ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.86K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
​#Тайинлов

Адлия вазирининг 2021 йил 1 мартдаги тегишли буйруғи билан Нодиржон Илхомжонович Мухторов Адлия вазирлиги Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Н. Мухторов 1982 йилда Наманган вилоятида туғилган, маълумоти олий, 2003 йилда Наманган давлат университетини (бакалавр), 2005 йилда Тошкент давлат юридик университетини (магистратура) тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос, юридик фанлари номзоди.

У ўз меҳнат фаолиятини 2006-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтининг девонхона мудиридан бўлим бошлиғи лавозимигача ишлаган. 2014—2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, 2018 йилдан ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раисининг Ташкилий-кадрлар ва мафкуравий масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Адлия вазирлиги жамоаси Н. Мухторовни янги лавозимга тайинлангани билан муборакбод этади. Унинг келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.

Эслатиб ўтамиз: мазкур бошқарма Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига биноан ташкил этилган бўлиб, бошқарманинг асосий вазифаларидан бири норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш ҳамда аниқланган коррупциявий омилларни бартараф этишга қаратилган чоралар кўриш ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Бугун, 3 март куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда жамоатчилик кенгашининг 2021 йилдаги фаолияти, унинг вазифалари, ўз олдига қўйган мақсадлари, шунингдек жамоатчилик фикрини ўрганиш ва уларни ҳисобга олиш борасида амалга ошириш лозим бўлган ишлар муҳокама қилинди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
​#Adliya_hudud

Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан 2021 йил 3 март куни Юқоричирчиқ тумани “Нурли замин” МФЙда сайёр қабул бўлиб ўтди.

Сайёр қабул доирасида фуқароларга бепул ҳуқуқий ёрдам, меҳнат ярмаркаси, уй-жой ҳужжатларини расмийлаштириш билан боғлиқ ва бошқа турдаги давлат хизматлари кўрсатиш юзасидан фуқароларга барча зарур шароитлар яратилди.

Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган қабулда жами 60 дан ортиқ фуқаро иштирок этди. Мурожаатларнинг аксарияти моддий ёрдам, ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш ва давлат хизматлари каби масалаларга оид бўлди.

Қабул жараёнида фуқароларга 15 та давлат хизматлари кўрсатилди.

Бундан ташқари, ушбу тадбир доирасида маҳалладаги “Аёллар дафтарига” киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий маслаҳат бериш бўйича уйма-уй юрилди. Рўйхатдаги 5 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин қизларга тикув машиналари берилди.

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 4 март куни “Барча даражадаги ННТларни рўйхатдан ўтказиш тартиби” мавзусида 50 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, блогерлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари иштирокида семинар ўтказилди.

👉Батафсил
____________

#Сообщение_юстиции

Министерство юстиции Республики Узбекистан 4 марта 2021 года организовало семинар на тему «Порядок регистрации ННО на всех уровнях», в работе которого приняли участие представители более 50 ННО и других институтов гражданского общества, СМИ, блогеры.

👉Подробнее

@adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга дуч келсангиз, бизга хабар беринг

⚠️ Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.

📲 Бунда Адлия вазирлиги тизимидаги, жумладан, адлия бошқармалари ва бўлимлари, нотариал идоралар, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органлари ва юридик таълим муассасаларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, “1008” ишонч телефонига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага юбориш мумкин.

❗️Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Adliya_xabari

Тошкент вилояти ҳокимлиги Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда ҳоким қарорларини электрон қабул қилиш – “E-qaror” электрон тизимини ишга туширди

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Ижро интизоми бўйича ҳудудларда ўқув-амалий семинарлар ўтказилди

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги томонидан шартномавий муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари таҳлил қилиниб, бу борада янада қулайликлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжати лойиҳаси ишлаб чиқилди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari