ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.85K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
Ўзбекистонда бизнес жараёнлари соддалаштириш бўйича дастлабки тренинг ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги, БМТ Тараққиёт дастури масъул ходимлари ташаббуси билан Европа Иттифоқининг “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳаси доирасида Ўзбекистонда биринчи маротаба ва биринчилардан бўлиб жорий йилнинг 28—29 сентябрь кунлари бизнес жараёнлари реинжиринги бўйича тренинг ўтказилди.

👉Батафсил

@adliyangilikalri
1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами муносабати билан Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларида фаолият юритаётган ўқитувчи ва мураббийларни табриклаш мақсадида “Байрамингиз муборак, азиз устозлар!” номли байрам тадбири бўлиб ўтди.

👉Батафсил

@adliyangilikalri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_hudud

Бухоро вилоятида "Адлия фахрийлари эъзоз ва эътиборда!" шиори остида фахрийлар билан учрашувлар ўтказилди

@adliyangiliklari
​#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги: Шохидахон Юлдашева — ойнинг энг яхши ходими

Адлия вазирлиги Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармаси бошлиғи Шохидахон Руфатовна Юлдашева 2021 йилнинг сентябрь ойида вазирликда “ойнинг энг яхши ходими”, дея эътироф этилди.

Ш. Юлдашеванинг маълумоти олий, мутахассислиги бўйича ҳуқуқшунос. 2001 йилда Тошкент давлат юридик институтининг бакалавриат босқичини, 2003 йилда эса магистратура босқичини тамомлаган. У меҳнат фаолиятини 2002 йилда “Пахта Банк”нинг Тошкент шаҳри Чилонзор туман филиалида ҳуқуқий маслаҳатчи лавозимидан бошлаган.

Адлия вазирлигидаги иш фаолиятини 2003 йилда Иқтисодий қонунчилик бошқармасининг катта маслаҳатчиси сифатида бошлаган. 2020 йилдан ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармаси бошлиғи лавозимида самарали меҳнат қилиб келмоқда.

Ш. Юлдашева мамлакатда ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини етказиш, аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигини йўқ қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги ишларини мувофиқлаштиришда ўзининг катта ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Вазирлик жамоаси Шохидахон Руфатовна Юлдашевани бундай эътирофга сазовор бўлганлиги муносабати билан самимий табриклайди. Келгусидаги ишларида муваффақият, ғайрат ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини тилайди!

@adliyangiliklari
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
#Adliya_xabari

4 октябрь куни Адлия вазирлиги томонидан “Янги медиа таълим маркази” нодавлат нотижорат ташкилоти фаолият олиб бориши учун тегишли гувоҳнома топширилди.

Марказнинг асосий мақсади – Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ахборотга бўлган талабини қондириш, интернетнинг миллий сегментини ғоявий жиҳатдан бойитиш, аҳолининг барча қатламларида, айниқса ёшларда тажовузкор контентга нисбатан мустаҳкам иммунитетни шакллантириш, шунингдек, оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари вакилларининг медиасаводхонлигини ҳамда ахборот хизматлари ходимлари, журналистлар ва блогерларнинг малакасини оширишга кўмаклашишдан иборат.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Муаммоларга ҳуқуқий ечим топа олмаяпсизми?

Адлия вазирлиги томонидан аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ҳамда энг кўп берилаётган саволларнинг ҳуқуқий ечимлари бўйича махсус видеороликлар ишлаб чиқилиб, YouTube ижтимоий тармоғига жойланди.

Бунда Сиз “метрика” олишдан пенсияга чиқишгача бўлган жараёнларда дуч келаётган муаммоларингизга мавзулаштирилган тарзда ҳуқуқий ечим топишингиз мумкин.

Ўз вақтингиздан унумли фойдаланган ҳолда ҳуқуқий билимларингизни мустаҳкамланг!

👉Батафсил:
youtube.com/adliya

@adliyangiliklari
⚡️"Ўзбекистон: беш йиллик жадал ислоҳотлар" номли халқаро конференция бошланди

ТАШКИЛОТЧИЛАР:
“Тараққиёт стратегияси” маркази ва ҳамкор ташкилотлар

МАҚСАД: Ҳаракатлар стратегияси ижроси доирасида уддаланган ишлар якуни, барча соҳаларда рўёбга чиқарилган ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамияти муҳокама этилади. Шунингдек, туб ўзгаришлар — фуқароларимиз ҳаётида ва ҳалқаро ҳамжамият нигоҳида нечоғли самара бергани аниқ мисоллар асосида таҳлил қилиниб, миллий ва хорижий экспертларнинг бу борада берган баҳоларига қулоқ тутилади.

ИШТИРОКЧИЛАР: Халқаро конференцияда — Бирлашган Миллатлар ташкилоти ва унинг халқаро тузилмалари, Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, турли мамлакатлардан келган халқаро экспертлар, шунингдек, миллий парламентимиз аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этади.

Онлайн трансляция: https://youtu.be/PKaDGPLwBJ8

@adliyangiliklari
Адлия вазири Русланбек Давлетов:

— Ҳаракатлар стратегиясининг мазмунини ёдга оладиган бўлсак, унда бешта устувор йўналиш бўйича Ўзбекистонни ривожлантириш учун жами 118 та фунтаментал ғоя мужассам қилинган эди.

Уни амалга ошириш учун изчил равишда йилларга бериладиган номлардан келиб чиқиб 5 та давлат дастури қабул қилиниб, уларни амалга оширишга 114 трлн сўм ва салкам 31 млрд АҚШ доллари йўналтирилиши белгиланди.

"Ўзбекистон: беш йиллик жадал ислоҳотлар" номли халқаро конференциядан

@adliyangiliklari
Адлия вазири Русланбек Давлетов:

— Ўтган даврда Ҳаракатлар стратегиясини рўёбга чиқариш учун:
▫️311 та қонун қабул қилинди, шундан 80 таси мутлақо янги қонунлар;
▫️2000 га яқин Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари;
▫️ 3000 дан зиёд Ҳукумат қарорлари қабул қилинди.

Албатта, бу рақамлар ислоҳотларни юридик расмийлаштириш учун қабул қилинган ҳужжатлар бўлиб, аслида уларни ҳаётга татбиқ этиш учун давлат органларининг барча даражадаги раҳбарларидан бошлаб, оддий ходимларигача “сафарбарлик режимида” ишлади.

"Ўзбекистон: беш йиллик жадал ислоҳотлар" номли халқаро конференциядан

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Адлия вазири Русланбек Давлетов:

— Ҳаракатлар стратегияси нафақат давлат органлари учун иш дастури, балки умумий жамиятимизни ўзгартириш учун ўзига хос “ғоявий драйвер”га айлана олди.

Ҳаракатлар стратегияси биз давлат хизматчиларига халқ билан мулоқот қилишни ўргатди, халқ ҳокимиятнинг бирдан бир манбаи эканлигини чинакамига ҳис қилдик.

Барча ислоҳотлар янги ислоҳотлар эшигини очади, яъни биз жамиятимизни янгилишнинг фақатгина битта босқичини босиб ўтдик. Олдимизда бунданда катта ислоҳотлар, чақириқлар турибди.

"Ўзбекистон: беш йиллик жадал ислоҳотлар" номли халқаро конференциядан

@adliyangiliklari
#Adliya_online

⚡️"Ўзбекистон: беш йиллик жадал ислоҳотлар" номли халқаро конференция доирасида "Давлат ва жамият қурилиши такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш йўлидаги ислоҳотлар кўлами" мавзусида 1-секция йиғилиши давом этмоқда.

📹Онлайн трансляция: https://www.youtube.com/watch?v=78Iws9KjCs8
________

📹 Онлайн-трансляция на русском языке: https://www.youtube.com/watch?v=5riQVaxTZn8

@adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_online

Адлия вазири Русланбек Давлетов Ўзбекистонда ҳукумат модернизацияси тўғрисида:

▫️ давлат органлари ва халқ ўртасида муносабатлар;
▫️жамоатчилик назорати;
▫️давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги;
▫️номарказлаштириш жараёни;
▫️давлат хизматлари тизим.

"Ўзбекистон: беш йиллик жадал ислоҳотлар" номли халқаро конференциядан

@adliyangiliklari