This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_xabari #Adliya_videoblog
📹 Давлат хизматлари марказларига бормасдан қайси хизматлардан фойдаланиш имкони бор? Бунинг тартиби қандай?
Батафсил ушбу ролик орқали танишинг! 👆👆👆
✅ @adliyangiliklari

#Сиз_доимо_эъзоздасиз
“Сиз доимо эъзоздасиз” номли лойиҳа Наманган вилоятида
📌Наманган вилояти Чуст туман адлия бўлими томонидан тумандаги туман давлат нотариал идоралари, “Нуроний” жамғармаси, туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорликда “Сиз доимо эъзоздасиз” лойиҳаси асосида ўтказилаётган акция давом эттирилди.
Улар тумандаги Дўстлик МФЙда яшовчи 92 ёшга кирган Шарифжон Сиддиқовнинг хонадонига борилиб, ҳолидан хабар олинди.
Туман адлия бўлими, давлат нотариал идоралари, тиббиёт бирлашмаси патронаж хизмати томонидан ёши кексаларга ижтимоий, психологик ва юридик ёрдамлар кўрсатилиб, қонун ҳужжатларидан тушунчалар ҳамда ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, келаётган Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан байрам совғалари топширилди.

Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари
Коронавирус сабаб айрим чекловлар ўрнатилди
Бугун, 15 март куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида шошилинч йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда белгиланишича, коронавирус сабаб Ўзбекистондаги барча ОТМ талабалари, мактаб ўқувчилари ва мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига 16 мартдан таътил берилади.
Бундан ташқари, Наврўз умумхалқ сайллари ўтказилмайди. Шунингдек, оммавий маросимлар, жумладан, улоқ-кўпкари, кураш ва бошқа одамлар кўп тўпланадиган тадбирлар вақтинча бекор қилинади.
Шу билан бирга 16 мартдан Ўзбекистоннинг чет эл давлатлари билан авиа ва автомобиль қатновлари тўхтатилади.
Ўзбекистон фуқаролари чет элга чиқишлари, чет эл фуқаролари Ўзбекистонга кириши вақтинча тўхтатилади. Ўзбекистон фуқаролари мамлакатга қайтишлари мумкин бўлади, қайтгандан кейин 14 кунлик карантинда бўлишлари талаб этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

Фуқаролар саволларига жавоб бериш учун call-марказ ташкил қилинади
✅ Коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида Бош вазир томонидан ўтказилган шошилинч йиғилишда белгиланишича:
• Тошкентдан вилоятларга қайтадиган талабаларга темир йўллари ва самолётларда 50% чегирма берилади;
• коронавирус вақтида фуқаролар саволларига жавоб бериш учун (эртадан) ягона call-марказ ташкил қилинади;
• барча давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан мажлис ҳамда бошқа тадбирлар ўтказиш вақтинчалик тўхтатилади;
• тиббиёт ниқобларини хорижга экспорт қилиш тўхтатилади;
• карантин вақтида ёлғон ва текширилмаган ҳамда одамларда ваҳима яратадиган хабарлар тарқатадиган шахсларга нисбатан амалдаги қонунчилик доирасида жиноий жавобгарликкача бўлган чоралар кўрилади.

#Биласизми
Боғчада карантин бўлганда ота-она ишдан озод қилинадими?
Қонунчиликка кўра, боғчада ёки 6 ёшга тўлмаган болага ўрнатилган карантин даврида болага қараш учун ота-онасидан бирига ёки оиланинг бошқа аъзосига санитария-эпидемиология назорати маркази томонидан карантин белгиланган, лекин 14 календарь кунидан ошмаган муддатга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.
Карантинда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ва соғлиқни сақлаш бошқармаларининг рухсати асосида эпидемиолог ёки санитар врач томонидан берилиши мумкин.

Карантин даврида ишдан четлатилган ходимга нафақа тўланадими?
Қонунчиликка кўра, агарда ходим карантин вақтида санитария-эпидемиология органлари томонидан атрофидаги шахслар орқали юқумли касалликка чалиниш хавфини олдини олиш мақсадида ишдан четлатилган бўлса давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа берилади.
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси меҳнатда майиб бўлган ва касб касаллигига чалинганда иш ҳақининг тўлиқ миқдорида, бошқа ҳолларда эса иш ҳақининг 60 фоизидан 100 фоизигача миқдорда тўланади .
Бундай нафақанинг энг кам миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (679 минг 330 сўм)нинг 35,2 фоизидан, яъни 239 минг 124 сўмдан оз бўлмаслиги ва нафақа ҳисоблаб чиқариладиган иш ҳақи миқдоридан ортиб кетмаслиги лозим.

📢 O‘zbekistonda koronavirus infektsiyasining tarqalishi va unga qarshi ko‘rilayotgan choralar bo‘yicha aholini to‘g‘ri, xolis va aniq ma’lumotlardan tezkor xabardor qilish maqsadida @KoronavirusInfoUz rasmiy kanali ochildi.
Ushbu kanal O‘zbekiston Respublikasi Sog‘liqni saqlash vazirligi, O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi hamda O‘zbekiston Yoshlar ittifoqi hamkorligida tashkil qilindi.
____________________________________
📢 Для оперативного и объективного информирования населения республики о распространении коронавируса в Узбекистане и принимаемых мерах открыт официальный Телеграм-канал @KoronavirusInfoUz.
Данный канал организован Министерством здравоохранения Республики Узбекистан совместно с Агентством информации и массовых коммуникаций при Администрации Президента Республики Узбекистан и Союзом молодежи Узбекистана.

Forwarded from Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 1003 ягона қисқа рақамли Call-марказ ишга туширилди.
Коронавирус инфекцияси ёки ўзингиз ва яқинларингиз саломатлиги билан боғлиқ саволларингиз бўлса шу рақамга қўнғироқ қилиб, мутахассислардан тиббий асосланган жавоблар ва тавсияларни олишингиз мумкин.
➖ @gazetauz_uzb ➖

Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UZ: Қандай қилиб коронавирус инфекциясини юқтириб олишдан ўзимизни максимал ҳимоя қилишимиз мумкин? Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тайёрланган видеоролик орқали батафсил билиб оласиз.
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Юридик шахс ташкил этмасдан хусусий нотариус бўлиш мумкин
📌 “Нодавлат нотариал фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” Ҳукумат қарори (156-сон, 16.03.2020 й.) қабул қилинди.
Қарор билан Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Унга кўра, хусусий нотариус фаолиятини лицензиялаш, уларни ҳисобга қўйиш ва ҳисобдан чиқариш Қорақалпоғистон Адлия вазирлиги, ҳудудий адлия бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Хусусий нотариус юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритади, банкда ҳисобварақ очади, ходимлар билан меҳнат шартномаси тузади, иш фаолиятини ташкил этиш учун мутахассислар ва юридик шахслар билан фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузиш ҳуқуқига эга.
Хусусий нотариус ўз фаолиятини бошлашдан олдин фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилдириши шарт.
Нотариуснинг номида “хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус” сўзлари бўлиши, тегишли туман, шаҳар кўрсатилиши лозим.
Хусусий нотариуснинг муҳри Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган ягона намунага мувофиқ тайёрланади.
Хусусий нотариус стажёр, ёрдамчи, котиб, нотариал фаолиятни ташкил этиш билан боғлиқ бошқа ходимларга (таржимон, курьер ва б.) эга бўлиши мумкин.
Хусусий нотариус ўзининг иш ва дам олиш вақтини мустақил белгилайди.
Нотариал ҳаракатлар “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади.
Хусусий нотариус томонидан ундириладиган тушумлар давлат бюджетига солиқлар ва бошқа тўловлар тўлангандан сўнг нотариуснинг тасарруфига ўтади.
____________________________________
#Новости_законодательства
Можно стать частным нотариусом без образования юридического лица
📌 Принято постановление Правительства «Об утверждении нормативно-правовых актов, регулирующих деятельность негосударственной нотариальной деятельсти» (№ 156, 16.03.2020 г.).
Постановлением утверждено Положение о порядке организации деятельности нотариусов, занимающихся частной практикой.
Согласно этому, лицензирование частной нотариальной деятельности, постановка их на учет и снятие с учета осуществляется Министерством юстиции Республики Каракалпакстан, территориальными управлениями юстиции.
Частный нотариус осуществляет свою деятельность без образования юридического лица, открывает счет в банке, заключает трудовой договор с работниками, имеет право заключать гражданско-правовые договоры со специалистами и юридическими лицами для организации своей деятельности.
Частный нотариус в обязательном порядке должен застраховать гражданскую ответственность до начала своей деятельности.
В названии нотариуса должны быть указаны слова «нотариус, занимающийся частной практикой», соответствующий район, город.
Печать частного нотариуса изготавливается по единому образцу, утвержденному Министерством юстиции.
Частный нотариус может иметь стажера, помощника, секретаря, других работников (переводчик, курьер и др.), связанных с организацией нотариальной деятельности.
Частный нотариус самостоятельно определяет время своей работы и отдыха.
Нотариальные действия осуществляются через автоматизированную информационную систему «Нотариус».
Поступления, взимаемые частным нотариусом, переходят в распоряжение нотариуса после уплаты налогов и других платежей в государственный бюджет.
@huquqiyaxborot
@pravoinf

Хусусий нотариус 25 ёшдан кичик бўлмаслиги керак
Қарор билан Хусусий нотариал фаолиятни лицензиялаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
✅ Унга кўра, лицензия олиш учун талабгор: ⬇️
🔹 25 ёшдан кичик ва 65 ёшдан катта бўлмаслиги;
🔹 олий юридик маълумотга эга бўлиши;
🔹 юридик мутахассислик бўйича 3 йиллик стажга эга бўлиши (шу жумладан нотариал идорада камида 1 йил стажировка ўтаган бўлиши);
🔹 малака имтиҳонини топшириши шарт.
Судьялик лавозимида камида 5 йил ишлаган ёки нотариус ёрдамчиси ёхуд адлия органларининг нотариал фаолиятига раҳбарлик қилиш, ушбу фаолиятни назорат қилиш билан боғлиқ лавозимларда камида 3 йил ишлаган шахслар стажировкадан ўтмасдан имтиҳонда иштирок этишга ҳақли.
Талабгорлар лицензия олиш учун давлат хизматлари марказларига (ДХМ) ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) рўйхатдан ўтади.
ДХМларда марказ ходими томонидан, ЯИДХПда мустақил равишда сўровнома тўлдирилади. Сўровномага тегишли ҳужжатлар электрон тарзда илова қилинади.
Давлат хизматини кўрсатиш учун БҲМнинг ярим баравари (111 минг 500 сўм) миқдорида йиғим ундирилади. ЯИДХП орқали мурожаат этилганда йиғимнинг 90 фоизи (100 минг 350 сўм) ундирилади.
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси 15 иш кунигача бўлган муддатда сўровномада кўрсатилган маълумотларни ўрганиб чиқади.
Ўрганиш натижасига кўра талабгорнинг малака имтиҳонида иштирок этиш ёки иштирок этишини рад этиш тўғрисида хулоса тузилади ва тасдиқланади.
Малака имтиҳони талабгорнинг малака имтиҳонида иштирок этиши мақсадга мувофиқ деб топилган хулоса тасдиқланган кундан бошлаб 5 кундан сўнг, лекин 15 кундан кечиктирмай ўтказилади.
Олиниши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 55 фоизидан юқори балл тўплаган талабгор имтиҳонни муваффақиятли топширган ҳисобланади.
Малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгор бўйича қарордан кўчирма тегишли адлия органига лицензия расмийлаштириш учун юборилади.
✅ Талабгор томонидан лицензияни олиш учун қонунчиликда белгиланган миқдорда давлат божи тўлангандан сўнг:
👉 лицензияловчи орган QR-код қўйилган лицензияни расмийлаштиради ва ДХМга ёки талабгорга ЯИДХП орқали юборади;
👉 ДХМ лицензия келиб тушган куни уни талабгорнинг электрон манзилига юборади ёки унинг сўровига асосан лицензияни қоғоз шаклда беради.
Фаолият юритаётган давлат нотариусларига хусусий фаолият учун лицензия фақат уларнинг аризасига асосан Қорақалпоғистон Адлия вазирлиги, ҳудудий адлия бошқармалари томонидан тўғридан-тўғри расмийлаштириб берилади.

Forwarded from Правовая информация
#Новости_законодательства
Частный нотариус не должен быть моложе 25 лет
Постановлением утвержден Административный регламент оказания государственных услуг по лицензированию частной нотариальной деятельности.
✅ Согласно этому, претендент на получение лицензии должен: ⬇️
🔹 быть не моложе 25 лет и не старше 65 лет;
🔹 иметь высшее юридическое образование;
🔹 иметь 3-х летний стаж по юридической специальности (в том числе, прошедший стажировку в нотариальной конторе не менее 1 года);
🔹 сдать квалификационный экзамен.
Лица, проработавшие в должности судьи не менее 5 лет или в должности помощника нотариуса либо в должностях органов юстиции, связанных с руководством и контролем за нотариальной деятельностью, не менее 3 лет, вправе сдать квалификационный экзамен без прохождения стажировки.
Для получения лицензии претенденты лично обращаются в Центры государственных услуг (ЦГУ) или проходят регистрацию на Едином портале интерактивных государственных услуг (ЕПИГУ).
Заявление заполняется в ЦГУ работником центра, а на ЕПИГУ лично. Соответствующие документы прикрепляются к заявлению в электронном виде.
За оказание государственной услуги взимается сбор в полукратном размере БРВ (111 тысяч 500 сумов). При обращении через ЕПИГУ взимается 90 процентов (100 тысяч 350 сумов.) от размера сбора.
Высшая квалификационная комиссия при Министерстве юстиции в срок до 15 рабочих дней рассматривает сведения, представленные в заявлении.
По результатам рассмотрения принимается и утверждается заключение об участии претендента в квалификационном экзамене или об отказе в его участии.
Квалификационный экзамен проводится по прошествии 5 дней, но не позднее 15 дней со дня утверждения заключения о целесообразности участия претендента на квалификационном экзамене.
Претендент, набравший более 55 процентов от самого высокого балла, который может быть получен, считается успешно сдавшим экзамен.
Выписка из решения по претенденту, успешно сдавшему квалификационный экзамен, будет направлена в соответствующий орган юстиции для оформления лицензии.
✅ После уплаты претендентом государственной пошлины в размере, установленном законом для получения лизензии:
👉 лицензирующий орган оформляет лицензию с проставленным QR-кодом и направляет в ЦГУ или претенденту через ЕПИГУ;
👉 ЦГУ в день получения лицензии направляет ее на электронный адрес претендента либо по его запросу выдаёт лицензию в бумажном виде.
Лицензия на осуществление частной практики действующим государственным нотариусам напрямую оформляется Министерством юстиции Каракалпакстана, территориальными управлениями юстии только на основании их заявлений.
Подписаться на канал👇👇👇
https://t.me/pravoinf

Forwarded from Kun.uz | Расмий канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Касаллигини яшириб, бошқаларга қасддан юқтирганлар 8 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин» – вазир ўринбосари
👉 Мақолани ўқиш
📹 Тўлиқ видео
#vahimasizkarantin
Kun.uz Telegram каналлари👇
Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
👉 Мақолани ўқиш
📹 Тўлиқ видео
#vahimasizkarantin
Kun.uz Telegram каналлари👇
Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
#Адлия_хабари
🦠 Адлия органлари коронавирусга қарши қандай курашмоқда?
Мамлакатимизда коронавирусдан огоҳлик эълон қилинган ушбу кунларда адлия органлари ва муассасаларида ҳам вирусга қарши кураш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Чунки адлия ташкилотлари аҳоли билан фаол мулоқот қиладиган органлардан ҳисобланиб, айрим таркибий тизимлар, хусусан, давлат хизматлари марказлари, нотариат идораларида аҳоли кўп тўпланиши, шунингдек, адлия бўлимларида фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда бевосита мулоқот қилиш эҳтиёжи мавжудлиги ушбу чора-тадбирларни тақозо қилмоқда.
Биринчи навбатда, одам кўп тўпланадиган жойларда вирусдан ҳимояланиш тадбирлари ишлаб чиқилди. Хусусан, Тошкент шаҳридаги 11 та Давлат хизматлари марказларида Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази мутахассисларини жалб қилган ҳолда профилактик дизинфекция ишлари амалга оширилди. Ходимлар тиббиёт ниқоблари ва зарур гигиена воситалари билан таъминланди, келувчиларга ҳам дезинфекцияловчи гел ва тиббиёт ниқоблари таклиф қилинмоқда.
Бундан ташқари, адлия органларига фуқаролар мурожаатини “call-center” ёки виртуал тарзда, яъни сайт орқали амалга ошириш мумкинлиги эслатилмоқда. Бевосита ўзи мурожаат қилган фуқаролар билан тиббий ниқоб таққан ҳолда мулоқот қилинмоқда.
Шунингдек:
↪️ вирусга қарши тарғибот чоралари кучайтирилди. Хусусан, бу борадаги тавсияларни, инфекция аломатлари ва унга қарши чоралар ҳақидаги инфографикаларни алоҳида плакатларда иш жойларида кўзга кўринарли жойларда осиб қўйилди;
↪️ адлия органлари ва муассасалари томонидан мажлис ҳамда бошқа тадбирлар ўтказилиши вақтинчалик тўхтатилди;
↪️ ҳужжатлар билан ишлашда имкон қадар масофадан туриб (локал тармоқ, ижтимоий тармоқ орқали) ишлаш йўлга қўйилди;
↪️ карантин вақтида ёлғон ва текширилмаган, одамларда ваҳима яратадиган хабарлар тарқатадиган шахсларга нисбатан қонунчилик доирасида жиноий жавобгарликкача бўлган чоралар борлиги ҳақида тарғибот қилиш йўлга қўйилди;
↪️ иш жойлари, шу жумладан давлат хизматлари марказларида биноларни дезинфекция қилиш чора-тадбирлари амалга оширилди.

Telegraph
Адлия органлари коронавирусга қарши қандай курашмоқда?
#Адлия_хабари Мамлакатимизда коронавирусдан огоҳлик эълон қилинган ушбу кунларда адлия органлари ва муассасаларида ҳам вирусга қарши кураш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Чунки адлия ташкилотлари аҳоли билан фаол мулоқот қиладиган органлардан…
#Adliya_hudud #Бир_мурожаат_изидан
Нафақа масаласида адолат бўлиши керак
📌 Муаммонинг илдизи қанча барвақт аниқланса, уни бартараф этиш ҳам шунча осон кечади. Дарҳақиқат, инсон ўз манфаати йўлида яшайди, елиб-югуради, ёшликдан то кексайгунига қадар моддий эҳтиёжларини ҳисобга олади. Бу оддий ҳаёт ҳақиқати.
Адлия бўлимларига келиб тушаётган мурожаатларни кузатар экансиз, иш ҳақи ва пенсия, нафақа тайинлаш масалаларидаги адолатсизлик кўнгилни бироз ҳира қилади. Шу ўринда эътиборингизни Наманган шаҳар адлия бўлимига келиб тушган мурожаатга қаратмоқчиман.
Фуқаро С. Алимов бир неча кун аввал Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлимининг қароридан норози бўлиб ҳамда ортиқча ҳисобланган пенсияни ундиришни тўхтатишда амалий ёрдам сўраб Наманган шаҳар адлия бўлимига мурожаат қилган.
Мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида фуқаронинг пенсия ишига оид ҳужжатлари пенсия бўлими томонидан ўрганилиб, гарчанд фуқаро томонидан нотўғри ҳужжатлар тақдим этилган бўлмасада, орадаги иш ҳақи мавжуд бўлмаган ойларини ҳисобга олмай иш ҳақи олинган ойга ўтказиб келинганлиги сабабли қайта ҳисоб-китоб қилинганлиги, натижада 2011-2018 йиллар оралиғида жами 4 751 474 сўм ортиқча пенсия ҳисоблангани аниқланиб, пенсия жамғармаси шаҳар бўлимининг 2019 йил 21 июндаги 90-сонли қарори билан фуқародан жами 4 751 474 сўм ортиқча ҳисобланган пенсия миқдорини ундириш белгиланган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 15-моддасида давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки ушбу органлар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги), шу жумладан давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳужжат чиқарилиши натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарар давлат томонидан ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан тўланиши кераклиги, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мансабдор шахсларининг айби билан етказилган зарарларни қоплаш суднинг қарори билан шу мансабдор шахслар зиммасига юкланиши мумкинлиги белгиланган.
Мурожаат атрофлича ўрганилиб, адлия бўлими томонидан Наманган шаҳар маъмурий судига ариза киритилиб, суднинг ҳал қилув қарорига кўра Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлимининг юқоридаги қарори ҳақиқий эмас деб топилди. Натижада, жамғарманинг Наманган шаҳар бўлими зиммасига ортиқча ҳисобланган 4 751 474 сўм пенсия миқдорини фуқародан ундирмаслик мажбурияти юклатилди.

#Adliya_hudud
Пайсалга солинган ҳоким қарори суддан кейин қабул қилинди
📌 Пайариқ тумани Челак шаҳрида яшовчи Рауф Худойбердиев тураржойига Пайариқ туман ҳокимининг қарори билан мулк ҳуқуқи эътироф этилмаётганлигидан норози бўлиб, шикоят қилган.
Аниқланишича, фуқаро Р. Худойбердиев фойдаланишида бўлган уй-жой ер майдонига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида Пайариқ туман Давлат хизматлари маркази орқали туман ҳокимига мурожаат қилган. Кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича комиссия аъзоларининг ижобий хулосалари ҳамда комиссиянинг ўзбошимчалик билан қурилган иморатни ўрганиш натижалари бўйича далолатномасига асосан “ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш мумкин” деб топилган.
Комиссия ишчи органи томонидан ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида туман ҳокимининг қарори лойиҳаси тайёрланиб, тасдиқлаш учун туман ҳокимига тақдим этилган. Аммо туман ҳокимлиги томонидан ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида қарори қабул қилинмаган.
Фуқаро Р. Худойбердиевнинг тураржойига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида Пайариқ туман ҳокимлигига қилган мурожаати ҳал этилмаётганлигидан норози бўлиб Президент “Ишонч телефони”га қилган шикояти Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ўрганилиб, туман ҳокимлигига тақдимнома киритилган. Тақдимномада тураржойга мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида туман ҳокимининг қарорини қабул қилиш сўралган бўлишига қарамасдан, туман ҳокимининг қарори қабул қилинмаган.
Вазирлар Маҳкамасининг 461-сон қарори билан тасдиқланган “Кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида кўчмас мулкларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 23-бандида “Туман (шаҳар) ҳокимининг комиссия ишчи органи томонидан тайёрланган қарори лойиҳаси у тақдим этилган кундан бошлаб 2 иш куни мобайнида қабул қилинади” деб кўрсатилган.
Бироқ кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича комиссиянинг далолатномаси 2019 йилнинг 17 апрелида тасдиқланган бўлса-да, орадан 10 ой вақт ўтганига қарамасдан, ҳоким томонидан қарор қабул қилинмаган.
Туман адлия бўлими фуқаро Р.Худойбердиевнинг манфаатини кўзлаб, 2020 йил 19 февралда Пайариқ туман маъмурий судга тураржойга мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақида туман ҳокимининг қарорини қабул қилиш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилди.
Пайариқ туман маъмурий судининг ҳал қилув қарорига асосан туман адлия бўлимининг аризаси қаноатлантирилди ва фуқаронинг тураржойига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида суд қарори қабул қилинди.

hudud24.uz
Пайсалга солинган ҳоким қарори суддан кейин қабул қилинди - hudud24.uz
Пайариқ тумани Челак шаҳрида яшовчи Рауф Худойбердиев тураржойига Пайариқ туман ҳокимининг қарори билан мулк ҳуқуқи эътироф этилмаётганлигидан норози бўлиб, шикоят қилган. Аниқланишича, фуқаро Р.Худойбердиев фойдаланишида бўлган уй-жой ер майдонига нисбатан…
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев коронавирус инфекцияси бўйича халққа мурожаат қилди. Вазият тўлиқ назорат остида эканини, хавотир ёки ваҳимага тушишга асос йўқлигини таъкидлади.
Молиявий барқарорликни сақлаш ҳамда бозорларда нарх-наво ўсишининг олдини олиш, ҳудудий бюджетлар ва аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқлар берилди.
– Кўпни кўрган халқимиз янада жипслашиб, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, бу мураккаб синовларни ҳам енгиб ўтади, – деди давлатимиз раҳбари.
—
Президент Шавкат Мирзиёев обратился к народу в связи с ситуацией вокруг коронавируса. Он отметил, что ситуация находится под полным контролем, нет никаких оснований для беспокойства или паники.
Даны поручения по сохранению финансовой стабильности и предотвращению роста цен на рынках, поддержке местных бюджетов и населения.
- Уверен, что наш народ, повидавший многое в своей истории, дружно и сплоченно преодолеет эти тяжелые испытания, - сказал глава государства.
#Mirziyoyev #yigilish #murojaat #koronavirus
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter