ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.85K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Adliya_online

Айни дамда “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида Тошкент давлат юридик университетининг 30 йиллик юбилейи муносабати билан “Ўзбекистон юридик таълим ва фаннинг ривожланиш истиқболлари: миллий ва хорижий тажриба” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда.

Конференцияга Германия, Россия Федерацияси, Туркия, Польша, Қатар, Қизғизистоннинг нуфузли олий таълим муассасалари ва ташкилотлари экспертлари ҳамда профессор-ўқитувчилари ташриф буюрган.

Адлия вазири Русланбек Давлетов ҳам ушбу конференция ўз маърузаси билан иштирок этмоқда.

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_brifing

📹 Шартномавий муносабатларни енгиллаштиришга, ушбу соҳадаги турли тақиқ ва чекловларни камайтиришга қаратилган Президентнинг жорий йил 14 сентябрь куни қабул қилинган “Шартномавий муносабатларни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятига бағишланган брифинг.

@adliyangiliklari
​#Adliya_xabari

Ўзбекистонда илк бор коррупция ва шаффофликни ўрганадиган мустақил ННТ тузилди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан “Ўзбекистонда очиқлик ва шаффофлик” таҳлил маркази (“Transparency Uzbekistan”) давлат рўйхатидан ўтказилди.

Марказнинг асосий мақсади – жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат шаклланишига кўмаклашиш ҳамда давлат бошқарувида очиқлик, шаффофлик ва ҳисобдорлик механизларини такомиллаштиришдан иборат.

Марказ қуйидаги вазифаларни ўз олдига қўйган:
▪️коррупциянинг сабаб ва оқибатлари, у етказаётган зарар, шунингдек, унинг олдини олиш бўйича тадқиқотлар ўтказиш;
▪️коррупция даражаси, давлат ҳокимияти институтларига ишонч даражаси ва коррупцияга қарши чоралар таъсирини баҳолаш бўйича ўрганишлар олиб бориш;
▪️давлат органлари фаолиятида шаффофлик, ҳаққонийлик ва ҳалолликни таъминлаш бўйича кучли жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
▪️Ўзбекистонда коррупциянинг олдини олиш ҳамда қонун устуворлиги аҳволи ҳақида муқобил маърузалар тайёрлаш ва эълон қилиб бориш;
▪️очиқлик ва шаффофлик, коррупцияга қарши кураш, ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш соҳасида халқаро стандартларни Ўзбекистонда имплементация қилиш масалалари билан шуғулланиш;
▪️амалдаги қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини мустақил экспертизадан ўтказиш ва натижаларини эълон қилиш.

Коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш масалаларида ушбу ташкилот “ақл маркази” сифатида фаолиятини олиб боради.

Марказ Transparency International халқаро ноҳукумат ташкилотида аккредитациядан ўтиш ва бошқа ихтисослашган халқаро ташкилотларга аъзо бўлишни, улар билан ҳамкорлик қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Маълумот учун: Марказ Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Толлимаржон кўчаси, 1/1-уй манзилида жойлашган.

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Адлия вазири Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчисини қабул қилди

👉Батафсил
___________

#Сообщение_юстиции

Министр юстиции принял посла Швейцарии в Узбекистане

👉Подробнее

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Юридик таълим: 30 йиллик сарҳисоб ва истиқболдаги вазифалар

Тошкент давлат юридик университетининг 30 йиллик юбилейи муносабати билан “Ўзбекистон юридик таълим ва фаннинг ривожланиш истиқболлари: миллий ва хорижий тажриба” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

👉Батафсил
_____________

#Сообщение_юстиции

Юридическое образование: итоги за 30 лет и задачи на перспективу

По случаю 30-летия Ташкентского государственного юридического университета состоялась международная научно-практическая конференция «Перспективы развития юридического образования и науки в Узбекистане: национальный и зарубежный опыт».

👉Подробнее

@adliyangiliklari
#Адлия_меҳр_улаш

“Меҳр улаш” хария қон топшириш акцияси давлат органлари ва жамоат ташкилотлари қўлловида давом этмоқда

Адлия вазирлиги ташаббуси билан "Меҳр улаш" хайрия қон топшириш акциясига старт берилгани аввалроқ хабар қилинган эди.

Ушбу хайрли акция бир қатор давлат органлари ва муассасалари, нодавлат-нотижорат ташкилотлари, ОАВ ва жамоатчилик вакиллари томонидан яхши кутиб олиниб, қўллаб-қувватланмоқда.

Хусусан, Ички ишлар вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман), "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати, “Кун.уз” интернет нашри, кўплаб блогерлар ва бир гуруҳ журналистлар ушбу акцияни қўллаб-қувватлаган ҳолда ҳайрихоҳ эканлигини билдиришди.

Ушбу хайрли акцияси бўйича эстафетани “Кун.уз” интернет нашри жамоаси қабул қилишди.

"Меҳр улаш" хайрия қон топшириш акцияси давом этади...

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Адлия вазирлигида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни соддалаштириш масалалари муҳокама этилди

👉Батафсил
_____________

#Сообщение_юстиции

В Министерстве юстиции обсуждены аспекты упрощения нормативно-правовых документов в области технического регулирования

👉Подробнее

@adliyangiliklari