ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.86K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Adliya_xabari

Тошкент вилояти ҳокимлиги Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда ҳоким қарорларини электрон қабул қилиш – “E-qaror” электрон тизимини ишга туширди

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Ижро интизоми бўйича ҳудудларда ўқув-амалий семинарлар ўтказилди

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги томонидан шартномавий муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари таҳлил қилиниб, бу борада янада қулайликлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжати лойиҳаси ишлаб чиқилди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
​#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи жойлардаги кадрлар масаласини ўрганмоқда

Адлия органлари ва муассасаларида муносиб кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, кадрлар захирасини шакллантириш, кадрларни муносиб рағбатлантириб бориш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 9-10 март кунлари Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан Андижон вилоят адлия бошқармаси, Давлат хизматлари агентлиги тизими ва юридик техникумлари ходимлари билан учрашиб, уларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Шунингдек, ишчи гуруҳи томонидан вилоятдаги давлат ташкилотлари юридик хизмат ходимлари, вазирлик тизимида ишлаш нияти бўлган меҳнат жамоаларида фаолият юритаётган малакали мутахассислар ҳамда Андижон вилояти ҳудудида амалиёт ўтаётган Тошкент давлат юридик университет битирувчи талабалари билан давра суҳбати ўтказилди.

Университет битирувчи талабали билан бўлган учрашувда келажакда касб танлашда нималарга эътибор бериш кераклиги, чет тилларини ўзлаштиришнинг аҳамияти бўйича тавсиялар берилди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
#Сообщение_юстиции

Министерство юстиции провело анализ актов законодательства, регулирующих договорные отношения, и в целях дальнейшего создания удобств в данной сфере разработало акт Президента Республики Узбекистан.

👉Подробнее
___________

👉Ўзбек тилида ўқиш

@adliyangiliklari
#Эълон

САЙЁР ҚАБУЛ

2021 йил 12 март куни соат 15: 00да
Юқори Чирчиқ тумани “Гулистон” МФЙ ҳудудидаги 1-сектор штабида Адлия вазирлиги раҳбариятининг туманда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари билан учрашуви ўтказилади.
Сайёр қабулга барча тадбиркорлар таклиф қилинади.

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Фарҳод Омонов қарорларни электрон имзолашни бошлади

Эндиликда Оққўрғон туман ҳокими Ф. Омоновнинг барча қарорлари электрон рақамли имзо орқали, яъни “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилинади.

Тошкент вилояти шаҳар/туманлар орасида иккинчи электрон қарор имзолаш Оққўрғон туман ҳокимига тегишли бўлди.

Оққўрғон туман ҳокимлиги катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Тошкент вилоят fдлия бошқармаси вакиллари иштирокида Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинаётган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказилишнинг ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси юзасидан “Е-qaror” онлайн дастурига киритиш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди.

Семинарда туман корхона ва ташкилот раҳбарлари ва ходимлари иштирок этишди.

Семинарда ҳеч қандай қоғозларсиз “Е-қарор” электрон тизими орқали туман ҳокимининг қарори қабул қилинди.

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида адлия вазирининг ахбороти эшитилди

Бугун, 12 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда адлия вазири Р. Давлетовнинг 2020 йилда ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти эшитилди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Навбат Фарғонага: Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи кадрлар масаласини ўрганмоқда

Адлия вазирлиги Кадрлар бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан тизимда адлия ходимларига яратилган шарт-шароитлар ҳамда мавжуд муаммоларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш, уларнинг иш фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида амалга оширилган хизмат сафари Фарғона вилоятида давом этмоқда.

👉Батафсил

@adliyangiliklari