ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.86K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Adliya_tahlil

Қишлоқ хўжалигида ер муносабатлари: иқтисодий фаровонликни рағбатлантиришнинг ҳуқуқий механизмларини яратиш зарурияти

Умуман олганда, ернинг ҳуқуқий ҳолати, ер участкасидан фойдаланиш ва унга эгалик қилишга оид ҳуқуқий муносабатлар Ер кодексида назарда тутилган ҳамда фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан фарқ равишда кўпроқ маъмурий-ҳуқуқий характер касб этади.

Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришни рағбатлантириш учун 3 та янги механизмни жорий қилиш масалаларини кўриб чиқиш таклиф этилади:
1. Ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланишнинг барча турлари учун танлов асосидаги ва ошкора механизмларни белгилаган ҳолда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига беришнинг ҳуқуқий механизмларини оптималлаштириш.
2. Электрон аукционни жорий этиш орқали қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларни фермер хўжалигини юритиш учун ижарага бериш тартибини соддалаштириш.
3. Ер участкаларини ижарага бериш шартномасида ишлаб чиқариладиган маҳсулот турларига нисбатан чекловлар ўрнатиш амалиётини бекор қилиб, фермер хўжаликларига ва бошқа қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига кенг мустақиллик тақдим этиш зарур.

👉Батафсил
____________

👉Читать на русском языке

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
​#Диққат

Ҳурматли фуқаролар!

“Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимида кузатилаётган муаммоларни ҳал қилиш, тизимнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан маълумотларни янги сервер қурилмаларига кўчириш режалаштирилмоқда.

Шу сабабли, жорий йилнинг 29 август куни соат 19:00 дан 1 сентябрь куни соат 19:00 га қадар “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимининг иш фаолияти тўхтатиб турилади ва ушбу кунларда нотариуслар фаолият кўрсатмайди. Сизлардан мазкур ноқулайлик учун узр сўраган ҳолда, шу кунлари нотариус қабулига боришни режалаштирмаслигингизни сўраймиз.

Адлия вазирлиги
______________________________

#Внимание

Уважаемые граждане!

В целях улучшения, а также обеспечения бесперебойной работы автоматизированной информационной системы “Нотариус” начиная с 19:00 часов 29 августа по 19-00 часов 1 сентября текущего года, Министерством юстиции запланировано проведение переноса автоматизированной информационной системы “Нотариус” на новые серверы.

В связи с этим, в указанные дни работа АИС “Нотариус” будет приостановлена, а также, приём граждан нотариусами. Просим вас учесть эту информацию и не посещать нотариальные конторы в указанные дни.

Министерство юстиции

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш/Подписаться на канал: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
​#Adliya_xabari

Тошкент давлат юридик университети жамоатчиликка молиявий фаолияти тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиб боради

Тошкент давлат юридик университети жорий йилдан бошлаб жамоатчиликка университетнинг молиявий фаолияти тўғрисидаги маълумотларни очиқ ва шаффоф эълон қилиб боришни йўлга қўйди.

2019 молиявий йилида университет даромадлари жами 79 323,7 млн сўмни, харжатлари эса 72 502,2 млн сўмни, соф фойда 6 821,5 млн сўмни ташкил этди. Даромадларнинг асосий қисми ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган бўлиб 67 729,2 млн сўмни ёки жами даромадларнинг 85,4 фоизини ташкил қилди. Шу жумладан табақалаштирилган тўлов контракт шаклидан 36 608,6 млн сўм.

Энг катта харажатлар иш ҳақи, унга тенглаштирилган тўловлар ва нафақалар ҳамда иш ҳақидан ажратма (ягона ижтимоий тўлов)га сарфланган бўлиб, ушбу харажатлар 42 086,1 млн сўмни ёки умумий харажатнинг 58,0 фоизини ташкил этди.

Маълумот учун: ҳисобот даврида ходимларнинг ўртача бир ойлик иш ҳақи миқдори 6 333,0 минг сўмни ташкил қилди.

Шу билан бирга, талабалар учун стипендия тўловларига 10 816,5 млн сўм ёки умумий харажатнинг 14,9 фоизи, коммунал харажатлар ҳамда сақлаб туриш ва жорий таъмирлаш, шунингдек ижара учун 3 569,9 млн сўм ёки умумий харажатнинг 4,9 фоизи, товар ва хизматлар ҳамда асосий воситаларга ҳисобланган эскиришларга 6 375,7 млн сўм ёки умумий харажатнинг 8,9 фоизи, хизмат сафарлари учун 714,2 млн сўм ёки умумий харажатнинг 1,0 фоизи ва бошқа харажатларга 8 939,8 млн сўм ёки умумий харажатнинг 12,3 фоизи сарфланди.

Адлия вазирлиги томонидан ўз навбатида ТДЮУнинг бюджет харажатлари доимий равишда назорат қилиб борилади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Инфографика

Тошкент давлат юридик университети жамоатчиликка молиявий фаолияти тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиб боради.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
​#Эълон

Ҳурматли фуқаролар!

Адлия вазирлигининг Facebookдаги «Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией» гуруҳида 2020 йил 29 август куни соат 15:00 да “Юридик техникумлар ва академик лицейларга ўқишга қабул қилиш тартиби” мавзусида “On-line” мулоқот ўтказилади.

Саволларга Адлия вазирлиги Юридик таълим ва суд-экспертиза фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари жавоб беради.

Кун тартибида қўйидаги масалалар ўрин олган:
🔹 юридик техникум ва академик лицейларга ўқишга кириш учун имтиҳон топшириш тартиби;
🔹 имтиҳон жавобларини эълон қилиш тартиби.

Фуқаролар юридик техникум ва академик лицейларга ўқишга қабул қилишга оид ўзларини қизиқтирган саволларни Адлия вазирлигининг @adliyaga_savolbot электрон почтаси орқали йўллашлари мумкин.
_____________________________

#Объявление

Уважаемые граждане, 29 августа 2020 года в 15:00 на странице Министерства юстиции в Facebook’е «Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией» состоится онлайн-диалог на тему «Порядок приема на учебу в юридические техникумы и академические лицеи».

На вопросы будут отвечать сотрудники Управления по координации юридического образования и судебно-экспертной деятельности Министерства юстиции:

В рамках мероприятия предусмотрено обсуждение следующих вопросов:
🔹 порядок сдачи экзамена для поступления в юридические техникумы и академические лицеи;
🔹 порядок объявления результатов вступительных экзаменов.

Вы можете отправлять волнующие вас вопросы, связанные с поступлением в юридические техникумы и академические лицеи, через Телеграм-бот Министерства юстиции @adliyaga_savolbot.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш/Подписаться на канал: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Давлат мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва ОАВ соҳалари ходимларини мукофотлаш тўғрисидаги Президент Фармонига кўра адлия вазирининг маслаҳатчиси Сагатова Шаҳноза Мирзараҳимовна (ижтимоий тармоқлардаги “Bloger Shahnoza” саҳифаси бош муҳаррири) “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Адлия вазирлиги жамоаси Ш.Сагатовани ушбу юксак унвон билан муборакбод этади ва келгуси ишларида улкан зафарлар тилайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​#Эълон

Ҳурматли фуқаролар!

Адлия вазирлигининг Facebookдаги Адлия вазирлигининг Facebookдаги «Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией» гуруҳида 2020 йил 28 август куни соат 15:00 да “Қонунчиликда ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламини давлат томонидан моддий қўллаб-қувватлашга доир тушунтиришлар” мавзусида “On-line” мулоқот ўтказилишини маълум қиламиз.

Саволларга Адлия вазирлиги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси ходимлари жавоб беради.

Кун тартибида қўйидаги масалалар ўрин олган:
🔹пандемия даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш;
🔹кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби.

Фуқаролар кам таъминланган ва моддий ёрдамга муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлашга оид ўзларини қийнаб келаётган муаммоли саволларни Адлия вазирлигининг @adliyaga_savolbot электрон почтаси орқали йўллашлари мумкин.
____________________

#Объявление

Уважаемые граждане, 28 августа 2020 года в 15:00 на странице Министерства юстиции в Facebook’е «Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией» состоится онлайн-диалог на тему «Разъяснение законодательства о государственной материальной поддержке слоев населения, нуждающихся в социальной защите и помощи».

На вопросы будут отвечать сотрудники Управления защиты прав человека Министерства юстиции:

В рамках мероприятия предусмотрено обсуждение следующих вопросов:
🔹 материальная поддержка слоев населения, нуждающихся в социальной защите и помощи, в период пандемии.
🔹 порядок назначения и выплаты малообеспеченным семьям социальных пособий и материальной помощи.

Вы можете отправлять волнующие вас вопросы, связанные с поддержкой малообеспеченных слоев населения, нуждающихся в материальной помощи, через Телеграм-бот Министерства юстиции @adliyaga_savolbot.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш/Подписаться на канал: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

⚡️ Илк бор техник ҳужжат Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди: ҳужжат пандемия даврида боғчаларга қўйиладиган санитария талаблари ҳақида

🔍 “COVID 19 пандемияси даврида мактабгача таълим ташкилотларининг иш фаолиятига қўйиладиган вақтинчалик санитария-гигиеник талаблар” Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди ва ҳисобга олинди.

🏫 Мазкур ҳужжат COVID-19 инфекцияси тарқалиш хавфи билан боғлиқ санитария-эпидемиологик вазиятда, тури, ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъий назар, мактабгача таълим ташкилотлари (МТТ)нинг иш фаолиятига нисбатан татбиқ этилади.

🔰 Ҳужжатга кўра, МТТга болаларни қабул қилиш вақтида қуйидаги асосий қоидаларга риоя этиш муҳим ҳисобланади:

😷 тарбияланувчини олиб келувчи ва олиб кетувчи шахс ва тарбияланувчилар МТТга тиббий ниқоб тартибига риоя этган ҳолда боради;

🚫 тарбияланувчининг олиб келувчи ва олиб кетувчи шахсларга МТТ ҳудудига кириши тақиқланади;

📝 тарбияланувчини МТТнинг масъул ходими қабул қилиб олади ҳамда тиббий ходим томонидан “эрталабки фильтр” ўтказилади ва кўрсаткичлар махсус журналга қайд қилинади;

🚰 тарбияланувчи “эрталабки фильтр”дан ўтгандан кейин гуруҳга киришдан олдин тиббий ниқобни ечади, кийим ва пойафзалини алмаштиради, сўнгра МТТ ходими назорати остида 20 сониядан кам бўлмаган муддатда қўлларини совун билан яхшилаб ювади;

🌡 МТТда тарбияланувчиларнинг тана ҳарорати камида 2 марта (МТТга келганда ва уйга қайтишдан олдин) ва эҳтиёж бўлганда ўлчанади.

📋 Шунингдек, ҳужжатда тарбияланувчиларни хавфсиз таълим олиши ва тарбияланишини ташкил этиш чора-тадбирлари ҳам белгиланган.

📌 Жумладан, ўйинларни ўтказишда тарбияланувчилар гуруҳи ўзаро муносабатларни чеклаш орқали 2-3 боладан иборат кичик гуруҳларга бўлинади.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, Президентнинг тегишли Фармонига кўра, техник ҳужжатлар жорий йилнинг 1 июлидан эътиборан Адлия вазирлигида мажбурий тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади ҳамда ижобий хулоса олингандан сўнг ҳисобга олинади ва кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

❗️Пандемия даврида мактабларга қўйиладиган санитария талаблари белгиланди

“Ўзбeкистон Рeспубликасида COVID-19 пандемияси даврида умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус мактаб интернатларининг фаолиятини ташкиллаштириш бўйича вақтинчалик санитария-эпидемиологик талаблар” Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди ва ҳисобга олинди.

➡️ Мазкур ҳужжат COVID-19 пандемияси даврида мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча умумтаълим мактаблари ва махсус мактаб интернатларнинг хавфсиз иш муҳитини таъминлашга қаратилган иш фаолиятига татбиқ этилади.

🔰 Ҳужжатда, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган:

⏰ машғулотларни соат 8:00 дан сўнг бошлаш ва 17.30 дан кечиктирмасдан тугатиш тавсия этилади, машғулотлар уч сменада ташкиллаштирилиши мумкин;

⚠️ пандемия даврида оммавий тадбирлар (йиғилишлар, концертлар, туғилган кунлар ва шу кабилар) ўтказиш вақтинча тўхтатилади;

😷 барча болалар ва уларнинг қонуний вакиллари ниқобларда келишлари шарт;

📝 мактабга киришдан аввал, мактабнинг тиббий ходимлари/масъул ходимлари томонидан “эрталабки филтрлаш” бўйича махсус пункт ташкил этилиб, тегиши журнал юритилади;

🚰 “эрталабки филтрлаш” жараёнидан сўнг, ўқувчилар кириш жойларида ўрнатилган махсус диспенсердан антисептик восита ёрдамида қўлларини зарарсизлантирадилар;

❌ ниқоб/респираторсиз мактабга киришига рухсат берилмайди. Бунда, ниқоб камида ҳар 3 соатда, респираторлар камида хар 8 соатда ўзгартирилиши лозим;

🏷 синфларда ҳар бир ўқувчига 2 м² дан кам бўлмаган майдон бўлиши талаб этилади;

♨️ пандемия пайтида мактаб ошхоналари ўз ишини амалдаги санитария меъёрлари ва қоидалари талабларига риоя қилинган ҳолда ташкил этади;

🔻 юқумли касалликлар белгилари бўлган ўқувчилар/мактаб ходимлари ушбу белгилар аниқланган вақтдан бошлаб тез ёрдам гуруҳи ёки ота-оналар (қонуний вакил) келгунига қадар зудлик билан изоляция қилинишлари шарт.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, аввалроқ пандемия даврида боғчаларга қўйиладиган санитария талаблари Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, ҳисобга олинган эди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
АОКА анжуманлар залида “Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасига бағишланган матбуот анжумани давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз: мазкур Қонун лойиҳаси Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, жорий йил 24 март кунидан 8 апрель кунига қадар regulation.gov.uz порталида жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

"Онлайн" кузатиб бориш:
📹https://www.youtube.com/watch?v=Om67DtUZI18

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Адлия_таклиф

Адлия вазирлиги ҳомийлик манбаларни қабул қилувчи жамғармаларда очиқлик ва шаффофлик стандартини киритишни таклиф этмоқда

Жамоат фондларига ва бошқа нотижорат ташкилотларига ажратилган маблағларни ишлатиш жараёнининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида, жамиятнинг хавотирига сабаб бўлаётган талон-тарожликларни олдини олиш мақсадида умуман янги бўлган очиқлик стандартини жорий этиш лозимлиги вазирлик томонидан илгари сурилди.

Ушбу стандартда ҳомийлар ва учинчи шахслар маблағларини жалб қилувчи ва сарф қилувчи ҳар қандай давлат ёки нодавлат жамғармалари, нотижорат ташкилотлари ҳар бир ишлатилган маблағ бўйича жамият олдида аниқ, тўлиқ ва кенгайтирилган ҳисоботни даврий равишда бериб боришининг юқори талаблари белгиланиши кўзда тутилиши мумкин.

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Юридик техникумларга ўқишга киришда кимларга имтиёзлар берилади?

Шу
ва бошқа саволларга Адлия вазирлигида 2020 йил 29 август куни “Юридик техникумлар ва академик лицейларга ўқишга қабул қилиш тартиби” мавзусида бўлиб ўтган онлайн мулоқотда жавоб берилди.

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Forwarded from Huquqiy axborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Ошаётган нафақалар, “прописка”сиз яшашда янги тартиблар: 1 сентябрдан нималар ўзгаради?

Батафсил ушбу ролик орқали танишинг

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_табриги

Азиз юртдошлар!

Сизларни халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами – Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 29 йиллиги билан самимий муборакбод этамиз.

Ушбу қутлуғ дамда барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик ёр бўлишини, хонадонингиздан файз-барака аримаслигини тилаб қоламиз!

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси
______________________

#Поздравление_юстиции

Дорогие соотечественники!

Искренне поздравляем вас с самым значимым и заветным праздником нашего народа – 29-летием государственной независимости Узбекистана.

В этот праздничный день желаем вам крепкого здоровья, мира и благополучия в семье!

С уважением коллектив Министерства юстиции

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш/Подписаться на канал: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw