ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.86K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Adliya_xabari

Жорий йилнинг 28 декабрь куни Адлия вазирлигида “Пандемия 2020: чақириқлар, хулосалар, оқибатлар” ва “Ҳуқуқ билимдонлари” танловлари ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда адлия вазири Русланбек Давлетов иштирок этди.

👉Батафсил
________________________

#Сообщение_юстиции

28 декабря текущего года в Министерстве юстиции состоялась церемония награждения конкурсов «Пандемия—2020: угрозы, вызовы, последствия» и «Знатоки права» (“Ҳуқуқ билимдонлари”). В мероприятии участвовал министр юстиции Русланбек Давлетов.

👉Подробнее

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш/Подписаться на канал: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Президент ҳужжатлари ижросини Адлия вазирлиги назорат қилади

Ижро қилинмаган қонун, қабул қилинмаган қонундан зарарлироқ. Чунки у қонун устуворлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишларни шубҳа остига қўяди.

Бугун Президент томонидан Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномада ҳам айни масалага алоҳида урғу берилди.

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Мурожаатнома

Ўзбекистон Республикаси Президенти:
"Энди Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқарма ва бўлимларининг асосий вазифаси қабул қилинган ҳужжатларни масъулларга етказиш, тушунтириш, амалиётда қўллашга кўмаклашиш ва назорат қилишдан иборат бўлади".

@adliyangiliklari
#Мурожаатнома

Ўзбекистон Республикаси Президенти:
"Адлия вазири барча оммавий ахборот воситалари, жумладан телевидение орқали “Президент қарорлари – ҳаётда ва назоратда”, деган мавзуда кўрсатув ва чиқишлар ташкил этиб, халқимизга ислоҳотлар моҳияти ва натижаларини етказиб бориш тизимини жорий этсин".

@adliyangiliklari
​#Адлия_хайрия #Адлия_ташаббус

Адлия вазирлигидан навбатдаги анъанавий хайрия тадбири: болаларга қувонч улашайлик!

Бугун, 29 декабрь куни Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон-Туркия Ишбилармонлари Уюшмаси “UTID” билан ҳамкорликда “Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳаси доирасида навбатдаги анъанавий хайрия тадбири бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти I ва II болалар бўлимида даволанаётган болалар ва уларнинг яқинлари иштирокида ўтказилди.

Асосий мақсад болаларнинг бахтли болаликка эга бўлишлари учун яратилаётган шароитлардан фойдаланиш ҳуқуқини болажонларнинг яқинларига тушунтиришдан иборатдир.

Тадбир давомида бўлимда даволанаётган болажонларнинг яқинларига қонунчиликда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга яратилаётган шароитлар бўйича вазирлик ходимлари томонидан тушунтириш берилди.

Ушбу бўлимларда даволанаётган бемор болалар ва уларнинг оила аъзолари учун зарур гигиена воситалари, кийим-кечак, тайёр озиқ-овқат воситалари ҳамда кундалик эҳтиёж буюмларидан иборат бўлган совғалар тўпламлари ўз эгаларига топишрилди.

Шунингдек, мазкур бўлимда кам таъминланган оила фарзандлари ва етим болалар холидан ҳам хабар олинди.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

“Ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишда инновацион технологияларни қўллаш” танлови ғолиблари аниқланди

✅ Жорий йилнинг 17 декабрь куни эълон қилинган “Ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишда инновацион технологияларни қўллаш” танлови якунланди.

📲 Танловда қатнашиш учун 355 нафар номзодларнинг ҳужжатлари ва тегишли материаллар @adliyaga_bot телеграм боти орқали қабул қилинди.

Тақдим этилган материаллар Адлия вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги ходимларидан иборат таркибда ташкил этилган комиссия томонидан ўрганиб чиқилиб, қуйидагилар ғолиб деб топилди:

● 1-ўрин – mehrtilsimi.uz сайти (Авезов Саламат Юлдашевич);
● 2-ўрин – civil.uz сайти (Абдихакимов Исломбек Баҳодир ўғли);
● 3-ўрин – @yurist_maslahati телеграм канали (Шамсиддинов Мухриддин ва бошқалар).

🔰 Ғолиблар ҳомийлар томонидан ажратилган қуйидаги совғалар билан тақдирланади:

● 1-ўрин: планшет;
● 2-ўрин: электрон китоблар учун қурилма;
● 3-ўрин: ақлли соат.

Адлия вазирлиги фуқароларимизни жамият ҳаётида ижтимоий фаол бўлишга чорлаб қолади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро пресс-клубнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожатномасига бағишланган сессияси

Русланбек Давлетов, Адлия вазири:

“Эътибор берадиган бўлсак, энергетика ёки транспорт соҳасидаги сиёсатни компаниялар амалга оширган. Уларнинг ўзи дастурни ишлаб чиққан, кейин сиёсатини ҳам ўзлари татбиқ этган.

Бошқарув билан хўжалик функциялар аралашиб кетганди.”

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
#adliya_hudud

Ходимларнинг 3 млрд сўмга яқин ойлик иш ҳақлари тўлаб берилмаганлиги аниқланди

Фарғона вилояти адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 150 га яқин ташкилотларда ўтказилган мониторинг жараёнида 31 та ташкилотда 2 млрд 809 млн 161 минг сўм ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Хусусан, “Тоза ҳудуд” ДУКлари, обдонлаштириш бошқармалари, йўллардан фойдаланиш корхоналари, коллежлар ва бошқа ташкилотларда жами 219 млн. 211 минг сўм ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ўз вақтида тўлаб берилмаган.

Вилоятдаги мавжуд 18 та ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларининг 16 тасида 1 211 нафар ходимга тўланиши лозим бўлган 2 млрд 521 млн 514 минг сўм ойлик иш ҳақига қўшимча тўловлар умуман тўланмаган.
Тугатилган коллежларнинг 58 нафар ходимига тўланиши лозим бўлган 68 млн. 436 минг сўмлик ишдан бўшаш нафақалари тўлаб берилмаган.

Ўтказилган ўрганишлар натижасида адлия органлари томонидан тегишли таъсир чоралари қўлланилиб, ходимларга тўланиши лозим бўлган тўловларни ундириш чоралари кўрилмоқда.

Фарғона вилояти адлия бошқармаси

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
⚡️Фуқароларнинг вилоят ҳокимларига мурожаат қилиш имконияти кенгайди

Ҳурматли ватандошлар энди сиз Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимларига ижтимоий тармоқлар орқали исталган пайтда мурожаат йўллашингиз мумкин. Кўрсатилган манзилларга жўнатилган мурожаатлар бевосита вилоят ҳокимларининг назоратида бўлади.

Эслатма: Мурожаатда тўлиқ исм-шариф, яшаш манзили ва телефон рақамингизни кўрсатишингизни сўраймиз. Бу мурожаатни тезкор кўриб чиқиш ва ҳал қилишда ёрдам беради.
#ЭЪЛОН

Нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар диққатига

Нодавлат нотижорат ва диний ташкилотларнинг 2020 йилдаги фаолияти тугрисидаги хисоботларни 2021 йил 1 февралидан кечиктирмай e-ngo.uz портали орқали электрон шаклда тақдим қилишингиз сўралади.

Эслатма: Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 239-моддасига асосан Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этмаслиги, ўз вақтида тақдим этмаслиги ёки белгиланмаган шаклда тақдим этиши, ўз фаолияти тўғрисида била туриб нотўғри маълумотлар тақдим этиши, худди шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларининг ахборотни, шу жумладан улар томонидан мол-мулк ва пул маблағларидан фойдаланилиши тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаслиги

Мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

💻e-ngo.uz портали

📹 Ҳисоботни тўлдириш юзасидан видео қўлланма билан батафсил танишинг

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Адлия_инфографика

Адлия вазирлигига танлов асосида ишга қабул қилинган ходимлар ҳақида маълумот

@adliyangiliklari
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓Конституцияга ўзгариш киритиш ҳақидаги қонунни ишлаб чиқиш зарурати нимада?

Алибек Раҳметов, Адлия вазирлиги бўлим бошлиғи:
— «Вазирлик томонидан «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири ишлаб чиқилди, Сенат томонидан маъқулланди. Ушбу қонунда йиллар давомида сўзга бой ўзбек тилида шаклланиб келаётган, норма ижодкорлиги фаолиятида жуда муҳим ўрин эгаллаган тушунчаларга аниқлик киритилди.

Улар ўз мазмунига мос равишда баён этилди. Хусусан, «қонун» сўзи. Ҳозирги амалдаги таҳрирга кўра, «қонун» дейилганда, қонунчилик ҳужжатлари билан боғлиқ тушунмовчиликлар бўлган бўлса, эндиликда «қонун — Конституциядан кейин турувчи ҳужжат» сифатида белгиланди.

Қонун ҳужжати сифатида эса Конституция, қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари таърифланади.

Атамаларга оид ўзгартиришлар — фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига ёки тадбиркорлик фаолиятига таъсир қилмайди».

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Adliya_xabari

Қўшма лойиҳа доирасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш натижалари ва бу борадаги режалар муҳокама қилинди

👉Батафсил
__________________

#Сообщение_юстиции

Обсуждены предварительные результаты деятельности в рамках совместного проекта по совершенствованию системы предоставления госуслуг и перспективные планы в этом направлении

👉Подробнее

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
​Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 6 январь куни бош ташкилоти АҚШда жойлашган Винрок халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш институтининг Ўзбекистон Республикасидаги филиали давлат рўйхатидан ўтказилди.

Филиалнинг асосий мақсад ва вазифалари – овқатланиш ва ижтимоий-иқтисодий фаровонликни яхшилашга, озиқ-овқат, тола ва ёқилғиги, шу жумладан чорвачилик, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тарқатиш ҳамда табиий ресурсларни бошқаришни такомиллаштиришга кўмаклашишдир.

Шунингдек, филиал Америка Қўшма Штатлари Халқаро Ривожланиш Агентлиги (USAID) томонидан молиялаштириладиган “Марказий Осиёда хавфсиз миграция” (SMICA, 2019-2024) лойиҳасини амалга оширишга кўмаклашади. Ўзбекистонда одам савдосининг олдини олиш, омон қолганлар жабрланувчиларни ҳимоя қилиш, хавфсиз миграцияга кўмаклашиш, хавф остида бўлган аҳоли қатламининг одам савдосининг барча шаклларига нисбатан заифлигини камайтиришга ҳамда одам савдоси жабрланувчиларига ёрдам бериш ва аниқлаш усулларини ривожлантиришга кўмаклашишга қаратилган ушбу лойиҳа бюджети 2 346 054 АҚШ долларини ташкил этади.

Филиал жойлашган манзил: 100077, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Чуст кўчаси, 1-уй.
_____________________

Министерством юстиции Республики Узбекистан 6 января 2021 года зарегистрирован филиал Винрокского международного института по развитию сельского хозяйства в Республике Узбекистан. Его головной офис расположен в США.

Основные цели и задачи филиала — содействие в улучшении питания и социально-экономического благополучия, совершенствование производства продовольствия, волокон и топлива, включая животноводства, продовольственных и непродовольственных товаров, распределения и рационального использования природных ресурсов.

Филиал также будет оказывать содействие в реализации проекта «Безопасная миграция в Центральной Азии» (SMICA, 2019-2024), финансируемого Агентством США по международному развитию (USAID). Бюджет данного проекта, направленного на предотвращение торговли людьми, защиту выживших жертв, содействие безопасной миграции, снижения уязвимости подверженного риску населения ко всем формам торговли людьми, а также улучшение идентификации и оказание помощи жертвам торговли людьми в Узбекистане, составляет 2 346 054 долларов.

Филиал расположен по адресу: 100077, Республика Узбекистан, г. Ташкент, Мирзо-Улугбекский район, ул. Чуст, дом 1.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш/Подписаться на канал: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Adliya_xabari

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг ҳуқуқий экспертизаси: амалиёт ва муаммолар

Ҳудудий адлия органлари ҳодимларини билим ва кўникмаларини ошириш, келгусида маҳаллий норма ижодкорлиги соҳасида камчиликларга йўл қўймаслик мақсадида, вазирлик томонидан “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг ҳуқуқий экспертизаси: амалиёт ва муаммолар” мавзусида жорий йилнинг 7 январь кунидан семинар-тренингларнинг илк қисми ташкил этилди. Бунда 500 дан ортиқ ҳуқуқшунослар иштирок этишди.

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw