ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.86K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
Адлия вазири: “Бизнинг вазифамиз медиацияни низоларни ҳал этишнинг самарали муқобил институтига айлантиришдир”

Жорий йилнинг 16 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов видеоконференцалоқа форматида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар адлия вазирларининг еттинчи йиғилишида иштирок этди.

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
​#Сўраган_эдингиз

АОКАда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолидан тушган муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

❓Мен ҳам ҳимоя ордери олсам бўладими? Ҳимоя ордерини бериш учун қандай асослар бўлиши керак? Ҳимоя ордери талабларини бажармаганлик учун қандай жавобгарлик чоралари мавжуд?

— Ҳимоя ордери бу - тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига давлат ҳимоясини тақдим этувчи, хотин-қизларга тазйиқ ўтказаётган ёки уларга нисбатан зўравонлик содир этган шахсга ёхуд бир гуруҳ шахсларга нисбатан таъсир кўрсатиш чоралари қўлланилишига сабаб бўладиган ҳужжат.

Ҳимоя ордерини бериш учун қуйидагилар acoc ҳисобланади:
➖ тазйиқ ва зўравонлик қурбонининг мурожаати;
➖ жисмоний ёки юридик шахсларнинг хабарлари, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари ва (ёки) ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган хабарлар;
➖ тазйиқ ёки зўравонлик содир этиши ёҳуд уларни содир этишга уриниш ҳолатларининг ваколатли органлар ва ташкилотлар ходимлари томонидан бевосита аниқланиши;
➖ давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан олинган материаллар

Тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаганлик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади ва унга нисбатан 223 минг сўмдан 669 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олиш жазоси қўлланилади. Агарда сизга нисбатан росдан ҳам тазйиқ ёки зўравонлик ҳолатлари юз бераётган бўлса ички ишлар органларининг таянч пункти профилактика (катта) инспектори мурожаат қилиш орқали ҳимоя ордери олишингиз мумкин.
_____________________________________

❓Олий таълим муассасасида тўлов контракт шартномаси асосида ўқишга кирдим. Турмуш ўртоғим иш ҳақидан контракт тўловини амалга оширмоқчимиз. Иш ҳақидан контракт тўловини амалга оширилса, қандай имтиёз берилади?

— Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 378-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртларида таълим олиш (ўзининг, йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўловдан даромад солиғи (12%) ушланмайди. Шунга кўра, турмуш ўртоғингизнинг ойлик иш ҳақидан даромад солиғи ундирилмайди.
_________________________________

❓Ишончномаларнинг амал қилиш муддати борми?

— Амалдаги қонунчиликка кўра, ишончнома кўпи билан 3 йил муддатга берилиши мумкин. Агар ишончномада муддат кўрсатилган бўлмаса, у берилган кундан бошлаб 1 йил мобайнида ўз кучини сақлайди. Берилган куни кўрсатилмаган ишончнома ҳақиқий ҳисобланмайди.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
​#Сўраган_эдингиз

АОКАда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолидан тушган муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

❓Ҳам ишлаб, ҳам ўқияпман. Қандай имтиёз бор?

— Меҳнат кодексининг 249-моддасига кўра, таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиб, ўқув режасини бажараётган ходимлар меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда белгиланган тартибда иш жойидан ҳақ тўланадиган қўшимча таътилга чиқиш, қисқартирилган иш ҳафтаси шароитида ишлаш ва бошқа имтиёзлар олиш ҳуқуқига эгадирлар деб белгилаб қўйилган.
______________________________

❓Ўғлим келиним билан ажрашган. Фарзандлар келиним билан. Набираларимни кўриш учун борганимда келиним набирамизни кўришга қаршилик килмокда. Ушбу ҳолат қонунийми?

— Оила кодексининг 77-моддасига кўра бобо, буви, ака-ука, опа-сингил ва бошқа яқин қариндошлар бола билан кўришиб туриш ҳуқуқига эга.

Ота-она (улардан бири) яқин қариндошларнинг бола билан кўришишига имконият бермасалар, васийлик ва ҳомийлик органи уларга имконият бериши мумкин. Мазкур ҳолатда, Сиз набираларнинг бувиси сифатида улар билан кўришиб туриш вақолатингиз мавжуд.

Сиз бола билан кўришиб туриш вақтини белгилаш ва тўсқинлик қилмаслик мажбуриятини юклаш юзасидан судга даъво ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.
_____________________________

❓Яқинда умумтаълим фанлари бўйича сертификатлаш жорий этилиши ҳақида ўтигандим. Шу ҳақида маълумот берсангиз.

— Жорий йил 12 октябрь куни “Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра:
➖2020 йил 1 декабрдан босқичма-босқич бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлар мажмуасидаги умумтаълим фанларидан билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими;
➖2021/2022 ўқув йили қабулидан бошлаб тегишли умумтаълим фанини (чет тили бундан мустасно) билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги сертификатга эга бўлган абитуриентга сертификатдаги ўзлаштириш фоизига мос равишда ОТМ бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) балл бериш тартиб жорий қилинади.
➖Умумтаълим фанлари бўйича сертификатлаш қуйидаги муддатларда жорий этилади:
➖ 2020 йил 1 декабрда она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти) ҳамда математика фанлари бўйича;
➖ 2021 йил 1 февралда кимё ва биология фанлари бўйича;
➖ 2022-2024 йилларда физика, география ва тарих фанлари бўйича.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
​#Сўраган_эдингиз

АОКАда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолидан тушган муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

❓Менинг 3 нафар вояга етган фарзандим бор. Ўзимга тегишли бўлган барча мол-мулкни фақат бир нафар фарзандимга васият қилиб қолдирмоқчиман. Мазкур ҳолат бўйича тушунтириш берсангиз.

— Фуқаролик кодексининг 1120-моддасига асосан фуқаро ўзининг барча мол-мулкини ёки унинг муайян қисмини қонун бўйича меросхўрлар доирасига кирадиган, шунингдек кирмайдиган бир ёки бир неча шахсга, шу билан бирга юридик шахсларга, давлатга ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига васият қилиши мумкин.

Мазкур модданинг 4-қисмида белгиланича васият қилувчи қонун бўйича меросхўрлардан биттасини, бир нечасини ёки ҳаммасини изоҳ бермаган ҳолда меросдан маҳрум қилишга ҳақли. Демак, Сиз ўз номингиздаги барча мол-мулкни хохлаган фарзандингизга васият қилиб қолдиришингиз мумкин.
____________________________

❓Тошкент шаҳрида жойлашган кичик саноат зонаси ҳудудида жойлашган бинони ўз маблағларим ҳисобидан таъмирлаб фойдаланиб келмоқдаман. Эндиликда мазкур биноларни хусусийлаштиришим мумкинми?

— “Кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига асосан реконструкция қилиш ёки капитал таъмирлашни ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширган тақдирда, бироқ кичик саноат зонаси иштирокчиси мақомини олган кундан бошлаб камида 3 йил муддат ўтгандан кейин, бинолар ва иншоотлар (ёки уларнинг қисмлари)ни хусусийлаштириш мумкин.

Сиз ўз маблағингиз ҳисобига бинони таъмирлаб келаётган бўлсангиз, кичик саноат зонаси иштирокчиси мақомини олган вақтдан бошлаб 3 йил ўтгач мазкур бинони хусусийлаштиришингиз мумкин бўлади.
______________________

❓Мен ҳозир яшаб турган уй онамнинг номида. Ёлғиз онаман. Онам шу уйни менга ҳадя қилмоқчи. Бунинг учун қаерга мурожаат қилсам бўлади?

— Уй-жой олди-сотди шартномасини тасдиқлаш учун ўзингизга қулай жойда бўлган исталган нотариал идорага мурожаат қилишингиз мумкин.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Forwarded from Huquqiy axborot
#Хушхабар

⚡️ “Ҳуқуқ билимдонлари” танлови бош соврини энди iPhone 12 🤩

📱“Ҳуқуқ билимдонлари” танловининг мутлоқ ғолиби бош соврин – iPhone 11 Pro смартфони ўрнига iPhone 12 смартфони билан тақдирланишини эълон қиламиз.

🚀 Барча иштирокчиларга омад тилаймиз!

Танлов ҳақида батафсил бу ерда танишинг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​#Адлия_аралашгач

Адлия вазирлиги аралашуви билан тадбиркорга 247 миллиард сўмлик қўшимча солиқ олди олинди

Юртимизда сўнги йилларда солиқ юкини камайтириш ва солиқ солиш тизимини соддалаштириш бўйича бир қатор ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда.

Шу билан бирга, Адлия вазирлиги томонидан тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини ўрганиб чиқиш давомида айрим тадбиркорларга нисбатан асоссиз солиқ ҳисоблаш ҳолатлари аниқланмоқда.

Жумладан, “Talimarjon Issiqlik Elektr Stansiyasi” АЖнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши талаб этилмайдиган кўчар мулклар тоифасига кирувчи мол-мулкларига нисбатан асоссиз қўшимча мол-мулк солиғи ҳисоблаш ҳақидаги қарор қабул қилинган.

Натижада, жамиятга 2017-2019 йиллар учун жами 247,5 млрд. сўм миқдорида асоссиз мол-мулк солиғи ҳисобланган.

Мазкур ҳолат юзасидан вазирлик томонидан Давлат солиқ қўмитасига тақдимнома киритилди.

Давлат солиқ қўмитаси ҳам қонунчиликни бир хилда қўллаш ва ягона амалиёт бўлишидан манфаатдор эканлигини баён этиб, қўшимча мол-мулк солиғи ҳисоблаш тўғрисидаги ушбу асоссиз қарорни дарҳол бекор қилди ҳамда айбдор шахсларга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилишини таъминлади.

Таъкидлаш жоизки, адлия органлари Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда келгусида солиқ маъмуриятчилиги соҳасида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш ҳамда уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда давом этади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
______________________

После вмешательства Министерства юстиции предотвращено взыскание с предпринимателя дополнительного налога в 247 млрд сумов

В последние годы в стране реализован ряд преобразований по снижению налогового бремени и упрощению системы налогообложения.

Вместе с тем, в ходе изучения обращений субъектов предпринимательства Министерством юстиции выявляются случаи необоснованного расчета налогов в отношении некоторых предпринимателей.

В частности, принято решение о необоснованном расчете дополнительного налога на имущество в отношении движимого имущества АО «Talimarjon Issiqlik Elektr Stansiyasi», не требующего проведения государственной регистрации.

В результате, за 2017—2019 годы рассчитано 247,5 млрд сумов необоснованного налога на имущество.

По данному случаю министерством внесено представление в Государственный налоговый комитет.

Государственный налоговый комитет, выразив заинтересованность в равном применении законодательства и наличии единой практики, отменил необоснованность решения о расчете дополнительного налога на имущество и обеспечил применение дисциплинарного наказания в отношении виновных лиц.

Следует отметить, что органы юстиции совместно с Государственным налоговым комитетом и в дальнейшем будут устранять проблемы, возникающие в деятельности субъектов предпринимательства в сфере налогового администрирования и защищать их законные интересы.

Отдел по связям с общественностью
Министерства юстиции

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш/Подписаться на канал: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш масалаларида хорижий давлатлар тажрибаси

Адлия вазирлиги томонидан Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (ГИЦ) билан ҳамкорликда Марказий Осиё мамлакатларида ҳуқуқий давлатчиликни ривожлантириш минтақавий дастури асосида тасдиқланган режа бўйича вебинар ташкил этилди.

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни
________

🇺🇿21 октября — День праздника узбекского языка

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram
#Адлия_онлайн

Волонтёрлик ва хайрия фаолиятини йўлга қандай йўлга қўйиш мумкин?

Кузатиб жавоб олсангиз бўлади👇

https://www.youtube.com/watch?v=U1LY_ZgH8ic

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Адлия_онлайн

Ҳозир Адлия вазирлигининг Facebook'даги "Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией" гуруҳида “Материаллар, ашёлар, буюмлар криминалистик экспертизаси” лабораториясида ўтказиладиган экспертиза турлари ва уларнинг имкониятлари” мавзусида “On-line” мулоқот бўлиб ўтмоқда.

Саволларга Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази ходимлари жавоб беради.

Кун тартибида қўйидаги масалалар ўрин олган:
🔹 "Материаллар, ашёлар, буюмлар криминалистик экспертизаси” лабораториясида ўтказиладиган экспертиза турлари ва уларнинг имкониятлари;
🔹 “Гиёҳванд воситалари, психотроп моддалар, прекурсорлар ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари бўйича хал қилинадиган масалалар”;
🔹"Материаллар, ашёлар, буюмлар криминалистик экспертизаси” лабораториясининг ISO 17025 ҳалқаро сертификатини қўлга киритганлиги ҳақида.

Мулоқотни кузатиш учун ҳавола 👇
https://www.youtube.com/embed/Gh6BCElMRNg

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
​#Adliya_xabari

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи избосканлик нотариуснинг лицензияси 2 ойга тўхтатилди

Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги Қонунининг 15-2-моддасига мувофиқ Андижон вилоят адлия бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясининг 2020 йил 19 октябрда бўлиб ўтган 6-сон мажлиси қарорига асосан Избоскан туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Сирожиддин Кандилович Батировнинг (лицензия AN № 0051, 22.04.2020 й) лицензияси 2020 йилнинг 20 октябридан 2 ой муддатга тўхтатилди.
________________

#Сообщение_юстиции

Лицензия избасканского нотариуса, занимающегося частной практикой, приостановлена на 2 месяца

В соответствии со статьей 15-2 Закона Республики Узбекистан «О нотариате» и на основе протокола заседания квалификационной комиссии при управлении юстиции Андижанской области № 6 от 19 октября 2020 года с 20 октября 2020 года на 2 месяца приостановлена лицензия нотариуса Сирожиддина Кандиловича Батирова (лицензия AN № 0051, 22.04.2020 г.), занимающегося частной практикой в Избасканском районе.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш/Подписаться на канал: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
​#Тайинлов

Адлия вазирлигида янги тайинлов

Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Шохидахон Руфатовна Юлдашева вазирликнинг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ш.Юлдашева шу кунга қадар вазирликнинг Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармасининг бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Мазкур тайинлов, Адлия вазирлигида гендер тенглик масаласига алоҳида эътибор берилаётганлигининг яққол ифодасидир.

Ҳозирги кунда вазирлик марказий аппаратида жами 60 нафар хотин-қизлар, шундан 9 нафари раҳбарлик лавозимида ишламоқда.

Адлия вазирлиги жамоаси Ш.Юлдашевани янги лавозимга тайинлангани билан муборакбод этади. Унинг келгуси ишларида муваффақият тилайди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
___________________________

#Назначение

Новое назначение в Министерстве юстиции

Соответствующим приказом министра юстиции Шохидахон Руфатовна Юлдашева назначена начальником Управления правовой пропаганды и просвещения министерства.

До сих пор Ш. Юлдашева работала начальником отдела Управления государственной регистрации ведомственных нормативно-правовых актов министерства.

Это назначение свидетельствует о том, что Министерство юстиции уделяет особое внимание вопросу гендерного равенства.

В настоящее время в центральном аппарате министерства работают 60 женщин, в том числе 9 на руководящих должностях.

Коллектив Министерства юстиции поздравляет Ш. Юлдашеву с назначением и желает успехов в ее дальнейшей деятельности.

Отдел по связям с общественностью
Министерства юстиции

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш/Подписаться на канал: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
​#Тайинлов

Адлия вазирлигининг янги бошқармасига тайинлов

Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Маъруфжон Улуғбек ўғли Назаров вазирликнинг Тартибга солиш таъсирини баҳолаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.

М.Назаров шу кунга қадар вазирликнинг Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Адлия вазирлиги жамоаси М.Назаровни янги лавозимга тайинлангани билан муборакбод этади. Унинг келгуси ишларида муваффақият тилайди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
_____________________

#Назначение

Назначение в новое управление Министерства юстиции

Соответствующим приказом министра юстиции Маъруфжон Улугбек угли Назаров назначен заместителем начальника Управления оценки регуляторного воздействия министерства.

До настоящего времени М. Назаров работал заместителем начальника Управления государственной регистрации ведомственных нормативно-правовых актов министерства.

Коллектив Министерства юстиции поздравляет М. Назарова с назначением и желает успехов в его дальнейшей деятельности.

Отдел по связям с общественностью
Министерства юстиции

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш/Подписаться на канал: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Биздан_ишга_таклиф

Ёшлар ва хотин-қизлар учун яхши янгилик: Давлат хизматлари агентлиги 400 та янги иш ўрин очмоқда.

Янги иш ўринларини ташкил этишдан асосий мақсад — халқимизга давлат хизматларини кўрсатиш сифати ва тезкорлигини таъминлаш, Марказлардаги навбатларни олдини олиш этиб белгиланди.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/yoshlar-va-xotin-qizlar-uchun-yaxshi-yangilik-davlat-xizmatlari-agentligi-400-ta-yangi-ish-orin-ochmoqda

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Кенгайтирилган ҳайъат мажлиси: адлия органлари ва муассасалари фаолияти ўстидан жамоатчилик назорати кучайтирилади

2020 йил 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw