ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.85K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Эълон

"ЎЗИМИЗ КЕЛДИК!"

Ушбу лойиҳа асосида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ташаббуси билан, фуқароларимизга қулайлик яратиш мақсадида республикамизнинг барча туман (шаҳар)лари деҳқон бозорлари ҳамда савдо мажмуаларида давлат хизматлари, жумладан, ФҲДЁ соҳасига оид хизматлар сайёр тартибда тақдим этилади.

Ҳурматли фуқаролар!

Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси ташаббуси билан Тошкентдаги йирик савдо мажмуаларида ҳамда бозорларда сайёр қабуллар ўтказилади.

Сайёр қабулларда фуқароларга давлат хизматлари кўрсатилиши билан бирга, соҳага оид бепул ҳуқуқий маслаҳатлар ҳамда сайлов қонунчилиги бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари ўтказилади.

Сайёр хизмат керакми? Мутахассисларга ҳуқуқий маслаҳат учун мурожаат қилмоқчимисиз?

Ундай бўлса, сизни 10 ва 17 октябрь кунлари соат 9:00 дан 15:00 гача кутиб қоламиз!

Сизга хизмат кўрсатишдан мамнунмиз!

@adliyangiliklari
#Saylov2021

ЕХҲТ ДИИҲБнинг Ўзбекистондаги Президент сайловини кузатиш миссияси жорий йилнинг 15 сентябридан 5 октябригача бўлган дастлабки ҳисоботида мамлакатда фуқароларни сайловлар ҳақида хабардор қилишда турли формат ва усуллардан фойдаланилганлигини, шу жумладан ижтимоий тармоқларда тарғиб қилувчи видео ва график материалларни тарқатилишини алоҳида қайд этган.

Айтиш жоизки, Адлия вазирлиги МСК билан ҳамкорликда аҳолининг, шу жумладан ёшларнинг, сайлов қонунчилиги бўйича билимларини ва уларнинг ҳуқуқий онг ва маданиятини оширишга қаратилган кенг тушунтириш ишларини олиб бормоқда.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари Х. Мелиев 2021 йил 12 октябрь куни Сурхондарё вилоятида хизмат сафари билан бўлиб, вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида учрашув ўтказди.

Учрашувдан мақсад нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятида юзага келаётган муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал қилиш чораларини кўриш, шунингдек соҳани ривожлантириш бўйича таклифларни эшитишдан иборат.

Адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев хизмат сафари давомида Сурхондарё вилояти Ангор туманида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар билан сайёр учрашув ўтказди. Унда ташкилотлардан масъул ходимлар ҳам иштирок этиб, тадбиркорларнинг мурожаатлари қабул қилди.

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Адлия вазири ўринбосари Андижон вилоятидаги юридик хизмат кўрсатиш марказлар фаолияти билан яқиндан танишди

Бугун, 12 октябрь куни адлия вазири ўринборсари Музраф Икрамов Андижон вилоятига хизмат сафари билан келиб, янги ташкил этилган юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолияти билан яқиндан танишди.

Вазир ўринборсари “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори ижроси қай даражада таъминланганлиги ҳамда марказларнинг моддий-техник базасини кўздан кечириб, танловлардан ижобий ўтиб ишга қабул қилинган ҳуқуқшунослар билан суҳбат қурди.

Маълумот учун: марказларнинг фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида Андижон вилоятига 73 та штат бирлиги ажратилган.

Учрашув жараёнида давлат ташкилотларига электрон тарзда юридик хизмат кўрсатиш имконини берувчи “E-huquqshunos” электрон тизимининг асосий имкониятлари билан ҳам танишилди.

@adliyangiliklari
​#Adliya_munosabat

Тиббиёт институтида ходимлардан ушлаб қолинган 150 млн сўм адлия органлари томонидан қайтарилди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Андижон давлат тиббиёт институти ходимлари томонидан уларнинг ойлик иш ҳақидан шанбалик учун пул маблағлари ушлаб қолинаётганлиги мазмунида хабар кенг тарқалди.

Ушбу ҳолат Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида, Андижон давлат тиббиёт институти ректорининг 2021 йил 15 сентябрдаги буйруғи билан ходимларнинг иш ҳақларидан пул маблағларини ихтиёрий равишда шанбалик учун ушлаб қолиш белгиланганлиги аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 164-моддасига мувофиқ, меҳнат ҳақидан ушлаб қолишга ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

Бироқ, институт ректорининг юқоридаги буйруғига асосан 743 нафар ходимларнинг сентябрь ойи учун ойлик иш ҳақидан 100—300 минг сўмдан жами 150 млн сўм маблағлар август ойида ўтказилган ҳашар муносабати билан ушлаб қолинган бўлиб, шундан 221 нафар ходимнинг иш ҳақидан уларнинг розилигисиз пул маблағлари ушлаб қолинган.

Ўрганиш натижасида 150 млн сўм пул маблағлари институт ходимларига тўлиқ қайтарилди ҳамда қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган институтнинг мансабдор шахслари интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди.

Адлия вазирлиги огоҳлантиради — ходимнинг иш ҳақидан ноқонуний ушлаб қолишлар қонунга зид ҳисобланади ҳамда бунга йўл қўйган мансабдор шахслар албатта жавобгарликка тортилади!

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги: қонун ҳужжатларининг ижроси ўз вақтида ва сифатли таъминланиши керак

Адлия вазири ўринбосари Х. Мелиев 2021 йил 13 октябрь куни Қашқадарё вилоятида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросининг ташкил этилиши ҳамда бажарилиши, шунингдек, ушбу йўналишда юзага келаётган муаммолар ва камчиликларни бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида амалий учрашув ўтказди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Уч авлод учрашуви

Бугун, 13 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб Тошкент шаҳрида ўтказиладиган “Уч авлод учрашуви” ва миллатлараро дўстлик фестивали бўлиб ўтди.

Фестивалда Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Олий суд тизимида кўп йиллар ишлаган, ўзининг ҳалол меҳнати, ибратли ҳаёти, ижтимоий фаоллиги билан бутун тизим ходимларига ўрнак бўлган турли миллатларга мансуб фахрийлар, соҳанинг энг салоҳиятли ёш ходимлари ва мазкур тизимлардаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими ўқувчилари иштирок этишди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari