ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.85K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Adliya_xabari

Давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги ҳужжатлар ижроси муҳокама қилинди

Адлия адлия вазири раҳбарлигида Қурилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Кадастр агентлиги раҳбарияти ва соҳага масъул ходимлари иштирокида ўрганишда аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари танқидий муҳокама қилинди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Биз_биргамиз

📹 "Мафтункор ранглар жилоси-2021" республика танлови

@adliyangiliklari
​#Ҳуқуқингизни_билинг

Паспорт масаласи

Адлия вазирлигига айрим фуқаролар мурожаат қилиб, уларга чет мамлакатлардаги Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари томонидан 18 ёшга тўлмаган шахсни ўз вақтида фуқаролик паспортини олмаганлиги сабабли уни маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида огоҳлантиришлар келиб тушаётганлигини билдирмоқдалар. Мазкур масала вазирлик томонидан кўриб чиқилиб, қуйидагилар тушунтирилади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасига мувофиқ фуқаронинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан, доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобга турмасдан яшаши, паспортни қасддан яроқсизлантириши ёки эҳтиёт қилиб сақламаганлиги оқибатида йўқотиб қўйиши, шунингдек Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаросининг ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳақиқий бўлмаган яшаш гувоҳномаси билан яшаши, вақтинча ёки доимий пропискасиз яшаши, яшаш гувоҳномасини қасддан яроқсизлантириши, эҳтиёт қилиб сақламаганлиги оқибатида йўқотиб қўйиши учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Бироқ, мазкур кодекснинг 223-моддасининг бешинчи ва олтинчи қисмларида ўн саккиз ёшгача бўлган шахс ўн олти ёшга тўлиши муносабати билан ўз вақтида паспорт олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилмаслиги белгиланган.

Худди шундай, ўн саккиз ёшгача бўлган, Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс ўн олти ёшга тўлиши муносабати билан яшаш гувоҳномасини ўз вақтида олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди.

Шунга кўра, ўн саккиз ёшгача бўлган шахс ўн олти ёшга тўлиши муносабати билан ўз вақтида паспорт ёки яшаш гувоҳномасини (Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс) ўз вақтида олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги Тадбиркорлик кодекси лойиҳаси ишлаб чиқмоқда

Адлия вазирлиги томонидан АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг ҳуқуқий ислоҳотлар дастури ҳамкорлигида “Тадбиркорлик кодекси лойиҳасининг асосий йўналишлари” мавзусида семинар ташкил этилди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Adliya_hudud

Навоийда Президент фармони бўйича матбуот анжумани ташкил этилди

Тадбир давомида ер муносабатлари соҳасида адолатни таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш, инсон омилининг камайиши, ортиқча сарсонгарчиликнинг олдини олиш мақсадида эндиликда электрон онлайн-аукцион ва очиқ танловга қўйиш учун ер участкаларини танлаш, келишиш, аукцион ва танловда иштирок этиш учун мурожаатларни қабул қилиш, аукцион ва танловни ўтказиш, унинг натижаларини расмийлаштириш билан боғлиқ барча жараёнлар истисноларсиз фақат электрон ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда, электрон ҳужжат алмашинуви йўли билан амалга оширилишига алоҳида урғу берилди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Сайёр_қабул

Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида адлия вазирининг ўринбосари аҳоли билан сайёр қабул ўтказмоқда

Адлия вазирининг ўринбосари М. Икрамов томонидан Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида аҳоли учун долзарб ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ўрганиш ҳамда уларни ҳал этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулда фуқаролардан турли мавзулардаги мурожаатлар қабул қилинмоқда. Улар, асосан, солиқ, тадбиркорлик, бандлик ва бошқа ижтимоий-иқтисодий масалалар билан боғлиқ мурожаатлар бўлиб, аксарияти шу жойнинг ўзида ҳал этиш чоралари кўрилмоқда, қолганлари ижрога қабул қилиниб, адлия органлари томонидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинмоқда.

Сайёр қабуллар 2021 йил 15—18 июнь кунлари республика марказий муассасалари, вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари иштирокиди ташкил этилади.

@adliyangiliklari
Адлия вазирлиги юридик техникумларида якуний давлат аттестация жараёнлари давом этмоқда

Жорий ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри юридик техникумларида илк маротаба ўтказилаётган якуний давлат аттестация жараёнлари инновацион технологиялар асосида амалга оширилиб очиқлик, ошкоралик ва шаффофликни таъминлашга қаратилган

Сиз ютуб ижтимоий тармоғи орқали республиканинг барча ҳудудларидаги синовларни қуйидаги ҳаволаларда онлайн кузатиш имкониятига эгасиз:

▫️Қорақалпоғистон Республикаси юридик техникумида бўлиб ўтаётган якуний давлат аттестацияси https://www.youtube.com/watch?v=QBtyTb4g4Cs

▫️Бухоро вилояти юридик техникумида бўлиб ўтаётган якуний давлат аттестацияси https://www.youtube.com/embed/wpjF-m5OGNI

▫️Жиззах вилояти юридик техникумида бўлиб ўтаётган якуний давлат аттестацияси https://youtu.be/YxA7GY_Y3Gc

▫️Қашқадарё вилояти юридик техникумида бўлиб ўтаётган якуний давлат аттестацияси https://youtu.be/cFlGbTcHlF8

▫️Навоий вилояти юридик техникумида бўлиб ўтаётган якуний давлат аттестацияси https://www.youtube.com/watch?v=ZAzoTxS_TnA

▫️Наманган вилояти юридик техникумида бўлиб ўтаётган якуний давлат аттестацияси https://www.youtube.com/embed/CNO4WZ-TL18

▫️Самарқанд вилояти юридик техникумида бўлиб ўтаётган якуний давлат аттестацияси https://youtu.be/2tPScei3jy4

▫️Сурхондарё вилояти юридик техникумида бўлиб ўтаётган якуний давлат аттестацияси https://youtu.be/aDxK2klJ8as

▫️Фарғона вилояти юридик техникумида бўлиб ўтаётган якуний давлат аттестацияси https://www.youtube.com/watch?v=okyr-8PgJi

▫️ Хоразм вилояти юридик техникумида бўлиб ўтаётган якуний давлат аттестацияси https://youtu.be/I85O8GjgcVo

▫️Тошкент вилояти юридик техникумида бўлиб ўтаётган якуний давлат аттестацияси http://youtu.be/Cx2kAvJekW8

▫️Тошкент шаҳри юридик техникумида бўлиб ўтаётган якуний давлат аттестацияси https://youtu.be/7P3MNqcz2io

@adliyangiliklari
⚡️Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг матбуот анжумани бошланди.

Мавзу:
Ер соҳасидаги муносабатларда янги тартиблар.

📹 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

@adliyangiliklari
​#Adliya_xabari

Адлия вазири БМТ Бош котиби ёрдамчиси, БМТ Тараққиёт дастурининг Европа ва МДҲ мамлакатлари бўйича минтақавий бюроси директори билан учрашди

2021 йил 15 июнь куни адлия вазири Р. Давлетов ҳамда БМТ Бош котиби ёрдамчиси, БМТТДнинг Европа ва МДҲ мамлакатлари бўйича минтақавий бюроси директори М. Сполярич-Эггер ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда БМТ Тараққиёт дастурини томонидан биргаликда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ҳолати ва янги лойиҳалар юзасидан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

БМТТДнинг Европа ва МДҲ мамлакатлари бўйича минтақавий бюроси директори М.Сполярич-Эггер Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, унда Адлия вазирлигининг ҳуқуқ соҳада юз бераётган ижобий ўзгаришлардаги ролини алоҳида таъкидлади ҳамда манфаатли соҳаларда вазирлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Учрашув сўнгида томонлар ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишиб олдилар.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
​#Adliya_xabari

Ҳар бир мурожаат адлия эътиборида

Аввал хабар берганимиздек, вазирлик раҳбарияти томонидан Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда бир қанча фуқаролар қатори Муниса Норбекова ҳам ўз муаммоси билан мурожаат қилди.

М. Норбекова бугунги кунга қадар 2019 йил 8 апрелда туғилган фарзанди Муҳлиса Махмудовна Норбековага туғилганлик ҳақида гувоҳнома ололмай сарсон бўлган.

Сайёр қабулда М. Норбекованинг муаммоси ўз ечимини топиб, фарзандига туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштирилди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
​#Адлия_тадбиркорга_дўст

Адлия вазири: “Тадбиркор ишлаши, ғояларини рўёбга чиқариши керак, у фақат ҳужжат, катта бюрократияни ичида кўмилиб кетса, ишини ким қилади?"

Ўзбекистон симпозиумлар саройида Савдо-саноат палатасининг навбатдаги қурултойи бўлиб ўтмоқда.
Қурултойда адлия вазири Р. Давлетов иштирок этиб, Тадбиркорлик кодекси, тадбиркорликка оид қонунчиликдаги муаммолар таҳлили ва уларнинг ечимлари тўғрисида ахборот берди.

“Ҳамма битта нарсани тушуниши керакки, тадбиркорликнинг асосий моҳияти – бу фойда олиш, самарадорлик ва олинган фойдани яна инвестиция қилишдан иборат. Яъни тадбиркор фойдани қанча кўп олса, шунча кўп инвестиция қилади ва бу мамлакатнинг ўсишига хизмат қилади. Демак, тадбиркорнинг ўсишидан давлат манфаатдор”, дея таъкидлади адлия вазири Р. Давлетов.

Адлия вазирлиги томонидан тадбиркорлар учун ягона ҳуқуқий манба ҳисобланмиш Тадбиркорлик кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Лойиҳа ақилли тартибга солиш (smart regulation) концепциясига мувофиқ қонун ижодкорлигининг замонавий услубларидан ҳисобланган “One in two out”, BPR тамойиллари асосида ишлаб чиқилмоқда.

Кодекс нима учун керак?

Биринчидан
, ҳозирда тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари тарқоқ ҳолда ва ниҳоятда кўп миқдорда қабул қилинган. Хусусан, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ 5000 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд.

Ҳужжатларнинг ниҳоятда кўплиги улар ўртасида коллизияларни келтириб чиқариши мумкин, зарур бўлган қонунчилик ҳужжатини топиш ҳамда амалда қўллашда қийинчиликларни келтириб чиқариши табиий бу эса тадбиркорлик субъектларининг асосли эътирозларига сабаб бўлади.

Вазир ўз ахборотида “тадбиркор ишлаши, ғояларини рўёбга чиқариши керак, у фақат ҳужжат, катта бюрократияни ичида кўмилиб кетса, ишини ким қилади? Шунинг учун унга қўлида битта компакт, тушунарли ҳуқуқий меъёрлар тўплами зарур. Масалан, Японияда тадбиркорнинг қўлида биттагина Савдо кодекси бўлади, у фақат шунга кўра ўз ишини олиб боради” деб айти айтиб ўтди.

Иккинчидан, соҳани ҳуқуқий тартибга солишда замонавий тенденциялардан келиб чиқиб бўшлиқларни бартараф этиш зарурияти мавжуд, янги ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тўлиқ тартибга солиш масаласи турибди. Масалан, “ўрта бизнес” мезонлари, инновацион тадбиркорлик ва электрон тижоратнинг кириб келиши (стартап-корхоналар, инновацион кластерлар, технологик парклар ва б.).

Тадбиркорлик кодексининг қабул қилиниши тарқоқ ҳолда ҳамда турли коллизиялар мавжуд бўлган қонунчилик ҳужжатларини ягона ҳужжатга бирлаштириш, тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини барқарорлаштириш, давлатнинг тадбиркорлик соҳасига аралашувини камайтириш, шунингдек, тадбиркорлик ҳуқуқи соҳасида ягона ёндашувни белгилашга хизмат қилади. Бу лойиҳа албатта жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилади (сентябрь—октябрь ойларида).

@adliyangiliklari
#Иқтибос

Адлия вазири: "Тадбиркорликка доир қонунчиликдаги барқарорлик, ўйин қоидаларининг аниқ ва ўзгармаслиги тадбиркорга ўз рискларни прогнозлаштириш, бизнесни режалаштириш ва ривожланиш кафолатларини беради. Давлатга бўлган ишончни мустаҳкамлайди. Шунинг учун ҳеч бўлмаса, яқин 10 йилликда қонунчилигимизда барқарорлик ва тизимлиликни таъминлаш лозим".

Адлия вазири Р. Давлетовнинг Савдо-саноат палатаси қурултойидаги нутқидан

@adliyangiliklari
#Иқтибос

Адлия вазири: "Тадбиркорга муносабатни ўзгартириш лозим: унга аввал бошдан потенциал қонун бузувчи эмас, моддий бойлик яратувчи ва иқтисодиётни ўстирувчи сифатида қараш керак".

Адлия вазири Р. Давлетовнинг Савдо-саноат палатаси қурултойидаги нутқидан

@adliyangiliklari