#Adliya_xabari
Навбат Фарғонага: Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи кадрлар масаласини ўрганмоқда
Адлия вазирлиги Кадрлар бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан тизимда адлия ходимларига яратилган шарт-шароитлар ҳамда мавжуд муаммоларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш, уларнинг иш фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида амалга оширилган хизмат сафари Фарғона вилоятида давом этмоқда.
👉Батафсил
@adliyangiliklari

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари
Адлия вазири Тошкент вилоятидаги тадбиркорлар билан учрашди
12 март куни адлия вазири Русланбек Давлетов Юқоричирчиқ туманидаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқот қилиш, уларни қийнаб келаётган муаммолар ва мурожаатларини ҳал этиш мақсадида учрашди.
Учрашув давомида 50 дан ортиқ тадбиркорлар билан мулоқот қилиниб, мурожаатлари ўрганилди. Кўтарилган масалалар жойида ҳал этилиб, давлат хизматлари кўрсатилди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_hudud
⚡️ Бир мурожаат изидан... (видео)
Батафсил: http://sxabar.uz/pqcn
📹 https://youtu.be/GnlJNjjdCt4
@adliyangiliklari
⚡️ Бир мурожаат изидан... (видео)
Батафсил: http://sxabar.uz/pqcn
📹 https://youtu.be/GnlJNjjdCt4
@adliyangiliklari
#Adliya_brifing
16 март куни АОКАда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан Адлия вазирлиги фаолиятига оид ҳамда бошқа масалалар бўйича кўтарилган савол ва мурожаатларга жавоб берилди.
❓Ассаламу алайкум. Сўнги вақтларда ижтимоий тармоқлар орқали фуқаролар ўртасида бир-бирини кенг жамоатчилик олдида “самосуд” қилиш орқали жазолаш ҳолатлари кўп учрамоқда. Ушбу ҳолатлар қонунчиликда тақиқланганми. Тақиқланган бўлса буни содир қилган шахсларга қандай жавобгарлик чоралари мавжуд.
— Ўзича судлаш (самосуд), яъни қонун тили билан айтганда “ўзбошимчалик” Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 200-моддасига мувофиқ, ўзбошимчалик, яъни ўзининг ҳақиқий ёки назарда тутилган ҳуқуқини фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатларига, давлат манфаатлари ёки жамоат манфаатларига жиддий зарар ёки зиён келтирмаган ҳолда ўзбошимчалик билан амалга оширса - фуқароларга БҲМнинг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса-бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Шунингдек, Жиноят кодексининг 229-моддасига кўра, ўзбошимчалик, яъни ҳақиқий ёки фараз қилинган ҳуқуқларни ўзбошимчалик билан амалга ошириш фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса - БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда жарима ёки
300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши белгилаб ўтилган.
Самосуд қилиш натижасида ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказганлик учун ҳам қонунчиликда жавобгарлик белгиланган. Яъни Жиноят кодексининг 103 моддасига кўра шахсни қўрқитиш, унга раҳмсиз муомала қилиш ёки унинг шаъни ва қадр-қимматини муттасил равишда камситиш натижасида уни ўзини ўзи ўлдириш даражасига ёки ўзини ўзи ўлдиришига суиқасд қилиш даражасига етказиш, – 3 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Бундан ташқари, ўзича судлаш (самосуд) оқибатида қасддан одам ўлдириш жинояти содир этилса, Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилиб, ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши,жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдирса Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисмининг “л”-банди яъни безорилик оқибатида қасддан одам ўлдириш, ўн беш йилдан йигирма беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланиши белгиланган.

❓Ассалом алайкум. Ёшим 53 да аёлимнинг ёши 51 да. 30 йилдан бери бирга шарий никоҳда яшаб келамиз. Ўртада 4 та фарзандимиз бор. Ҳозирда расман ЗАГСдан ўтмоқчимиз. Билишим бўйича ФХДЁ органига мурожаат қилинганда никоҳланувчи шахслар тиббий кўрикдан ўтиши мажбурий ҳисобланади. Биз 30 йилдан бери бирга яшаб келган бўлсак ҳам тиббий кўрикдан ўтишимиз керакми?
— Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 17-моддасига кўра, никоҳланувчи шахслар давлат соғлиқни сақлаш тизими муассасаларида бепул асосда тиббий кўрикдан ўтадилар.
Шунингдек, ушбу моддада белгиланишича никоҳланувчи шахслар 50 ёшдан ошган бўлса улар тиббий кўрикдан ўз розилиги билан ўтиши белгиланган.
Ушбу нормадан хулоса қиладиган бўлсак сизнинг ва турмуш ўртоғингизни ёши 50 ёшдан ошганлиги сабабли, тиббий кўрикдан ихтиёрий равишда ўтасизлар.

❓ Ассалому алайкум. Яқинда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга бир қатор моддий ёрдам кўрсатилиши ва имтиёзлар берилиши ҳақида ўқидим? Шу ҳақида маълумот берсангиз.
— Жорий йилнинг 11 март куни “Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Ушбу қарор билан тасдиқланган низомга кўра “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари, жумладан, қуйидагиларга йўналтирилади:
▪️ “Ёшлар дафтари”га киритилган моддий аҳволи қийин ёшларга БҲМнинг 4 бараваригача миқдорда бир марталик моддий ёрдам кўрсатишга;
▪️ёшларни тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотларига сарфланадиган харажатларнинг
75 фоизигача қисмини қоплашга;
▪️“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолияти ҳамда ўзини ўзи банд қилиш мақсадида нотурар жойнинг
12 ойгача ижара харажатларини кўпи билан бир йилда БҲМнинг 25 бараваригача миқдорда қоплашга;
▪️“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун БҲМнинг 40 бараваригача миқдорда субсидия ажратишга;
▪️мамлакатимиздаги ОТМда ўқиётган “Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандлари тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, аммо БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда тўлаб беришга;
▪️“Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг аҳволи оғир бўлган бемор фарзандларига мамлакатда ёки хорижий давлатда даволаниш билан боғлиқ харажатларни БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда қоплашга.

#Сўраган_эдингиз
❓Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқларда коронавирус бўйича касалланиш ҳолатлари кўпаяётганлиги ҳақида ёзишмоқда. Кўпчилик жамоат жойларида тиббиёт ниқобларисиз юрганларига кўзим тушаяпти. Қонунчиликда шундай ҳолатлар бўйича жавобгарлик чоралари ҳақида озгина эслатма берилса яхши бўларди.
— Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарик тўғрисидаги кодексининг 54-моддасида эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланган.
Ушбу моддага кўра карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача (1 млн 225 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Фуқароларимиздан жамоат жойларида тиббиёт ниқобларида бўлишини маслаҳата берган бўлардик.

Ҳурматли фуқаролар!
⚡️Адлия вазирлигининг Facebookдаги “Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией” гуруҳида “Жамоат жойларидаги ҳуқуқлар ва чегаралар” мавзусида “On-line” мулоқот давом этмоқда.
Саволларга Адлия вазирлиги масъул ходимлари жавоб беради.
Кун тартибида қўйидаги масалалар ўрин олган:
🔹 Фуқароларнинг жамоат жойларидан фойдаланиши (ҳуқуқ ва эркинликлари).
🔹Жамоат жойларидан фойдаланишдаги ўзига ҳос жиҳатлар (ҳуқуқ ва ҳуқуқбузарлик чегараси).
Фуқаролар жамоат жойларидан фойдаланишга оид ҳуқуқ ва мажбурият борасидаги ўзларини қизиқтирган муаммоли саволларни Адлия вазирлигининг @adliyaga_savolbot электрон почтаси орқали йўллашлари мумкин.
📹 https://www.youtube.com/watch?v=llOJ0476hJc

YouTube
“Жамоат жойларидаги ҳуқуқлар ва чегаралар” мавзусида “On-line” мулоқот
#Сўраган_эдингиз
❓ Ассалому алайкум. Карантин даврида юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга зид бўлган ёлғон маълумот тарқатганлик учун қонунчиликда жавобгарлик чоралари мавжудми. Шу бўйича маълумот берсангиз.
— Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланган.
Унга кўра карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликларнинг пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш - БҲМнинг 200 бараваригача (49 млн сўм) миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Мазкур маълумотларни нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки оммавий ахборот воситалари, шунингдек Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи орқали тарқатиш — БҲМнинг 200 бараваридан 400 бараваригача (49 млн сўмдан 98 млн сўмчага) миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

❓Aссалому алайкум. Меҳнат шароити ноқулай ишларнинг рўйхати қандай шакиллантирилади ва ушбу шароитда ишлаётган ходимлар қандай маҳсулотлар билан таъминланиши лозим?
— Меҳнат шароити ноқулай ишларнинг ишларнинг рўйхати, бериладиган нарсаларнинг нормалари, таъминот тартиби ва шартлари жамоа келишувларида, жамоа шартномаларида, агар улар тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан ходимларнинг вакиллик органи билан келишиб белгиланади.
Меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлган ходимлар белгиланган нормалар бўйича:
▪️сут (шунга тенг бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари);
▪️даволаш-профилактика озиқ-овқати;
▪️газли шўр сув (иссиқ цехларда ишловчилар учун);
▪️махсус кийим-бош, махсус пойабзал, бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан бепул таъминланадилар.

❓Aссалому алайкум. Фуқароларга квартира ва якка тартибдаги уй-жойлар қуриш ва еконструкция қилиш учун ипотека кредитлари ажратилиши бўйича янги тартиб жорий қилиниши ҳақида ўқидим. Ушбу тартиб айнан қайси ҳудудларда жорий этилади.
— 2021 йил 11 март куни “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, жисмоний шахсларга якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун кредитларни ажратиш тартиби барча ҳудудларда жорий этилди (илгари Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида жорий этилган эди).
Бунда:
▪️кредитлар Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳар бир вилоятда 500 та, жами 6 500 та якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) учун ажратилади;
▪️кредитлар ипотека кредитининг энг кўп миқдорларидан ошмайдиган ва дастлабки бадали якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) ишлари қийматининг
15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда, 6 ойлик имтиёзли давр билан 20 йил (йигирманчи йилни ҳам қўшган ҳолда) муддатга ажратилади;
▪️даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож фуқароларга якка тартибдаги уй-жойларга ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки 5 йил мобайнида фоиз ставкасининг 10 фоизлик пунктдан ошган қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан субсидиялар ажратилади;
▪️субсидиялар қурилган (реконструкция қилинган) якка тартибдаги уй-жойнинг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган ойнинг кейинги ойидан бошлаб тўланади.

Жамоат жойларидаги ҳуқуқлар ва чегаралар
2021 йил 17 март куни Адлия вазирлиги масъул ҳодимлари иштирокида “Жамоат жойларидаги ҳуқуқлар ва чегаралар” мавзусида “On-line” мулоқот ўтказилди.
Мулоқот вазирликнинг Facebook даги “Адлия билан мулоқот” гуруҳи ва You Tube даги “Adliya vazirligi Ministry of Justice” канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди.
Мулоқотда фуқароларнинг жамоат жойларидан фойдаланишга оид ҳуқуқ ва мажбуриятлар борасида @adliyaga_savolbot манзилига юборилган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар берилди.
Жумладан:
▫️ жамоат жойи деганда қаерлар тушунилади;
▫️ жамоат жойларида нималар мумкин, нималар мумкин эмас;
▫️ жамоат жойида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилганлик бўйича жавобгарлик;
▫️ кўп қаватли уйларнинг том қисми ҳам жамоат жойи ҳисобланадими ёки йўқ;
▫️ ҳозирги кунда кўпчилик фойдаланаётган ижтимоий тармоқлар ҳам жамоат жойи деб қабул қилиш мумкинми;
▫️ жамоат транспортида фуқароларнинг баланд овозда телефон орқали гаплашиш мумкинми;
▫️ шахсий ҳудуд деганда нимани тушуниш керак ва бошқа саволлар.
Шу билан бирга, мутахассислар томонидан фуқароларнинг мавзу доирасидан ташқари бўлган саволларига ҳам ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

❓Ассалому алайкум. Менинг оилавий шароитим сабабли бу йил ўқиш жойимдан академик таътил олмоқчиман. Умуман олгандан қонунчиликда академик таътил бериш тартиби қандай? Академик таътил олган вақтда талабага стипендия бериладими?
— Қонунчиликка кўра, Ўзбекистон ОТМ талабаларига академик таътил қуйидаги ҳолларда берилиши мумкин:
▪️ҳарбий хизматни ўташ учун;
▪️саломатлигини тиклаш учун;
▪️ҳомиладорлик ва туғиш учун;
▪️болаларни парвариш қилиш учун.
Академик таътил ўқув йилининг ҳар қандай қисмида, қуйидаги муддатларга берилади:
▪️ҳарбий хизматни ўташ учун – ҳарбий хизматни ўташ муддатига;
▪️саломатлигини тиклаш учун – 12 ой муддатга;
▪️ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болаларни парвариш қилиш учун
▪️ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болаларни парвариш қилиш таътиллари муддатига.
Талабаларга ўқиш давомида 2 марта, (тиббиёт таълим муассасалари талабаларига 3 мартагача) академик таътил берилиши мумкин.
1-курс талабаларига академик таътил фақат уларнинг касаллиги туфайли берилади.
Академик таътил даврида стипендиялар тўланмайди.

#Проект_юстиции
Разработанный Министерством юстиции проект закона «О внесении дополнений в Кодекс Республики Узбекистан об административной ответственности» размещен для общественного обсуждения на Портале обсуждения проектов нормативно-правовых актов.
Проектом устанавливается ответственность за незаконное вмешательство в деятельность негосударственных некоммерческих организаций.
Согласно проекту, должностные лица, совершившие правонарушение, могут быть привлечены к ответственности в форме штрафа в размере от 7 до 10 размеров базовой расчетной величины (от 1,7 миллиона до 2,4 миллиона сумов), а в случае повторного правонарушения — до 15 размеров БРВ (до 3,6 миллиона сумов).
👉Подробнее

#Adliya_loyiha
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.
Лойиҳа билан нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун жавобгарлик ўрнатилмоқда.
Унга кўра, ҳуқуқбузарлик содир этган мансабдор шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 бараваридан 10 бараваригача (1,7 млн сўмдан 2,4 млн сўмгача), агар такроран содир этилса, 15 бараваргача (3,6 млн сўмгача) миқдорда жарима солиниши мумкин бўлади.

Қабул қилинаётган қонун ҳужжатларидан фуқароларнинг хабардорлик даражасини аниқлаш бўйича Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан ўтказиладиган online-аноним сўровномада қатнашинг.
👉Батафсил: https://bit.ly/2ZRKdbV
@adliyangiliklari
👉Батафсил: https://bit.ly/2ZRKdbV
@adliyangiliklari
#Сўраган_эдингиз
❓Ассалом алайкум. Мен II гуруҳ ногирониман. Шахсий машинам бор. Эшитим бўйича қонунчиликда айрим тоифадаги шахсларга машина бензини учун компенсация берилар экан. Шуни олиш учун қайерга мурожаат қилишим керак ва қанақа ҳужжатлар талаб этилади.
— Амалдаги Қонунчиликка кўра, бир қатор шахсларга автомобиль бензини сотиб олишга харажатларнинг бир қисми учун ойлик пул компенсацияси тўланади. 2019 йил 15 августдан компенсация миқдори 75 000 сўмни ташкил этади.
Қуйидаги шахслар компенсация олиш ҳуқуқига эга:
▪️уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
▪️уруш фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
▪️меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги туфайли I ва II гуруҳ ногиронлари;
▪️I ва II гуруҳ болаликдан ногиронлар.
Компенсацияни тайинлаш учун пенсиялар ва нафақаларни тайинлайдиган органларга мурожаат қилиш ва қуйидаги ҳужжатлар тақдим этиш керак бўлади:
▪️ариза;
▪️паспорт нусхаси;
▪️имтиёзга бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги гувоҳномалар нусхалари (уруш қатнашчилари ва ногиронлари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар учун);
▪️тиббий-меҳнат эксперт комиссияларининг маълумотномалари нусхалари (меҳнатда майиб бўлиш, касб касаллиги туфайли ногиронлар ва болаликдан ногиронлар учун);
▪️автомототранспортнинг техник паспорти нусхаси;
▪️ҳайдовчилик гувоҳномаси нусхаси ёки Иккинчи жаҳон уруши ногирони билан доимий бирга яшайдиган ва у билан бир турар жой майдонида рўйхатдан ўтган оила аъзосининг ҳайдовчилик гувоҳномаси, паспорти нусхалари ва у томонидан автомототранспорт воситасидан фойдаланиш ҳуқуқига ишончнома.

Forwarded from Davlat xizmatlari yangiliklari
#Бу_қизиқ
2020 йилда 47 нафар ўғил болага Наврўз, 115 нафар қиз болага Наврўза исми берилган.
❗️Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасида яшовчи шахслар, ўз миллатидан қатъи назар, ўз исмини, ота исми ва фамилиясини миллий-тарихий анъаналарга мувофиқ ёзиш ҳуқуқига эгадирлар.
🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda