ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.85K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги раҳбариятининг “Heritage Foundation” фонди вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди

👉Батафсил
________________

#Сообщение_юстиции

Состоялась встреча руководства Министерства юстиции с представителями Фонда «Наследие» (Heritage Foundation)

👉Подробнее

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Адлия вазири KPMG халқаро консалтинг компанияси экспертлари билан учрашди

Мақсад — “2021—2025 йилларда давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш стратегияси”ни жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилиш.

👉Батафсил

#Сообщение_юстиции
#Adliya_xabari

Адлия вазири Русланбек Давлетов Буюк Британиянинг Жанубий Осиё ишлари ва Ҳамдўстлик масалалари бўйича давлат вазири лорд Тарик Аҳмад билан учрашди

👉Батафсил
_________________

#Сообщение_юстиции

Министр юстиции Русланбек Давлетов встретился с государственным министром Великобритании по Южной Азии и Содружеству лордом Тариком Ахмадом

👉Подробнее

@adliyangiliklari
#Adliya_sharhi

“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинди

Адлия вазирлиги томонидан мамлакатда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштиришга қаратилган ва илғор хорижий тажриба асосида ишлаб чиқилган “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинди.

👉Батафсил
_____________

👉Читать на русском языке

@adliyangiliklari
• TDYUga qabul bo‘yicha akademik litsey o‘quvchilari bilan o‘tkazilgan suhbat natijalari e’lon qilindi

ℹ️ Batafsil...

——————————
• Опубликованы результаты собеседования с учащимися Академического лицея по приему в ТГЮУ

ℹ️ Подробнее...

——————————
• The results of the interview with students of Academic Lyceum on admission to TSUL were announced

ℹ️ Read more...

@tsulofficial
#Биласизми

Бугун, 19 июль – душанба, барча учун иш куни. Ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар ҳам, 6 кун ишлайдиганлар ҳам бугун ишга чиқишлари керак.

Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага Қурбон Ҳайитининг илк куни, яъни ишланмайдиган байрам куни, бугун эса арафа. Демак, бугун ишга чиққан барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.

@adliyangiliklari
⚡️АОКА мажлислар залида Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида брифинг бошланди.

● Мавзу: Аҳоли мурожаатлари бўйича савол-жавоблар

@adliyangiliklari
​​#Сўраган_эдингиз

Бугун АОКАда бўлиб ўтган брифинг давомида Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Уринбаева фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан кўтарилган савол ва мурожаатларга жавоб берди.

❓Ассалому алайкум, мен ўтган йили, яъни 2020 йилнинг июль ойларида, 1,5 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинганман. Шуни қисқартирсам бўладими?

— Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг
343-моддасида махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш муддатини қисқартиришнинг асослари ва тартиби келтириб ўтилган.

Унга кўра муайян муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан ёки ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахс меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиши ва намунали хулқ-атвори билан ўзини кўрсатган тақдирда, унга нисбатан жазо қўллаган суд бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддатини белгиланган муддатнинг камида ярми ўтгач ва суд томонидан тайинланган жарима тўлангач, корхона, муассаса, ташкилот маъмуриятининг илтимоси билан қисқартириши мумкин.

Шундан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, башарти Сиз юқорида санаб ўтилган талабларга жавоб берсангиз, унда ушбу маъмурий жазо муддатини қисқартириш мумкин.

@adliyangiliklari
​​​#Сўраган_эдингиз

Бугун АОКАда бўлиб ўтган Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Уринбаева фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан кўтарилган савол ва мурожаатларга жавоб берди.

❓ Собиқ турмуш ўртоғимни алиментдан қарздорлиги мавжуд. Унинг хорижга чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш мумкинми? Агар мумкин бўлса бу қандай амалга оширилади?

— “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги  Қонуннинг 42-1-моддасига кўра суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда қарздор жисмоний шахс томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда, давлат ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.

Сиз давлат ижрочисига шу турдаги ариза билан мурожаат қилганингизда аризангизда қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклашнинг асослантирилган сабабларини кўрсатиб ўтишингиз лозим бўлади.

Давлат ижрочиси қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклашни қўллаш тўғрисидаги ундирувчининг аризасини кўриб чиқиб қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаради ёки аризани қаноатлантиришни рад қилади ва ундирувчига асослантирилган жавоб юборади.

@adliyangiliklari
​#Adliya_brifing

Бугун АОКАда бўлиб ўтган Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Уринбаева фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан кўтарилган савол ва мурожаатларга жавоб берди.

📹 Батафсил:
https://youtu.be/R47weCshb_A

@adliyangiliklari
#Адлия_табриги

Азиз юртдошлар!

Барчангизни жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенгликни мустаҳкамловчи қутлуғ байрам – Қурбон ҳайити билан самимий муборакбод этамиз.

Юртимизда тинчлик бардавом бўлсин, хонадонларимиздан тансиҳатлик, хотиржамлик, аҳиллик, файзу барака ҳеч қачон аримасин.

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

@adliyangiliklari
#мурожаат #пандемия

📢📢 АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ ТИЗИМ ХОДИМЛАРИГА МУРОЖААТИ

Сизларни коронавирусга қарши ягона ва самарали усули бўлган вакциналаш жараёнида фаол иштирок этишга чақирамиз!

Вакцина олинг, пандемия занжирини узинг!

@adliyangiliklari
📢 #Диққат_муҳим

2021 йил 23 июль куни соат 14:00да АОКА анжуманлар залида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Мавзу: Янги таҳрирдаги “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуни билан жорий этилаётган асосий янгиликлар муҳокамаси

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, адлия вазири ўринбосари ва Бизнес-омбудсман девони мутасаддилари иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беради.

Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф этамиз.

Анжуман "UzReport TV" ва "O‘zbekiston 24" телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

@adliyangiliklari
#Mutaxassis_sharhi

Қонун диний қарашларни мажбуран сингдиришни тақиқлайди

Мамлакатимизда диний ташкилотларнинг фаолият юритиши учун норматив-ҳуқуқий база мунтазам равишда такомиллаштирилиб, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, янги таҳрирда ишлаб чиқилган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун виждон эркинлиги меъёрларини аниқ кўрсатиб, фуқароларнинг хоҳлаган динга эътиқод қилиши ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслигини таъминлайди. Шунингдек, диний қарашларни мажбуран сингдиришни тақиқлайди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
АОКА анжуманлар залида янги таҳрирдаги “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуни билан жорий этилаётган асосий янгиликлар муҳокамасига бағишланган матбуот анжумани давом этмоқда.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Адлия вазирлиги ва Бизнес-омбудсман девони вакиллари иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беради.

Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

📹 Онлайн трансляция: https://www.facebook.com/watch/live/?v=423930748762840&ref=search

@adliyangiliklari