ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.86K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_халқ_хизматида #Биз_биргамиз

🔅 Адлия органларидан навбатдаги акция

Бу акция вазирлик ташаббуси билан "Биз биргамиз!" лойиҳаси доирасида ўтказилмоқда.

📝 Видеолавҳа Фарғона вилояти адлия бошқармасига бўлган мурожаат асосида тайёрланган.

✅ @adliyangiliklari
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон World Justice Project халқаро фуқаролик жамиятининг қонун устуворлиги бўйича давлатлар рейтингида ижобий тарафга 4 поғона юқорилади.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
#Биласизми

💡 Манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш тартиби

_____________________________________
#Вы_знаете_что

💡 Порядок оказания государственных услуг по предоставлению адресно-справочной информации

✅ @adliyangiliklari
#AdliyaHashar_тимбилдинг

🌿🍃 Хабарингиз бор, 14-15 март кунлари юртимиз бўйлаб “Обод юрт” умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари ўтказилади.

📌 Бугун Адлия вазирлиги жамоаси ҳам ушбу хайрли ишда иштирок этди.

Ҳашар — бу нафақат ободонлаштириш, балки жамоа билан вақтни унумли ўтказиш, норасмий мулоқот ва ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтиради.

Бундай акция ва тадбирлар жамоаларни бирлаштириб, ўзаро аҳиллик кайфиятини уйғотади.
________________________

🌿🍃 14—15 марта в стране под девизом «Обод юрт» («Благоустроенный край») проводится всенародный хашар для благоустройства и озеленения республики.

📌 Сегодня и коллектив Министерства юстиции принял участие в этом благом деле.

Хашар — это не только благоустройство, но и несколько часов хорошего времяпрепровождения в кругу коллег, неформальное общение и отличное настроение.

Подобные акции и мероприятия только сплачивают коллектив.

✅ @adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_xabari #Adliya_videoblog

📹 Давлат хизматлари марказларига бормасдан қайси хизматлардан фойдаланиш имкони бор? Бунинг тартиби қандай?

Батафсил ушбу ролик орқали танишинг! 👆👆👆

✅ @adliyangiliklari
#Сиз_доимо_эъзоздасиз

“Сиз доимо эъзоздасиз” номли лойиҳа Наманган вилоятида

📌Наманган вилояти Чуст туман адлия бўлими томонидан тумандаги туман давлат нотариал идоралари, “Нуроний” жамғармаси, туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорликда “Сиз доимо эъзоздасиз” лойиҳаси асосида ўтказилаётган акция давом эттирилди.

Улар тумандаги Дўстлик МФЙда яшовчи 92 ёшга кирган Шарифжон Сиддиқовнинг хонадонига борилиб, ҳолидан хабар олинди.

Туман адлия бўлими, давлат нотариал идоралари, тиббиёт бирлашмаси патронаж хизмати томонидан ёши кексаларга ижтимоий, психологик ва юридик ёрдамлар кўрсатилиб, қонун ҳужжатларидан тушунчалар ҳамда ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, келаётган Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан байрам совғалари топширилди.

✅ @adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Коронавирус сабаб айрим чекловлар ўрнатилди

Бугун, 15 март куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида шошилинч йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда белгиланишича, коронавирус сабаб Ўзбекистондаги барча ОТМ талабалари, мактаб ўқувчилари ва мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига 16 мартдан таътил берилади.

Бундан ташқари, Наврўз умумхалқ сайллари ўтказилмайди. Шунингдек, оммавий маросимлар, жумладан, улоқ-кўпкари, кураш ва бошқа одамлар кўп тўпланадиган тадбирлар вақтинча бекор қилинади.

Шу билан бирга 16 мартдан Ўзбекистоннинг чет эл давлатлари билан авиа ва автомобиль қатновлари тўхтатилади.

Ўзбекистон фуқаролари чет элга чиқишлари, чет эл фуқаролари Ўзбекистонга кириши вақтинча тўхтатилади. Ўзбекистон фуқаролари мамлакатга қайтишлари мумкин бўлади, қайтгандан кейин 14 кунлик карантинда бўлишлари талаб этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Фуқаролар саволларига жавоб бериш учун call-марказ ташкил қилинади

✅ Коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида Бош вазир томонидан ўтказилган шошилинч йиғилишда белгиланишича:

• Тошкентдан вилоятларга қайтадиган талабаларга темир йўллари ва самолётларда 50% чегирма берилади;

• коронавирус вақтида фуқаролар саволларига жавоб бериш учун (эртадан) ягона call-марказ ташкил қилинади;

• барча давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан мажлис ҳамда бошқа тадбирлар ўтказиш вақтинчалик тўхтатилади;

• тиббиёт ниқобларини хорижга экспорт қилиш тўхтатилади;

• карантин вақтида ёлғон ва текширилмаган ҳамда одамларда ваҳима яратадиган хабарлар тарқатадиган шахсларга нисбатан амалдаги қонунчилик доирасида жиноий жавобгарликкача бўлган чоралар кўрилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Боғчада карантин бўлганда ота-она ишдан озод қилинадими?

Қонунчиликка кўра, боғчада ёки 6 ёшга тўлмаган болага ўрнатилган карантин даврида болага қараш учун ота-онасидан бирига ёки оиланинг бошқа аъзосига санитария-эпидемиология назорати маркази томонидан карантин белгиланган, лекин 14 календарь кунидан ошмаган муддатга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.

Карантинда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ва соғлиқни сақлаш бошқармаларининг рухсати асосида эпидемиолог ёки санитар врач томонидан берилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Карантин даврида ишдан четлатилган ходимга нафақа тўланадими?

Қонунчиликка кўра, агарда ходим карантин вақтида санитария-эпидемиология органлари томонидан атрофидаги шахслар орқали юқумли касалликка чалиниш хавфини олдини олиш мақсадида ишдан четлатилган бўлса давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа берилади.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси меҳнатда майиб бўлган ва касб касаллигига чалинганда иш ҳақининг тўлиқ миқдорида, бошқа ҳолларда эса иш ҳақининг 60 фоизидан 100 фоизигача миқдорда тўланади .

Бундай нафақанинг энг кам миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (679 минг 330 сўм)нинг 35,2 фоизидан, яъни 239 минг 124 сўмдан оз бўлмаслиги ва нафақа ҳисоблаб чиқариладиган иш ҳақи миқдоридан ортиб кетмаслиги лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
📢 O‘zbekistonda koronavirus infektsiyasining tarqalishi va unga qarshi ko‘rilayotgan choralar bo‘yicha aholini to‘g‘ri, xolis va aniq ma’lumotlardan tezkor xabardor qilish maqsadida @KoronavirusInfoUz rasmiy kanali ochildi.

Ushbu kanal O‘zbekiston Respublikasi Sog‘liqni saqlash vazirligi, O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi hamda O‘zbekiston Yoshlar ittifoqi hamkorligida tashkil qilindi.
____________________________________

📢 Для оперативного и объективного информирования населения республики о распространении коронавируса в Узбекистане и принимаемых мерах открыт официальный Телеграм-канал @KoronavirusInfoUz.

Данный канал организован Министерством здравоохранения Республики Узбекистан совместно с Агентством информации и массовых коммуникаций при Администрации Президента Республики Узбекистан и Союзом молодежи Узбекистана.

✅ @adliyangiliklari
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 1003 ягона қисқа рақамли Call-марказ ишга туширилди.

Коронавирус инфекцияси ёки ўзингиз ва яқинларингиз саломатлиги билан боғлиқ саволларингиз бўлса шу рақамга қўнғироқ қилиб, мутахассислардан тиббий асосланган жавоблар ва тавсияларни олишингиз мумкин.

➖ @gazetauz_uzb ➖