ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.85K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
⚡️Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида адлия вазирининг ахбороти эшитилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетовнинг “Жамиятда ҳуқуқий тарбия, ҳуқуқий маданият ва инсон ҳуқуқлари маданиятини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги ахборотини эшитишмоқда.

Адлия вазири таъкидлашича, давлат органлари ва ташкилотларининг аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишдаги иштирокини янада кенгайтириш мақсадида давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини ошириш ва баҳолаш тизими йўлга қўйилди. Адлия органлари томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтиришга, қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамиятини етказишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилиб, жорий йилнинг ўзида 220 мингдан ортиқ тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига фуқаролардан энг кўп келиб тушган мурожаатлар статистикаси соҳалар кесимида таҳлил қилиниб, мурожаатларда энг кўп кўтарилган ҳуқуқий масалалар (нафақа, уй-жой, кредит ва ҳоказо) бўйича ваколатли давлат органлари билан ҳамкорликда тарғибот тадбирларини амалга ошириш йўлга қўйилди.

Фермерлар учун ҳуқуқий ёрдам бериш мақсадида “Фермерга мадад” акцияси жорий қилинди. Акция доирасида фермерлар билан шартномавий муносабатларда жами 156 223 та хато ва камчиликлар аниқланган, 565 та ҳолатда фермер билан ер ижара шартномаси тузилмаган, 794 та ҳолатда ер ижара шартномасининг нусхаси фермерларга берилмаган. Бу ҳолатлар бўйича ваколат доирасида айрим фермерларга амалий ёрдам берилди, ҳуқуқлари тушитирилди, тизимли камчиликлар бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

Адлия вазири таъкидлаганидек, аҳолига бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш борасида 2020 йил давомида фуқароларга адвокатлар томонидан 31 469 марта давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилган. Бундан ташқари, адвокатлар томонидан “pro bono” лойиҳаси доирасида жисмоний ва юридик шахсларга 64 774 марта оғзаки, 5 162 марта шартнома асосида бепул юридик ёрдам кўрсатилган.

Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини ошириш мақсадида “Давлат ташкилоти ходимларини синовдан ўтказиш модули” орқали вазирлик томонидан тайёрланадиган ҳуқуқий саводхонликка оид ўқув дастури бўйича ўқув машғулоти материалларини мустақил ўзлаштириб бориш йўли билан амалга оширилмоқда.

Ушбу тизимда ходимлар мурожаатлар билан ишлаш, жавобгарлик, меҳнат қонунчилиги ва бошқа муҳим ҳуқуқ соҳалари бўйича ўқитилмоқда.

Жорий йилнинг июнь—июль ойларида платформа орқали 5 537 нафар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари ўқитилиб, 5 339 нафари баҳолашдан ўтказилди. Бироқ уларнинг 241 нафари баҳолашдан ўтолмаган (улар қайта ўқитилади), 198 нафар ходим турли сабабларга кўра ўз вақтида тест синовларида қатнашмаган.

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Адлия вазирининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ахбороти эшитилди

Бугун, 14 сентябрь куни Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда адлия вазири Р. Давлетовнинг жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш йўналишида амалга оширилаётган ишлар ҳолати бўйича ахбороти эшитилди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Адлия вазири Русланбек Давлетов вазирлик тизимидаги таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари билан учрашмоқда

Адлия вазири Русланбек Давлетов Тошкент давлат юридик университетида вазирлик тизимидаги таълим муассасаларининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари билан учрашув бўлиб ўтмоқда.

Учрашувда ҳуқуқ фанини ривожлантириш истиқболлари, соҳада назария билан амалиёт уйғунлигини таъминлаш, уни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш, ҳуқуқ соҳасидаги илмий тадқиқотлар натижаларини амалий жиҳатдан жорий этиш, ўқитишнинг илғор услубларидан кенг фойдаланиш ва замонавий талабларни инобатга олган ҳолда таълим стандартларини модернизациялаш масалалари атрофлича муҳокама этилмоқда.

@adliyangiliklari
Forwarded from SSV matbuot kotibi
​ССВ: БЕҒАРАЗ ДОНОРЛИК БИЛАН ИНСОНЛАРГА ҲАЁТ ИНЪОМ ЭТИНГ!

Маълумки, бугун мамлакатимизда беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш, аҳолининг кенг қатламларини бепул донорликка жалб этиш, беморларни хавфсиз қон компонентлари билан таъминлаш ҳамда қон қуйиш станцияларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, ўтган йиллар давомида соғлиқни сақлаш тизимида донорлардан қон тайёрлаш бўйича Республика қон қуйиш маркази, Тошкент шаҳар “Қон препаратлари” ИИЧК, 13 та ҳудудий ва 2 та республика тасарруфидаги қон қуйиш станциялари ҳамда 13 та қон қуйиш бўлимларида қон ва унинг таркибий қисмлари хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, кенг жамоатчилик орасида беғараз донорликни ривожлантиришга қаратилган бир қатор муҳим лойиҳалар ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилди.

Бугунги кунда мазкур тиббиёт муассасалари донор ва унинг таркибий қисмларини тўплаш, тайёрлаш, қайта ишлаш ва сақлаш, аҳолини қон ва унинг таркибий қисмларини ихтиёрий равишда топширишга жалб этиш каби бир қатор муҳим вазифаларни самарали амалга ошириб келмоқда.

Маълумки, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига кўра, ҳар бир мамлакатнинг қонга бўлган эҳтиёжини қоплаш учун ҳар 1000 нафар кишига қон топширишлар сони 30 та ва ундан ортиқ бўлиши, аҳолини қон компонентлари билан таъминлаш учун қон топширишлар сони ҳар 1000 нафар кишига 10 та ёки аҳоли сонига нисбатан 1 фоизни ташкил этиши лозим.

Ана шундан келиб чиққан ҳолда кейинги йилларда юртимизда аҳолини беғараз донорликка жалб этиш бўйича зарур тарғибот ишлари олиб борилди. Натижада юртдошларимиз орасида беғараз донорликка бўлган қизиқувчилар сони йилдан йилга ортиб бораётир.

2018 йилда юртимизда 178 минг 206 нафар донор қон топширган бўлса, бу кўрсаткич 2019 йил 201 минг 606 нафар, ўтган 2020 йилда эса 199 минг 375 нафарни (пандемия сабабли кўрсаткич пасайган)ни ташкил этди.

Шунингдек, ортда қолган 2020 йилда юртимизда 95560,52 литр соф қон тайёрланган бўлса, бу рақам 2019 йилда 96550,17 литр, 2018 йилда эса 85201,03 литрни ташкил этди.

Эътиборлиси, айни пайтда Республика қон қуйиш маркази альбумин препаратини ишлаб чиқаришга ажратилаётган плазма миқдорини ошириш мақсадида вилоят қон қуйиш станциялари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Афсуски, бугунги пандемия барча соҳалар қатори тиббиёт тизимини ҳам жиддий синовдан ўтказмоқда. Айниқса, юртимизда коронавирус инфекциясини аҳоли орасида кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида махсус карантин чоралари белгиланганлиги донорлар сони кескин камайишига сабаб бўлди.

Шу боис, ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини оммалаштириш мақсадида турли лойиҳа ва акциялар ўтказилмоқда.

Жумладан, куни кеча Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан эълон қилинган “Меҳр улаш” хайрия акцияси аҳоли ўртасида донорлик ҳаракатини ривожлантириш ва рағбатлантириш, турли касалликлар ёки бахтсиз ҳодисалар туфайли қонга муҳтож бўлган инсонлар, хусусан, бемор болажонларнинг соғайиб кетишларига кўмаклашишда муҳим қадам бўлди.

Акцияда адлия органлари ва муассасаларида фаолият юритувчи масъул ходимлар кўнгилли равишда иштирок этиб, қон топширишди.

— Бугунги кунда юртимизда 18 дан 60 ёшгача бўлган соғлом фуқаролар Республика Қон маркази ва ҳудудий қон қуйиш бўлимларида тиббий текширувдан ўтказилиб, шифокор тавсиясига биноан, донорлик қилишлари мумкин, — дейди Республика қон қуйиш маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Аълонур САИДОВ. — Шуни айтиш лозимки, ҳар қандай соғлом инсон донор бўла олади. Бу уларнинг саломатлиги учун мутлақо хавфсиздир. Аксинча донор қон топширгач, унинг иммун тизими мустаҳкамланади, қон босими меъёрлашади. Энг асосийси, оддий бўлиб кўринган бу юмуш, кимнингдир соғлигини тиклашга, яна кимнингдир ҳаётини сақлаб қолишга хизмат қилади.

❗️Шу ўринда Соғлиқни сақлаш вазирлиги барча юртдошларимиздан донорлик ҳаракатини ривожлантириш мақсадида ўтказилаётган “Меҳр улаш” каби хайрия акцияларида фаол иштирок этишга ва беғараз донор бўлишга ҳамда ёрдамга муҳтож беморларга кўмак беришга чақиради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Адлия вазири: юридик дарсликлар тилини енгиллаштириш керак

Адлия вазири Русланбек Давлетов 14 сентябрь куни Тошкент давлат юридик университетида вазирлик тизимидаги таълим муассасаларининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда ҳуқуқ фанини ривожлантириш истиқболлари, соҳада назария билан амалиёт уйғунлигини таъминлаш, уни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш, ҳуқуқ соҳасидаги илмий тадқиқотлар натижаларини амалий жиҳатдан жорий этиш, ўқитишнинг илғор услубларидан кенг фойдаланиш ва замонавий талабларни инобатга олган ҳолда таълим стандартларини модернизациялаш масалалари атрофлича муҳокама этилди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Adliya_tashabbus

“Ишонч телефони ишидан бир кун” акцияси

15 сентябрь куни Адлия вазирлигининг бошқарма бошлиқлари “1008” ишонч телефонига кўнғироқ қилган ҳар бир фуқароларнинг мурожаатларини жонли мулоқот давомида қабул қилади.

@adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_меҳр_улаш

♥️ Адлия вазирлиги: "Меҳр улаш" донорлик хайрия акцияси натижаларини маълум қиламиз

Хабарингиз бор Адлия вазирлиги томонидан "Меҳр улаш" хайрия қон топшириш акцияси ташкил этилди.

Қон топшириш акциясида адлия органлари ва муассасалари кўнгилли ходимлари иштирок этиб, донорлик қилиш орқали инсонпарварлик ёрдамини аямадилар.

Акция доирасида адлия органлари ва муассасалари кўнгилли ходимлари томонидан 250 литрдан ошиқ донорлик қони топширилди.

Ўйлаймизки, топширилган донорлик қонлари турли касалликлар ёки бахтсиз ҳодисалар туфайли қонга муҳтож бўлган инсонлар ҳаётини сақлаб қолишга хизмат қилади.

Адлия вазирлиги хайрли ишда четда турмай донорлик қилган адлия органлари ва муассасалари ходимларига ўз миннатдорчилигини билдиради.

@adliyangiliklari
#Adliya_tashabbus

“Ишонч телефони ишидан бир кун” акцияси

Бугун Адлия вазирлигининг бошқарма бошлиқлари “1008” ишонч телефонига кўнғироқ қилган ҳар бир фуқароларнинг мурожаатларини жонли мулоқот давомида қабул қилаяпти. Мурожаат қилинг, бошқарма бошлиқлари эшитади.

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги “Ишонч телефони” орқали бир кунда 600 дан ортиқ мурожаатларга жавоб берилди

👉Батафсил
_______________

За день даны ответы более чем на 600 обращений, поступивших через «телефон доверия» Министерства юстиции

👉Подробнее

@adliyangiliklari