Юридик техникумларига кириш имтиҳонлари тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, баҳолаш мезонлари, тест топшириқлари сони ТДЮУ бакалавриатига кириш учун белгиланган талабларга мувофиқ аниқланади
Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги юридик техникумларнинг умумий сони 14 тани ташкил этади.
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб юридик техникумларга қуйидаги 3 та мутахассислик бўйича ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш йўлга қўйилган:
▫️Давлат-ҳуқуқий фаолият;
▫️Юридик хизмат;
▫️Суд-ҳуқуқий фаолият.
Ўқиш муддати 2 йил ва ўқиш 3 та тилда (ўзбек, рус ва қорақалпоқ) ташкил этилган.
Юридик техникумларда жами 218 нафар педагог ходимлар фаолият олиб боради (шундан 1 нафар профессор, 5 нафар доцент ва 8 нафари фан номзоди).
Бугунги кунда юридик техникумларда жами 5 042 нафар ўқувчи (шундан, 3 081 нафар 1-курсда, 1 961 нафари – 2-курсда) таълим олмоқда.
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб юридик техникумларга қабул Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга оширилади.
2021 йил 7 мартдаги Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 10-сон баёни билан 2021/2022 ўқув йили учун абитуриентларни ТДЮУ бакаларвриатга қабул барча тест топширувчилар учун мажбурий учта фан Она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ ва бошқа тиллар), математика ва Ўзбекистон тарихи ҳамда юриспруденция (фаолият турлари бўйича) таълим йўналишига мос иккита фан тарих ва чет тилидан тест топширилиши белгиланган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низом талабларига кўра, тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, баҳолаш мезонлари, тест топшириқлари сони ТДЮУ бакалавриатига кириш учун белгиланган талабларга мувофиқ аниқланиши белгиланган.
2020/2021 ўқув йили учун юридик техникумларга жами 13843 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Шундан, 3477 нафар абитуриент ўқувчилар сафига қабул қилинган (давлат гранти ва тўлов-контракт).
@adliyangiliklari

#Сообщение_юстиции
Состоялось 17-ое заседание подкомитета «Узбекистан – Евросоюз» по юстиции, внутренним делам, правам человека и сопутствующим вопросам
21—23 июня 2021 года в формате видео-конференц-связи проходит 17-ое заседание подкомитета «Узбекистан – Евросоюз» по юстиции, внутренним делам, правам человека и сопутствующим вопросам.
На заседании европейскую делегацию возглавил руководитель отдела по сотрудничеству со странами Центральной Азии Европейской службы внешних действий Б. Ярошевич.
👉Подробнее

Юридик техникум битирувчилари қаерда ишлаши мумкин?
Раҳимжон Ҳакимов, Тошкент давлат юридик университети ректори:
— Юридик техникум битирувчиларига давлат таълим стандартларига мувофиқ ўрта махсус профессионал таълимдаги йўналишлар, касблар ва мутахассисликлар бўйича малака даражаси кўрсатилган ҳолда, ўрта махсус профессионал таълим тўғрисида давлат намунасидаги диплом берилади.
Юридик техникумни тамомлаган ўқувчи республика миқёсида малака талабларига биноан ўрта махсус юридик маълумот зарурати мавжуд бўлган давлат органлари ва ташкилотларида, шу жумладан:
▫️Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий тузилмалари,
▫️Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий органлари,
▫️ нотариал идоралар, адвокатлик тузилмалари ва шу каби қатор идораларнинг умумий штат бирликлари сони доирасида вакант лавозимларга ишга кириш бўйича танловда белгиланган тартибда иштирок этиш мумкин.
Юридик техникум битирувчилари эгаллаши мумкин бўлган лавозимлар сони 90 дан ортиқни ташкил этади. Ушбу лавозимлар билан Қонунчилик маълумотлари миллий базаси www.lex.uz да танишиш мумкин.
2019/2020 ўқув йили юридик техникумларини (собиқ юридик коллежларни) 4364 нафар битирган. Шундан, 1542 нафар (35,3%) битирувчилар бандлиги таъминланган бўлиб, ишга жойлашиш бўйича энг юқори – Самарқанд вилояти юридик техникумида қайд этилган (575 нафар битирувчидан 498 нафари (86,6%) иш билан таъминланган).

ADLIYA YANGILIKLARI
#Сообщение_юстиции Состоялось 17-ое заседание подкомитета «Узбекистан – Евросоюз» по юстиции, внутренним делам, правам человека и сопутствующим вопросам 21—23 июня 2021 года в формате видео-конференц-связи проходит 17-ое заседание подкомитета «Узбекистан…
Ўзбекистон-Европа иттифоқи” адлия, ички ишлар, инсон ҳуқуқлари ва алоқадор масалалар бўйича кичик қўмитасининг 17-йиғилиши бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 21-23 июнь кунлари видеоконференцалоқа шаклида “Ўзбекистон-Европа иттифоқи” адлия, ички ишлар, инсон ҳуқуқлари ва алоқадор масалалар бўйича кичик қўмитасининг 17-йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда Европа делегациясига Европа ташқи ҳаракатлар хизмати Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлик қилиш бўлими бошлиғи Б.Ярошевич раҳбарлик қилди.
Йиғилишнинг биринчи куни кун тартибига кўра “Инсон ҳуқуқлари бўйича мулоқот” доирасида Ўзбекистон ва ЕИда инсон ҳуқуқлари масалалари, жумладан фикр эркинлигига бўлган ҳуқуқ, дин ёки эътиқод эркинлигини таъминлаш, фуқаролик жамияти институтлари ролини ошириш, пенитенциар тизимни ривожлантириш, гендер тенглик ва аёллар ҳуқуқини таъминлашнинг ҳуқуқий кафолатлари борасидаги вазиятнинг жорий ҳолати кўриб чиқилди.
Шунингдек, нсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлиги соҳасидаги халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди.
Тадбир давомида томонлар юқорида қайд этилган соҳаларда эришилган сўнгги ютуқларни муҳокама қилиб, кейинги ҳамкорликда аниқ тадбирларни амалга ошириш бўйича фикр ва таклифлар алмашди.
Конструктив мулоқот руҳида ўтган биринчи кун якунларига кўра Европа Иттифоқи билан нафақат миллий, балки минтақавий лойиҳалар доирасида ҳам ҳамкорликни янада кенгайтиришга қизиқиш билдирилди. Мавжуд маълумотларга таянган ҳолда Европа томонини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.
Маълумот учун: йиғилишнинг иккинчи куни адлия ва ички ишлар масалаларини муҳокама қилишга бағишланади, шунингдек терроризм ва наркотрафикка қарши кураш, қонуний ва ноқонуний миграция, чегараларни бошқариш, коррупцияга қарши кураш ва суд ислоҳотлари, шунингдек ЕИ институтлари, лойиҳалари ва дастурлари доирасидаги ҳамкорлик (BOMCA и CADAP) сингари йўналишларни қамраб олади.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Ҳакамлик суди низони бир тарафнинг аризаси асосида кўриб чиқиши мумкинми?
Сўнгги вақтларда Адлия вазирлигига фуқаролардан кўп квартирали уйнинг умумий мол-мулкини сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш бўйича харажатларни қоплаш бўйича фақатгина кўп квартирали уйни бошқарувчи ташкилотнинг ёки уй-жой мулкдорларининг ширкати аризаси асосида ҳакамлик судининг қарори чиқарилишидан норозилиги ҳақидаги мурожаатлар келиб тушмоқда.
Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб қонун ҳужжатларда фуқароларимизнинг айрим ҳуқуқларини эслатиб ўтишни жоиз деб билдик.
👉Батафсил

Танловга ҳужжатларни қабул қилиш якунига етди
Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан “Жамиятда аёллар: ҳуқуқ, ҳимоя ва имкониятлар” номли танлов ўтказилаётганлиги ҳақида эълон берган эдик.
Танловда иштирок этиш учун 2021 йилнинг 20 май кунидан 20 июнь куни соат 23:59 га қадар 40 нафарга яқин иштирокчидан телевидение, радио, матбуот ҳамда интернет нашрлар ва ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинган жами 230 дан ортиқ материал келиб тушди.
Келиб тушган ижодий ишлар танлов ҳайъати аъзолари томонидан ўрганиб чиқилади. Ғолиблар 27 июнь арафасида эълон қилинади.
☝️Яна бир бор эслатиб ўтамиз!
Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилмоқда:
1. “Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган, ҳуқуқ ва кафолатлари ёритилган энг яхши журналистик материал учун”;
2. Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган, ҳуқуқ ва кафолатлари ёритилган энг яхши блогпост учун”;
3. “Адлия эътирофи”
Совғалар:
3-ўрин ғолибларига ‒ телевизор;
2-ўрин ғолибларига ‒ планшет;
1-ўрин ғолибларига – ноутбук;
“Адлия эътирофи” га сазовор бўлганларга – ноутбук
Танлов ҳақидаги тўлиқ маълумот билан ушбу манзил орқали танишишингиз мумкин – www.adliya.uz

“Жамиятда аёллар: ҳуқуқ, ҳимоя ва имкониятлар” номли танловнинг ҳакамлар ҳайъати аъзолари ким?
Улар билан #инфографикамиз орқали танишингиз мумкин.
@adliyangiliklari
Улар билан #инфографикамиз орқали танишингиз мумкин.
@adliyangiliklari
Адлия вазирлиги ташаббуси билан нодавлат нотижорат ташкилоти фаолияти кенгайтирилди
Жорий йилнинг 1 июнь куни адлия вазири Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида, Ангор туманида фаолият юритаётган «Аёл ва шодлик» аёллар ва ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш маркази фаолияти билан танишиб, ташкилот фаолиятидаги муаммоларни ўрганган эди.
Учрашув давомида марказ директори Г .Юсупова марказда махсус тикув машинкалари етишмаётганлиги, агар зарур тикув машинкалар билан қўллаб қувватланса бошқа туманларда ҳам фаолиятини йўлга қўйиб чекка ҳудудларда ҳам темир дафтарга киритилган аёллар ва ёшларни бепул тикувчилик касбига ўргатишини маълум қилган эди.
Бугун Адлия вазирлиги томонидан ННТларни қўллаб-қувватлашга қаратилган “Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси доирасида марказга 5 дона махсус тикув машинкалари етказиб берилди.
Марказ ҳам ўз фаолиятини кенгайтириб Музработ туманининг “Наврўз” маҳалласида аёллар ва ёшларни тикувчиликка ўргатиш бўйича махсус ўқув курси ўз фаолиятини бошлади.

#Adliya_xabari
Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига асосан Адлия вазирлиги томонидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда бошқа қатор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони ва “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳалари муҳокамага қўйилди.
Лойиҳаларда:
▫️ “Коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестри”ни юритиш;
▫️ 2022 йил 1 январдан бошлаб, давлат хизматчилари, давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотлар, давлат корхоналари ва муассасалари раҳбарлари ва ўринбосарлари, уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизимини жорий этиш;
▫️ Жиноят кодексида коррупцияга оид жиноятлар тоифасига кирувчи моддаларнинг аниқ рўйхатини белгилаш;
коррупцияга оид жиноятлар учун белгиланган жазо чораларини узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазо чорасигача кескин кучайтириш;
▫️ 2021–2022 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурини тасдиқлаш;
▫️ даромадлар ва мол-мулкни декларациялаш жараёнида аниқланган ноқонуний бойлик орттирганлик учун жавобгарлик ўрнатиш;
▫️ коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан жиноий жазони ўташда енгиллаштирувчи нормалар қўлланилишига чекловлар белгилаш ва бошқа шу каби коррупцияга қарши кескин чораларни қонунчиликка киритиш назарда тутилмоқда.
Лойиҳалар билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишиш мумкин:
1️⃣ https://regulation.gov.uz/uz/d/46830
2️⃣ https://regulation.gov.uz/uz/d/46843
Мазкур лойиҳалар муҳокамасида фаол иштирок этишга чақирамиз.

Состоялось 17-ое заседание Подкомитета «Узбекистан – Евросоюз» по юстиции, внутренним делам, правам человека и сопутствующим вопросам
👉Подробнее
@adliyangiliklari
Состоялось 17-ое заседание Подкомитета «Узбекистан – Евросоюз» по юстиции, внутренним делам, правам человека и сопутствующим вопросам
👉Подробнее
@adliyangiliklari
#Adliya_xabari
Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сэр Сума Чакрабарти адлия вазири билан учрашди
Жорий йилнинг 23 июнь куни Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сэр Сума Чакрабарти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув бошида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа марказига ташриф буюрилиб, Сэр Сума Чакрабарти Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш, аҳолига қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини етказиш, аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигини йўқ қилиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан таништирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси С. Чакрабарти ҳамда адлия вазири Р. Давлетов мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳот ва ўзгаришлар, хусусан коррупцияга қарши кураш ҳамда инглиз ҳуқуқини қўллаш соҳасида эришилган натижалар, шунингдек қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан фикр алмашишди.

Forwarded from Huquqiy axborot | Lex.uz
#Эълон
2021 йил 25 июнь куни соат 22:00 дан 26 июнь 05:00 га қадар www.lex.uz сайтида профилактик ишлари олиб борилиши муносабати билан сайтдан фойдаланиш вақтинча чекланади.
Ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
👉 @lexuzofficial

Хабарингиз бор "Энг иқтидорли ўқувчи” танлови Адлия вазирлиги ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри юридик техникумлари ўртасида белгиланган Низом талабларига мувофиқ, очиқлик, ошкоралик ва шафоф тарзда ташкил этилиб, ҳудудий ҳамда республика босқичи тартибида ўтказиб келинмоқда.
Ҳудудий босқичда техникумда таълим олиб келаётган битирувчи курснинг рейтинг кўрсаткичи юқори бўлган ўқувчилари, танловга ариза топшириб иштирок этган ҳамда 3 та шарт давомида беллашиб юқори натижага эришган йигит-қизлар, ҳудудий ташкилий қўмита қарорига мувофиқ танловнинг республика босқичида иштирок этиш учун тавсия этилган.
Бугун Тошкенг вилояти, Бўстонлиқ туманидаги Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг оромгоҳида танловнинг республика босқичида ўқувчилар 4 та шарт бўйича беллашдилар.
Танловнинг республика босқичи якунланиб, ғолиблар вазирлик томонидан эсдалик совға ва сертификатлар билан тақдирланди.
Батафсил #инфографикада.