ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.85K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
АОКАда "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида" Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида матбуот анжумани давом этмоқда.

Янги таҳрирдаги Қонун виждон эркинлиги меъёрларини аниқ кўрсатиб, фуқароларнинг хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслигини таъминлайди. Шунингдек, ҳар қандай динга зўравонлик билан киритишни тақиқлайди.

Демократик давлатлар қаторида, қонун устуворлиги тамойилидан келиб чиқиб Ўзбекистонда ҳам диннинг сиёсатга аралашиши ҳамда диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмаслиги Қонунда аниқ кўрсатилди.

Қонундаги принципиал янгиликлардан диний-маърифий соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг изчил давоми сифатида, аввало, ҳар бир инсоннинг виждон эркинлигини таъминлаш учун қулай шарт-шароитларни яратишга, ҳуқуқни қўллаш амалиётига аниқликлар киритишга алоҳида эътибор қаратилган

@adliyangiliklari
⚡️Диний ташкилот мансабдор шахс устидан судга мурожаат қилганда давлат божи тўлашдан озод этилади

"Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида" қонунга биноан:

Диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ хизматлар тўлиқ электрон шаклда, инсон омилисиз амалга оширилиши жорий этилди;

Рўйхатдан ўтказувчи адлия идораларига тақдим этиладиган ҳужжатлар сони кескин қисқарди, уларни кўриб чиқишнинг муддати эса 3 баробарга камайди, яъни 3 ойдан 1 ойга туширилди;

Диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш асослари Қонун билан белгиланиб, унда кўрсатилмаган асосларга кўра рад этишга йўл қўйилмаслиги таъминланди;

Диний ташкилотнинг фаолиятини тўхтатиб қўйиш ва тугатиш фақатгина суд орқали бўлиши, рўйхатдан ўтказадиган ва бошқа давлат органлари бунга ҳақли эмаслиги, мансабдор шахсларнинг муайян диний ташкилот қонуний манфаатларини бузувчи хатти-ҳаракатлари устидан судга мурожаат қилинганда диний ташкилот давлат божини тўлашдан озод этилиши каби қўшимча кафолатлар назарда тутилди.
​Диний ташкилотларни тузиш учун МФЙ розилиги бекор қилинди

АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманидан:

— Диний ташкилотни тузиш учун талаб этиб келинган маҳалла фуқаролар йиғинлари розилигини олиш тартиби бекор қилинди.

Бугунги кунда дунёнинг кўпгина минтақаларида нотинч вазият ҳукм сураётгани туфайли диний омилдан ғаразли мақсадларда фойдаланиш кучайиб бораётганини инобатга олиб, Ўзбекистон ҳудудида бузғунчи ғояларнинг тарқалишига йўл қўймаслик учун диний мазмундаги босма, аудио ва видео маҳсулотларни экспертизадан ўтказиш долзарб бўлиб қолмоқда.

Қонунда, жамиятда турли ёт қарашларни тарғиб қилаётган гуруҳларнинг фаолияти, улар томонидан тарқатилаётган бузғунчи ғояларнинг салбий таъсиридан аҳолини ҳимоя қилиш мақсадида диний мазмундаги материалларни диншунослик экспертизасининг ижобий хулосасини олгандан кейин тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш белгилаб қўйилди.

Бундан ташқари, давлат идоралари томонидан қонун нормалари нохолис талқин қилиниши ва турлича қўлланишининг олдини олиш мақсадида атама ва тушунчаларга таърифлар келтирилди, улар аниқ ва равшан тарзда баён этилди.

Қонун атамаларининг нотўғри талқин қилиниши натижасида турли тушунмовчиликлар, масалага нохолис ёндашув ҳолатлари вужудга келиши мумкин. Шу каби омиллардан келиб чиқиб, Қонунда ҳар бир инсоннинг Конституциямиз билан кафолатланган ҳуқуқларига мос равишда, фуқароларга диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмаслиги қатъий белгиланди.

@adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Матбуот_анжумани

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов янги таҳрирдги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида» Қонуннинг мазмун-моҳияти хусусида.

@adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Матбуот_анжумани

Янги таҳрирда қабул қилинган «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида» Қонун юзасидан матбуот анжумани.

❓Қонунда диний таълим тушунчасининг ҳуқуқий жиҳатига аниқлик киритилмаган. Диний таълимни қандай тушуниш керак?

❓Диний мазмундаги материалларга айнан қандай материаллар киради?

❓Ибодат либоси тушунчаси олиб ташланди, дейилди. Лекин амалдаги бошқа қонун ҳужжатлари талабларига асосан либослар белгиланиши мумкин, дейилган. Бу билан ташкилотнинг ички низоми Қонундан устун қўйилмоқдами?

@adliyangiliklari
⚡️ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Адлия вазирлигининг матбуот анжумани давом этмоқда.

Мавзу: "Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони ижроси ва таҳлили.

Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.
    
📹 Онлайн трансляция:
https://youtu.be/3yWEPy1BS-A

@adliyangiliklari
Бугун Халқаро пресс-клубнинг "YANGI QONUN TAHLILI: ASOSIY O’ZGARISH VA QO’SHIMCHALAR" мавзусида сессияси бўлиб ўтди.

Жонли эфирда "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонуннинг янги таҳрири муҳокама қилинди.

Спикер сифатида адлия вазири Русланбек Давлетов ҳам иштирок этди.
________________

Сегодня состоялась очередная сессия Международного пресс-клуба на тему «АНАЛИЗ НОВОГО ЗАКОНА: КЛЮЧЕВЫЕ ИЗМЕНЕНИЯ И ДОПОЛНЕНИЯ».

В прямом эфире обсуждена новая редакция Закона «О свободе совести и религиозных организациях».

В телепрограмме в качестве спикера также участвовал министр юстиции Русланбек Давлетов.

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро пресс-клубнинг "Янги қонун таҳлил: асосий ўзгариш ва қўшимчалар” мавзусидаги сессияси

❓Кўпчиликка сир эмас танқидга учраётган вазиятлардан бири бу диний ташкилотлар билан боғлиқ кўп масалалар, шу жумладан, рўйхатга олиш талаблари ҳозиргача қонуности ҳужжатлар билан тартибга солинган эди. Янги қонун бундай вазиятга чек қўядими?

@adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро пресс-клубнинг "Янги қонун таҳлили: Асосий ўзгариш ва қўшимчалар" мавзусида сессияси

❓"Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонунини моҳияти, унинг халқаро андозаларга қанчалик мослиги хусусида тўхталиб ўтсангиз.

@adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

⚡️ 20 июль Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди

“Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2021 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 20 июль – сешанбага тўғри келиши муносабати билан Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

Эслатиб ўтамиз, Президент Фармонига мувофиқ, 2021 йил 21–22 июль кунлари ҳам дам олиш кунлари сифатида белгиланган.

❕Қурбон ҳайити карантин талабларига мувофиқ, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги раҳбариятининг “Heritage Foundation” фонди вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди

👉Батафсил
________________

#Сообщение_юстиции

Состоялась встреча руководства Министерства юстиции с представителями Фонда «Наследие» (Heritage Foundation)

👉Подробнее

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Адлия вазири KPMG халқаро консалтинг компанияси экспертлари билан учрашди

Мақсад — “2021—2025 йилларда давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш стратегияси”ни жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилиш.

👉Батафсил

#Сообщение_юстиции