ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.86K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Adliya_hudud

АДЛИЯ АРАЛАШУВИ БИЛАН ИШ ҲАҚИ УНДИРИБ БЕРИЛДИ

Пандемия дунё манзарасини ўзгартирди.Биз бугунги кунда масофадан туриб, уйда ишлашни ўргандик. Юртимизда бунинг қонуний асоси яратилди. Шунга қарамай масофадан ишлаётганларга ҳақ тўлашда қатор чалкашликлар юзага келмоқда. Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида яшайдиган Б. Ўрозовага ҳам малака ошириш курсини масофадан ўтаётгани учун ишхонаси меҳнат ҳақини тўлаб бермаган. Ваҳоланки, меҳнат шартномасига кўра,унга малака ошириш курсини ўташ даврида иш ҳақи тўлаб берилиши керак эди.

Фуқаро мазкур масалада ёрдам сўраб Навбаҳор туман адлия бўлимига мурожаат қилди. “Карантинга оид чоралар амал қилиш даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисида”ги низомга асосан, адлия аралашуви билан фуқаронинг иш ҳақи тўлиқ ундириб берилди.

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Adliya_hudud

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси насос станциялари ва энергетика бошқармасида Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 67 ва 109-моддалари (иш ўрни қисқарган ходимларга компенсация ва бошқа тўловлар тўланиши ҳолати) талабларига риоя этилиши аҳволи таҳлил қилинди.

Ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси насос станциялари ва энергетика бошқармасида 2020 йилда иш ўрни қисқарган ходимларнинг 55 нафарига 55 026 313 сўм ишдан бўшатиш нафақалари тўлаб берилмаганлик ҳолати аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси насос станциялари ва энергетика бошқармасига киритилган тақдимномага асосан ишдан бўшатиш нафақалари тўлиқ тўлаб берилди.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Adliya_hudud

Иш стажлари ҳисобга олинадиган бўлди

Миришкор туман адлия бўлимига Яккабоғ туманида туғилган фуқаро Ғаппорова Назокат Бутаевна мурожаат қилиб, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Миришкор тумани бўлими томонидан умрбод ёшга доир пенсия тайишлашда иш стажлари тўлиқ ҳисобга олинмаганлигини билдирган.

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Инфографика

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
​#Adliya_hudud

Наманган вилояти Тўрақўрғон туман адлия бўлими томонидан шу туманда яшовчи фуқаро Қ.Жалолованинг ёшга доир пенсия тайинилашда ишлаган иш стажларини тўлиқ ҳисобга олинмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича, фуқаро ёшга доир пенсия тайинлашни сўраб барча зарурий хужжатларни илова қилган ҳолда Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тўрақўрғон туман бўлимига мурожаат қилган бўлсада, фуқаро томонидан тақдим қилинган архив маълумотномасида Шарқ юлдузи ширкат хўжалигида хўжалик ишчиси бўлиб фаолият юритганлиги, 1979-1980 йил ишлаган даврларида Жалолова, 1981-1984 йил ишлаган даврларида Назарова, 1984-1988 йил ишлаган даврларида “Қобилова” бўлиб, 1989-1993 йилларда Жалолова бўлиб қайд қилинганлиги, иш ҳақи маълумотномасида 1984-1988 йилларда мутасаддиларнинг айби билан фамилияси “Жалолова” ўрнига “Қобилова” бўлиб нотўғри ёзилиб қолганлиги сабабли, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман бўлими томонидан иш стажига қўшиб хисобланмаган.

Статистика бўлимининг маълумотномасида Тўрақўрғон туман “Шарқ юлдузи” ширкат хўжалиги тўғрисидаги маълумотлар “Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат реестрида тугатилганлиги тўғрисида белги қўйилганлиги маълум қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 80-банди талабига кўра, агар иш стажини тасдиқлайдиган ҳужжатда кўрсатилган исми, отасининг исми ёки фамилияси паспорт ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома бўйича исми, отасининг исми ёки фамилияси билан мос бўлмаса ушбу ҳужжатнинг мазкур шахсга тегишлилиги ҳолати фақат меҳнат дафтарчасини ёки иш стажи тўғрисидаги бошқа ҳужжатни биринчи марта берган ташкилот томонидан тасдиқланиши мумкинлиги, бошқа барча ҳолларда ҳужжатларнинг тааллуқлилиги суд томонидан белгиланиши шарт эканлиги кўрсатилган.

Ўрганиш жараёнида аниқланган ҳолатлар юзасидан адлия бўлими томонидан фуқаро Қ.Жалолова манфаатида Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судига “Юридик аҳамиятга эга бўлган фактни белгилаш ҳақида” киритилган ариза мазкур суднинг 29 июнь кунидаги суд мажлисида кўриб чиқилиб, ариза қаноатлантирилди.

Фароғат Раззакова,
Тўрақўрғон туман адлия бўлими бошлиғи

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Forwarded from 67 studio
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент давлат юридик университети ректори Раҳимжон Ҳакимов иштирокида брифинг

Президентнинг 2020 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такмоиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини юзасидан Йўл харитаси ишлаб чиқилди, ТДЮУ янги устави ва ташкилий тузилмаси ишлаб чиқилди.

📝 4 та янги факультетлар очилди;
📝 янги инновациялар, давлат хизматлари, АКТ марказлари ташкил этилди;
📝 немис тили ва ҳуқуқини ўрганиш маркази ташкил қилинди;
📝 Университетда жорий ўқув йилидан бошлаб кредит таълим тизими жорий этилади.

Кузги семестр имтиҳонларини шаффоф ўтказиш мақсадида ОАВ ва блогерларни таклиф қилиш масаласи, ишга қабул қилинаётганда ходимлар ўртасидаги суҳбатни ижтимоий тармоқлар орқали онлайн узатиш режалаштирилган.

👨‍🎓 2020/21 ўқув йилида бакалавриатга 600 нафар ва 150 та магистратура йўналишида ўқишга қабул қилинади.
👨‍🏫 Университет қошидаги академик лицейга 208 нафар, шундан 104 таси грант ва 104 таси тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

@studio_67
Адлия вазирлиги: Табиий ва техноген офатлар оқибатида жабрланган фуқароларнинг 18 турдаги ҳужжатлари бепул тиклаб берилиши кўзда тутилмоқда

Адлия вазирлиги томонидан табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда аҳолини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

👉Батафсил

Лойиҳанинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин 👇 https://regulation.gov.uz/ru/document/19338

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Министерство юстиции: предусматривается бесплатное восстановление 18 видов документов граждан, пострадавших вследствие стихийных бедствий и техногенных катастроф

Министерство юстиции разработало проект постановления Президента Республики Узбекистан, направленный на дальнейшую поддержку населения в чрезвычайных ситуациях природного и техногенного характера.

Устанавливается освобождение с 1 января 2021 года от платежей физических лиц, пострадавших вследствие чрезвычайных ситуаций природного и техногенного характера, в том числе катастрофы бытового характера (пожар или падение жилого и нежилого помещения, пожар транспортного средства) в Узбекистане и на территории иностранных государств, и обратившихся в соответствующие государственные органы для восстановления утерянных или пришедших в негодность документов.

В связи с этим, проектом постановления предусматривается утверждение перечня 18 видов документов, освобождаемых от платежей. В частности:

🔹свидетельства о рождении, заключении (расторжении) брака и смерти;

🔹 ID-карта гражданина Республики Узбекистан и биометрический паспорт для выезда за границу, идентификационная ID-карта лица без гражданства, постоянно проживающего на территории Республики Узбекистан и иностранного гражданина;

🔹документы об образовании по образцам, утвержденным государством (аттестат, диплом, сертификат, свидетельство);

🔹военный билет и военный билет офицера в резерве;

🔹свидетельство о государственной регистрации транспортного средства;

🔹водительское удостоверение;

🔹дубликаты нотариально заверенных документов и выписка из реестра;

🔹кадастровый паспорт объектов недвижимости и другие.

👉Подробнее

С полным текстом проекта (на узбекском языке) можете ознакомиться по следующей ссылке 👇
https://regulation.gov.uz/ru/document/19338
_____________

👉Ўзбек тилида ўқиш

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Подписаться на канал: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

❗️2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида:

а) қуйидаги карантин чекловлари жорий этилди:

🚗 автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди;

💼 давлат органлари ва ташкилотларининг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқарилиши, қолган қисмининг меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилиши белгиланди;

🗣 давлат органлари, ташкилотлар ва корхоналарда йиғилишлар ўтказиш тақиқланди, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш белгиланди;

🚫 ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ташкилотларга тегишли хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракати бундан мустасно);

👓 томоша, маданий-кўнгилочар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланди;

💃🏻 тўй ҳамда бошқа оилавий маросимларни ўтказиш тақиқланди;

❌ 65 ёшдан ошган шахсларнинг жамоат жойларида, шунингдек, аҳолининг кўчаларда ва майдонларда уч кишидан ортиқ бўлиб ҳаракатланиши чекланди.

〰️〰️〰️〰️

б) қуйидаги объектлар фаолияти тўхтатилди:

🎢 парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар;

🛍 буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар;

⚽️ спорт заллари, фитнес клуб, тренажер ва бассейнлар;

🎓 ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар;

🍽 умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) (етказиб бериш (кейтеринг) хизмати бундан мустасно);

🛏 санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари;

〰️〰️〰️〰️

в) халқаро авиақатновлар ва юк ташувлар билан боғлиқ қуйидаги янги тартиблар белгиланди:

✈️ халқаро авиақатновлар хорижий давлатлардаги эпидемиологик вазиятни таҳлил қилган ҳолда икки бараварга қисқартирилади;

🚛 халқаро юк ташувларни амалга оширадиган автотранспорт воситалари хайдовчилари мажбурий тартибда коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест топширади.

Бизнинг ҳуқуқий ахборот порталимиздан фойдаланинг👇👇👇
www.advice.uz
#Адлия_хабари

Бугун соат 11.00да АОКА штабида адлия вазири ўринбосари Баҳром Қўчқоров иштирокида пресс-брифинг бўлиб ўтади.

Мавзу:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 19 майдаги № ПФ-5997 сон фармони ижроси

🖥 Брифинг тўғридан тўғри "Ўзбекистон 24" ва Узрепорт телеканалларида ёритилади.
____________________

#Сообщение_юстиции

Сегодня в 11:00 в штабе АИМК состоится пресс-брифинг с участием заместителя министра юстиции Бахрома Кучкарова.

Тема:
исполнение Указа Президента Республики Узбекистан № УП-5997 от 19 мая 2020 года «О мерах по дальнейшему совершенствованию деятельности органов и учреждений юстиции в реализации государственной правовой политики».

🖥 Брифинг будет транслироваться в прямом эфире на телеканалах «Узбекистан 24» и «UzReport».

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ @adliyangiliklari
#Brifing #Adliya_xabari

Адлия вазирлиги: 1 июлдан бир қатор янги тартиблар амал қилишни бошлади

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида адлия вазири ўринбосари Баҳром Қўчқоров иштирокида ўтказилган брифингда «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 19 майдаги Президент фармони ижроси юзасидан маълумот берилди.

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Brifing #Adliya_xabari

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида адлия вазири ўринбосари Баҳром Қўчқоров иштирокида ўтказилган брифингда «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 19 майдаги Президент фармони ижроси юзасидан маълумот берилди.

👉Манба

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Тайинлов

Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Сардорбек Султанбаевич Азизов вазирликнинг Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.

С. Азизов шу кунга қадар Наманган вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Адлия вазирлиги жамоаси С.Азизовни янги лавозимга тайинлангани билан муборакбод этади. Унинг келгуси ишларида муваффақият тилайди
___________________

#Назначение

Соответствующим приказом министра юстиции Сардорбек Султанбаевич Азизов назначен заместителем начальника Управления координации деятельности юридических служб Министерства юстиции.

До настоящего времени С. Азизов работал начальником Отдела правовой экспертизы и координации деятельности юридических служб управления юстиции Наманганской области.

Коллектив Министерства юстиции поздравляет С. Азизова с назначением и желает успехов в его дальнейшей работе.

✅ @adliyangiliklari
#Adliya_xabari

2020 йил 10 июль куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги ҳамкорлигида «Контрафакт маҳсулот — ноҳалол рақобат манбаи» мавзусида онлайн давра суҳбати ўтказилди.

Онлайн тадбирни кириш сўзи билан адлия вазири Русланбек Давлетов очиб, мамлакатимиз иқтисодиёт тармоқларига инновацияларни жорий этиш, маҳсулотлар рақобатбардошлигини таъминлаш, фаол тадбиркорлик ва инновацион фаолиятни ривожлантиришга қаратилган шароитларни яратиш, интеллектуал мулкнинг ишончли ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

👉Батафсил

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

✅ Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
⚡️#Шошилинч

Азиз фуқаролар!

Хабарингиз бор, коронавирус тарқалишини олдини олиш учун ташкил этилган Махсус комиссия ахборотига кўра, давлат органлари ходимлари меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилиши белгиланди.

Давлат хизматлари агентлиги мутахассислари масофавий иш режимига ўтказилди.

❗️Шу боис, ДХАнинг 1148 ишонч телефони фаолиятини вақтинча тўхтатишга мажбурмиз.

Бироқ, жамоамиз Сизларнинг манфаатларингиз ҳақида қайғуради. Шунинг учун телеграмдаги @davxizmataloqa_bot ботимизни янада фаоллаштиришга қарор қилдик.

Давлат хизматлари марказлари фаолияти, соҳага оид камчиликлар, муаммо ва таклифларни мазкур бот орқали юборишингиз мумкин.

Тушунганингиз учун миннатдормиз! Саломат бўлинг!
⚡️#Срочно

Дорогие граждане!

Как известно, решением специальной комиссии, организованной для предотвращения распространения коронавируса утверждено, что трудовая деятельность сотрудников госорганов по максимуму должна быть организована удаленно (онлайн или дистанционно).

Специалисты Агентства государственных услуг переведены на дистанционный режим работы.

❗️Потому, мы вынуждены временно приостановить деятельность телефона доверия АГУ 1148.

Однако, наша команда заботится о Вас и Ваших интересах. Поэтому мы решили еще более активизировать наш телеграм-бот @davxizmataloqa_bot

Через этот бот Вы можете отправлять вопросы, касательно недостатков, проблем в сфере, а также деятельности Центров госуслуг.

Благодарим за понимание. Будьте здоровы!