ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.85K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Adliya_xabari

“Мафтункор ранглар жилоси” республика танлови ғолиблари аниқланди

👉Батафсил
___________________

#Сообщение_юстиции

Выявлены победители республиканского конкурса «Палитра чарующих красок»

👉Подробнее

@adliyangiliklari
​Тошкент давлат юридик университетига якка тартибдаги суҳбат натижасида кирганларга грант асосида ҳам ўқиш имконияти яратилди

Адлия вазирлиги юридик техникумлари ва ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейнини битириб, якка тартибдаги суҳбат натижаларига кўра Тошкент давлат юридик университетига ўқишга кирган битирувчилар ҳам грант асосида ўқиш имкониятига эга бўлди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 июндаги 359-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сон қарорига тегишли қўшимча киритилди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг йўлланмалари ҳамда ТДЮУ қошидаги академик лицей тавсияномалари асосида кириш тест синовларисиз якка тартибдаги суҳбат натижаларига кўра ТДЮУ бакалавриатига ўқишга кирган юридик техникумлар ва академик лицейнинг битирувчиларига (абитуриентларга) грантлар ажратилиши мумкинлиги белгиланди.

Мазкур грантлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ажратилади.

Маълумот учун: шу каби суҳбатдан ўтган битирувчилар шу кунгача фақатгина тўлов-контракт асосида ўқиш имконияти мавжуд эди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги ҳужжатлар ижроси муҳокама қилинди

Адлия адлия вазири раҳбарлигида Қурилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Кадастр агентлиги раҳбарияти ва соҳага масъул ходимлари иштирокида ўрганишда аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари танқидий муҳокама қилинди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Биз_биргамиз

📹 "Мафтункор ранглар жилоси-2021" республика танлови

@adliyangiliklari
​#Ҳуқуқингизни_билинг

Паспорт масаласи

Адлия вазирлигига айрим фуқаролар мурожаат қилиб, уларга чет мамлакатлардаги Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари томонидан 18 ёшга тўлмаган шахсни ўз вақтида фуқаролик паспортини олмаганлиги сабабли уни маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида огоҳлантиришлар келиб тушаётганлигини билдирмоқдалар. Мазкур масала вазирлик томонидан кўриб чиқилиб, қуйидагилар тушунтирилади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасига мувофиқ фуқаронинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан, доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобга турмасдан яшаши, паспортни қасддан яроқсизлантириши ёки эҳтиёт қилиб сақламаганлиги оқибатида йўқотиб қўйиши, шунингдек Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаросининг ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳақиқий бўлмаган яшаш гувоҳномаси билан яшаши, вақтинча ёки доимий пропискасиз яшаши, яшаш гувоҳномасини қасддан яроқсизлантириши, эҳтиёт қилиб сақламаганлиги оқибатида йўқотиб қўйиши учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Бироқ, мазкур кодекснинг 223-моддасининг бешинчи ва олтинчи қисмларида ўн саккиз ёшгача бўлган шахс ўн олти ёшга тўлиши муносабати билан ўз вақтида паспорт олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилмаслиги белгиланган.

Худди шундай, ўн саккиз ёшгача бўлган, Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс ўн олти ёшга тўлиши муносабати билан яшаш гувоҳномасини ўз вақтида олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди.

Шунга кўра, ўн саккиз ёшгача бўлган шахс ўн олти ёшга тўлиши муносабати билан ўз вақтида паспорт ёки яшаш гувоҳномасини (Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс) ўз вақтида олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги Тадбиркорлик кодекси лойиҳаси ишлаб чиқмоқда

Адлия вазирлиги томонидан АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг ҳуқуқий ислоҳотлар дастури ҳамкорлигида “Тадбиркорлик кодекси лойиҳасининг асосий йўналишлари” мавзусида семинар ташкил этилди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Adliya_hudud

Навоийда Президент фармони бўйича матбуот анжумани ташкил этилди

Тадбир давомида ер муносабатлари соҳасида адолатни таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш, инсон омилининг камайиши, ортиқча сарсонгарчиликнинг олдини олиш мақсадида эндиликда электрон онлайн-аукцион ва очиқ танловга қўйиш учун ер участкаларини танлаш, келишиш, аукцион ва танловда иштирок этиш учун мурожаатларни қабул қилиш, аукцион ва танловни ўтказиш, унинг натижаларини расмийлаштириш билан боғлиқ барча жараёнлар истисноларсиз фақат электрон ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда, электрон ҳужжат алмашинуви йўли билан амалга оширилишига алоҳида урғу берилди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Сайёр_қабул

Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида адлия вазирининг ўринбосари аҳоли билан сайёр қабул ўтказмоқда

Адлия вазирининг ўринбосари М. Икрамов томонидан Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида аҳоли учун долзарб ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ўрганиш ҳамда уларни ҳал этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулда фуқаролардан турли мавзулардаги мурожаатлар қабул қилинмоқда. Улар, асосан, солиқ, тадбиркорлик, бандлик ва бошқа ижтимоий-иқтисодий масалалар билан боғлиқ мурожаатлар бўлиб, аксарияти шу жойнинг ўзида ҳал этиш чоралари кўрилмоқда, қолганлари ижрога қабул қилиниб, адлия органлари томонидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинмоқда.

Сайёр қабуллар 2021 йил 15—18 июнь кунлари республика марказий муассасалари, вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари иштирокиди ташкил этилади.

@adliyangiliklari