ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.86K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
Жамоат жойларидаги ҳуқуқлар ва чегаралар

2021 йил 17 март куни Адлия вазирлиги масъул ҳодимлари иштирокида “Жамоат жойларидаги ҳуқуқлар ва чегаралар” мавзусида “On-line” мулоқот ўтказилди.

Мулоқот вазирликнинг Facebook даги “Адлия билан мулоқот” гуруҳи ва You Tube даги “Adliya vazirligi Ministry of Justice” канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

Мулоқотда фуқароларнинг жамоат жойларидан фойдаланишга оид ҳуқуқ ва мажбуриятлар борасида @adliyaga_savolbot манзилига юборилган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар берилди.

Жумладан:
▫️ жамоат жойи деганда қаерлар тушунилади;
▫️ жамоат жойларида нималар мумкин, нималар мумкин эмас;
▫️ жамоат жойида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилганлик бўйича жавобгарлик;
▫️ кўп қаватли уйларнинг том қисми ҳам жамоат жойи ҳисобланадими ёки йўқ;
▫️ ҳозирги кунда кўпчилик фойдаланаётган ижтимоий тармоқлар ҳам жамоат жойи деб қабул қилиш мумкинми;
▫️ жамоат транспортида фуқароларнинг баланд овозда телефон орқали гаплашиш мумкинми;
▫️ шахсий ҳудуд деганда нимани тушуниш керак ва бошқа саволлар.

Шу билан бирга, мутахассислар томонидан фуқароларнинг мавзу доирасидан ташқари бўлган саволларига ҳам ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

@adliyangiliklari
​#Сўраган_эдингиз

❓Ассалому алайкум. Менинг оилавий шароитим сабабли бу йил ўқиш жойимдан академик таътил олмоқчиман. Умуман олгандан қонунчиликда академик таътил бериш тартиби қандай? Академик таътил олган вақтда талабага стипендия бериладими?

— Қонунчиликка кўра, Ўзбекистон ОТМ талабаларига академик таътил қуйидаги ҳолларда берилиши мумкин:
▪️ҳарбий хизматни ўташ учун;
▪️саломатлигини тиклаш учун;
▪️ҳомиладорлик ва туғиш учун;
▪️болаларни парвариш қилиш учун.

Академик таътил ўқув йилининг ҳар қандай қисмида, қуйидаги муддатларга берилади:
▪️ҳарбий хизматни ўташ учун – ҳарбий хизматни ўташ муддатига;
▪️саломатлигини тиклаш учун – 12 ой муддатга;
▪️ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болаларни парвариш қилиш учун
▪️ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болаларни парвариш қилиш таътиллари муддатига.

Талабаларга ўқиш давомида 2 марта, (тиббиёт таълим муассасалари талабаларига 3 мартагача) академик таътил берилиши мумкин.

1-курс талабаларига академик таътил фақат уларнинг касаллиги туфайли берилади.

Академик таътил даврида стипендиялар тўланмайди.

@adliyangiliklari
#Проект_юстиции

Разработанный Министерством юстиции проект закона «О внесении дополнений в Кодекс Республики Узбекистан об административной ответственности» размещен для общественного обсуждения на Портале обсуждения проектов нормативно-правовых актов.

Проектом устанавливается ответственность за незаконное вмешательство в деятельность негосударственных некоммерческих организаций.

Согласно проекту, должностные лица, совершившие правонарушение, могут быть привлечены к ответственности в форме штрафа в размере от 7 до 10 размеров базовой расчетной величины (от 1,7 миллиона до 2,4 миллиона сумов), а в случае повторного правонарушения — до 15 размеров БРВ (до 3,6 миллиона сумов).

👉Подробнее

@adliyangiliklari
#Adliya_loyiha

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.

Лойиҳа билан нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун жавобгарлик ўрнатилмоқда.

Унга кўра, ҳуқуқбузарлик содир этган мансабдор шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 бараваридан 10 бараваригача (1,7 млн сўмдан 2,4 млн сўмгача), агар такроран содир этилса, 15 бараваргача (3,6 млн сўмгача) миқдорда жарима солиниши мумкин бўлади.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қабул қилинаётган қонун ҳужжатларидан фуқароларнинг хабардорлик даражасини аниқлаш бўйича Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан ўтказиладиган online-аноним сўровномада қатнашинг.

👉Батафсил: https://bit.ly/2ZRKdbV

@adliyangiliklari
​#Сўраган_эдингиз

❓Ассалом алайкум. Мен II гуруҳ ногирониман. Шахсий машинам бор. Эшитим бўйича қонунчиликда айрим тоифадаги шахсларга машина бензини учун компенсация берилар экан. Шуни олиш учун қайерга мурожаат қилишим керак ва қанақа ҳужжатлар талаб этилади.

— Амалдаги Қонунчиликка кўра, бир қатор шахсларга автомобиль бензини сотиб олишга харажатларнинг бир қисми учун ойлик пул компенсацияси тўланади. 2019 йил 15 августдан компенсация миқдори 75 000 сўмни ташкил этади.

Қуйидаги шахслар компенсация олиш ҳуқуқига эга:
▪️уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
▪️уруш фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
▪️меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги туфайли I ва II гуруҳ ногиронлари;
▪️I ва II гуруҳ болаликдан ногиронлар.

Компенсацияни тайинлаш учун пенсиялар ва нафақаларни тайинлайдиган органларга мурожаат қилиш ва қуйидаги ҳужжатлар тақдим этиш керак бўлади:
▪️ариза;
▪️паспорт нусхаси;
▪️имтиёзга бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги гувоҳномалар нусхалари (уруш қатнашчилари ва ногиронлари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар учун);
▪️тиббий-меҳнат эксперт комиссияларининг маълумотномалари нусхалари (меҳнатда майиб бўлиш, касб касаллиги туфайли ногиронлар ва болаликдан ногиронлар учун);
▪️автомототранспортнинг техник паспорти нусхаси;
▪️ҳайдовчилик гувоҳномаси нусхаси ёки Иккинчи жаҳон уруши ногирони билан доимий бирга яшайдиган ва у билан бир турар жой майдонида рўйхатдан ўтган оила аъзосининг ҳайдовчилик гувоҳномаси, паспорти нусхалари ва у томонидан автомототранспорт воситасидан фойдаланиш ҳуқуқига ишончнома.

@adliyangiliklari
#Бу_қизиқ

2020 йилда 47 нафар ўғил болага Наврўз, 115 нафар қиз болага Наврўза исми берилган.

❗️Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасида яшовчи шахслар, ўз миллатидан қатъи назар, ўз исмини, ота исми ва фамилиясини миллий-тарихий анъаналарга мувофиқ ёзиш ҳуқуқига эгадирлар.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Adliya_xabari

Жорий йилнинг 16 март куни хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича навбатдаги малака имтиҳони ўтказилди.

Малака имтиҳони натижасига кўра 12 нафар талабгор малака имтиҳонини муваффақиятли топширган деб топилди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
​#Adliya_xabari

Республикамизда яна янги масжид рўйхатдан ўтказилди

Маълумки, бундан икки йил олдин Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи чоғида “Афсоналар водийси” маданият ва истироҳат боғининг бош режаси тасдиқланган эди.

Бош режага асосан боғга ташриф буюрувчи маҳаллий аҳоли ҳамда хорижий делегация вакиллари ва туристлар учун қулайликлар яратиш мақсадида “Юсуфхон ўғли Қосимхон” номли жомеъ масжиди биноси қуриб битказилди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 18 мартида “Юсуфхон ўғли Қосимхон” жомеъ масжиди давлат рўйхатидан ўтказилиб, республикамиздаги масжидлар сони 2086 тага етди.

Масжид Наманган шаҳридаги “Афсоналар водийси” маданият
ва истироҳат боғи ҳудудида, Юқори Ғирвон МФЙ, Ғалаба кўчаси, 243-уйда жойлашган.

Мазкур масжид замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида қуриб битказилган бўлиб, унда ташриф буюрувчилар учун барча қулайликлар мавжуд. Жумладан, масжид бир вақтнинг ўзида 4 500 нафар намозхонга хизмат кўрсатишга мўлжалланган бўлиб, замонавий автотураргоҳга эга.

Шунингдек, масжидда имконияти чекланган шахслар учун махсус сурдотаржимон хизмати ҳам йўлга қўйилиши назарда тутилган.

@adliyangiliklari
#Adliya_loyiha

Фармон лойиҳасида, хусусан, қуйидаги муҳим масалалар акс эттирилмоқда:
▫️ қурилиш соҳасидаги тизимли камчиликларга йўл қўйиб келаётган тадбиркорлик субъектларининг очиқ реестри юритилади;
▫️ қурилиш соҳасидаги мутахассисларни бепул сертификатлаш йўлга қўйилади;
▫️ Қурилиш вазирлиги ноқонуний қурилишларни аниқлаш ва олдини олиш бўйича тизимли чораларни кўради;
▫️ Қурилиш вазирлигига тадбиркорлик субъектларини қурилиш соҳасини назорат қилиш бўйича аккредитациядан ўтказиш ҳуқуқи берилади;
▫️ кўп қаватли уйларни қуришда ушбу ҳудудда мактаб ва мактабгача таълим муассасаларининг сиғими мажбурий инобатга олинади;
▫️ ЮНЕСКОнинг умумжахон мероси рўйхатига киритилган шаҳарларнинг тарихий ҳамда муҳофаза (буфер) ҳудудларида жойлашган объектларнинг аниқ рўйхати шакллантирилади ва бошқалар.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Шу кунларда юртимизда Наврўз умумхалқ байрами кенг нишонланмоқда.

Бугун, 19 март куни мазкур айём муносабати билан Адлия вазирлигида ҳам байрам тадбирлари бўлиб ўтди.

Байрам тадбири арафасида вазирлик ходимлари учун сумалак сайли ҳамда байрам дастурхони ташкил этилди.

Унда марказий аппарат, адлия органлари ва муассасаларидан вакиллар ҳамда адлия фахрийлари қатнашди.

Шунингдек, баҳор аёми арафасида бир гуруҳ Адлия вазирлиги ходимлари қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллашни мустаҳкамлаш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш ва аҳолига юқори малакали юридик хизматларни кўрсатиш доирасидаги юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшаёганива самарали меҳнат фаолияти учун тақдирландилар.

Адлия вазирлиги барча ҳамюртларимизни Наврўз айёми билан самимий қутлайди.

Барчангизнинг хонадонингизга файзу барака, сиҳат-саломатлик тилаб,иш фаолиятингизда ривож ва муваффақият ҳамиша ҳамроҳ бўлсин!

Наврўзи олам муборак!

@adliyangiliklari
#Эълон

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштириш бўйича идоралараро комиссия ҳузурида ташкил этилган Лойиҳа офисига қуйидаги йўналишлар бўйича мутахассисларни ишга таклиф этилади:

1. Техник регламентларни тизимлаштириш;

2. Стандартларни тизимлаштириш;

3. Санитария, ветеринария, ветеринария-санитария, фитосанитария қоидалари ва нормаларини тизимлаштириш;

4. Шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидаларини тизимлаштириш;

5. Экологик нормалар ва қоидаларни тизимлаштириш;

6. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг техник ҳужжатларини тизимлаштириш.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азиз юртдошлар, байрамингиз муборак бўлсин!

@adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
#Тест_синови

Наврўз ҳақида 10 савол

21 март –
Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан ўтказилаётган тест синовида фаол иштирок этинг.

🖥 10 та тест саволига жавоб топинг! Уни ишлаш учун бир неча дақиқа кифоя қилади. Ўз билимингизни синовдан ўтказинг.

➡️ Тест саволларини ишлаш учун: t.me/QuizBot?start=vN9HdpmW

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​#Adliya_brifing

Давлат бошқаруви органлари ва барча даражалардаги ҳокимликлар ходимларининг ҳуқуқий саводхонлик даражаси баҳоланади

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева бу ҳақда маълум қилди.

Таъкидлангандек, Ҳукуматнинг жорий йил 13 мартдаги “Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 134-сон қарорига мувофиқ давлат бошқаруви органлари ва барча даражалардаги ҳокимликлар ходимларининг ҳуқуқий саводхонлик даражасини доимий равишда мониторинг қилинади ҳамда баҳолаб борилади.

Қарор билан давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлик даражасини ошириш ва баҳолаб боришга доир қуйидаги тартиблар белгиланди:

▫️давлат хизматининг ягона электрон-ахборот таҳлил тизими орқали давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини ошириш бўйича ўқитиш ва баҳолаб бориш (ҳар 3 йилда 1 марта) тизими жорий этиш;

▫️давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини ошириш бўйича ўқув дастури, материаллар ва тест саволлари базасини шакллантириш, давлат ташкилотлари ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини баҳолаш ва мониторинг қилиш вазифалари Адлия вазирлиги зиммасига юклатилди;

▫️давлат ташкилотларига электрон платформага жойлаштирилган ўқув материаллари асосида ўз ходимларининг мустақил равишда (ишдан ажралмаган ҳолда) ўқишларини таъминлаш топширилди;

▫️давлат бошқаруви органлари марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бўлинмалари, тизимидаги ташкилотлар раҳбарлари, ўринбосарлари ва бошқарув ходимлари, шунингдек вилоят даражасидаги ҳокимларнинг ўринбосарлари, туман (шаҳар) ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, ҳокимликлар таркибий бўлинмалари раҳбарлари, ўринбосарлари ва бошқарув ходимларининг ўқитилиши ва уларнинг ҳуқуқий саводхонлиги баҳолашдан ўтказилиши назарда тутилмоқда.

@adliyangiliklari
​#Adliya_brifing

Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлик даражаси белгиланган минимал талаблар асосида баҳоланади

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева бу ҳақда маълум қилди.

Таъкидлангандек, давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини ошириш ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлик даражаси белгиланган минимал талаблар асосида баҳоланади.

Бунда ходимлар Давлат хизматининг ягона электрон-ахборот таҳлил тизимидаги “Давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модули” — махсус тест тизимида онлайн тест синовидан ўтказилади.

Баҳолаш ҳар 3 йилда бир марта Адлия вазирлиги томонидан тегишли давлат ташкилоти билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган режа-график асосида ташкил этилади.

Давлат ташкилотларига биринчи марта ишга қабул қилинаётган иш стажига эга бўлмаган шахслар ишга қабул қилинган кундан бошлаб 12 ой ўтгач тегишли тартибда баҳолашдан ўтказилади.

Ҳар бир ходим томонидан 40 та тест саволи бажарилиб, баҳолашдан муваффақиятли ўтган давлат ташкилотлари ходимларининг шахсий кабинетига электрон тарзда QR код орқали тасдиқланган маълумот баҳолаш натижалари чиқиши билан дарҳол юборилади.

Шунингдек, эндиликда Адлия вазирлиги баҳолаш натижалари асосида:

▫️юқори кўрсаткичга эришган давлат ташкилотларининг ижобий тажрибаларини бошқа ташкилотлар фаолиятига ҳам жорий этиш ва салбий натижалар қайд этган идоралар ва ҳудудларда бунинг сабабларини бартараф этиш бўйича услубий кўрсатма ва таклифлар ишлаб чиқади;

▫️давлат ташкилотларига баҳолашдан ўтмаган ходимларининг ўқитилиши ва қайта баҳолашдан ўтказилишига оид кўрсатмалар беради;

▫️баҳолаш натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига таҳлилий маълумотлар киритиб боради.

@adliyangiliklari