ADLIYA YANGILIKLARI
✔
16.8K subscribers
25.5K photos
2.85K videos
40 files
9.77K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ (71)-207-04-38
📥 info@adliya.uz
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.me/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Цитата

Министр юстиции Республики Узбекистан Р. Давлетов принял участие в открытом совещании министров юстиции на тему «Цифровой облик юстиции в новую эру» в рамках Петербургского международного юридического форума 9 ¾: «Вакцинация правом»

Русланбек Давлетов, министр юстиции:

— Благодаря управляемой Минюстом системе «License» мы полностью перевели в электронный формат лицензионные разрешительные и уведомительные процедуры. При этом, в процессе цифровизации практически на 40% сократили количество видов деятельности, требующих получения лицензии и разрешения.

Только отказ от практики оформления лицензий и разрешений на специальных бланках и полный переход к выдаче электронных документов сэкономил более 1,5 млн долларов, а также 3,5 млн листов бумаги. Кроме этого, Минюст за счет внедрения цифровых решений, в прошлом году сэкономил 100 тонн бумаги.

@adliyangiliklari
#Адлия_муносабат

Адлия вазирлиги: депутатни тинтув қилиш ва ўз ваколатларини амалга оширишга монелик қилиш ноқонунийдир

Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 17 май куни ҳалқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясида депутат Ш.К.ни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласини кўриб чиқишда, Миллий гвардия ходимлари томонидан айрим депутатларни тинтув қилаётганлиги ҳолати акс этилган фотосуратлар тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

Айтиш жоизки, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Қонунга кўра ҳар бир депутатга ўз ваколатларини монеликсиз ҳамда самарали амалга ошириши учун шарт-шароит кафолатланади, унинг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қиммати муҳофаза қилиниши, депутатнинг шаъни ва қадр-қимматига тажовуз қилган шахслар қонунга мувофиқ маъмурий, жиноий ёки ўзга тарзда жавобгар бўлиши, депутатлик ваколатларини амалга оширишига тўсқинлик қилиш мақсадида депутатга қанақа тарзда бўлмасин таъсир кўрсатишга йўл қўйилмаслиги, депутат олдидаги ўз вазифаларини бажармайдиган, унинг ишига тўсқинлик қиладиган, била туриб унга ёлғон ахборот берадиган, депутат фаолиятининг кафолатларини бузадиган мансабдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 30 декабрдаги Қарори билан тасдиқланган Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий Регламентига мувофиқ сессия ўтказиладиган вақт, сана ва жой ҳамда кун тартиби Кенгаш депутатлари эътиборига сессия очилишидан камида етти кун олдин етказилиши, депутатларга танишиб чиқиш учун ҳужжатлар юборилиши, сессиялар очиқ, ошкора ўтказилиши ва оммавий ахборот воситалари томонидан ёритилиши, зарур ҳолларда Кенгаши ёпиқ сессия ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин.

Бироқ, мазкур Кенгаш сессиясида депутатларнинг дахлсизлиги бузилиб телефон ва овозли видеога олувчи мосламаларни олиб кириши тақиқланган ҳамда айрим депутатлар тинтув қилинган.
Мазкур ҳолат бўйича адлия органлари томонидан ҳалқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашига ҳамда Миллий гвардия Андижон вилоят Қўриқлаш бошқармасига тақдимномалар киритилди. Унда, келгусида бундай қонунбузилишларга йўл қўйилмаслиги ҳамда айбдор шахсларга нисбатан чора кўриш сўралган.

Шу ўринда, адлия органларининг бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномаларини бажармаслик, шу жумладан ўз вақтида ёки тўлиқ бажармаслик учун маъмурий жавобгарлик белгиланганлигини эслатиб ўтамиз.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Муаммоларга ҳуқуқий ечим топа олмаяпсизми?

Адлия вазирлиги томонидан аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ҳамда энг кўп берилаётган саволларнинг ҳуқуқий ечимлари бўйича махсус видеороликлар ишлаб чиқилиб, YouTube ижтимоий тармоғига жойланди.

Бунда Сиз “метрика” олишдан пенсияга чиқишгача бўлган жараёнларда дуч келаётган муаммоларингизга мавзулаштирилган тарзда ҳуқуқий ечим топишингиз мумкин.

Ўз вақтингиздан унумли фойдаланган ҳолда ҳуқуқий билимларингизни мустаҳкамланг!

Батафсил: youtube.com/adliya

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Adliya_xabari

Русланбек Давлетов: “Реинжиниринг ва бюрократик тартиб-таомилларни мақбуллаштирмай туриб рақамлаштириш борасида ҳеч қандай натижага эришиб бўлмайди”

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов 9¾: “Ҳуқуқ билан вакцинация” Петербург халқаро юридик форуми доирасида ўтказилаётган «Цифровой облик юстиции в новую эру» (“Янги даврда адлиянинг рақамли қиёфаси”) мавзусидаги адлия вазирларининг очиқ йиғилишида ўз маърузаси билан иштирок этди.

👉Батафсил
_______________

Русланбек Давлетов: «Цифровизация без реинжиниринга и оптимизации бюрократических процедур не даст никаких результатов»

Министр юстиции Республики Узбекистан Русланбек Давлетов выступил на открытом совещании министров юстиции «Цифровой облик юстиции в новую эру» в рамках Петербургского международного юридического форума 9¾: «Вакцинация правом».

👉Подробнее

@adliyangiliklari
#Adliya_munosabat

Ўзбекистон шубҳасиз фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасида олға қадам ташламоқда

Gazeta.uz сайтида “Бир қадам олдингами? Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ривожланишини қандай баҳолаш мумкин” сарлавҳаси остида эълон қилинган навбатдаги мақола юзасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги экспертлар ҳамжамияти билан очиқ мулоқотга киришишга тайёр эканини билдириб, унда кўтарилган масалалар бўйича ўз изоҳлари билан ўртоқлашишни зарур, деб ҳисоблайди.

👉Батафсил
__________

👉Читать на русском языке

@adliyangiliklari
​#Adliya_xabari

НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА “E-QAROR” ЭЛЕКТРОН ТИЗИМИ АМАЛДА

Навоий вилоятида ҳокимлар қарорларини қабул қилиш жараёнини бутунлай электрон шаклда амалга оширилишини назарда тутувчи “E-qaror” электрон тизими ишга туширилиб, у орқали вилоят ҳокимининг қарори қабул қилинди.

Ҳудудда мазкур йўналишдаги ишлар адлия вазирлиги ишчи гуруҳи кўмагида белгиланган тартибда шакллантирилиб, вилоят ташкилотларининг соҳа бўйича тегишли масъуллари иштирокида семинар-тренинг ташкил этилди.

Навоий вилоятида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 майдаги “Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-5113-сон қарори ижросини таъминлаш ҳақида илк электрон қарор қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, ноқонуний ҳужжатлар қабул қилинишини олдини олиш, ҳокимликлар фаолияти очиқ ва ошкоралигини таъминлаш, соҳага замонавий ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 218-сон “Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

Қарорга асосан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон — “E-qaror” 2021 йилнинг январь – май ойларида Қашқадарё вилоятида апробация қилиш юзасидан ҳуқуқий эксперимент ўтказилиши, 2021 йил 1 июлдан бошлаб ҳуқуқий эксперимент натижалари асосида “E-qaror” электрон тизими республиканинг барча даражадаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жорий этилиши белгиланган.

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Президент ҳужжатлари ижросини самарали ташкилга этиш борасида амалга оширилаётган ишлар

2021 йил 20 май куни АОКА анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ–6166-сон Фармони асосида Президент ҳужжатлари ва топшириқлари ижроси натижадорлигини таъминлаш борасида Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилган ишлар бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди.

👉Батафсил

📹 Матбуот анжумани

@adliyangiliklari
Журналист ва блогерлар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги журналист ва блогерлар учун “Жамиятда аёллар: ҳуқуқ, ҳимоя ва имкониятлар” танловини эълон қилади.

Танлов қуйидаги номинациялардан иборат:
▫️“Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган, ҳуқуқ ва кафолатлари ёритилган энг яхши журналистик материал учун”;
▫️“Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган, ҳуқуқ ва кафолатлари ёритилган энг яхши блогпост учун”;
▫️“Адлия эътирофи”.

Танловга тақдим этиладиган 2021 йилнинг I чорагида (январь, февраль ва март) босма ёки электрон ОАВда, теле-/радиоэфирларда ёки шахсий блогларда эълон қилинган бўлиши лозим.

Танловда иштирок этиш учун ҳужжат ва материаллар 2021 йилнинг 20 май кунидан 20 июнь куни соат 23:59 гача қабул қилинади.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
​#Адлия_хабари

Ўзбекистон адлия вазири Россия Федерациясидаги ватандошларимиз билан учрашди

Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов 20 май куни Москва шаҳрига хизмат сафари доирасида Россия Федерациясида истиқомат қилаётган ватандошларимиз билан учрашиб, суҳбатлашди.

Унда юристлар, адвокатлар, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси, шунингдек, Россия юридик ҳамжамиятлари вакиллари иштирок этди.

Учрашув чоғида мамлакатимизда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар ва юристлар учун яратиб берилаётган янги имкониятлар ҳақида маълумот берилди, шунингдек Ўзбекистон фуқаролари Россия Федерациясида дуч келаётган ҳуқуқий муаммоларга самарали ечим топиш мақсадида ватандошларимиз билан ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ҳуқуқий муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этишда қонунчилик даражасида кўмак кўрсатиш мақсадида Россия Федерациясида истиқомат қилаётган юрист ватандошларимиз билан долзарб масалалар бўйича доимий учрашувлар ташкил қилиш таклиф этилди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
________________

Министр юстиции Республики Узбекистан встретился с соотечественниками в России

20 мая текущего года в рамках визита в Москву министр юстиции Республики Узбекистан Русланбек Давлетов встретился с соотечественниками, проживающими в России.

В ходе встречи представлена информация о реализуемых правовых реформах в Узбекистане и новых возможностях, открывающихся для юристов. Обсуждены аспекты расширения сотрудничества с соотечественниками для эффективного решения правовых проблем, возникающих у граждан Узбекистана в Российской Федерации.

В частности, соотечественникам предложено организовать бесплатные юридические консультации гражданам Узбекистана, проживающих в России, осуществляющих трудовую и предпринимательскую деятельность, а также активизировать предоставление юридических услуг по защите их прав и необходимой правовой информации.

Кроме того, предложено организовать постоянные онлайн-семинары и тренинги по актуальным правовым темам с участием юристов, проживающих в России, и юристов из Узбекистана, а также обмен опытом между сотрудниками юридических служб двух государств посредством служебных поездок.

В конце встречи соотечественники выразили благодарность министру юстиции и сообщили о готовности реализовать озвученные предложения, объединить усилия для обеспечения прав граждан Узбекистана, проживающих в России.

Отдел по связям с общественностью
Министерства юстиции

@adliyangiliklari
"Е-QAROR" тизимида Гулистон шаҳар ҳокимининг биринчи қарори имзоланди

Адлия вазирлиги томонидан ҳокимликларда қарорларни “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилишни ташкил этишга кўмаклашиш бўйича тузилган ишчи гуруҳи томонидан Гулистон шаҳрида ҳам ўқув-семинар ташкил этилди.

Соҳага алоқадор барча мутахассислар иштирокида ўтказилган мазкур семинарда электрон тизимдан фойдаланиш тартиби, унинг афзалликлари ҳақида кенг маълумотлар берилди.

"E-qaror" электрон тизимини Республикамизнинг барча ҳокимликларида жорий этиш орқали фуқароларнинг маҳаллий норма ижодкорлиги жараёнида фаол иштирокини таъминлаш, бу орқали эса шаффофлик, адолатни қарор топтириш, коррупцияга қарши кескин курашиш мумкин эканлигини алоҳида эътироф этиш жоиз.

Семинардан сўнг Гулистон шаҳар ҳокими Тўлқинжон Дадабаев биринчи қарорни электрон имзолади.

@adliyangiliklari
​#Адлия_хабари

Ҳуқуқий ислоҳотларга бағишланган миллий конференцияга старт берилди

Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, “Тараққиёт стратегияси” маркази ва AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамкорлигида “Ҳуқуқий ислоҳотларни амалга оширишда давлат ва фуқаролик жамияти ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорлик” мавзусидаги икки кунлик миллий конференция ишига старт берилди.

Ўзбекистонда давлат ва жамият бошқарувида, қонун устуворлигини таъминлашда ҳукумат ва фуқаролик жамияти ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш бўйича тажриба алмашиш ва тавсиялар ишлаб чиқишга қаратилган мазкур тадбирда парламент, давлат бошқаруви органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг эксперт-мутахассислари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишмоқда.

Иштирокчиларнинг фикрича, мазкур тадбир мамлакатда фуқаролик жамиятини ривожлантириш, нодавлат сектор фаолияти самарадорлигини ошириш, фуқаролик жамияти институтлари сафини кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда бу институтнинг қонун ижодкорлиги ҳамда давлат ва жамият бошқаруви жараёнидаги иштирокини фаоллаштиришга қаратилган миллий қонунчилик ва қонунчилик ташаббусларини муҳокама қилишда муҳим платформа сифатида хизмат қилади.

Шунингдек, Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларининг ислоҳотлар жараёнидаги ўрни ва роли, хусусан, уларнинг қонун ижодкорлигида иштирок этиш имкониятлари, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда давлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни ўрнатиш ва бошқа масалалар бўйича ўз мулоҳазаларини баён этишди.

Миллий конференция ўз ишини пленар йиғилиш шаклида ўз ишини олиб бориб, унда “2021—2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясининг асосий йўналишлари”, “Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш учун қулай ҳуқуқий муҳитни шакллантиришда қонунчилик ва қонунчилик ташаббусларининг ўрни”, “Фуқаролик жамияти институтларининг қонун ижодкорлигида иштирок этиш имкониятлари”, “Ҳуқуқий ислоҳотларни амалга оширишда фуқаролик жамияти институтлари ва давлат ташкилотларининг ҳамкорлиги” ва бошқа қатор мавзуларда тақдимотлар ўтказилиб, фикр-мулоҳазалар тингланади, баҳс-мунозаралар уюштирилади.

Эртага — конференциянинг иккинчи кунида эса, ишчи гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган тавсияларининг тақдимоти ўтказилиши назарда тутилган.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari