларини тўлашда уларнинг вакили томонидан нақд пул шаклида тўловни амалга оширишга рухсат берилди.

@adliyangiliklari